Якуний қисм
Муаллиф Мафтуна Абдуллаева
- Нега тўйни кечиктиряпсиз?- ҳомиласини етти ойлик текширувига борган Самина, қайтишда Гулниҳолни уйига кирди. Ота~онаси аллақачон Германияга кетишган. Самина эса фарзандини дунёга келтириш учун қолганди. Аслида эса, Азат излаб келса, шу ердан топиши учун кетмади. Маҳзуна опа билан бирга яшарди.
- Сиз омон ~эсон қўлингизга олиб олинг.
- Жиннимисан келинойи,- деди,- Самина кўзларини катта~катта қилиб,- мен ноябргача бораман. Юрийсизми? Ҳайрли ишни эртачи бўлгани маъқул. Мен эса жуда яхшиман. Шу ҳаммани менга ачиниши жонимга тегди демаса, ҳаммаси жойида.
- Ростдан яхшимисиз ёки яхши бўлишга уриняпсизми?
Самина кўзларини пирпиратди.
- Қайси бири эканини ўзим ҳам билмайман. Аммо яхши бўлишга мажбур эканимни биламан. Қизим учун.
- Унга исм танламадингизми?
- Интизор қўймоқчиман,- жилмайди Самина.
- Ҳали ҳаммаси яхши бўлади,- дугонасини қучиб олди Гулниҳол. Ҳомиладор бўлганидан бери бошидан жуда кўп нарсаларни ўтказган бу қизни сабрига қойил қолди.
🌹🌹🌹
Маҳзуна опа Саминани қистови билан тўйни бошлаб юборди. Ҳамма қариндошларни бир жойга йиғди. Опа~укаларни фарзандлари жам бўлишди. Анчадан буён иш~ўқиш деб чет давлатларига юрган қондошлар бир яйраб ўтиришди.
- Рангинг ўчиб кетибди ҳаммангни,- деди Маҳзуна опа кулиб. Бу йил ёзга чақираман, бир ранг олиб кетасизлар.
Ёлғиз ўзлари кўп ишларни қилган бу йигит~қизлар, айни дамда оила меҳрини ҳам ўрни беқиёс эканини ҳис этмоқда эдилар.
Машҳура опа куёвлик ярашган ўғлига қараб кўнгли алланечук бўлди. У туғилганида ҳатто қарашни ҳам истамаганди. Йиллар бўйи, отаси сабаб кўнглини бир чети музлаб турди бу болага. Аммо Ҳабиб доим яқинларини яхши кўрди. Онаси учун жонини ҳам беришга тайёр бўлди. Сабр ва босиқлик билан ҳамма синовларни енгиб ўтди. "Марварид" ни ворисига айланди. Ишини янада кенгайтириб ҳам олди. Севган қизига уйланяпти. Яқинлари ҳам чин дилдан рози бўлишди. Ҳабибни ёнида ҳижоб рўмоли устидан ҳам фата ташланган келинига қараб кулимсиради. Қачондир оддий оила қизини ўзинг истаб олиб берасан дейишса ишонмасди. Аммо Ҳабиб шуни ҳам уддасидан чиқди.
- Сен бунга лойиқсан ўғлим,- деди Машҳура опа кўзлари ёшланиб.
-Бунча титрайсан?- валс тушаётганларида сўради Ҳабиб.
Йигитни жуда яқин туришидан қизни ҳаяжони яна ҳам ортиб кетганди. Ўргана олмаётгани, Ҳабибни "сен" деб мурожаат қилаётгани ҳам сезилмади.
- Ҳамма бизга қараяпти...
- Никоҳли аёлимсан, нега ийманасан.
- Бунча одамни ичида.
- Уларни ўйлама, фақат сен ва мен.
Гулниҳол ширин жилмайди. Туши бўлмаса эди деб қўрқарди. Наҳот тақдир йўли шундай йигит билан туташди. Бир пайтлар ҳаётим тугади деган жойидан янги бир ҳаёт пайдо бўлди. Йўллаган ситамларинг, берган синовларинг учун ҳам Алҳамдулиллаҳ...
🌹🌹🌹
Самина бахтдан ёниб турган, акаси ва Гулниҳолни кўриб, кўнглидан ажиб ҳислар ўтди. Тўғри у тўйи куни энг бахтсиз келин бўлганди. Аммо... Ўша уни бахтсиз қилган инсонни севиб қолди. Вужудида унинг зурриёди бор... Уни жуда соғинди... Орадан вақт ўтган сари умиди сўниш ўрнига ўсиб бормоқда. Гўё Азат уни кузатиб юрибди~ю, бир кун лоп этиб қаршисидан чиқади.
Гулниҳолни устидан кулиб, қиқирлаб чиққанини кўрган одам, унда зарра армон соясини кўрмасди. Лекин чироқ ўчиб, хонасида ёлғиз қолган қизни кўзлари ёшланди.
Лоладан гиламлар ёзганда баҳор,
Айвоним тўрида мўжаз макон бор,
Юртига қалдирғоч келганда такрор,
Сиз мени бир йўқлаб келмайсизми, ёр.
Тоғларим бошида эриганда қор,
Йўлимда сочларин тараса дилдор,
Бир ўзингиз бўлиб дилда ҳукумдор.
Сиз мени бир йўқлаб келмайсизми, ёр.
Фарёдим додидан ёрилса тошлар,
Мумдайин эриса метин бардошлар,
Бошимга яна минг балони бошлаб,
Сиз мени бир йўқлаб келмайсизми, ёр.
Ўтинсам ўт чиқса нолаларимдан,
Ҳаста дил ранг олса лолаларимдан,
Уммонлар тўйинса жолаларимдан,
Сиз мени бир йўқлаб келмайсизми, ёр.
Узоқ сафарлардан қайтса карвонлар,
Неча ҳасталарга қайтса дармонлар,
Ошиқлар топишиб,кетса армонлар,
Сиз мени бир йўқлаб келмайсизми, ёр.
Зарра илтифотдан бошларим осмон,
Тақдир сабрим синаб олар имтихон,
Агар лаҳзаларга топилса имкон,
Сиз мени бир йўқлаб келмайсизми,ёр...
Малика Тавфиқ
Тўйдан ўн кун ўтиб, ҳамма аста ~секин изига қайтди. Бурхон ўша ерда ишлайдиган бир қозоқ қиз билан танишиб қолибди. Кейинги келишида тўй қилишини айтди. Бу ҳам оиласи учун ҳолос, бўлмаса қиз бунақа нарсалардан узоқ экан. Германияда бирга ишлаб юришни режа қилишаётган экан.
Бекжон ҳали илм изида эди. У тезроқ қайтишни истади. Бу гал Машҳура опа кетмади. Саминани ёнида қолишни маъқул кўрди. Санжар ака ҳам шуни истади.
Улар Маҳзунани уйида қолишни исташганди. Ҳабиб қўймади. Унга Гулниҳол ҳам қўшилди:
- Нега? Мени сизга келинлик хизматини қилишимни истамайсизларми?
Шу билан масала ёпилди. Саминани ўқишига Машҳура опани ўзи олиб бориб, олиб келарди. Доим қизини ёнида соқчи бўларди. Чунки Азат ва Фаёзани изсиз кетгани уни ўйга толдирарди. Қўрқитарди. Тезроқ Самина туғса, олиб кетишни истарди.
Самина эса Азат барибир келади деб қаттиқ ишонарди.
Ҳаво совуқ бўлса ҳам, ҳовлида айланиб юрган Самина ишдан келган Ҳабибни кутиб олгани чиққан Гулниҳолга кўзи тушди. Иккиси Саминани кўрмасди.
- Ассалому алайкум,- Гулниҳол Ҳабибни юзидан ўпиб олди.
- Оҳҳо, бугун кутиб олишинг бошқача.
- Ўзим сизни кўпроқ соғиндим.
Ҳабиб уни белидан тутиб одимлади.
- Уйда ҳеч ким йўқми?
- Йўқ, ойижон билан Самина холажонникига кетган.
- Унда ёлғизмиз де,- Ҳабиб энди Гулниҳолни кўтариб олди.
Ўзини панага олиб ярим гапни эшитиб, ярмини эшитмаган Саминани юзига кулгу югурди.
- Ҳозир бир боплайман,- деди қитмирлиги тутиб.
Ҳабибни қўйнидан зўрға чиқиб келган Гулниҳол ошхонада олма кавшаниб ўтирган Саминани кўриб бир оз тараддудланди.
- Кетмаганмидингиз?- деди рўмолини тўғирлаб қўйиб.
- Йўқ. Эрингизни қандай кутиб олишингизни қора ботир бўлиб кузатиб ўтиргандим.
Гулниҳол қизариб кетди.
- Ҳооо, гапим ёқмадими?- тиржайди Самина,- олайманг.
- Томоқ қириб қўймайдими уйда ўтирган одам,- терс бурилиб қозон тагини ёқди Гулниҳол.
- Чўчиб кетманг дедим~да. Бора солиб бўйнига осилишингизни қаердан билай.
-...
- Ўзингиз аҳмоқсиз. Нима қилардингиз бизни чақириб. Мазза қилиб асал ойини ўтказмайсизми?
- Сизни пойлоқчи эканингизни қаердан билай.
Иккиси бир~бирини чўқий кетишди. Гап отишга берилиб Ҳабиб келганини ҳам сезмай қолишди.
- Қизлар нима гап?
- Ўзимиз.- жавоб берди Гулниҳол жилмайиб,- овқат сузайми?
-Ҳа. Сен холамникига кетмаганмидинг?- синглимига юзланди Ҳабиб.
- Йўқ...- кулди Самина. Ҳабиб икки кизни бир~бирини мазахлаб қўйганини тушунмади.
Овқатланиб бўлишгандан кейин, ҳамма хонасига тарқади.
- Чарчамаяпсанми?- сочларини тараб турган Гулниҳолни орқасидан қучди Ҳабиб.
- Йўқ...- ойнадиги аксларига қараб кўзлари порлади қизни,- бирам бахтлиман...
- Мен ҳам.
Ҳабиб бир куни ҳаммаси шундай бўлади деб сира ўйламаганди. Гулниҳол, онасини меҳри, қариндошлар розилиги, "Марварид" буларни ҳаммасини бир бўлиши... Айтганча отасига ҳам ёрдам берди. Ишини қайта очишга. Буни онасига айтганда ранжиса керак деб ўйлаганди. Аммо у:
- Майли... Ҳатто оталикни бермаган бўлсада у сени отанг. Қандай қарор қабул қилсанг ҳам сени ҳуқуқинг. Мен учун бу бадаллар китоби ёпилди.
- Ота~онангни қабрини ҳам яқинда топаман,- деди Ҳабиб оғриқли бўлса~да, изи яқинлашиб қолган иш ҳақида айтди.
- Раҳмат.
- Фақат яранг янгиланадими деб қўрқаман.
- Тақдиримизда ёзилгани. Исён қилиб ҳам, шукур қилиб ҳам кўрдим. Биридан азоб, биртдан ҳузур топдим.
- Ақллигим ўзимни.
- Ҳабиб ака,- фикри чалғишни бошлаган эрини қўйнидан аста сирғалиб чиқди Гулниҳол,- Акангизни топмадингизми?
- Йўқ,- уҳҳ тортди Ҳабиб,- Англиядаги дўконларини сотибди. Изи йўқолган. Тирик эканини биламан холос.
- Нега келмаяпти бўлмаса?
- Билмадим... Мингта таҳмин бор.
- Самина қийналиб кетди.
- Ҳа... Кўзларига қараб виждоним қийналади.
🌹🌹🌹
Ҳомила кўтаришни оҳирги ойига ўтганидан бери, тунлари яхши ухлолмай қолган Самина, яна бедор хона бўйлаб айланиб юра бошлади. Ҳаёлида оғриқ пайдо бўлгандек эди.
- Эй, Худойим туғилармикин.. Ойимни чақирсамми?- кучаётган оғриқдан ҳовотирга тушди Самина. Икки кун олдин ҳам шунақа қилгани учун жим туришни маъқул кўрди. Аммо ярим соат ўтиб бошланган оғриқдан қандай дод солганини билмай қолди.
- Ойижон!
Самина шифохонага боргунча ҳам, кейин ҳам ҳамма ёқни кўчириб борди. Ҳабиб ноиложликдан қочиб кетди. Гулниҳол пиқиллаб йиғлашга тушди. Оҳири Машҳура опа қизини силтаб берди.
- Ўчирей! Ана шундай туғилади одам. Ҳозир ёрдам беришади. Лекин асосий ҳаракат сендан бўлиши керак. Бола ҳаракат қиляпти. У ҳам қийналяпти. Ёрдам бер унга!
Самина озроқ ўзини босди. Яхшики, малакали акушерлар қўлида эди. Кўп ўтмай она бўлди. Қўлига миттигина, қип~қизил фариштани тутқазишди. Самина бор оғриқларини унитиб, уни пешонасига лаб босди.
- Қизалоқ!
Самина йиғлаб юбормаслик учун лабини тишлади. Азат ҳали жинси аниқ бўлмай туриб кетган бўлса ҳам билган экан. Бир гал учрашганларида уришиб қолишганди. Азат ўшанда:
- Ўзингга ўхшаган қайсар, гап ўқмас, димоғдор туғилса керак қизим ҳам.
- Қиз...
- Ҳа... Боламни тасаввур қилсам,- орзиқиб жилмайганди Азат,- сенга ўхшаган қизалоқ ҳаёлимга келади...
- Мана қизлик ҳам бўлдик Азат... Қаердасиз?!
🌹🌹🌹
ЕТТИ ОЙДАН СЎНГ...
Интизор туғилгандан кейин ҳам Азат қайтмагач, Самина жуда синди. Ҳатто психологга ҳам кўрсатишга мажбур бўлишди. Ўқишни ҳам қизиғи қолмади. Фақат қизи уни бу ҳаётда ушлаб турарди. Шундай кунларни бирида унга совчи келди. Имрондан. Бу пайтда учинчи курсни ҳам якунлаб бўлишганди. Имрон анчадан бери қизга таклиф билдирарди. Самина рад этарди.
- Ўзинг ҳал қил,- деди онаси,- курсдошинг экан. Оддий оила бўлса ҳам бераман кўнсанг. Оиласи билан келиша олмабди...
Қизиқ баъзи нарсаларни вақт ўтиб қувончи қолмайди. Шу гапни Азатга тегмасидан олдин эшитганда осмонларга учган бўларди. Аммо энди...
- Ойи,- деди Самина ҳорғин,-
Германияга кетайлик. Мен бу ерда чарчадим Азат билан боғлиқ хотиралардан.
Машҳура опа бошқа қистамади. Чунки совчилик масаласини эшитиб, Санжар ака:
- Бир марта мажбуран узатдинг. Бу хатони асло такрорлай кўрма,- деди.
Саминани кетишини эшитиб Гулниҳолни кўзи пирпиради:
- Интизорни ҳам олиб кетасизларми?- деди онаси ўқигани учун кўп вақт қараган Гулниҳол.
- Ҳа-да, ўзи сиздан олиб қочиб кетяпман. Индамасам қизимни тили сизни "ойи" деб чиқади.
- Войй.
- Нима вой... Ўзингиз туғиб олинг.
Гулниҳолни бўйида ҳали йўқ эди.
- Бўлиб қолар,- бир оз ранжиди Гулниҳол.
- Биз кетсак аниқ бўлади. Ўйлама,- кўзини қисди Самина,- бемалол чақириб олаверасан.
- Борей бетамиз...
Ҳамма кетиб иккиси ёлғиз қолишгач Ҳабиб Гулниҳолни бағрига босиб аэропортдан чиқди.
- Майли, ҳамма нарса яхшиликка бўлсин.
- Ин ша Аллоҳ...
🌹🌹🌹
Самина кўп бора келган, завқли ёшлик даврлари ўтган Германия бўйлаб кичик саёҳатлар уюштириб ўзини чалғитар эди. Бутун ҳаётини қизига бағишлашни ният қилди. Унга тушунмаса ҳам кўп нарсаларни айтиб берарди. Интизор унинг бутун дунёсига айлангани учун, дуоларида ҳам энг кўп уни ёд этарди.
Икки ойлик шунақа саёҳатларига онасининг, "бизни ҳам соғинасанми ҳеч" деган даккиси якун ясаб, Берлинга қайтди. Бир неча кун уйдан чиқмай дам олди. Кейин яна одатича, қизини сайрга олиб чиқди.
- Жоним мени,- деди қизини ўриндиғи билан кўтариб машинага олиб чиқар экан юзларидан ўпиб эркалаб,- ҳозир кетамиз...
Аммо машина ойнасидан кўриниб турган, чеҳрани кўриб ток ургандек бўлди. Қизини ҳам ташлаб, машинани айланиб ўтди.
- Сиз... Сиз Азатни онасиз тўғрими?! А... Азат қаерда? Илтимос айтинг... Жим турманг илтимос, у тирикми? Гапирсангизчи?!
Кўзлари жиққа ёшга тўлган Фаёза хоним жавоб бермади. Машина ичидаги қизчага қаради.
- Бу Интизор,- Самина титраб қизини кўрсатди,- у тўққиз ойлик бўлди. Азат уни роса кутганди. Айтинг у қаерга қизини кўрсин... Гапирсангизчи?! У тирик тўғрими...
Қайнонасини жим туриши, қизни юрагини сиқарди. Наҳотки...
🌹🌹🌹
ИККИ ЙИЛДАН СЎНГ.
Қабр бошида ўтирган Фаёза хоним узоқ тиловат қилди. Буни яқинда ўрганган. Кейин қабр тошига қараб ҳўрсинди.
- Сен мени ҳаётимга қуёш мисол кириб келдинг. Ёритдинг, ундирдинг мени. Ўшанда барча орзуларим фақат сен билан боғлиқ эди. Фақат сени кўрардим. Бир кун айриламиз, мени бундай ташлаб кетасан деб ўйламагандим. Тан оламан сенга нисбатан ноҳақлик ҳам қилдим... Ёмонлик ҳам... Аммо қани эди шундай бўлмаса... Сенсиз яшаш... Оҳирги умидимдан айрилиш... Ўлганим яхши эди... Азат... Ўшанда ҳатто кўзимга Азат ҳам кўринмай шундай ўйлаган кунларим кўп бўлган. Сен учун у жавоб берган кунлари кўп бўлган ўғлимни... Хато қилдим. Ўшанда бунча севгига арзимаслигингни билиб, сендан воз кечганимда ҳаммаси бошқача бўлар эди... Ўғлим бунча азоб тортмасди... Майли ўтган иш ўтди. Мен ҳаммаси учун сени кечирдим. Сен ҳам мени кечир...
Фаёза хоним ўрнидан туриб кетди. У йўқлаб келган қабр тошига "АЛИЕВ АРТЁМ ОРТИҚОВИЧ" деган ёзув бор эди.
Одам ўзгарадими? Ўзгара оладими... Ҳа ўзгаради... Қачонки бир ўлиб тирилса... Бўлди тамом дейилган жойдан қайта унса... Бошидан бошлай олса... Унга янги ҳаёт берилади.
Фаёза ҳоним Машҳура билан бўлган отишувдан кейин одамлари ёрдамида ўғлини олиб кетди. Ҳамма изларни йўқотишди. Азат аслида оғир яраланмаган эди. Гарчи икки жойидан жароҳат олган бўлса ҳам, ҳаёли ўзида эди. Фаёза ҳоним кўп ҳам шундай ўйлаганди. Аммо... Операциядан кейин Азат юролмай қолди. Вақтида яхши даволанса, кейинчалик юриб кетиши мумкин дейишди. Азат онасига ўша пайти бир гап айтди.
- Бу ердан кетамиз. Илтимос... Агар мени озгина бўлса ҳам яхши кўрсангиз Самина ва оиласини тинч қўйинг. Бир марта мени ҳам эшитинг... Мени ҳам ўйланг...
Фаёза хоним эътироз билдирмоқчи бўлди? Нега? Ахир ҳаммасини... Ҳаёллари бирдан тўхтади... Ҳаммасини нима учун қилди?! Фақат ўзи учун... Азатга бу қасос қай даражада керак эди. Онасини кўнглини тўлдириб, уни хурсанд қилиш учун эди холос. Бунинг учун умрини тикди. Фақат бир марта ўзи учун нимадир қилди... Севиб қолди. Аммо онасининг наздида бу ҳам ҳато бўлди.
Фаёза хоним бу иқрорларга дарҳол келмади. Орадан ўтган бир йилдан ошиқ вақт ўғлининг умидсиз кўзларига умид билан боқа~боқа келди бу қарорларга. Бир неча маротаба яна қасос олишни ҳам ўйлади. Аммо ўзини босди.Чунки бу гапни биринчи марта Азатга айтганида у жуда аччиқ бир гап айтди.
- Биринчи қасосингизда юрагимни, иккинчисида оёғимни бой бердим. Навбатдагиси жоним бўлса ачинмайман... Аммо қизим бўлишидан қўрқаман. Илтимос... хеч бўлмаса масофадан бўлса ҳам уни кўриб туриш бахтини олиб қўйманг.
Фаёза хоним ўғлини олдидан чиқиб, кўксига муштлаб йиғлади. Э воҳ ҳақиқий фарзандга меҳр шумиди? Азат ота меҳрини кўрмади деса, онаникидан ҳам мосуво ўсган экан~да... Биринчи марта мазлума аёл қафасидан чиқиб, она сифатида ўзини тафтиш қилди... Ўз-ўзидан уялди...
Муолажалар аста~секинлик билан ёрдам бера бошлагач, Фаёза хоним, Саминага ҳабар бериш таклифини берди. Аммо Азат бош чайқади.
- Ҳеч кимга оғирлигим тушишини истамайман. Сизни қийналганингиз ҳам етади. Яна бошқа бировга юк бўлмай.
- Сен менга юк эмассан...
- Чунки онамсиз,- онасини қўлларини ўпди Азат,- аммо Самина... Уни менсиз бахтини топишга ҳаққи бор. Мен эса қилган гуноҳларим учун бадал тўлаяпман. Софини алдаб фойдаланиб ташлаб кетганимда оёғимга тиз чўкиб йиғлаганди. Бир тепиб кетгандим. Ўшанда ортимдан "гуноҳларинг оёғингдан тутади ҳали бир кун" деганди.
- У ҳаммасига ўзи айбдор. Сен учун ҳам жонига қасд қилиб, дунёни бузганди. Мана яна бошқа биттасини топибди.
Азат жавоб бермади. У буткул тузалишдан умидини узганди. Уйқусиз тунлари кўп нарсалар ҳақида ўйларди.
Қилган ишларини тафтиш этарди... Самина сиз эшитишингиз керак эканда деб берган диний маърузалар бор аудиони бошида қизни соғингани учун эшитди... Бора~бора қулоғидан онги томон оқиб ўтиб, хато ва гуноҳларини англади. Нега тақдири бахтга бир қадам қолганда тойишини тушунгандек бўлди...
Фаёза хоним бир куни ўғлини телефонида Самина ва қизини суратини кўриб, қатъий қарорга келиб Саминани излаб борганди. Мана шунга ҳам икки йил бўлибди.
🌹🌹🌹
Ярим тунда уйқуси қочган Самина, негадир ўтмиш хотираларига шўнғиди. Балки уйидан кўп чиқмайдиган қайнонаси бир ҳафта аввал вафот этган Азатни отасини қабрини зиёрат этишга бориб, ўтмиш ҳақида кўп гапиргани учундир.
Самина ўша қайнонаси уни излаб борган кунни хотирлар экан, ҳудди ўша кунгидек жисмида ўзгача жимирлаш ҳис этди.
(ИККИ ЙИЛ АВВАЛГИ ВОҚЕА. БЕРЛИН)
- Тирик... Азат тирик...- шу гапни Фаёза хонимни оғзидан эшитгунча ҳаёллари неча гумон тешикларига кириб чиққанди,- фақат юролмаяптм. Сенга юк бўлишни истамай айттиргани қўймади. Ҳозир шу ерда. Берлинда. Атай малакали бир шифокор дарагини айтиб олиб келдим. Агар сен ёнида бўлсанг у тезроқ оёққа туради...
Самина Фаёза хоним билан Азат келган шифохонада у билан юзма~юз турганида ҳис этган туйғуларини сўз билан тасвирлаб бўлмасди.
Ҳеч нарса демай Азатни қучиб олди. Фаёза хоним болани олиб палатадан чиқиб кетди.
- Нега келдинг?- Азат қизни маҳкам бағрига босиб, сочларини ҳидлади. Соғингани яққол сезилиб турар, аммо ҳолатига ҳос бўлмаган саволни берди.
- Нега келмадингиз?- ҳар доимгидек Самина ҳам ўзини қизиқтирган саволини берди.
- Шундан қўрққандим. Ёнимга бўлсанг қўйиб юборолмасдим... Кейин сенга юк бўлардим.
- Юрагимдаги юкчалик оғир эмасдирсиз... Ахир қизимга оталик қилишга ваъда берган эдингиз... Нега мени фақат алдайсиз?! Фақат азоб берасиз?! Бошидан кирманг эди ҳаётимга! Энди нима ҳаққингиз бор бунчалик куттиришга?!
- Сен сира ўзгармайсан, осмонингдан тушмайсан ойнинг қизи...
Йиғлаётган Самина Азатни ҳаракатлари ўзгаришга тушгач, йигитни тафти ёқаётган бўлса ҳам ўзини тортди.
- Касалхонадамиз,- деди ўзини нари олиб, ўрнидан турди. Кийимлари ва сочларини тартибга келтириб яна Азатни ёнига ўтирди.
- Мен осмондан келсам, сиз ҳам кам эмассиз. Жуда худбин одамсиз...
- Биламан,- ўзини ёстиққа ташлади Азат,- ҳатто ҳозир ҳам кетишингни истайман... Оёққа туриб кетгунимча...
- Майли,- Саминани жаҳли чиқиб кетди. Ўзини зўрға тутиб тургани сезилиб, ўрнидан туриб чиқиб кетди. Кейин зумда қизи билан қайтиб келди. Азатни ҳаяжонланиб кетгани юзларидан маълум эди.
- Бу даданг қизим,- деди ҳаяжонданми, ғазабданми бир оз ҳансираб,- сени борлигингни билганимда, биринчи марта тепинганингда, туғилганингда, йиғлаганингда, кулганингда, касал бўлганингда ёнингда бўлмаган даданг!- Азатдан олган қалин қора қошлари демаса Саминани эслатадиган қизалоқ дадасига тишсиз милкини кўрсатиб кулди. Азат беихтиёр унга қўл чўзди. Аммо Самина Азатни олдигача келиб, шарт орқасига қайтди.
- Лекин қизим, бизни дадангга керагимиз йўқ,- Самина қизига гапирса ҳам, икки кўзи Азатда эди,-
Менга кет дегандингиз тўғрими? Хайр яхши қолинг,- ҳиёл Азатга энгашиб захарханда шивирлаб, эшик томон юрди.
- Тўхта! Кетма... Менга кераксиз!
Самина ўша сўзларни эслаб ҳозир ҳам жилмайди. Ёнида ухлаб ётган Азатни кўксига бош қўйди.
- Нега ухламаяпсан?- уйқу аралаш деди Азат.
- Интизорда оҳирги ойлар яхши ухлолмасдим. Бу гал бошидан бошланди,- деди қорнини силаб.
Азат кўзини очмай жилмайиб, Саминани пешонасидан ўпиб қўйди.
Улар қайта топишиб ҳам машаққатли йўлларни босиб ўтишди. Азат Интизор билан бирга қадам ташлашни бошлади. Қизалоқ отасини одимлашга ўргатди. Жуда қийин бўлди, аммо уддалашди.
Азат Ўзбекистонга қайтди. Отаси ва укаси билан иш бошлади. Гарчи Ҳабиб сингари отаси билан жуда яқин бўлолмаган эсада, ўғил сифатида сўнгги йўлга кузатди. Ўгай укалари ва Раксана хоним ўзларига ажратилган меросни сотиб кетишгач, у отасини ишини давом эттириб қолди.
Баъзан инсон бир орзуга қаттиқ ёпишиб, уни амалга ошириш учун ҳаддан зиёд курашиб, Аллоҳга исён этишгача боради. Аммо ёзилган вақти борлигини унутади. Фаёза хоним ҳам алалоқибат ўғли Артёмни ягона меросҳўри бўлганини кўрди. Аммо унгача жуда кўп хатолар қилди. Ҳолбуки, пешонасига ёзилган экан, бу мақомга Азат барибир етган бўларди...
🌹🌹🌹
- Ассалому алайкум, яхши келдингизми?- Гулниҳол қўлида тўққиз ойлик ўғли билан Ҳабибни кутиб олди.
- Сизлар кутиб турасизу ёмон бўладими?- Ҳабиб Гулниҳолни юзидан ўпиб, ўғлини қўлига олди,- полвоним мени.
Иккиси фарзандларини қилиқлари ҳақида гаплашиб хоналарига киришди.
- Шунақа қилиб, ойингни уришдингми?- гапни тушинмай ўз тилида "дўқ ураётган" ўғлини тепага отди Ҳабиб.
- Унақа қилманг, қўрқади.
- Қўрқмайди. Уни тутиб қоладиган отаси борлигини билади.
Гулниҳол эрини елкасига бош қўйди.
- Доимо бошимизга бор бўлинг.
Ҳабиб мамнун аёлига қаради. Қалби шукроналик ила тўла эди. Улар кўп йўлларни босиб ўтишди. Бир оила бўлиб ҳам ҳамма нарса текис ўтмади. Аммо асло қўлларини қўйиб юборишни ҳаёл қилишмади. Фарзанд неъмати кечиккан пайти ҳам бир ~бирларига далда бўлишди.
- Ойижон, қўнғироқ қилди. Набираларимни соғиндим, келаман деяптилар.
- Жуда соз. Олти ой бўлди кетганларига ҳам. Биз ҳам соғиндик.
- Аммажон Гулзодани узатадиган...
Гулниҳол эрига энг сўнгги янгиликларни айта бошлади.
- Ооо, яхши~ку. Кимга экан...
Ҳабиб бидирлаб маълумот айтаётган хотинига ҳар замонда гап ташлаб кийимларини алмаштирди. У бугун жуда хурсанд эди. Ака~ука анчадан буён режа қилган ишларини бошлашди.
- Бу гал ҳам девор суяб кетмасанг бўлди, акажон,- кулди Ҳабиб.
- Ваъда беролмайман, ҳушёр бўл, укагинам,- сочини орқага тараб жавоб берди Азат.
- Ёки мен бир~у бир қилсамми бу сафар.
Шу пайт Азатга Саминадан қўнғироқ келди.
- Яна нима?- Самина беш минут олдин котибасидан рашк қилиб уришиб телефонни ўчирган қўйганди.
- Мен кетяпман.
- Қаёққа?
- Германияга.
- Учинчи жаҳон уришини немислар билан мен бошлайми?!- кейин укасига қаради,- сен ҳеч ўйлама синглинг билан яраштириб қўйиб, ҳисобни тенглаштириб бўлгансан,- кейин Саминага қўлларини силкиб гап уқтиришга уриниб, нари кетди.
Ҳабиб асабийлашиб Самина билан уришиб кетаётган Азат изидан бош чайқади.
Самина ҳалиям эрка, тантиқ. Азатга тўзим тиласа арзийди. Аммо акасини ҳам фаришта дейиш қийин.
Ҳабиб синглиси билан рафиқасини солиштирди.
Гулниҳол ҳамон жонкуяр ва ҳокисор. Аммо бу иккиси ҳамон қалин дугона. Ҳозир ҳам Гулниҳол гап орасида Самина ҳақида ҳам гапириб ўтди. Кейин ўғлини отасига бериб хизматчига дастурхон тузаш учун ёрдамга кетди.
Кўп ўтмай кечки овқат устида кичик оила йиғилди.
🌹🌹🌹
Баъзан ҳаёт бизга адолатсиз туюлади. Кимдир ноҳақ, кимдир ёмон, кимдир дилозор. Ситамлар, озор фақат бизгадек. Ҳисоб сўрашни, бадал тўлатишни истаймиз... Бу фоний дунёнинг Эгаси кимлигини унутамиз! Зеро, Оламлар Роббиси Биттадир ва Унинг ҳисобларида хато бўлмайди, Унинг ишларида камчилик бўлмайди. Биз исён қилиб, тўғирламоқчи бўлган ҳисоблар ечими Аллоҳнинг жавоблари билан бир хил бўлмаслиги мумкин. Ана ўшанда тўлатган Бадаллар камини ўзимиз тўлашимиз мумкин...
Мана яна бир асар ўз ниҳоясига етди. Бу асар билан сизга бирон хулоса бера олган бўлсам хурсандман. Хато ва камчиликлар учун узр.
Ҳурмат билан #Мафтуна_Абдуллаева.
7~декабрь
10~январь
Қашқадарё.
Косон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16