❗️ Ўртоқлар бунақа ўта бағритош бўлмайлик. Фелимизни кенг қилайлик.
Бугун 4 ёшли ўғлимни жума ўқишга бирга масжидга олиб бордим. Ўғлим сал кулиб ўйнаб ўзича бирга намоз ўқиди. Бироқ шу вақтда кўплаб дакки, қовоқ уюшлар ва жим бўлишга буйруқлар олди. Бир биродарга олдингизга қараб ўтиринг, эътибор берманг дейишга мажбур бўлдим.
Ўртоқлар болаларга масжидда шундай қилсак улар эртага масжидга қайтиб бормайди. Одамларни жахлдор деган фикр ўйғонади, нафрати ошади. Бақир чақир қилмади, агар бақир чақир қилиб югуриб ўйнаса, уриб ўлдириб қўйсак керак.
Илтимос бир биримизга мехрибон бўлайлик.
Бу хақда кўп ёздим, ўзимизни масжидда гапирдим хам. Фойдаси йўқ, дедовщина давом этяпти. Отаси билан келган болага индашолмайди, ёлғиз келганларни уриб хам қўйишганини кўрганман. Кичик 3 яшар ўғлим ўткан Рамазонда шахардаги масжидга акаси билан чиқарди, у ердаги домла жуда хушмуомила, намоздан кейин эшитиб ёдлаганларини айтиб берса пул хам бериб эркалатиб турардикан. Бир кун акаси билан қишлоқдаги масжидга таровехга бориб қолган, эшик тагида намоз бошланмай туриб калтак ушлаган бири туриб, кириб кетаёткан болаларга ТЎПОЛОН ҚИЛИШСАНГ МАНА БУНИ ЕЙСАН деб калтак билан ўдағайлаган. 3 яшар биринчи марта бу масжидга келаёткан ва хали масжидда бир марта тўполон қилмаган ўғлим шокка тушган, йиғлаган. Хали қилмаган иши учун масжид эшиги тагида калтак билан тахдид қилинган. Шахардаги масжидда олган масжид хақидаги ижобий фикр дарз кеткан.
Бу каби воқеа-ҳодисаларнинг юз беришига асосий сабаб шуки, ўзини мусулмон ҳисобловчи юртдошларимизнинг қарийб 85-90 фоизи УМУМАН Исломий илм олмай қўйди. Ўқигани беш вақт намозни ва Жума намозини ўқийди, холос. Ўқимагани намоз ҳам ўқимайди.
Хўш, оилада эркак Исломий илм олмаса, унинг хотини ва фарзандларидан қандай қилиб Исломий амал, Исломий тарбия, Исломий одоб кутиш мумкин?!
Масжидлардаги ёш болаларга бўлаётган ноўрин танбеҳлар, шубҳасиз, илмсизлик маҳсулидир.
Чубак ҳожи роҳимаҳуллоҳ айтган эди: "Ёш болаларни масжидга олиб келманглар, сийиб қўйяпти, деб, айрим масжид ходимлари шикоят қилмоқда. Эй, барака топгурлар! Ёш бола бўлганидан кейин сийиб қўядида! Муҳими, у масжидга чиқиб, жамоат билан бирга намоз ўқияпти! Бирорта ёш бола сийиб қўйса, Сен тозалайсан, эй, масжид имоми, эй, масжид ходимлари!"
P.S/ Ҳой, юраги тор намозхонлар, эртага тобутингизни шу болалар кўтаради, жанозангизни шу болалар ўқийди. Масжидга бориб, индамай намозингизни ўқиб келаверинглар. Бировларга фойдангиз тегмаяптими (ҳеч кимни, ҳатто яқинларингизни масжидга олиб боришга кучингиз ҳам, журъатингиз ҳам етмаяптими), лоақал зарарингиз тегмасин (ёш болаларни масжиддан бездирманг).
*Мақола ижтимой тармоқлардаги фикр-мулоҳазалар асосида тайёрланди.
@Globaltahliluz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15