Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Kим бир мўминдан бу дунё ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир қийналган одамга енгиллик қилса, Аллоҳ унга бу дунё ва охиратда енгиллик қилиб беради. Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини бу дунё ва охиратда яширади. Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини осон қилиб қўяди. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида тўпланиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилишса, уни ўзаро дарс қилиб ўрганишса, уларнинг устига сокинлик тушади, уларни раҳмат чулғаб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилади. Амали ортга тортган одамни насаби олдга сура олмайди)
(Имом Муслим ривоят қилган).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев