Абу Умома (розиёллоҳу анҳу) масжидда жуда тушкун ҳолда ўтирган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг аҳволини пайқаб, нима бўлганини сўрадилар. Абу Умома жавоб бердилар: "Мени қарз ва ташвишлар еб солди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
"Сенга бир қанча сўзларни ўргатайми, шу сўзларни эрталаб ва кечқурун айтсанг, Аллоҳ ташвишингни кетказади ва қарзингни узади?" дедилар.
Абу Умома: "Ҳа, албатта, эй Аллоҳнинг пайғамбари!" деб жавоб берди.
Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳар куни эрталаб ва кечқурун ўқилиши лозим бўлган қуйидаги дуони ўргатдилар:
"Аллоҳумма иннии аъузу бика минал ҳамми вал ҳазан, ва аъузу бика минал ьажзи вал касал, ва аъузу бика минал жубни вал буҳл, ва аъузу бика мин ғолябатид даини ва қоҳрир рижал".
Таржимаси: " Ё Аллоҳим! Мен Сендан хавотир ва қайғудан паноҳингни сўрайман. Ва ожизлик ва дангасаликдан паноҳ тилайман. Ва қўрқоқлик ва очкўзликдан паноҳингни сўрайман. Ва катта қарзлардан ва одамларнинг зулмидан паноҳингни сўрайман.
Абу Умома айтдилар: "Мен бу насиҳатга амал қилдим, Аллоҳ Таоло ташвишларимни олиб ташлади ва мени қарзлардан халос қилди".
Абу Довуд 1555 ривояти. Ҳадис ушбу матн билан заиф
Шайҳ Албоний айтдилар: "Унинг исноди заиф, Ғассон ибн Авфдан бошқа ровийлар ишончлик. Сожий ва Аздийлар уни (Ғассонни) заиф деб аташган.
Имом Уқайлий айтади: "Унинг ҳадисларининг кўпи ишончли ровийлар томонидан қўллаб-қувватланмайди".
Имом Мунзирий айтади: "Ғассон заиф ҳисобланади". Қаранг: "Заифи Сунан Абу Довуд" 2/102-103, "заиф ат-тарғиб ва-т-тарҳиб" 1141.
Шайҳ Солим Ҳилолий айтади: "Унинг исноди заифдир. Ғассон ибн Авф ҳадисда заифдир.
Ҳофиз Ибн Ҳожаар уни заиф деб атади".
ал-Футуҳот ар-раббонийя" (3/123).
Аммо Анас Ибн Молик розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда ушбу ривоятсиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ушбу дуолар билан тез тез дуо қилар эдилар:
"Аллоҳим, мен Сенинг паноҳингга ташвиш ва ғамдан, ожизлик ва ғафлатдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз ва зулм оғирлигидан ва. одамларнинг ҳужумидан паноҳ тилайман"
/ Аллоҳумма, инни аъузу бика минал -ҳамми вал-ҳазани, вал-ъажзи вал-касали, вал-жубни вал-буҳли, ва долаъи-д-дайни ва ғолабати-р-рижали/".
Саҳиҳ Бухорий (6369). Қаранг: "Неулл-автар би таҳриж аҳадиси китабул-азкар 1/210.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев