Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат куни жаннат эшиги олдига келиб, уни очишларини талаб қиламан. Дарвозабон: «Сен кимсан?» деб сўрайди. «Муҳаммадман», дейман. У: «Сендан олдин бирор кишига очмасликка буюрилганман», дейди.
Имом Аҳмад ривояти.
(Анас розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1313
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Яхши амалларни қил, ёмон ишлардан сақлан. Бирор қавм билан ўтириб, сўнг туриб кетганингда уларнинг нима дейиши қулоғингга ёқса, ўша ҳолатда давом эт. Аксинча, уларнинг олдидан туриб кетганингда нима дейишларини ёқтирмасанг, ўша ҳолатдан сақлан.
Жамоат ривояти.
#Ҳадис_1314
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Юқори даражани Аллоҳ ҳузуридан талаб этинглар. Бу сизга жоҳиллик қилганга мулойим бўлишингиз ва сизга бермаганга беришингиздир.
Ибн Адий ривояти.
(Ибн Умар розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1315
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳожатини амалга оширишга қодир бўлмаган кишиларга ҳожатини амалга оширишда ёрдамлашинглар. Ким арзини етказишга қодир бўлмаган кишилар ҳожатини бошлиққа етказса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни сирот кўпригида собитқадам қилади.
Табароний ривояти.
(Абу Дардо розияллоҳу анҳудан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ота-оналарга яхшилик қилинглар, шунда болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади»
Табароний ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, сиз Аллоҳнинг Расулисиз деб гувоҳлик бердим, беш маҳал намозни ўқидим, молимнинг закотни бердим, Рамазон (рўзаси)ни тутдим», деди. Шунда Набий ﷺ «Ким шу ҳолатда ўлса, қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан мана бундай бирга бўлади. Модомики ота-онасига оқ бўлмаса», деб икки бармоқларини тик тутдилар»
Имом Аҳмад ривояти
(Амр ибн Мурра Жуҳаний (р.а).дан)
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, мен бир ёмон гуноҳ қилдим, қандай тавба қилсам бўлади?» деб сўради. У зот: «Онанг борми?» деб сўрадилар «Йўқ», деди. «Холанг борми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди. «Унга яхшилик қил», дедилар»
Имом Термизий ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
Бир киши «Ё Расулуллоҳ, менинг мол-мулким ва болаларим бор. Отам эса мол-мулкимни олиб қўймоқчи», деган эди, у зот: «Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангникидир», дедилар»
Ибн Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга азоб юборса, у азоб ўша қавмнинг яхшиси-ю ёмонига бирдек етади. Лекин қиёматда амалларига қараб қайта тирилишади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ «бизга етти нарсага одат қилингиз! — дедилар:
1. Жанозага қатнашмоқни
2. Касални бориб кўрмоқни
3. Чақирилган жойга бормоқни
4. Мазлумга ёрдам бермоқни
5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
6. Саломга алик олмоқни
7. Акса урган киши «Алҳамдулиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни»
Имом Бухорий ривояти
(Барро ибн Озиб (р.а).дан)
Бир аъробий: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг яхшиси ким?» деди. Расулуллоҳ ﷺ «Умри узун, амали гўзал бўлган одам», дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Буср (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларнинг Аллоҳга энг севимлиси – бошқаларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир»
Имом Табароний ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамлардан яхшилик калити ва ёмонлик қулфи бўладиган одамлар бор. Одамлардан ёмонлик калити ва яхшилик қулфи бўладиган одамлар бор. Икки қўлига яхшилик калитлари берилганларга жаннат бўлсин! Икки қўлига ёмонлик калитлари берилганларга вайл бўлсин»
Имом Абу Довуд ривояти
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳдан тақво қил. Ëмонлик ортидан яхшилик қилки, уни ўчириб юборсин. Одамлар билан гўзал муомалада бўл»
Имом Термизий ривояти
(Абу Зарр (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким кўзи ожиз кишини қирқ қадам етакласа, Аллоҳ етакловчи кишига жаннатни вожиб қилади»
Ибн Адий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Яхшилик чиримайди, гуноҳ унутилмайди, Дайён (жазо¬мукофот берувчи Аллоҳ ) ўлмайди. Истаганингдек бўл, қандай қилсанг, сенга ҳам шундай қилинади»
Имом Байҳақий ривояти
(Абу Қилоба (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ «Бугун ким рўзадор ҳолда тонг оттирди?» Абу Бакр (р.а): “Мен” дедилар. «Бугун ким жанозага қатнашди?» деб сўрадилар Расулуллоҳ ﷺ Яна Абу Бакр (р.а): “Мен” дедилар. Расулуллоҳ ﷺ «Бугун ким мискинга таом берди?» деб сўрадилар. Бу сафар ҳам Абу Бакр (р.а): “Мен” дедилар. Расулуллоҳ ﷺ «Бугун ким касални бориб кўрди?» дедилар. Бу гал ҳам Абу Бакр (р.а): “Мен” дедилар. Шунда Расулуллоҳ ﷺ «Кимда ушбу нарсалар жам бўлса, албатта, жаннатга киради» дедилар»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга азоб юборса, у азоб ўша қавмнинг яхшиси-ю ёмонига бирдек етади. Лекин қиёматда амалларига қараб қайта тирилишади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ «бизга етти нарсага одат қилингиз! — дедилар:
1. Жанозага қатнашмоқни
2. Касални бориб кўрмоқни
3. Чақирилган жойга бормоқни
4. Мазлумга ёрдам бермоқни
5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
6. Саломга алик олмоқни
7. Акса урган киши «Алҳамдулиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни»
Имом Бухорий ривояти
(Барро ибн Озиб (р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев