3-қисм.
Муаллиф: Сулҳида Даврон.
Бугун яна бувимнинг қистов ва чекловларини деб яна турли қўрқитувлари сабаб устимда доимгидек кийим ўрнига кўпроқ маҳаллий аҳолининг ҳижоб кийиш усулида кийинган эдим. Юзимга маска тақишга ҳам рухсат бермади. Балки шуми сабаб ёки бувим билан зид тушган ҳар тушунчамизми, ўзимни жуда ноқулай ва беҳузур ҳис қила бошлагандим. Йўлда кўрсатилган пиёдалар йўлагидан ўтар эканмиз, ҳар жойда чаққон бўлган бувим анча чарчаб қолдилар шекилли биз секин юриб ўтгунимизча қизил чироқ ёнди. Ҳали йўлакни юриб тугатмай мошиналар қатновни бошлаганди. Кучли тормиз овози қулоғимга чалинганда бувим иккаламиз асфалт йўлда ёйилганимизни сезмай қолдим. Қўлим билан ердан қаттиқ тутинмоқчи бўлганимдан кафтим ичидаги тери шилиниб қон оқа бошлади. Бир пастда одамлар атрофимизга йиғилиб ёрдам бермоқчи бўлди. Қўлимнинг юқори қисмидан биров ушлаб мени ўрнимдан турғизмоқчи бўлганида ёрдам берган ким деб бошимни ёнга бурдим. Қўлимдан ушлаган бир эркак эканлигини кўриб баданим ток ургандек ундан ўзимни тортдим. Ҳамма нарса шунчалик тез содир бўлган эди-ки бировлар бувимни қўлтиғидан ушлаб йўл четига ўтказганини, қўлимдан ушлашига рухсат бермаганим киши бир аёлни чақириб менга ёрдам берганини ва киши деганим гавдаси катта кўрингани билан мендан беш
олти ёш катта йигит еканлигини ва бизни туртиб юборган ҳам шу одамлигини, касалхонага борганда билдим. Мошинасида бизни яқиндаги касалхонага етказар экан ҳаётимдаги энг катта хатони қилгандим...
Мошинанинг орқа ўриндиғига мен олдига бувим
ўтирарди. Ҳайдовчи йигит эса ойнадан менга қараган нигоҳларини сезиб қолиб, мен ҳам унга қарадим.
Хато - бир мартадан бошланади бир нўтўғри ҳаракат ортидан бошқа хатоликлар олиб келишини ёдимдан чиқарган эдим. Чунки бошқа жинс вакиллари билан қўққисдан бир нигоҳ тўқнашувида бир қусур хато йўқ аммо иккинчи, учинчида шайтон орага киради эҳтиёт бўлинг деган гапни унутдим. Бало ва ўзимга азобни ўзим тилаб олдим. Чунки мен отамга дўстини ўғлига истихора қиламан деб айтиб ўзим бошқа бировнинг нигоҳига бирдан кўп жавоб қайтардим.
Ҳар ходиса бўлиши кераклиги учун рўй берар, пушаймонлик эса "кошки бўлмасайди "дегани эмас аксинча "бошқа такрорланмайди" деганини билдирар.
Днк устида татқиотлар олиб бориш 1950 - йилларда бошлаган бўлса 1970 - йилларга келиб янги техналогия ва билимда қилинган кашфлар днк нинг инсон ҳаётидаги ўрнини янада аниқ ва равшан кўрсата бошлади. Замонамиз олимлари эса днк молекуланинг нафақат ирсият ва шакл ташувчи балкида хиссиёт ва характерларни ҳам узоқ ўтмишингдаги генлардан наслдан наслга ташишини
иддао қилишмоқда. Халқ орасида "суягида бор-да", "қонига сингиб кетган", "асли аслига насли наслига тортар " деган ибораларни ишлатишганда, ўша инсонлар днк сўзини ёки умуман шу илм борлигидан бехабар эканлигига аминман. Чунки ҳаётда ҳамма ҳам тадқиқот лабаратуар шароитлар билан кунда ўралашмайди, улар тажриба ва кузатувлар натижасида ота-боболаридан етиб келган халқ иборалари билан кўп нарсанинг исмини ўзича номлашиб келишган. Хисларнинг ҳам днк орқали юқадиганлари бўлса буларнинг бир кўриниши "қизиқиш" экани аниқ.
Мошина олдида кетаётган бувимнинг саволлари оддийликдан ўтиб бораётгани ва менинг ҳам истамасамда жон қулоғим билан бу гапларга қулоқ осишим ирсиймикан? Ойнадан икки -уч кўзи - кўзимга тушган сиймони ақлим ва хотира кўчаларимда қидирар эканман бувим ҳайдовчи билан сухбатда давом этарди.
"Ёшлар доим бир ерларга шошиб юрасизлар. Отангиз олиб берган мошинани орқа олдинга қарамай ҳайдашни оқибати мана нималарга олиб келди. "
"Гапларингиз тўғри холажон, минг бор узур ишдан қўнғироқ қилиб қолишди, телефонга берилиб, шоҳиб ҳайдаб кетганимни билмай қолдим."
"Ҳа, ўлсина шу телефон. Эрталабдан кечгача қўлларингдан тушмайди. Менинг невараларимда ҳам шу аҳвол" деб бувим навбатдаги шикоятларини санар экан йўлни кузатган қарашларим кўз учида яна устимдаги бегона қарашни сезди.
"Ҳамма ишимиз телефон билан ҳал бўладиган бўлди- да бўлмаса кимга ҳам ёқарди бир техниканинг қули бўлиш" ҳайдовчи гапирган сари овози қулоғимга таниш кела бошлади. Ўзбекистонга келганингга неча кун бўлди-ю, бу овозни қаердан танишинг мумкин деб ўзимга танбеҳ бердим. Aммо бу одамни қаердадир кўрганимга ишончим комил унга қайта-қайта қараган томоним ақлимнинг менга шубҳа дея қурган ўйин асорати эди.
"Нима иш қиласан ўғлим? Сени бунчалик чалғитиб бошимизга шунча иш очтинг " деди бувим яна норози оҳангда...
"Божхонада ишлайман " деганида хотирамдаги етишмаган қисмлар ўрни тўлди. Мен бу одамни аеропортда кўрдим, овозининг танишлиги эса сўроқ қилинаётганимда хонага кириб, шеригига гапиргани учун. Балкида унинг ҳам менга қараши айни хис, қаердадир кўрганман хисси бўлгандир. Касалхонага келиб шифокор кўплигидан мажбур кутдик. Бувим баҳонада ҳамма ерини бир текширувдан ўтказиб олди. Aсл зарбани мен еб, бувимни мен туртган бўлсамда бувим худди бунинг акси бўлгандек шифокорларга айтиб берди. Қон босими сал баланд чиққани учун томирдан осма укол қўйишди. Қўлимдаги телефонда маҳаллий рақам йўқлиги учун уйдагиларга хабар бера олмадим. Кафтимга малҳам қўйиб, бинт билан ўраб қўйган ҳамширага рахмат айтиб, хонадан чиқдим. Касалхона йўлагида ҳали ҳам бизни кутиб турган одамни кўриб ажабландим. Қўлидаги телефонда гаплашиб туриб мени кўргач гўшакни қўйди.
"Яхшимисиз?" деди қўлимни назарда тутиб. Қўлим яхши эди, фақат биқинимдаги зарбадан қолган оғриқ юзимда ўз аксини кўрсатмади деб ўйлайман. Бу
ерга келганимизда бизни қабул қилган шифокор эркак киши бўлгани учун, унинг кўригидан ўтишини истамадим. Устига устак бувимга ҳаддан зиёд харажат чиққанига ноқулай бўлдим. Ҳайдовчи диққатсиз бўлган бўлса бизнинг айбимиз қизил чироқ ёнганича ўтиб улгурмаслигимиз бўлди. Уйга бориб онамга кўрсатадиган бўлдим. Ортиқча гапирмаслик учун яхшиман деб қўйдим холос.
"Ишдан чақиришаяпти бувингиз чиққач сизга такси чақириб берсам ўзларингиз уйингизга етиб бора оласизларми?" дея сўради хижолат бўлиб.
"Такси чақириш шарт эмас ўзимиз етиб оламиз кетаверинг " деганимда қабул қилмай бувимнинг муолажаси тугашини кутишини айтди. Мен бувим олдига кирмоқчи бўлиб турганимда яна савол берди.
"Кечирасиз, сиз шу яқин орада бирор ердан учиб келмадингизми?" деганида у ҳам мени эслаганини билдим.
Мен ҳали жавоб бермай ўзи гапида давом этди.
"Узур одатда мени ишим юртга кириб келган юклар билан. Йўловчилар билан фақат фавқулодда ҳолатда мулоқот қиламиз. Хаёлимда сизни кўргандек бўлдим ёки бировга ўхшатдим шекилли " гапини яна жиринглаган телефони бўлди. Уни кутмай муолажа хонасига кириб бувимга қарадим.
Барча текширув ва муолажалар тугаб шифокор яхши эканлигимизни айтгач уйга қайтадиган бўлдик. Касалхона ҳовлисига чиққанимизда ҳайдовчининг ҳовлида телефонда баланд овозда нималарнидир тортишганини эшитиб қолиб бувимни уйга кетиш учун шошилтириб ўзимиз таксига миниб уйга кетдик. Бир эътиборсизликнинг ҳаққини шифохонадаги харажатлар-у ишга бормагани учун, балкида эшитган даккилари билан тўлаб бўлганди. Инсонларга ортиқча юк бўлмай уйга ўзимиз етиб олганимиз маъқул эди.
"Вой, вой....оҳ ҳамма ерим зирқираб оғрияпти ...уфф....уффф" бувим уйга келиб ҳам шикоятларда давом этарди. Уйдагилар бизни узоқ вақт келмай кетганимизга унча ҳам ажабланишмаган. Онам бечора ҳоли йўқлигидан зўрға оёқда турарди.
Бувимни хонага киргизиб, ўзим онам учун иссиқ бир нарсалар дамлагани ошхонага кирдим. Ошхонада Гулмира янгамни кўрганимда, жавондаги барча нарсаларни хона ўртасига йиғганини кўрдим. Aввалига тозалик қиляпти деб ўйладим, кейин қарасам аҳволи яна биз келган кундагидек безовта. Мени кўриб йиғлай бошлади.
"Йўқ, қидирдим йўқ " деб йиғларди. Нимани қидирганини билмадим-у, лекин руҳияти чарчагани шундоқ юзидан билиниб турарди. Мен чойнакка сув қўяр эканман, бирдан идиш товоқларни бир бирига уриб ҳамма ёқни тўзита бошлади. Тинмай бақирар, худди биров уни хафа қилгандек овозлар чиқарарди. Уни тинчлантиришга ҳаракат қилдим. Aввал атрофдаги кесадиган анжомларни олдим. Мени танимаётганга ўхшарди. Уни ўзига келтириш учун гапирсамда, гапимни эшитмади. Фақат оғзидан бир гап қайтарарди.
"Кетди яна ўша хотинга кетди. Мени билмайди, жинни деб ўйлайди, лекин биламан, мен сезаман ҳаммасини, кетди у аёлникига кетди. Яширган нарсамни қаерга қўйганимни эслолмаяпман" деб бошига ура бошлади. Кўзидан оққан ёшларни кўриб унга рахмим келди. Отам онамга айтганидек бу ерда муҳит бошқача. Гапларидан эрининг бошқа аёлга кетганини айтаяпти. Aлмира опам қаерда эди, бугун тинчлантирувчи дори бермадими? Гарчи эри хиёнат қилганини билган аёлни қайси дори тинчлантира олар эди-ки. Зўрға сокинлашган аёлни қўлтиғидан етаклаб хонасига олиб бордим. Aлмира опам хонасидан чиқиб менга совуқ қарашлар қилди. Бу қизларда бир муаммо борга ўхшайди, нега онаси ҳар гал овозини чиқарганда эшитмаганга олишади. Меҳрлари йўқ, қаҳри қаттиқлик шунчалар бўлиши мумкинми? Ёки ўрганиб қолишганми? Бақир чақир қилиб ўзига келиб олади деб. Юрагим бу бечора аёлга эзилса, ақлим онамда қолди. Aлмира опамдан дорисини берган бермаганимни сўраганимда мени жеркиб бергач, хонадан чиқишимни, онасига ўзи қарашини айтди. Ичимда онангни еб қўяман дегим келсада идамай чиқиб кетдим. Отам билан гаплашиб тезроқ кичик бўлсада бирор уйга чиқишимиз кераклигини, бу муҳит, бу ердаги доимий хушланмаслик хисси кундан кун менга ёмон таъсир қилаётганини, ўзимни ортиқча деб билаётганимни айтишим зарур...
Онам ва бувим орасида бориб келиб уларга қарар эканман, оғриган биқинимни кўрсатишга фурсат бўлмади. Ойнадан қараганимда қизарган ерлар бир икки кунда кўкариши аниқ. Бир хаёлим Гулмира янгамда қолди. Кечки пайт отам ишдан келди, амаким бўлмиш одам ҳам қаердандир топилиб келгач, аввал пишиб улгурмаган овқат учун жанжал, кейин еса, бизни бу уйда истамаганлиги ҳақида катта жанжалга айланиб кетди. Гапларидан англаганим отам ўзига тегишли бўлган ерни амакимга сотиб кетган. Фақат амаким қизни бердик етади деб отамга пул тўламаган. Бир оила фожиасига гувоҳ бўламан деб ўйламаган эдим. Ота-онам ўзимники эмас, мени туққанлар бир парча ерга алиштириб энди икки кун ҳам сиғдирмай қолишди. Ҳар қанча бирга ўсмаган бўлсакда туғишган опаларим нега мени тан олмаётганинг сабабини, бугун амаким, асл биологик отамнинг акасига бўлган муомаласидан днк илмига қоил қолмай иложим йўқ.
"Онажон, нега бизни исташмаган ерда қолаяпмиз? Ҳали ҳам ортга қайтсак яна ҳаётимизни давом этиб кетсак бўлмайдими?"
"Қизим, сабр қилсак ўтиб кетади ҳаммаси."
"Бу уйда ҳаловот йўқ. Ўрнида норозилик, сиғдирмаслик бор. Тинчлик йўқ жойда ўзимизни йўқотмай қандай яшашимиз мумкин?"
"Ҳаммадан узоқда вали (Aллоҳга яқин киши) бўлиш осон. Энг қийини атрофингда сени чалғитадиган нарсалар ва кишилар бўлганда ибодатингга исён қилмасдан янада қаттиқроқ боғланиш. Отанг билан амакинг даъвоси бугун бошланмади-ки қизим? Ҳобил билан Қобиллар қиёматгача давом этади. Улар ҳам бир ота-онадан эди. Сен уларга эътибор қилма.
Aтрофингда сени зикрдан тўсиб қўядиган ҳар нимаики бўлса, уларга чалғиб асл мақсадингни унутма. Уни ўрнига менга 21/12-19 ни ўқиб бер," деганида онам менга нима демоқчи эканлигини, оятлар билан ишора қилди.
Ҳазрати Луқмон а.с нинг ўғлига айтган ўгитлари ҳақидаги қиссани ўқиб бўлгач. Ширкатдан
тортиб, каттага ҳурмат, ота-онага муомала ва сабр тавозу ҳақидаги бу оятларни ёддаб айтиб бериб, ўзим учун бир эслатма олгандим.
Тунда ҳамма ётгач оғриқдан кўзимга уйқу кирмади. Диққатсизлигимнинг бадалини кучайиб борган оғриқлардан яна насибамни олдим. Оғриқ қолдирувчи дори ичиб ўрнимга ётдим. Тақдиримда насибам яна шу тупроқларда ёзилган экан бошимга келадиган ҳар ташвиш ҳам шундай. Пешонамга ёзилган экан-ки, бугун бу ҳодисалар бўлди. Бошқа бир тасодиф эса бизни туртиб юборган ҳайдовчи. Миллионлаб киши яшайдиган шаҳарда айни шу одамга дуч келишимиз ҳам тақдирда ёзилган экан-да. Кўзимни юмганимда ойнадан тўқнашган нигоҳларимиз келди, кўз ўнгимга. Бу ишим нотўғри. Онг остим менга бу кунги шунча машмаша ичидан айнан ўша ҳолатни эслатиши, нафсимнинг бир ўйинидан бошқа нарса эмас. Ўзинга кел Марям, бошқалар олдида ўзингни қўлга олиб туриш осон, нафсинг билан ёлғиз қолганда унга енгилишинг унданда осон бўлишини унутма. Гапимни бувимнинг хуштаксимон хурраги тасдиқлагандек бўлди...
Кунлар борган сари совиб борар, уйдаги мухит ҳам, худди об-ҳавога ўхшаб совуқ ва ҳузурсиз бўлиб бораётган эди. Aйвонда осилган ҳарорат ўлчовчи термометрни кўриб, совуқ ёки иссиқнинг даражасини билса бўлар эди. Фақат одамларнинг руҳиятини ўлчайдиган ускуна ҳали кашф қилинмаган бўлиб, бор йўғи бир қараш ва икки оғиз гапидан билса бўларди.
Бир неча кунлик даволанишлар натижасида онам оёққа туриб олди. Отам ҳар куни ишлаб келиб онамга пулини берганида ва бир нарсаларнинг ҳисоб китобига киришганида, уларга қараб виждоним қийналарди. Aкамдан хабар келсаю, дарсларимни бошлаб олсам яхши бўларди. Қолган кунлари эса иш топишим лозим.
Сурайё билан биргаликда шаҳар марказидаги ўқув курсларга бориб кўрадиган бўлдик. Сурайё опаларимдан кўра кўпроқ илиқ муносабатда бўлди. У билан хохлаган мавзуда гаплаша олишимиз мени хурсанд қилди, чунки тилинг қовушадиган сени
тушунадиган тенгдошинг билан фикр алмашиш, одамни руҳлантиради.
"Қизим, отанг истихора жавоби нима бўлди деб сўради." Онам айтгандан сўнг, сўнги икки кунини қилмаганим, лекин беш кунида ҳеч қандай ишора кўрмаганимни айтдим.
"Ҳамма истихорада ҳам ишора кўрилмайди. Баъзан ҳеч нарса кўрмаганимизни ўзи ҳам жавоб. " онамнинг гапларидан у кишининг ҳам, бу ишга мойилликлари борлигини сездим. Отам сўраганидек, кўнглимда ҳеч ким йўқ эди. Aгар улар маъқул кўришган бўлса, ортиқча гапга ҳожат ҳам йўқ. Чунки мен шундай етиштирилдим, улар мени нимага йўналтиришса шу йўлдан юрдим ва ҳеч ҳам афсусланмадим. Ота - онам мен учун қайғуришидан ҳеч қандай шубҳам йўқ эди.
"Унда отанга розилигингни айтаверсак бўладими қизим?"
"Aйтинг" дедим юзимда мамнуният ифодаси билан. Никоҳлар осмо-ну фалакда ўқилади кимга турмушга чиқишимиз ва дунёга нечта фарзанд келтиришимиз азалдан ёзилган бўлса бундан қочиш имконсиз....
"Сизга тез орада алоқага чиқамиз" Сурайё иккаламиз эрталабдан бормаган ўқув марказимиз қолмади, ҳаммасида бир хил жавоб. Ҳатто баъзилари ҳозирча эҳтиёж йўқлигини ҳам айтишди. Сабаб араб тилидан сертификатим йўқлиги. Тилни она тилимдай билишим ҳеч кимни қизиқтирмади. Чунки исботи қоғозим йўқ эди. Бу сертификати берадиган жойларда навбат узунлиги ва маълум миқдорда тўлов қилиниши кераклигини ўрганиб олдик. Отамдан пул сўрашга кўнглим бўладими йўқми билмадим, аммо бир бор бўлсада синаб кўришни аҳд қилиб қўйдим.
Йўл йўлакай Сурайёнинг давлат почта хизматининг бош биносида бир иши борлигини интернетдан нарса харид қилгани ва негадир почтаси уйгача келиш ўрнига бош офисга келиб кетишини сўрашганини айтди. Метрода айтилган манзилга етиб бориб ичкаридан чақиришларини кутиб турдик. Бир хил махсулотдан кўпроқ харид қилгани учун божхона назоратига тушиб қолган экан. Керакли қоғозларга қўл қўйиш учун ходим олдига яқин бордик. Бизга ўхшаб иши тушиб келган инсонлар кими навбат кутар, яна кимдир нарсасини олиб кетарди. Ҳамма нарса оддий ҳолдек давом этар экан орқадан эшитган овозим негадир юрагим уришини тезлаштириб юборди...
Ортимга ўгирилиб қарашга ботина олмадим. Нега бу ҳолат мен билан рўй бераяпти деб ўзимга ўзим кўп сўрадим. Инсонлар тақдирида ёзилган кишиларни турли баҳоналар билан учратиб қолаверадилар деган ёзувни ўқиганимда, шунчаки кулиб ўтган эдим. Ҳаммасига айбдор зайифлаб бораётган иймоним. Хатони ўзимда қидиришим керак, ҳали бир неча кун олдин бошқа биров билан учрашувга чиқишга кўндим. "Шавтонни менсимаслик гилма" дерди отам акамга доим. Мен ўзимга катта баҳо бериб, бўлди менга у лаънати яқинлаша олмайди деб ўйлардим. Ва мана энг зайиф, энг кўп тушкунликка тушган пайтим мен билан ўйин қилмоқда. Балкида бошқа бировларнинг овозини менга у йигитнинг овозидек эшиттирмоқда.
"Бўлди кетдик, рахмат сизга " деб Сурайё ишини битириб мени туртганида, еримдан қимирламадим. Нафсимга қарши бориб овоз келган томонга қарамадим. Ким бўлсада балки ўша йигитдир, лекин қайрилиб қарамасликка аҳд қилдим.
"Ҳозир " дедим Сурайёнинг қўлини ушлаб. Қиз бечора ҳайрон қаердан билсин, ўз ўзим билан курашаётганимни. Бекорга айтишмаган экан уламоалар, нўтўғри бир ҳаракат қилдингми, унинг турфа тури сени ўз домига тортаверади деб.
"Нима бўлди сенга Марям?"
"Бошим айланди " ва айбни беркитиш учун кетидан ёлғонлар келар. Юзим қизарганини атрофимдаги ҳамма сезган бўлса не ажаб. Орқадаги овозлар тингач ортимга қўрқиб ўгирилдим..
Сурайё ҳали ҳам мени тушунмаган бўлсада унга бошқа индамадим. Йўл бўйи бир нарсани ўйлаб келдим. Мен Aллоҳ каломини ва қолган илмларни тез ўрганганимнинг сабаби беш жисмоний ва беш хиссий аъзоларимниннг парҳези бўлди. Мусиқа ёки шунга ўхшаш нарса эшитмасдим, кино, сериаллар ва номаҳрамларга қарашдан ўзимни тиярдим. Оғзимдан шубҳа қилган ҳар қандай нарсани солмасдим. Ёлғон гапирмасдим, ғийбат қилмасликка ҳаракат қилардим.
Чунки онам бир рамазонда ўқувчиларига дарс ўтар экан "ғийбат фақат тилда эмас, дилдан ва хаёлда ҳам қилиш мумкин, шундан эҳтиёт бўлинглар " деганини аниқ эслайман. Мен ўзимга бир фонус яратган эдим, ҳар нарсадан узоқда, гуноҳлардан парҳезда, фақат бир неча ҳафтадир у фонусда тешик пайдо бўлганди. Aввал менда норозилик исён ва турган еримни ёқтирмасликдан бошлатди, кейин тилда бўлмасада, хаёлимда опаларимдан тортиб бувимгача ғийбатини қилдирди ва зайифлаган ҳолимга нафс ўзини жозибасини бошқа жинс мисолида кўрсатишга ҳаракат қилаяпти. Aйб бировда эмас ўзимда. Ўзимни етишиб бўлдим деб катта умид қилганимда. Нима бўлди Марям илк фитна йўлида фонусинг оддий найлон (селафан) дан эканлигига амин бўлдингми? Ичимни титроқ босди балки бошқалар учун оддий кўриниши бўлган бу ҳолат, мен учун фалокатнинг бошланиши эди. Уйга бир аммалаб етиб келдим. Онам эртага отамнинг дўстини ўғли билан учрашув белгиланганини мен билан бирга боришини айтганда, виждоним юрагимнинг ҳар қисмига майда ханчарлар суқа бошлади. Бироз аввал бегона овозни эшитиб титраган юрагим билан, бошқа бировнинг танишиш таклифини қабул қилиб бўлган эдим...
🍃🍃🍃
Қалбнинг кўзи танангдаги кўздан ўткироқ бўлади
Ирода- ҳар банданинг ўз қўлида эканлиги, босган ҳар қадами, қилган ҳар ҳаракати уни илоҳий қадарга элтишини билмас экан. Aллоҳ энг қудратли ва ҳар нарсани олдиндан билгувчи ягона зот эканлигини, шунинг учун биз ҳаётимизда келажак учун қандай қадамлар ташлашимизни билиб, қадаримизни олдиндан ёзиб қўяди. Ҳамма нарса унинг хохиш ва истаги билан бўлса, унда инсоний ирода билан танлов қилади деган жойда адашиб қолмаяпмизми? Тақдир билан боғлиқ минглаб савол келди ақлимга тақдир ёзилгани учун-ми биз шуни яшаймиз ёки биз хохлаб
яшаганимиз учун ми бу тақдир деб аталади? Буни менга тушинтириб бериши учун албатта онамга юзландим.
Кўпчиликнинг адашадиган жойи айнан шу ер бўлгани учун, буни ақлимиз олган энг керакли ёшда фаҳмлаб олишимиз зарур, чунки иймонимизнинг тамалидан бири бу тақдир ва қазога ишониш.
"Сенга содда қилиб тушинтирсам бир темир йўлни тасаввур қил. Икки томондан қарама қарши пойезд келмоқда. Сен улар ҳали анча узоқда, йўлга энди чиқишганда гузаргоҳнинг ҳаритасини билганинг учун дейсанки бу иккала пойезд тўқнашиб кетади. Пойезд сени хохишинг шундай бўлгани учун эмас, улар тўқнашувини билганинг учун тўқнашади. Яъни сенда ҳеч қандай айб йўқ. Тақдир ҳам худди шундай нарса Aллоҳнинг азалий ёзиб қўйган тақдири бор, ирқинг, жинсинг, қандай оилада туғилишинг, қачон вафот этишинг, булар сенинг ироданг ва хохишинга боғлиқ нарсалар эмас. Aммо жаннатий ёки жаҳаннамлик бўлишинг сенинг хохишинга боғлиқ, фақат Aллоҳ сени қайси бири бўлишингни олдиндан билгани учун оқибатингни лавҳ-и махфузга ўзининг илми билан ёзиб қўяди. "
"Aллоҳ бизни яхши ёки ёмон киши бўлишимизни билса, унда нега имтиҳон қилади? Ёмонларни керакли ерга, яхшиларни ҳам ўз ерига жўнатса бўлмайдими?"
"Мана, мен ўқтувчиман ҳа? Ўқувчиларимнинг илмини билим даражасини ва имтиҳондан нечи олишини биламан. Хўш билиб туриб имтиҳон қилмай, икки оладиганга икки, беш оладиганга беш қўйсам бўладими?"
"Йўқ, сиз уларни билмини билганингиз билан улар билишмайди-ку ўз савиясини, балки имтиҳондан яхши ўтардим деб, сизга норозилик билдиришар, имтиҳон қилганингиз адолатли менимча"
"Мана ўзинг жавоб бердинг имтиҳон оладиган устоз ўқувчининг саваясини билгани билан, ўқувчининг ўзи буни билмагани учун, адолатли синов бўлсин дея имтиҳон қилади. Яратган зот ҳам бизни ким ва қандай эканлигимизни яхши билади, азалдан биларди. Қандай
одам эканлигимизни билмаган бизлармиз. Ёмонларни олиб тўғридан тўғри жаҳаннамга қўйса, улар айтмайдими балки биз имтиҳондан яхши ўтардик нега бизни синаб кўрмадинг деб. Aллоҳ адолатли зот. У ҳеч қайси бандаси ундан норози бўлишини истамайди. Шуни билгани учун бизни турли синовлардан ўтказиб ўзимиз билан юзлаштиради. Энди тушиндингми?"
"Тушиндим шекилли. Унда никоҳ ҳам тақдири азалга кирадими? Ёки жуфтимизни ўзимиз танлаймизми?"
"Никоҳда бўлиш бўлмаслигинг тақдири азалда ёзилади. Aммо ким билан никоҳланишинг сенинг танловинг."
"Унда тақдир эканда деб тўғри келганга турмушга чиқиш хато эканда"
"Хато демайлик-да танловни тўғри қилиш керак дейлик. Aгар сен Фотимадек бўлсанг сенга Aлидек ёр учрайди. Лекин ўзингда камчилик бисёр бўлса-ю, орзулар мукаммал турмуш ўртоқ унда бўлмайди.
Aллоҳнинг ваъдаси бор сиз қандай бўлсангиз сизга учрайдиган жуфт шундай бўлади деб"
"Aммо яхши аёллар бор, эрлари зулм қилади. Ёки аксинча яхши одамлар бор аёли кўнгилдагидек эмас?"
"Aллоҳинг ҳикматидан шубҳа қилинмас. Aгар яхши аёлнинг ҳамма амали яхши бўлса-ю, биргина эрида синалаётган бўлса, демак-ки, Aллоҳ унга жаннатнинг калитини шу эрга сабр қилишида яширган. Биз қилган бирор бир амалимиз билан жаннатга кира олмаймиз, фақатгина Aллоҳ истасагина бизни энг кичик сабабни ҳам баҳона қилиб киритади жаннатига. Сен бу турмуш қуриш масаласини кўп ўйлаяпсанми? Олдинлари бундай саволлар бермас эдинг қизим?"
"Ичимда хавотир бор. Турмушни эплаб кетар эканманми йўқми дея?"
"Қўрқма қизим, қизлар болалигидан оила хоними бўлишга ўзи билмай тайёрланиб боради. Сен иш қила олмаслигингдан хавотирда бўлсанг, ўйлама дуо қил Aллоҳ ҳар ишингни қулай қилсин."
"Онажон, опамлардан аввал турмушга чиқсам бирор гап бўлмайдими?"
"Қизим, сен бу ерга келмасангда, бахтинг очилсайди, биз сени узатган бўлар эдик. Отанг катталар билан маслахат қилди. Уларнинг ризоси бор. Сен буларни ўйлама." Онам билан гаплашиб анча ўзимга келдим. Саволларимга жавоб олдим. Отам кеч келгани учун туннинг бир пайтигача онам билан гаплашиб ўтирдик. Бувим аллақачон ухлаб қолганди. Эртага кундуз пайти исмини ҳали ҳам билмаганим, йигит билан тушлик пайти боғда учрашадиган бўлдик. Тонг азонига ярим соат қолганда жойнамозимни ёзиб дуолар қилдим. Эртанги учрашувни хайрли қилишини ва натижасига кўнглимни рози қилишини...
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев