У махорат билан ақллларни , вақтларни ,қувват ва алоқаларни ўғирлади
У хаётимиздаги қанча бахтли онларимиздан бизни махрум қилди
Умрларимизни зимдан ўғирлади
Хаттоки оилаларни парчалаб бузиб ташлади
Энг ажабланарлиси эса ,
ўша ўғрини биз ўз қўлларимиз билан уйларимизга олиб кирдик
У эса бизнинг энг қадрли , энг қимматбахо нарсаларимизни ўғирлаб олди
хатто хотиржамлик ва оромни ўғирлади, тафаккур ва мулохазагача ўғирлаб кетди
Хар сафар телефон экранига боққанимизда,
ўзимиздан бир бўлакни йўқотиб , энг яқинларимиздан узоқлашамиз
Мана шу кичиккина қўлимиздаги жихоз-узоқни яқин қилувчи деб тарифланди
Аслида эса у -яқинларни узоқ қилувчи орага қалин девор урган маккор бўлиб чиқди.
Қувончимиз телефонда бўлиб қолди,
Қайғу келса телефондагилар билан бўлишамиз
Оғир дамда ундан мадад кутамиз ,нега?
Чунки атрофда бизни тушунадиган ,
бизнинг хис туйғуларимизни ,
фикрларимизни хурмат қилувчи инсон қолмади,хамма бант
Авваллари оила рахбари бўлган ота, уйга қайтганда бошини баланд кўтариб болаларга ширинликкка қўшиб,
аёли учун чўнтагида беркитган хос "эътибори"бир дона шоколад билан кириб келса
Бугунги оталарни бошлари қўлидаги телефонга энгашган,
ёки қулоғида телефон,
кимгадир илтифот билан гапириб ёки кимнидир бор овози билан сўкаётган холда кириб келади
Салом беришга шошган жуфтига жим деган аломатни кўрсатади.
Она эса отага салом бергани югурган болаларни йўлини тўсиб,
жим адангиз гаплашяпти қайтинглар дейди .
Аёл хам ошхонага қайтиб овқати пишгунча уни тушуниб кўнглини оладиган энг яқинини қўлига олади
Болалар хам ортга қайтиб бошларини"силовчини"
телефондан қидиради.
Уйда ўтирган она ишдан қайтган ўғли бўшашини кутиб тиқ этса эшикка қараб ўтиради
Ота хам боласини гапдан қўймай деб индамай кўчага чиқиб кетади
Таналаримиз бир жойда, қалбларимиз фикрларимиз бошқа бошқа заминларда яшамоқда.
Унданда хатарлиги , у хаёни ўғирлаб кетти
Хамма хонасида у билангина ёлғиз қолишни истайди
У бўлган ерда бола онага ,эркак аёлига боқмайди
Кўзлардан мехр , юзлардан илиқлик нури кетди
Она қизини чақирса "уфф"деб жавоб беради
Ўғил отага қараб "яна нимаа"дегандай энса қотиради
Келин хам янги хонадондан янги ахборотлар ташийди
Қайнона шу ёшда сериал кутиб яшайди
Авваллари фақат табиати бузуқ кишилар бузуқлик қилса,
Бугун кўчада туппа тузиклар,
уйида у билан бузуқлик қилади
Аввалги онаси ўпмаганларни кўчама кўча совчилар кидирса
Бугун улар жуфтларини ижтимоий тармокдан кидиради
Ким , қанақа, бўйи , вазни, табиати , қизиқишигача хамма билади
Қўйнимда бир ёру ,кўнглимда бир ёр деб куйлаган бехаёлар бугун хар уйда бор
Балоғатга етмаган қизлар тўртинчи хотин бўлиб қасрда яшашни орзу қилишади
Қарига тегсада пулига эга чиқиб узоқ келажакни кўзлашади
Оталар қизи тенгни излаб, йигирма йиллик аёлини хор қилади
Мўъмина бўлганлар дардини Аллохдан бошқага айтишга ор қилади
Эй мўъминлар кир тушлардан уйғонинг ,
қанча лаззат изламанг ўлим келиб бўғзингиздан олади
Еганни қусмоғи бор хар бир жиноятни қаттиқ жавоби бор
Аллох қадарингизга ёзганларга бир кўз очиб қаранг ,уларни сочига оқ тушган бўлсада улар сизга содиқлардир
Уларни қуввати кетган бўлсада, сизни асл мехрибонларингиздир
Пулингиз эмас, мехрингиз тиламчиларига бир боқинг,
Хаёт давомчиларингизга бир боқинг
Кўзингиз юмилмай охирги мартта бир боқинг
Бу тунда Жаханнам эгаларига шахват эшиклари очиқ
Бу тунда Жаннат эгаларига тавба эшиклари очиқ
Бу тун қанча инсонлар учун охирги тун бўлади,,,
Лекин уни охирги эканлигини фақат Яратувчи билади. https://t.me/Ikki_nuur
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2