Предыдущая публикация
🤗
Доим тинглар, ёқар сўзларим,
Чиройлигим, қаро кўзларим,
Меҳри чексиз, ширин юзларим,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Сизлар менинг суянган тоғим,
Доим бўлиб менга ҳамроҳим,
Ишонганим, сизларку жоним,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Бир-бирдан меҳри зиёда,
Яхши инсон кўпдир дунёда,
“Яқиним” дер меҳри дарёда,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Таърифласам йўқдир баҳоси,
Сўзларида бордир маъноси,
Аълолардан, энг зўр аълоси,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Эзгуликлар қилиб ижобат,
Яхшиликни тилагансиз мард,
“Дўстим” дея қўндирмайсиз гард,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Қадри баланд қадрдонларим,
Меҳрибоним, ширин жонларим,
Сизлар билан ҳар бир онларим,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев