12-хикмат Хуш ғойибдин етишди яхши сӯзим табаррук, Ошиқ бӯлсанг, эй толиб, риёзатда белинг бук. Тун кечалар ухламай ёш ӯрнига қонинг тӯк, Арслон бобом сӯзларин эшитингиз, табаррук. Арслон бобом айтдилар: Толибларда йӯқ ихлос, Пиринг ҳозир бӯлганда не керак Хизр Илёс, Пирга қадам қӯйганда ёд этма ғафсул ғиёс, Арслон бобом сӯзларин эшитингиз, табаррук. «Толиб мен» деб айтурлар, валлоҳ, биллоҳ, ноинсоф: Номаҳрамга боқарлар кӯзларида йӯқ инсоф. Киши молин еюрлар, чин диллари эмас соф, Арслон бобом сӯларин эшитингиз, табаррук. Пир хизматин қилдик деб: «Толиб ман» деб юрарлар, Ебон қаром-ҳаришни кулбориға урарлар, Кӯзларида нами йӯқ, ҳалқа ичра кирарлар, Арслон бобом еӯзларин эшитингиз,
    0 комментариев
    2 класса
    11-хикмат Ишқ даъвосин манга қилма, ёлғон ошиқ, Ошиқ бӯлсанг бағринг ичра кӯз қони йӯқ, Муҳаббатни шавқи бирла жон бермаса, Зойе кечар умри они, ёлғони йӯқ. Ишқ богини меҳнат тортиб кӯкартмасанг, Хорлик тортиб шум нафсингни ӯлдирмасанг, Оллоҳ дебон ичга нурни тӯлдирмасанг, Валлоҳ-биллоҳ сенда ишқни нишони йӯқ. Ҳақ зикрини мағзи жондин чиқармасанг, Уч юз олтмиш томирларинг тебратмасанг, Тӯрт юз қирқ тӯрт сӯнгакларинг қул қилмасанг, Ёлғончидир, Ҳаққа ошиқ бӯлгони йӯқ. Нафсдин кёчиб, қаноатни пеша қилтон, Ҳар ким топса, рози бӯлиб, бӯйин сунғон, Яхшиларга хизмат қияиб дуо олғон, Андоқ ошиқ маҳшар куни армони йӯқ. Роҳат ташлаб жон меҳнатин хушлаганлар, Саҳарларда жонин қийнаб ошлаганл
    0 комментариев
    3 класса
    10-хикмат Ул қодирим, қудрат бирлан назар қилди, Хуррам бӯлиб ер остиға кирдим мано. Ғариб банданг бу дунёдин гузар қилди, Маҳрам бӯлиб ер остиға кирдим мано. Зокир бӯлиб, шокир бӯлиб ҳақни топдим, Дунё уқбо ҳаром қилиб, янчдим, тебдим, Шайдо бӯлиб, расво бӯлиб, жондин ӯтдим, Беғам бӯлиб ер остиға кирдйм' мано. Шумлигимдин тоғу тошлар сӯкди мани, Фосиқ тилда сӯкиб, айди, феълинг қани? Ошиқ бӯлсанг аввал боқиб ҳақни тани, Маҳрам бӯлиб ер остиға кирдим мано. Сизни, бизни Ҳақ яратди тоат учун, Эй булаъжаб, ичмак, емак роҳат учун, Қолу бало, руҳим бори туҳмат учун, Адҳам бӯлиб ер остига кирдим мано. Нафсим мени кӯб югуртди Ҳаққа боқмай, Кеча-кундуз беғам юрдим ёшим оқмай. Ҳою ҳавас
    0 комментариев
    1 класс
    9-хикмат Кӯнгул кӯзин ёритмайин тоат қилса, Даргоҳиға мақбул эмас, билдим мано. Ҳақиқатдин бу сӯзларни пок ӯрганиб, Ломаконда Ҳақдан сабоқ олдим мано. Биру борим сабоқ берди парда очиб, Еру кӯкда туролмади шайтон қочиб, Ишрат қилиб ваҳдат майдин тӯя ичиб, Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано. Ишқ мақоми турлик мақом ақлинг етмас, Бошдин-оёқ жабру жафо, меҳнат кетмас, Маломатлар, иҳонатлар қилса ӯтмас, Ломаконда Ҳакдин сабоқ олдим мано. Ишқ балоси бошқа тушса нолон қилур, Ақлинг олиб, беҳуш қилиб ҳайрон қилур, Кӯнгил кӯзи очилған сӯнг гирён қилур, Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано. Ёғлар эрдим сақар вақтда нидо келди, Дийдоримни кӯрсатай деб ваъда қилди, Ақлим олиб, беҳуш қилиб, и
    0 комментариев
    0 классов
    8-хикмат Водариғо, нечук қилғум ғариблиғда, Ғарибликда ғурбат ичра қолдим мано, Хуросону Жому Ироқ ният қилиб, Ғариблиғни кӯн қадрини билдим мано, Нелар келса кӯрмак керак ул худодин, Юсуфини аюрдилар ул Канъондин, Туққан ерим ул муборак Туркистондин, Бағримға тошлар уриб келдим мано. Ғурбат тегди Мустафодек эранларға, Ӯтиз уч минг саҳоба ҳам ёронларға. Абу Бақр, Умар, Усмон, Муртазоға, Ғурбат тегди аларға ҳам, айдим мано. Ғурбат тегса пухта қилур кӯп хомларни, Доно қилиб ҳам хос қилиб кӯп омларни. Кияр қиш тӯн топса, еюр таомларни, Анинг учун Туркистонға келдим мано. Ғариблиғда юз йил турса, эрур меҳмон, Тахту бахту бӯстонлари эрур зиндон, Ғарибликда қул бӯлди ул Маҳмуд Султон, Э
    0 комментариев
    1 класс
    7-хикмат Қулҳуваллоқ субхоналлоҳ вирд айласам, Биру борим дийдорингни кӯрарманму? Бошдин-оёқ ҳасратингдан дард айласам,. Биру борнм, дийдорингни кӯрарманму? Эллик бирда чӯллар кезиб гиёҳ йиғдим, Тоғлар чиқиб тоат қияиб кӯзим ӯйдим, Дийдорини кӯролмадим, жондин тӯйдим, Биру борим, дийдорингни кӯрарманму? Эллик икки ёшда кечдим хонумондин, Хонумоним на кӯрингай, балки жондин, Бошдин кечдим, жондин кечдим, ҳам имондин, Биру борим, дийдорингни кӯрарманму? Эллик учда ваҳдат майдин рӯзи қилди, Йӯлдин озғон гумроҳ эдим, йӯлға солди. Оллоҳ дедим, лаббайк дебон қӯлим олди, Биру борим, дийдорингни кӯрарманму? Эллик тӯртда вужудларим нолон қилдим, Маърифатни майдонида жавлон қилдим, Исмо
    0 комментариев
    0 классов
    6-хикмат Ё илоҳим, ҳамдинг бирла ҳикмат айтдим, Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго. Товба қилиб гуноҳимдин қӯрқиб қайтдим, Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго. Қирқ биримда ихлос қилдим йӯл топай деб, Эранлардин ҳар сир кӯрсам мен ёпай деб, Пиру муғон изин олиб мен ӯпай деб, Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим сапго. Қирқ иккида толиб бӯлиб йӯлға кирдим, Ихлос бирла ёлғиз Ҳаққа кӯнгил бердим. Арши Қурси лавҳдин ӯтиб Калом кездим, Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго. Қирқ учимда Ҳақни излаб нола қилдим, Кӯз ёшимни оқизибон жола қилдим, Биёбонлар кезиб ӯзим вола қилдим, Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго. Қирқ тӯртимда муҳаббатни бозорида, Яқом ертиб йиғлаб юрдим гулзорида, Мансур янгл
    0 комментариев
    0 классов
    5-хикмат Ногаҳоний туруримда қомуғ бузурк, Ҳақ ишқини кӯнглим ичра солди дӯстлар. Ҳизр бобом ҳозир туриб лутф айлабон, Мадад қилиб илгим тутиб олди, дӯстлар. Ӯттиз бирда Ҳизр бобом май ичурди, Вужудимдин Азозилни пок қочирди. Савдо қилдим ёзуқларим Ҳақ кечирди, Ондин сӯнгра Ҳақ йӯлиға солди, дӯстлар. Ӯттиз икки ёшда етди Ҳақдин фармон, Бандаликка қабул қилдим, қилма армон. Жон берурда бергум санга нури ммон, Ғариб жоним шодмон бӯлиб кулди, дӯстлар. Холиқимдин хабар етди шокир бӯлдим, Ҳар ким сӯкди, балки тепди, собир бӯлдим. Бу оламда ҳеч ухламай ҳозир бӯлдим, Ҳою ҳавас моумонлик кетди, дӯстлар. Ӯттиз учда соқий бӯлиб май улашдим, Жоми шароб қӯлға олиб тӯя ичдим. Лашкар тузиб шайто
    0 комментариев
    1 класс
    4- хикмат Хуш ғойибдин қулоғимга илҳом келди, Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано. Барча бузурк йиғлиб манга инъом берди, Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано. Мен йигирма икки ёшда фано бӯлдум, Марҳам бӯлуб чин дардликка даво бӯлдум. Ёлғон ошиқ, чин ошиққа гувоҳ бӯлдум, Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано. Аё дӯстлар, ёшим етди йигирма уч, Ёлғон даъво, тоатларим барчаси пуч. Қиёмат кун не қилғаймен бараҳна луч, Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано. Мен йигирма тӯртга кирдим Ҳакдин йироқ, Охиратга борур бӯлсам қани яроқ? Ӯлганимга йиғлиб уринг юз минг таёқ, Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано. Жанозамни орқасидин тошлар отинг, Оёқимдин тутиб судраб гӯрга элтинг. Ҳаққа қуллуқ қ
    0 комментариев
    1 класс
    3-Хикмат Ҳар субҳидам нидо қилди қулоғимға Зикр айт деди, зикрин айтиб юрдим мано. Ишқсизларни кӯрдим эрса йӯлда қолди, Ул сабабдин ишқ дӯконин қурдим мано. Ун биримда раҳмат дарё тӯлиб-тошди, Оллоҳ дедим шайтон мендан йироқ қочди. Ҳою ҳавас, моумонлик турмай кӯчди, Ун иккида бу сирларни кӯрдим мано. Ун учимда нафс ҳавони қӯлга олдим, Нафс бошиға юз минг бало қармаб солдим. Такаббурни ерға уриб босиб олдим Ӯн тӯртимда туфроқсифат бӯлдим мано. Ӯн бешимда ҳуру ғилмон қарши келди, Бошин эгиб, қӯл қовшуриб таъзим қилди. Фирдавс отлиғ жаннатидин мухсир қилди, Дийдор учун барчасини қӯйдим мано. Ӯн олтимда барча арвоҳ улуш берди, Ҳай-ҳай сизга муборак деб Одам қилди. Фарзандим деб бӯйнум
    0 комментариев
    1 класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё