Хуш ғойибдин қулоғимга илҳом келди,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Барча бузурк йиғлиб манга инъом берди,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Мен йигирма икки ёшда фано бӯлдум,
Марҳам бӯлуб чин дардликка даво бӯлдум.
Ёлғон ошиқ, чин ошиққа гувоҳ бӯлдум,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Аё дӯстлар, ёшим етди йигирма уч,
Ёлғон даъво, тоатларим барчаси пуч.
Қиёмат кун не қилғаймен бараҳна луч,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Мен йигирма тӯртга кирдим Ҳакдин йироқ,
Охиратга борур бӯлсам қани яроқ?
Ӯлганимга йиғлиб уринг юз минг таёқ,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Жанозамни орқасидин тошлар отинг,
Оёқимдин тутиб судраб гӯрга элтинг.
Ҳаққа қуллуқ қилмадинг деб янчиб тепинг,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Ёзуқ билан ёшмм етди йигирма беш,
Субҳон эгам зикр ӯргатиб кӯксимни теш.
Кӯксимдаги гириҳларим сеи ӯзинг еш,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Мен йигирма олти ёшда савдо қиядим,
Мансур сифат дийдор учун ғавғо қилдим.
Пирсиз юриб дурду ҳолат найдо қиядим,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Мен йигирма етти ешда пирни топдим,
Ҳар сир кӯрдим парда бирлан букиб ёпдим.
Остонасин ёстанибон изин ӯндим,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Мен йигирма саккиз ёшда ошиқ бӯядим,
Кеча ётмай, меқнат тортиб содиқ бӯлдим.
Ондин сӯнгра даргоқига лойиқ бӯлдим,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Бир кам ӯттиз ёшга кирдим ҳалим хароб,
Ишқ йӯлида бӯлолмадим мисли туроб.
Ҳолим хароб, бағрим кабоб, кӯзим пуроб,
Ул сабабйин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Ӯттиз ёшда ӯтин қилиб куйдирдилар,
Жумла бузурк йиғдиб дунё қӯйдурдйлар.
Уриб, сӯкиб елғиз Ҳақни суюдурдилар
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Қул Хожа Аҳмад, Дунё қӯйсанг ишинг битар.
Кӯксингдаги чиққан оҳинг аршга етар.
Жон берарда Ҳақ Мустафо қӯлинг тутар,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев