"ТАХОРАТДАН СЎНГ ЖИНСИЙ АЬЗОСИГА СУВ СЕПИШ".
|
Зайд ибн Ҳориса разиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Менга фаришта Жаброил (алайҳиссалом) таҳоратни ўргатганида, сув олиб, жинсий аъзоларимга сепишни буюрди”. Аҳмад 5/203 ва Дароқутний 41 ривояти. Саҳиҳ.
|
Ҳакам ибн Суфён айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат олиб, жинсий аъзоларига сув сепаётганларини кўрдим”. Насоий 135. Саҳиҳ.
Қаранг: “ал-Истиьоб” 1/318, “ал-Хулоса” 1/243.
|
Жобир ибн Абдуллоҳнинг сўзларидан ҳам ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олиб, жинсий аъзоларига сув сепдилар”. Ибн Можа 464.
Қаранг: “Саҳиҳ Сунан Аби Довуд” 159, “ас-Силсила ас-саҳиҳа” 841, “Саҳиҳ ал-Жоми'” 76.
|
Ибн Аббос разиёллоҳу анҳу (ички кийимида) оқинди ёки нам бўлган киши ҳақида: “Таҳоратини яхшилаб олиб, кейин жинсий аъзосига сув сепсин. Ва агар ундан кейин у ҳўл нарсани кўрса, у: "Бу сувдан", дейди. Шу йўл билан ундан (яний шайтонни гумонидан) халос бўлади”. Абдураззоқ 1/151, ал-Байҳақий 1/167. Ҳафиз Ибн Ҳажар саҳиҳлигини тасдиқлаган. Қаранг: “Матолиб ал-алиаҳ” 1/46.
|
Тобнин Нофиьи айтдилар: "Ибн Умар таҳорат қилганларида жинсий аъзоларга сув сепди". Ибн Абу Шайба 1786. Иснод саҳиҳ. Қаранг: “Сйфатул-уду вал-гусл” 45.
|
Имом Синдий айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шак-шубҳалардан қутулиш ва умматларига бу ҳақда ўргатиш учун жинсий аъзоларга сув сепдилар”. Қаранг: “Шарҳ Сунан Ибн Можа” 1/269.
|
Тахоратдан кегин жинисий аьзога сув сепиш унутилган Суннат амаллартдан бири хисобоанади. Яний киши тахорат олиб бўлгач ўнг ёки чап қўлини сувлаб жинсий аьзосига сепиб қўяди. Буни хикмати шуки, инсон енгил ёки оғир хожатдан чиққандан кегин тахорат олишга ўтиради, сўнг тахорат олади ва намозга киришади, шайтон эса унга тахорати бузилганлиги хақида гумонга қўйиб "сийдигин томиб тахоратинг бузилди" деб алдаши мумкун, шу сабабдан киши шайтонинг вас-васидан қутилиш учун тахоратдан сўнг жинсий аьзосига енгил сув сепиб қўйса, сўнг намозда баданига намлик тегса ундаги асосиз гумон кетади ва бу "Сув" дейди ва намозини давом эттиради. Шу ўринлда гуни такидлаб ўтиш керакки, сув айнан қаерга сепилади, бу борада иккита фикр бор:
|
Биринчи фикр шуки сув тўсиқсиз айнан жинсий аьзога қараб сепилади.
|
Иккинчи фикр шуки, сув кийм устидан сепилади.
|
Ихтилфни энг қувватлиси эса кийм устидан сепишлик. Аммо кимдир тўсиқсиз жинсий аьзосига сепса муаммо йўқ.
Ушбу Суннат амал тахоратдан кегин қилинади ва бунда эркак ва аёлга касал ёки соғлом одамга чеклов йўқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев