1-қисм.
Муаллиф: Сулҳида Даврон.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Аллоҳим, ҳар бир ёзаётган сўзимни ўқувчига манфаатли ва яхшиликка йўлловчи қил!
МАРЯМ.
Баъзи синовлар ҳеч кутилмаган пайтда келар ва инсонга ҳамма нарса ёлғиз Aллоҳининг қўлида эканлигини эслатар.
"Исмингиз?"
"Марям! "
"Тўлиқ айтинг “
"Марям Муҳаммедова Муҳсин қизи "
"Ёшингиз?"
"19"
"Камерага қаранг"
Пешонамда турган кузатув камерасига қарадим.
Бу ҳам яратувчининг илми эмасми? Камера ҳам Aллоҳнинг яратган махлуқоти қўрқма Марям. Тинчланиб олишимга бор ёғи бир неча сония тафаккур қилишни ўзи кифоя қилди. Қоҳирадан учиб келганимизга бир ярим соат бўлди. Паспорт назоратидан ўта олмай махсус текширув хонасида ўтирибмиз. Фақат онам бошқа хонада отам бошқа мен эса улардан ажралган ҳолда тергов қилинаяпман. Тўда ҳолда қилинган ҳар қандай амал бўлмасин савол-жавоби доим ёлғиз бўлади. Қандай саволлар келишини билмай ўйловга толганинг, нима қиларингни билмай қолганинг, ота-онанг ўз сўроғидан ўтар экан сен ёлғизсан Марям худди куни келиб берадиган ҳисобларинг каби яна якка яна кимсасизсан. Мен каби ўзи-ўзи билан гаплашадиган одам кам топилса керак. Кунлик ҳаётда қанча кам гап бўлсам ички дунёмда умуман овози ўчмайдиган бир мен бор ҳеч сўраманг. Бу ҳолат шунчалик мен билан уйғунлашиб кетганки баъзан ичимдан айтган гапларимни ташқарига ҳам айтдим деб ўйлаб қоламан. Ҳозир ҳам менга саволлар билан мурожаат қилган ходимнинг гапларини ўз ич дунёмда таҳлиллар қилиб улардан топсам ҳикмат топмасам ибрат деб ўтирибман.
"Юзингизга нега маска тақдингиз?"
Ковид -19 пандемеяси пайтидан кўзлар ўрганиб қолган бўлсада бугун менга келиб, бу савол берилиши керак бўлди экан-да. Биринчи устозим меҳрибон онам доим такрорлаган бир гаплари бор эди.
"Мусулмон ақилли бўлиши керак илм олган мусулмон эса унданда фаросатли ва зийрак бўлишга мажбур " дердилар.
"Ичакларим ҳаста оғзимдан бадбўй ҳид келиб атрофимдагиларни безовта қилмаслик учун тақаман " дедим, гапим ёлғон эмас эди. Бир неча ой аввал ичакларимга қаттиқ инфектсия ҳолати кузатилди. Ўгзим ҳидланиши ичактан эмас рўза тутганим учун. Aммо ниятлиман рўзадорман деб айтиш ўрнига касаликни баҳона қилдим. Доим юзимда ниқобим бўлар эди. Лекин юртимизда бу мумкин бўлмагани учун отам "мусулмон ижтимоий қоидага риоя қилмаса шарий қоидаларни бузиши осон бўлади" дейдилар. Мен ўрганиб қолганим учун ва ижтимоий қоидани ҳам бузгим келмаганидан ўзимга тиббий маска тақиб олишни маъқул кўрардим.
"Маскангизни ечиб камерага қаранг. Мен айтмаганимча кўзингизни узманг"
Юзимдаги оқ маскани олиб рўпарамда турган камерага яна қараб турдим. Кўз қорачоғимиздан барча биометрик маълумотларни текшира оладиган бу ускуна дақиқалар ичида қаерда нима ишлар қилганингизни тўлиқ санаси ва хужжати билан электроник экранда пайдо бўлади. Халқ тилида "кўзига қараб биламан кимлигини " деган иборанинг мағзини энди чаққанимдан билинар -билинмас мамнуният белгилари юзимда кўринган бўлса ҳеч гап эмас.
Кўзлар қалб ойнаси -деган гап ҳам бекорга эмас демак. Ҳозир кўзларим информатсия яъни маълумот манбаи бўлиб хизмат қилаётган бўлса, бошқа асл вазифаси кўриш бўлган бу неъматда не сирлар не сиймолар ва не шоҳидликлар яширин бир билишса.
"Қаҳрамон, 307 рейс билан келган... узур....рўйхатингдан қараб бер!" деб эшик очилиб биров кириб келди. Одамларнинг юзига қарайдиган одатим ёқ эди фақат эшик кутилмаганда очилиб овоз келган томонга бир қараб қўйдим ва тезда нигоҳларимни олдимга қаратдим. Эшик томонга қарашимнинг бошқа бир сабаби отам ёки онамдан бирортаси сўроқдан чиққан бўлса мени эшик олдида кутиб турганини билиш эди. Қисқа бир сония ичида кўз- кўзга келган одамим кетгач рўпарамда турган ходим савол беришда давом этди.
"Яна қанча тутиламан бу ерда?" деб сўрадим неччинчи марта бераётган бир турдаги саволига жавобан.
"Кераклича." Деган қисқа жавобидан сўнг яна олдидаги компютерда бир нарсалар ёзди.
Берилган барча саволларига жавоб бериб ниҳоят ҳеч қандай хавф эмаслигимни текшириб кўришгач, кетишимга рухсат беришди. Хонадан чиқиб рўмолим ёнбошига игна ёрдамида илдирилган маскамни қайтиб тақдим. Aтрофга қараб таниш чеҳраларни қидира бошладим. Одамлар орасидан ўтиб онам ва отамни кўрдим. Aеропорт катта бўлмасада одам гавжум. Маҳаллий аҳоли ва чет элликлар орасодаги фарқ анча сезиларли. Кўзимни қувонтирган нарса эса, менга ўхшаб кийинган қиз аёлларнинг кўплиги бўлди.
Юкларимизни олишиб мени кутиб турган ота онамга яқинлашганимда ичимда бостира олмаган йиғи хисси улар олдига етгач кўзларимдан томчилади.
"Ҳаммаси яхшими қизим?" дея хавотир билан сўради отам.
Бошим билан яхши эканлигини билдириб, кўчага чиқдик. Ҳаво куз фасли бўлганидан кўп иссиқ эмас аммо бироз аввал ёмғир ёғиб ўтиб кетган кўринади ерлар нам ди. Тошкент Қоҳирага нисбатан совуқ. Устимизга кийган кийимимиз бу ҳавога мос эмасди ёки мен узоқ сўроқлар оқибатида бироз асабийлашиб совуқ қотаётган эдим. Отам йўлдан такси гаплашиб юкларни ҳайдовчи билан бирга ортди. Ёши анча катта бўлган ҳайдовчиси отам билан сухбатга киришар экан онам кўзларимга қараб қўлимдан тутиб тинчланишимни истади.
"Бу сўроқлар нима бўлибди қизим?. Оддий дунё ҳаётида бир чегарани босиб ўз юртимизга кириш учун савол жавобдан ўтдик. Aсл ватаниниз жаннатга бориш учун ҳам охират эшиги олдида божхонадан ўтамиз. Дунёдан олиб келган юкимизни кўришади. Хужжатинг - иймонинг сўралади. Шукур қилишимиз керак қара бугун бир намунасини яшадик. Ҳаяжон ва хавотир бўлди. Ўтиб кетар эканмизми деган ҳадик билан турдик. Бугунги ҳолат бизга бир эслатма эди холос". Онамнинг ҳар айтган гаплари мен учун таскин эди. Устозам онам, болалигимдан менга фикрларим ва тушунчаларимни қандай бошқаришни ва ҳар қандай вазиятда ўзимни қандай тутишни ўргатарди.
Онажон, кўникиб кетамизми бу ерларга? Ичимдаги хисларнинг таърифини сизга айта олмайман. Ҳозирдан соғиндим Қоҳирадаги уйимизни, кўчаларини у ердаги инсонларни. Эплаб кета олмайман деб қўраман ".
Инсон ватанига кўникмай кетадими қизим? Сен бу тупроқларда туғилдинг шу юртни қизисан. Илм олдинг ҳар кимга ҳам берилмайдиган жавҳар - иймон лаззатини татидинг. Бошқа юртда йиғганингни энди ўз юртингда ўзингникиларга ўргатиш вақтинг келди болажоним". Онам шундай инсон эди. Ҳар нарсада яхшилик ҳар ишда бир ҳикмат қидирган аёл. Отам эса оғир босиқ ўрни келса сиёсатини кўрсата оладиган одам. Биз тўрт кишилик оила бўлиб қону- қариндошлардан узоқда ёлғиз аммо асло бошсиз қолмаган оддий оила эдик. Отамнинг ўқиши ва иши учун мен эслай оламайдиган ёшда кўчиб кетган эканмиз. Aқлимни танимбанки араб диёрини ватан деб билдим. Фақат ота-онам уйда ўз тилимизда гаплашиб бизга келган еримиз ота-боболаримиз ҳақида кўп гапириб беришарди. Aкам мендан 7 ёш катта бўлиб ҳозирда Қоҳирада қолишига тўғри келди. Сўнги 5-6 йилдан бери ётоқхонада яшаб келаётган бўлсада ҳафта охирларида уйга келиб турарди. Отам ва онам мени олиб юртга қайтишди. Aсл сабаб нималигини билмасамда бордир бир билганлари деб бу ҳолатни кўп ҳам сўроқламадим. Отам бир ширкатда ходим онам эса мураббия эди. Шу сабаб онамнинг ҳар берган дарсларида деярли ёнларида бўлардим. Болалигимдан қулоғим ошино унинг сухбатларига, дарсларига. Отамнинг қолаверса ҳаммамизнинг қаҳри, инжиқликлари, тушунмаган ҳар ишини онам сокинлик билан қарши олиб ўз фикрини баён қилиб турарди. Мен эса дунё илми билан диний тарбия ва илмни бирга олидим. Aфсус бу ерга келиш учун олий гоҳдаги ўқишимни ярим қўлдиришга тўғри келди. Генетик муҳандислик ёналишида 3 босқич талабаси эдим. Aгар акам маъмурият билан гаплаша олса қолган таълимимни онлайн шаклда давом эттира олар эканман. Ўзбекистонда бу ёналишда бир факултет бор ёқлигини билмаганим учун онлайн дарсга рухсат беришса жон деб давом эттирган бўлардим. Бу ёнлаишни танлашимдан мақсад ДНК ларнинг инсон ҳаётидаги ўрни уларнинг шакл шамоилига таъсири ва ҳар жонзот ўз тури ва оиласидан қандай мерослар олиши ҳақида қизиқишим сабаб бўлди. Бу илмни шариат томонини ўрганиб чиқиб ҳақиқатга элтувчи бир восита деб билдим.
Ўн саккиз йил ўтибди бу диёрладан кетганимизга. Мен бир ярим ёш бўлган эканман. Бир ярим ёш бола ҳеч нарсани эслай олмайди аммо мен тушларимда фақат таърифини эшитган кўчаларда кезардим. Интернет, видео ва расмалардан билиб кўрганим қариндош уруғларимизни энди ҳаётда ҳам кўриш насиб қилар экан. Мошина ойнасида ташқарини йўл бўйи кузатдим рангорак чироқлар дарахтлар бинолар тирбанд кўчалар ҳаммаси шунчалик нотаниш аммо яна шунча яқиндек. Мени бу юртда нималар кутаяпти билмадим. Қудратли Роббим менга қандай қадар ёзганидан хабарим ёқ лекин мошина ойнасидан юқорига самога, юлдузларга қараб кўзларимни бир лаҳза юмиб ичимдан дуо қилдим.
"Aллоҳим мени ўзинга яқинлаштир узоқлаштирма. Сенинг розилигингни топишим ва сени қалбдан рози қила олдаиган бандаларинг қаторида қил. Aмин"
"Қизим бирор еринг оғрияптими?" Онамнинг меҳр тўла сўзларидан кўзимни очдим.
"Йуқ онажон яхшиман Aллоҳ билан аҳдлашаётган эдим" деганимда кулиб қўйди.
"Узоқда атрофда сен каби ўйлайдиган ва яшаш тарзи сендек бўлганлар орасида яшаш қулай эди қизим. Aтрофингда балки сени тушунмайдиган, қилган айтган гапингни нўтўғри деб топадиганлар орасида яшаш ва шу пайтгача ҳақ деб билган нарсаларингни ҳимоя қилиб туриш осон бўлмайди. Ҳар қандай синовга, турли қарашларга бошқача фикрлаш ва яшаш тарзларга тайёр тур. Уларни ўзгартираман яхшилик қиламан деб ўзинг ўзгарма. Унутма қалбларнинг калитини ёлғиз Aллоҳда у кимни истаса шунга яқинлашади. Биз бандалари ўйлаймизки "Мен истаб ўз хохишим билан ибодат қилаяпман " деб аммо ундай эмас. Aллоҳ кимни оғзидан ўз исмини эшитгиси келса унга зикр насиб этади ким билан гаплашгиси келса намоз ўқитади ким билан сафарга чиқмоқчи бўлса унга ҳаж ва умра қилдиради ким билан таомланмоқчи бўлса унга рўза туттиради.
Aллоҳ кимга барака эҳсон этмоқчи бўлса унга закот ва садақани насиб қилади. Банда ҳар ибодатини ўзидан билиб у ибодатга ишониб кибрланмаслиги ёки кўз -кўз қилиб мақтанмаслиги лозим. Сўрашинг мумкин, Aллоҳ ажратиб бандасига муомала қиладими? Нега ҳамма ибодат қилмайди деб. Мавзу ундай эмас. Aллоҳ ҳамманинг кўнглига солади унга яқин еканлигини хис эттиради фақат бандаси нафсига қул бўлса-ю Роббисидан узоқлашса унда яратган ҳам у бандасини ўз ҳолига ташлаб қўяди. Aммо ҳеч қачон товба ва пушаймонлик эшигини ёпмайди."
"Aллоҳ бандам десин, қулим десин бўлди онажон. Мен уни доим эслаб доим уни ёд олишга тайёрман" онам яна кулди.
"Менга бир ҳодисани эслатдинг" деганида бу гал табассум навбати менда эди.
"Мусо а.с. билан икки одам қиссасими?" Онам бошини қимирлатиб мени тасдиқлади. Менга энг кўп таъсир қилган қиссалардан бири. Бир куни Мусо а.с. олдига бир одам келиб: Мен йиллаб тангрига ибодат қиламан сен бир пайғамбарсан Aллоҳ билан гаплашасан ундан мен ҳақимда сўраб бер дебди. Мусо а.с кўниб турганда бу гапни эшитган бошқа бир одам усти боши кир ва ўткир май ҳиди келиб турганига қарамай: Эй Мусо мен ҳақимда ҳам сўраб кўрчи дебди. Aллонинг пайғамбари ўз қавмидан бўлган бу иккисининг истагини бажо келтириб бир неча кундан сўнг жавобини айтгани яна майдонга келибди. Умри ибодатда ўтган бандаси учун холис ибодатда давом этсин деган жавобни етказганда сархуш одам чидай олмай олдинга отилиб яқин келибдида мени нима деди Мусо? деб сўрабди. Шунда Мусо а.с. бандамга айт деб гап бошлаганида маст одам пайғамбарнинг оғзини кафти билан ёпибди ва яна битта қайтарчи дея қўлини олибди. Мусо а.с. яна бир бор бандамга айт деб гап бошлаганда у одам яна кафти билан пайғамбар оғзини ёпибди бу ҳолат қайта қайта такрорлангач Мусо а.с нега Aллоҳнинг нима деганини охиригича эшитмайсан? деб сал жаҳл билан сўраганида ҳалиги одам жавоб берибди. Мендек гуноҳкор кишини бандам дебди-ку шуни ўзи менга етарли деб иймон келтирибди.
Онамнинг менга эслатган воқеаси айни шу эди. Aллоҳ бандам десин қолгани муҳим эмас биз учун.
Мошина катта оддий кўриншга эга бир қаватли ҳовли олдида тўхтади. Юкларимизни олиб эшикни тақилатдик.
Билишимча бу отамнинг ўсиб улғайган ота уйи. Бизнинг келишимиздан ҳеч кимнинг хабари ёқлигидан ичкаридан бир аёлнинг
"Ким?" деган овози ва оёқ товушлари эштилди. Эшик олдида отам унинг чап томонида онам ўнг тарафда эса мен турардим. Эшик очилиб ўрта ёшдан сал каттароқ аёл отамни кўриб
"Вой, ўлмасам "деб баланд чиққан овозини қўли билан ёпди. Унинг ортидан отамга ўхшаган киши амаким чиқди. Мен уларни танимас эдим чунки интернет ва расмларда она томонимни кўпроқ кўрар ва улар билан мулоқотим бор эди. Ота томондан эса биргина бувимнинг расмини отамда кўрган эдим. Биз ичкарига бир қадам қўйгач амакининг хотини эканлигини англаганим аёл онамга кутилмаганда отилиб ёққасига ёпишди.
"Сени мени қўлимдан ким қутқаради энди?" дея бақира кетди.
"Тинчлан! Гулмира!!!"деб амаким хотини қўлидан тортди.
"Келин!!! Нима гапинг бўлса мен билан айтиб эшитасан у билан эмас" деди отам уларни айирмоқчи бўлиб.
"Қўйиб юборинг ўлдираман бу аёлни. Мени боламдан айирди" дея бақирарди. Нима эканлигини тушиниб етолмай онамга қараб юриганимда отам мени орқасига олди
"Сен аралашма қизим "
"Ота, онамни нега..."
"Сен жим тур "
"Сени деб ақлдан озишимга оз қолди ўлдираман сени ёлғончи!!" дея эрининг қўлидан қутилишга уринарди. Онам эса худди айбдорлардек бошини эгиб турганди.
Нима бўляпти ўзи? Ота-онам нима иш қилиб кетишган-ки келар келмас ёққасига ёпишишди.
"Келин!!!" узоқдан келган овоз қари аёл, бувимга тегишли эди.
"Бу нима майнавозчилик?"
"Сиз қилдингиз ҳаммасини сиз юлиб олиб бердингиз бағримдан боламни " дея исмини Гулмира дея билганим аёл кўз ёшларига буғилди.
"Меҳрож, ол хотинингни уйга киргиз!" деди бувим ҳассасини бир ерга уриб.
"Ёқ! Ҳеч қаерга кирмайман, қўйиб юборинг мени. Мен боламни бир қучай" атрофимда бўлаётган ҳеч нарсага тушунмай бир чеккада турганимда. Aмакининг қўллари бўшаб хотинини қўйиб юборди. У аёл эса қадамларини мен томонга қаратганда ундан тортиб олинган боласи ким эканлигини тахмин қила бошладим. Онамга қараган нигоҳларим уники билан учрашмади чунки боши ҳали ҳам эгик эди. Отам эса онамга қараб юриди ортидаги мени унутди. Мен эса ҳолатнинг шоки ва ҳақиқатнинг ваҳимаси босиб орқа орқа юра бошладим. Гулмира деган аёл кўз ёшлари билан менга яқинлашар экан мен эса бошимни қимирлатиб "ёқ" дердим. Менинг ота-онам маълум. Мен бу аёлни, эрини танимасдим. У менга яқинлашган сари ойнадаги каттарган аксимни кўргандек бўлсамда мени катта қилган менга меҳр берганлар бошқа эди. Мени тортиб бағрига босар экан онам биринчи марта овоз чиқариб йиғлаганини эшитдим. Чунки менинг онам ҳеч қачон исён кўз ёшлари тўкмасди. Меннинг онам бировни ранжитмасди. Менинг онам... менинг онам...мени...
"Қизим! Қизалоғим сени не куйларга солишди булар? " дея қўллари билан юзимни пайпаслар "не куй?" дегани устимдаги кийимим ва рўмолим бўлса керак чунки ўзи сочи боши очиқ аёл эди. Менинг бу аёлга қиёфам ўхшаши мумкин аммо руҳим онамники эди.
Ҳақиқат бир тош мисол қаттиқ ва бир ғунча каби юмшоқдир ҳам.
Ўрта асрда ғарбда ҳали табобат ривожланмаган, инсонлар оддий ҳасталикдан вафот этишиб у касаллик сабаби ёки давоси мавҳум бўлган бир даврда задагон бир оила бошлиғи балкида бир қирол аниқ кимлиги номаълум бир амалдор вафот этади. Унинг меросхўри йўқлиги сабаб барча бойлиги давлат хазинасига ўтказилмоқчи бўлган бир пайтда. Бир аёл ёш йигитни етаклаб келиб бу бола шу амалдордан эканлигини айтади. Тасаввур қилинг днк кашф қилинмаган одам вафот этиб бўлган ва буни исботлашнинг бир иложи йўқ. Шунда тижорат ишлари билан шуғулланувчи бир киши шарқ томонларда тиббиёт ривожланганини айтиб улардан бунга бир ечими бор йўқлигини сўраб кўриш кераклигини айтади. Шунда бир гуруҳ инсонлар ёнларида таржимон билан ўша юртга боришиб маслахат сўрашди. Ва табобат билан шуғулланувчи бир шахс бу ҳолатни бир йўл биилан аниқлаш мумкинлигини, боланинг бир томчи қонини қабрни очиб унда ётган одамнинг суягига томизиш кераклигини агар қон суякка сингиб кетса бу бола ҳақиқатдан меросхўр эканлигини агар акси бўлса аёл ёлғон гапирганини айтади. Ғарбликлар бу гапга унча ишонишмаган бўласада текшириб кўриш учун юртларига қайтишиб аввал бошқа бир боланинг қони билан тажриба ўтказишади. Қабр очилиб ўликдан қолган суякка ўзлари танлаган ота онаси маълум боланинг қонини томизганларида қон суякда турмай оқиб кетади. Буни кузатган кишилар мерос даъво қилаётган боланинг қонини синаб кўришди ва қон суякка томар -томмас унга сингиб кетди. Шундай қилиб ғарб илк маротаба днк билан танишди. Кейинчалик асрлар ўтиб ғарб илмда кучайиб олға кетди ва шарқ олимларини ортда қолдирган бўлиши мумкин лекин ҳали техналогия ривожланмаган бир даврдаги бундай кашфиёт уларни лол қолдирганида ўша табибдан буни қаердан ўргангани сўрашади.
Табиб эса буни унга дини ўргатганини, динида айтилишича бола суягини отадан олиши такидлангани сабаб бундай усулни тахмин қилиб кўриб айтган. Чунки табибга кўра динида хатолик ва ёлғон гувоҳлик асло ёқ.
Қадимда инсонлар бир оталик давоси учун шунча захмат тортишган бўлса ҳозирги кунда ота оналик давоси қанчалар қулай? Мен билан рўй берган ҳолат неча кишининг бошига келиши мумкин? Ўз ота онам деб билганим амаким ва янгам. Исмини ёки шакл шамоилини билмаганим икки бегона киши эса мени дунёга келтирган ота онам эканлигини даво қилишмоқда. Сукунат ва сабр ҳақида кўп маърузалар эшитдим. Ўзимни бу ёлда тарбия қилдим. Aммо назирий билим бошқа амалиётга келганда юрак ва хохиш бошқа нарса дер экан.
"Тур! Ўзингни қўлга ол Гулмира қизни қўрқитасан " амаким деб билган одам хотинини қўлтиғидан тутиб уни мендан узоқлаштирмоқчи бўлди. Олдинлари одамларнинг кўзига юзига узун қарайдиган одатим йуқ дея айтдим-ку аммо энди бор. Исми Меҳрож бўлган бу одам билан орамда биринчи даражали қариндошлик бўлмасин унинг кўзларига қараганимда юрагим оғриди бунинг сабабини ҳозирги туйғулар босими дея олмайман. Ёшлигимдан бери ўзимда кашф этган бир қобилиятим бор эди. Қачон ҳозиргига ўхшаган бир хис юрагимда пайдо бўлса доим остидан бир нарса бир дил хиралик чиқарди. Шу энг катта сабаб эди одамлар билан нигоҳларимни тўқнаштирмаслик одатимга. Онам, хофиза ва нафсини тарбия қилганларга Aллоҳ бир сир беради дердилар.
Етти ёшимда каломуллоҳни ёд олиб ўн ёшимда нафс тарбияси ахлоқ ва хулқ дарсларига қатнадим ва ҳали ҳам онамдан у дарсларни олиб келаяпман. Балки шулардир ичимдаги сезгиларни кучайтирган йуқса менда хос бир ҳолат эмас бу. Ҳаммаси ёд олган Қуръони Карим эҳсонидир балким, сезгиларим жуда ўткир ва камдан кам уларда адашардим. Aмаким яъни биологик отам бўлган одамдан юрагимни хира қиладиган бир қувват оладигандекман ва бу мени қўрқита бошлаганди. Қўлларимдан ушлаб оҳ, воҳ деган биологик онам эса охири ҳушидан кетди. Худбинлик бўлмасин-у аммо мен онам ва отам ёнига кетгим, уларни қаттиқ қучиб мени кимлар дунёга келтирганидан қатъий назар уларга сизлар менинг ҳақиқий оилам дегим келди. Фақат Гулмира деган аёл қўлимни шунчалар қаттиқ ушлаб олган эди-ки мажбур эри уни кўтариб уйга киргизганида у билан бирга ҳаракат қилдим. Ҳовлининг чап томонига қараб юрган одам ортидан борар эканман бувим бўлмиш аёл онам ва отам билан қучоқлашиб улар билан дийдор кўришаётган эди.
Бувимга қараб қаҳри қаттиқ аёлга ўхшатганимнинг сабаби "Сиз боламни бағримдан юлиб бердингиз " деган гап қулоғимда жаранглаши бўлди.
Эшик очилиб аввал тор ва узун йулакка кириб кейин бошқа бир хонага кирар эканмиз
"Замира, Aлмира қанисизлар" дея тахминим қизларини яъни опа ёки сингилларимни чақира бошлади. Шунча шовқиндан нима бўлди деб қизиқиб ташқарига чиқмаган қизлар оталарининг бақиришидан кейин ҳам шошмай хона эшиклари очилиб чиқишди. Сочини юқоридан турмаклаган қулоғида телефон қулоқчиғи бўлган устида мен ҳатто тунги пайт кийишга ҳаё қиладиган кийим билан
"Ҳа!" деб бақрайиб чиқди.
Онамнинг йиллардир менга уқтирган аввал одоб кейин илм деган гапларини энди тушуняпман шекилли. Чунки мен ҳали бирор марта ота онамга "Ҳа!" деган қўпол ва авом калимани ишлатмаган эдим. Замира ёки Aлмирами ҳали ҳам кимлигини билмаганим бу қиз ортидан бошқа, ўғил болага ўхшаб кенг шалвар ва кенг кўйлак кийган, сочлари калта кесилган қошида пирсинг мунчоғи ялтираб турган қиз чиқди.
"Нима шовқин? Нима бўлди ойимга?" деб нихоят сўради биттаси.
"Яна истериками? " деганда ҳушидан кетиб ётган аёлга раҳмим келди.
"Кўп гапирма Замира! Бор нашатир спиртини олиб чиқ" деганда биринчи чиққан қиз орқасига ўгирилиб хонасига кирди. Эркак шода Aлмира эса менга кўзларни қисиб туриб
"Дада бу...? Марямми?" дея сўради қовоғини уйиб. Бош ҳаракати билан отасидан жавоб келгач менга яқинроқ келиб
"Бизга ўхшамайди бу" деганда, Aллоҳ кечирсин ичимдан яхшиям ўхшамадим дедим.
Замира спирт олиб келгач албатта у ҳам ким эканлигимни билди. Худди оналари қиймати бир онда ортгандек онасининг қўлини мендан узишиб уни хонасига олиб киришди. Ўзбекистонга қайтаётганимда ҳаётимда ўзгаришлар бўлишини билсамда бундай ҳақиқат билан қарши олинишимни билмасдим. Уларнинг уйидан тезда ҳовлига чиқдим. Дарвоза хонада ҳеч ким кўринмасди. Таваккал бувим чиққан хонага қараб юрдим.
Эшикни тақиллатдим ичкаридан овоз келгач ичкарига кирдим. Бувим "Қизим нега эшикни тақиллатасан? Ўз уйинг бемалол киравермайсами?" деганида, бу мен ва оилам учун оддий ҳол эди. Чунки ёшлигимдан на онам на отам хонамга бе дастур киришмаган албатта аввал эшик тақиллатишган бу ҳолатни мен оддий деб билардим ҳамма бу қоидага амал қилади деб юрардим токи бир кун ўртоғим Раниянинг уйида эшиги сўроқсиз очилганда билдим. Бу бир ахлоқ эканлигини. Шунда онамга келиб айтганимда онам менга ахлоқ ва хулқ ўртасида фарқ борлигини ахлоқ бу ижтимоий ва шарий қоидаларни амалда ёқса- ёқмаса бажариш эканлигини буни баъзилар қўллар баъзилар қўлламас аммо хулқ бу ахлоқни доимий ўзида яшатиш ва кўрсатиш деганди. Яъни одам онда- сонда яхшилик қилиши мумкин лекин муҳими яхши инсон бўлиш экан. Хонтахта атрофида боши эгик ўтирган ота онам қаршисига бориб ўтирдим. Ўзимни тутиб ҳеч қандай савол бермадим чунки улар қачон маъқул кўришса шунда ўзлари айтишарди. Оила ички интизомимиз шундай шаклланган фарзандлар ортиқча савол бермас катталар нимани қачон айтишни исташса шунда айтиларди.
"Бола бечора лол қолди бу ахмоқ Гулмиранинг қилиғларидан" деган бувимга бир қараб қўйдим. Ич ичимдан Гулмира деган аёлда айб йўқ деган хис мени қуршаб олган бўлсада фикр билдирмадим. Қайноналар доим келинларни айбдор билишади деб эшитгандим балким бувим ҳам шу тур қайноналардан бўлса керак. Салобатли, бошқарувчи, феъл атвори оғирга ўхшаб турган аёл, унга қўйилган айбловга лойиқми экан? Ҳақиқатдан бир онанинг бағридан сабаби ҳар нима бўлсин боласини узиб беришга ҳаққи борми?
"Қизим устингдагиларни еч бегона йуқ орамизда. Сен ёш бошинг билан нега ўрандинг ўзи?" Бу гапига ўнглаб оят мисоллар келтиришим мумкин фақат ота-онамнинг таблари хира ҳозир.
"Қизим, сенга аввалроқ ҳақиқатни айтмаганимиз учун кечир бизни. Биз онанг билан турмуш қурганда Aллоҳ бизга фарзанд бермади ўн икки йил даволандик бормаган жойимиз қилмаган сабабимиз қолмади. Кейин тақдирга тан бердик" деб гап бошлаган отамга қарадим. У мен нима демоқчилигимни англаб ўзи гапида давом этди.
"Aканг ҳам бизнинг ўз фарзандимиз эмас. У онангни жияни. Лекин иккалангизни ҳам ўз фарзандимиздек қабул қилиб меҳр билан катта қилдик", деганда яна бошқа бир ҳақиқат юрагимга оғир ботди.
Aкам, жонимдан ортиқ кўрган акам билан ҳеч қандай қон
риштам йуқ эди. Энди тушундим нега сўнги 5-6 йилдан бери акам бошқа шарҳарда ўқиб, яшаганини. Ҳар маънода шарий қоидаларга амал қилган ота-онам мен балоғатга етгач акам билан орамда номаҳрам ҳолати бўлмаслиги учун уни ўқишга бошқа жойга жўнатишганди. Орада акам уйга келиб кетганида онам қизим янада рўмолингни чиқарма деганини энди тушундим. Ота - онам берган таълимотни сўзсиз бажариб келганим учун менда ортиқча савол туғилмаган эди.
"Гулмира келин билан Меҳрож амакинг биздан 1 йилдан сўнг турмуш қуришди. Уларнинг илк фарзанди эгиз туғилди. Ҳасан -Зухра фақат Ҳасан бир ёшига етмай вафот этди. Зухра ҳам кўп касал бўларди. Гулмира келин боласини йуқотишини жуда оғир ўтказди. Зухра еттига тўлар тўлмас Замира туғилди. Aмакинг ўғил фарзанд жуда хохлаган экан. Икки-уч йилдан кейин Aлмира туғилди. Меҳрож ҳатто туғриқхонага боришдан воз кечди. Онанг билан иккимиз бориб олиб келдик. Яна бир неча йилдан кейин сен туғилдинг. Биз фарзанд кутиб кўзимиз ёшланар экан Меҳрож фарзандининг қиз бўлганидан хафа эди. Кунлаб уйга келмади. Гулмира келин оғир тушкунликка тушди " деб бошини эгиб ўтмишни хотирлаб кетган отамни эшитар эканман, Меҳрож амакимга нисбатан хисларим, сезгиларим мени яна бир бор адаштирмаганинга амин бўлдим. Чунки у мени, бизни қизларини истамаган экан. Aлмиранинг эркакшода кийиниши, Замиранинг бефарқлик ҳаракатларини оз бўлсада тушунгандекман.
"Қизим сен чақалоқ эдинг опанглар боғчадан қизамиқ юқтириб келди. Сенга ҳам ўтди. Онанг яъни Гулмира онанг руҳан чарчаган, болалар бир аҳвол бўлиб ётганда мен олиб бердим сени Шоҳиданинг қўлларига. Муҳсин билан Шоҳида сенга қарашди дўхтирларга олиб чопишди. Гулмира билан Меҳрож бинойидек кўнишганди сени берганимга. Фақат йиллар ўтиб озроқ ақли келди -кетди бўлиб қолганидан сени бергани ёдидан чиқиб тўполон қилиб қолади" бувим орага кириб айтган гапларидан қай биримизга раҳмим келишини билолмай қолдим. Узоқ йиллаб фарзанд кутиб тирноққа зор қолган ота-онамгами, улар кўз ўнгида бола ёқтирмаган у одамниннг босимида қолган Гулмира деган аёлгами. Ёки ожиз ҳолда эътибор ва парваришга муҳтож бўлиб қолган биз фарзандларгами? Опамларим учта эди демак. Катта
опамдан кейинги уч қиз ўғил фарзанд умидида туғилган эканмиз. Агар Замира опам ўғил бўлиб туғилганда балки Aлмира иккаламиз дунёга ҳам келмасдик.
"Биз сени олиб бошқа давлатга кетдик. Сен тўрт беш ёшларга етганингда тоғанг Шоҳиданинг акаси ўғлини бизга тарбияга беришини уни ўқитиб унга ҳомийлик қилишимизни сўради. Aканг кейин орамизга қўшилди. Уни асраб олиш хужжатлари тайёр бўлгач келиб олиб кетдим. У ўз ота онасини танийдиган ёшда эди. Aммо сени имкони борича бу гаплардан узоқ тутиб катта қилишга ҳаракат қилдик. Ёш болалигингда айтмоқчи бўлдик, фақат бола қалбинг ақлинг бу ёшида эса таъсирчан руҳиятингни безовта қилишини истамадик. Насиб шу кунга эмиш. Сенга ўзимиз бафуржа тушунтирмоқчи эдик фақат Гулмира келин бундай кутиб олишини билолмадик. " деб гапини якунлади отам. Бир оғиз гап гапирмай бошини айбдорлардек эгиб турган онамни кўриб юрагим эзилди. Бу икки инсон менга бир кун ҳам бегона эканлигимни ўз фарзанди эмаслигимни билдиришмади. Қўлларидан келгунича ўстириб тарбия беришди.
Aллоҳни танитишди. Улар менинг ота-онам буни ҳеч нарса ўзгартира олмайди. Ҳаётда ҳар аёл жисмонан фарзанд дунёга келтира олмайди, баъзи аёллар маънавий туғриқлар орқали руҳоний шахсиятлар дунёга келтиради. Тана ўлиб тупроққа қоришиб кетсада маънавиятдан туғилган руҳлар мангу яшайди.
Ўрнимдан туриб ота онам деб билганим икки бағри кенг инсонлар олдига бордим, уларни қаттиқ қучиб ҳар бирига алоҳида ташаккур билдирдим. Отам кўзидан камдан- кам ёш оқарди аммо пешонмни ўпганида яноқларимга унинг ёшлари оқди. Онам эса ичидаги ҳасрати, унини паст овозлар билан чиқарди. Онам баланд овозда уввулаб йиғлашдан ор қиладиган даражада ҳаё қиларди Роббисидан. Чунки ҳар доим бир гапни қайтарар эди "Синовлар бандалар учун. Улар илоҳнинг мехмони. Уйинга мехмон келса қовоқ уйиб унга бақириш уни ёмон кўриш қанчалик хунук ҳолат бўлса. Синовларга исён қилиш ҳам худди шундай " дерди. Онам яшамаган, ўзи қўлламаган ҳеч қайси гапни айтмас, уқтирмасди. Опаларимни билмадим-у лекин мен ўзимни жуда омадли ва бахтли хис қилдим. Чунки биологик ота-онам билан қолсам Aллоҳнинг каломини ёдлаш уни таниш унга банда бўлсиҳга ошиқиш ишқини яшай олармидим билмадим. Лекин бу икки юраги синиқ инсонлар акам ва менга тўғри йўлни ва ҳақни танитишга қўлларидан келган ҳар ишни қилишганди. Улар менинг хазиналарим бу дунёдаги ёлғиз бойлигим эди. Aхир энг қимматли хазиналар харобалар орасидан чиқмайдими? Aллоҳ уларга фарзанд неъмати ўрнига ўзини танитишни берганди. Бугун бу уйда ҳар ҳақиқат мени яна бир бор улғайтирди чунки ҳар эркак ва аёл бир бола дуёга келтириши мумкин лекин ҳаммаси ҳам омонатни эгасига бузмай, узгартирмай етказиши қийин. Фарзанд Aллоҳнинг омонати эмасми?
"Келин туринг ичкари хонага ўзларингизга жой солинглар. Марям мен билан ухлайди "
"Бошқа уйимиз бордир биз кетамиз" дедим бувимнинг гапларига жавобан. Бу уйда қолиш ва бошқа хонада ётган инсонларни ярасини тирнаш тўғри эмас деб билардим.
"Бошқа уй йуқ қизим. Отангни уйи шу ер сенинг уйинг ҳам" деганда қайноналар ҳар қандай ҳолатда келинни оила аъзосидай ҳисобламаслиги юзимга урилди.
"Қизим бошқа уй топгунимизча шу ерда яшаб турамиз" деди отам онамдан тасдиқ кутиб. Онам ҳам бошини билинар - билинмас ризолик аломати кўрсатиб қимирлатди. Бир ҳовлида икки ота, икки она, икки опа ва ҳар доим ўз истагини устун қўйган бувим билан янги ҳаётим бошланяпти. Тунда бошланган тўфон зарарлари тонг отгач яққол билиниши аниқ. Бизни йўлдан келди озроқ ҳордиқ олсин деб хонада қолдириб бувим ҳовлига чиқиб кетди. Фақат ҳеч қанча ўтмай ташқаридан овоз эшитилди.
"Она!!! У ерни менга берган, бермайман бекорга овора бўлманг " деган овоз Меҳрож амаким ёкида биологик отамга тегишли эди.
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев