Муаллиф #Мафтуна_Абдуллаева
15~қисм.
Гулниҳол Ҳабибни алдаб, кечаси билан тикан устида ётгандек ўрнида тўлғониб чиқди. Бу ўзбошимчага бир гап бўлишидан роса чўчиди. Соат саккиз бўлса ҳам телефонини ёқмади ҳатто. Уйни у бошидан, бу бошига бориб-келиб ўтирганда эшик жиринглади.
-Келдингми куйдирги,- деди эшикни очиши билан.
- Войбў, нима бўлди?
- Дард бўлди, бало бўлди. Нега телефонингни ўчириб қўйдинг.
- Сен билан гаплашиб чиқишим керакмиди?- тиржайди Самина.
- Ҳомиладорсан, сал ўзингизни тийсангиз бўлмайдими?- деди Гулниҳол Саминани бошига беозор урди.
- Войбў... Нима деб ташлаяпсан. Шунчаки эр-хотиндек бир кун яшадик. Бизга ҳатто оддий бир кун ҳам орзу!
- Ўзингдан бечора ясама!- юзи бужмайди Гулниҳолни,- мана буни айтяпман.
Самина Гулниҳол нуқиган жойни ойнага бориб кўрди. Бўйнида ўтган тундан қолган белги бор эди.
- Оббо, уйга сени биронта кийимингни кийиб кетаман... Олайма... Нега олаясан? Эрга тегсанг кўраман сени ҳам,- қиқирлади Самина.
- Бор йўқол,- Гулниҳол Саминани гапи ёқмай қовоқ уйиб, ошхона томон йўл олди.
Кайфияти аъло Самина, ўқишида озроқ ишлари борлиги учун Гулниҳолни яна бир оз жиғига тегиб, кейин уни кийимини кийиб йўлга тушди. Аммо манзилига етиб боролмади.
🌹🌹🌹
Сулҳида акасини буйруғи билан уйдан чиқартирмай қамаб қўйилган эди. Доим ўз билганини қилиб ўрганган қиз, қанчалик сиқилмасин, жим туришга мажбур эди. Чунки отаси уни ўтмишини очиб берган, эри келтирган суратларни кўриб бир инфаркни бошидан ўтказди. Ҳақиқатни билган акаси қутуриб кетди.
Сулҳида шунча балоларга сабаб бўлган, ўша Бурхонни дўсти келган кунни эслади. Боласи йиқилиб кетгани учун нобуд бўлган боласига куюнишни ҳам, суюнишни ҳам билмади. Жанжаллашиб қолиб туртиб юборди мени дейиш билан ДНК масаласидан қутилди. Шифокор сақланишни буюрди. Бу ёғига даводаниб, ўз эридан бола кўрса, муаммо ҳал... У шундай деб ўйлаганди.
Аммо, бир куни Бурхон яқин дўстини уйига боришларини айтди. Улар анчадан бери кўришмаган эканлар. Сулҳида ўзига қараб чиройли бўлиб меҳмон уйига кириб борди. Оддий уй~жойга қараб энса қотирди. Аммо уй эгасини кўриб кўзи чиқиб кетай деди. Чунки бу йигит унинг эски маъшуқларидан эди...
Меҳмон билдирмай сўрашди. Ҳеч нима бўлмагандек сўрашди. Сулҳида унга ҳам мажора керакмас, ҳеч нарса айтмайди деб ўйлаганди. Аммо орадан бир ҳафта ўтар~ўтмас Бурхон ҳаммасидан ҳабар топди.
- Бу нима?- бақирди Бурхон телефонни Сулҳидани бурнига келтириб. Телефондаги суратда уни бир эмас, бир нечта йигит билан ўтказган "ширин" дамлари муҳрланган суратлар бор эди,- гапир,- Бурхон илк бор аёлига қўл кўтарди. Унинг қалби қаттиқ оғрирди. Сулҳида эса бу вазиятдан чиқиш учун чора излай бошлади. Бирдан ҳаёлига тузук фикр ҳам кела қолмади. Бурхон эса қутириб кетди...
Сулҳида неча йиллар давомида қилиб юрган кайф сафолари учун биттада жавоб берди. Аммо бу чоралар анча йиллар аввал амал қилинганда, бу қиз бунчалар ҳаё пардаларини йиртиб ташламаган бўлармиди...
🌹🌹🌹
Ҳабиб Саминага туша олмагач Гулниҳолга чиқди.
- Ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Қаердасан?
- Уйда.
- Самина кетганмиди?
- Ҳа, ўқишга бормоқчи эди.
- Бормабди. Дугонаси ойимга чиқибди. Ойим мендан сўради. Телефонига тушиб бўлмаяпти.
Гулниҳолни ваҳима босди.
- Билмадим... Лекин эрталаб кетганди... Шошманг... Ҳалиги...
- Бирон нарса билсанг айт.
- Самина... Эри келганидан ҳабарингиз борми? Балки... Биргадирлар...
- Яхши мен Азатга чиқайчи унда.
Ҳабиб бир оз асабийлашиб, Азатга қўнғироқ қилди. У тармоқда эмасди. Овозли ҳабар қолдирди.
- Ишқилиб тинчлик бўлсин,-деди ғашланиб. Балки Азат биландир деган ўй озроқ таскин берди
🌹🌹🌹
Машҳура опа қизига тушолмай асабийлашиб турганда бегона рақамдан қўнғироқ келди.
- Алё.
- Гапимни диққат билан эшит!- Фаёзани овозини эшитиб, юраги ўйнади. Ҳаёлига Самина унинг қўлида деган ўй яшин тезлигида ўтди.
- Нима истайсан?
- Жонингни?
- Мени жоним сеники эдими, оёқ остида ётса.
- Ҳозирча қизингники оёғим остида.
Телефондан энди Саминани овози эшитилди.
- Ойи... Ойижон... Азатгаайтинг...
- Ўчир,- тарсаки овози эшитилди.
- Қизимга тегма! Ўлдираман! Ахир қорнидаги сени набиранг. Болангни боласи...
- Боламни бели тўла бола!
- Ваҳший!
- Кўп жирилламай гапимни эшит, фаришта!
Ҳабиб анчадан бери келмаган онасини уйига бир оз тортиниб кириб келди. Хизматкор онаси айвонда эканини айтганида ўша ерга юрди. Аммо етмаси онасини ғазабли овозини эшитиб тўхтади.
- Қизимни тола сочи тўкилса, бу гал сени ўлдираман! Алё... Фаёза!
- Ойи, нима гап?- Ҳабиб онасини ёнига қадамини тезлатди.
- Ҳабиб... Самина анави жодугарни қўлида. Менга ҳозироқ у айтган жойга бир ўзим бормасам, Саминани ўлдираман деди... У телба. Қўлидан ҳамма нарса келади...
- Қачон боришингиз керак.
- Ҳозироқ. Машина эшигим олдида экан...
Шу пайт Ҳабибга қўнғироқ келди.
- Азат чиқяпти,- деди онасига бир қараб.
- Сени ҳам чақирмоқчи... Улар ҳаммамизни ўлдирмоқчи!
- Тинчланинг... Азат онаси билан бирга бўлмаса керак,- Ҳабиб телефонни кўтарди. Онасини қатъий ишораси билан овоз кўтаргични ёқди.
- Алё, Азат.
- Нима гап?
- Самина йўқ. У онангни қўлида.
- Нималар деяпсан?
- Эшитганинг. Ойимга шарт қўйибди. У юборган машинада кетмаса Саминани ўлдирар эмиш.
- Мен аниқлаштириб олай,- Азат алоқани узди.
Бу вақтда Фаёза яна қайтиб чиқди.
- Агар яна 5 дақиқада чиқмасанг машина кетади. Ва сен қизингни кўрмайсан. Айтганча ўғлинг кириб кетибди.
- Кўрганим йўқ уни... Саминани сўраш учун келган бўлса керак...
- Дум илаштирма!
- Боряпман...
Азатдан телефон келиб, сал нари кетган Ҳабибга қараб жавоб берди Машҳура опа. Қўнғироқ ўчгач, дарвоза томон юрди.
- Ойи...
- Мен бир ўзим чиқишим керак.
- Сиз бораверинг. Биз Азат билан изингиздан борамиз.
- Эҳтиёт бўл... Бу она~болани тузоғи бўлмасин.
- Ҳўп, ойи. Қўрқманг, сизни ҳам, Саминани қутқараман,- деди Ҳабиб онасини қўлини сиқиб.
Машҳура опа эса бир неча қадам юриб, эски бир танишига бир неча сониялик қўнғироқни амалга оширди ва номерни ўчириб ташлади.
🌹🌹🌹
Фаёза Азатни ўзгариб қолганини бир деганда билди. Билди-ю кузаттирди. Алдаб Ўзбекистонга кетаётганини билиб ичи ёнди. У ерда Самина билан топишиб олганини билгач эса... Афсус билан бош чайқади.
- Бунча ҳам отангга ўхшамасанг. Наҳотки онангга қилинган шунча ёмонликни унутдинг.
Артёмни кўрдим ҳамма нарсасидан айрилиб, ичкиликка берилиб қолибди. Аммо Машҳурани ҳаёти бир текис... Яна сен қизини изидан юрибсан. Бунақаси кетмайди. Мен бунга йўл қўя олмайман.
Фаёза хоним шундай дея, ўғлини изидан учди. Нияти Машҳурани жонини олмай ўлдириш эди. Бир умр қасос олишни истаган бу аёл учун, Азатни туйғуларини умуман аҳамияти йўқ эди. Ахир Азат доим у нима деса шуни қилган.
У Артём учун ҳали мурғак ҳолида боласини ташлаб, уни қадрламайдиган инсон ёнига чопди. Севги деган туйғуга арзимайдиган одам учун курашди. Ҳудди ўзидек ўзидан бошқани севмайдиган рақибага дуч келди. Агар бу севги учбурчагида ҳеч бўлмаса битталари ҳудбин бўлмаганларида воқеалар бу қадар ўзгариб кетмаган бўларди. Аммо Артём ҳам, Машҳура ҳам, Фаёза ҳам фақат ўзларини ўйлашди. Ҳамма нарса ва ҳар ким измиларида бўлишини исташди. Агар кимдир чин дилдан сева олганида бахт тилаб ортига қайтган бўларди. Аммо улар бадал талаб қилишди. Ҳақиқат исташди. Хар бир ишнинг ҳикмати Яратган Зот қўлида эканини ҳаёлларига ҳам келтирмай, ўзлари Адолат ўрнатишга киришишди....
Фаёза хоним Машҳура опа кириб келганида ана шу "Адодат" ини камини тўлдириш учун Саминани пешонасига қурол тираб турарди. Самина... Самина эса оҳирги пайтлар тинмай эшитаётган диний маърузалари таъсирида ўзини қўлга олди. Боласига бирон гап бўлишидан асрашини сўраб дуолар такрорлай бошлади ичида.
- Агар пешонам бўлса омон қоламан,- деди ичида ўзини босишга уриниб,- фақат боламга ҳам зиён етмасин...
- Самина,- Машҳура опа қўлидан судраб олиб келган Фаёза хонимни одамини силтаб ташлашга уриниб.
- Келдингми? Яхши кўп чўзиб ўтирмайман. Сенга эски танишим бўлганинг учун танлов бераман. Йигитларимга ўзингни бахшида этасанми ёки қизингни!
- Азат сизни ҳеч қачон кечирмайди,- деди Самина титраб Фаёза хонимга.
- Кечиради. Сени қорнингдаги бола уни мендан айира олмайди. Биз кўп йўлларни бирга босиб ўтганмиз.
- Қасос йўлиними? Наҳотки оналик шунақа бўлса.
- Сени онанг оналик қилдими? Ўғлимга эрга бераётган пайти бир оғиз розилик сўраганигага ҳам шубҳам бор. Етим болани қули қилиб юришни истагани аниқ.
Самина онасига қаради. Ахир ростдан шунақа эди.
- Азат сенга юмшоқлик қилди. Аввал бошида шунчаки ҳамма ишингизни касод қилиб ташлаб кетмоқчи эди. Мен буни енгил жазо деб кўрдим... Агар у мени бошимга келганини қилмаса ўзим қилишимни айтганимда ҳам сени яна аяди...
- Мен сизга қилинган ёвузликдан афсусдаман.
- Бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Мени кўп вақтим йўқ. Қасос учун оқяпти қоним,- Фаёза хоним режасиз ҳаракат қилаётганди. Саминани ўғирлаб Машҳурани чақириш эди нияти. Бунинг оқибатини ўйлаб кўрмади. Ўғли "сувдан қуруқ чиқишимиз керак" деб эҳтиёт чорасини кўп кўриб, Машҳура "кам зарар кўрди". Бу ҳам камдек "Марварид" фаолиятини бошлади. Ўғлини ҳам, қизини ҳам ҳаёти ўнгланяпти. Нега?! Ахир у Азатни Машҳурани қизини бахтли қилиш учун ўстирдими?
- Ҳабаш,- деди қоп-қора йигитларидан бирига,- бу аёл бугун сенга,- деди Машҳурани кўрсатиб.
Аммо Машҳура негадир қўрқмади... Судраб кетаётган Ҳабашга ҳам кўп қаршилик қилмади.
Бекасига сўзсиз бўйсунадиган Ҳабаш Машҳурани хоналардан бирига улоқтириб юборди.
- Тўхта,- деди Машҳура опа қўлини олдинга чўзиб,- мен сенга қаршилик қилмайман. Биласанми нега?
- Йўқ. Қаршилик қилсанг ҳам, қўлингдан ҳеч нарса келмайди,- Ҳабаш аёлни ёқасидан ушлаб бир тортди, қофтаси йиртилиб кетди.
- Шу ишни бекор қилдинг. Нега айтайми?- Ҳабаш сичқон билан ўйнашган мушук сингари яна "ўлжасини" қўйиб юборди. Шу пайт қарсиллаб эшик очилди. Ҳабаш ўгирилишга улгурмади, орқасидан берилган зарбадан гурсиллаб йиқилди.
Машҳура опа қофтасини устидан кийиб келган енгил уст киймини тугмаларини ўтказиб, ташқарига отилди.
🌹🌹🌹
Машҳура опа қўнғироқ қилган одам отасининг эски содиқ танишларидан эди. Азат ва Ҳабиб изидан боришини эшитиб, яшин тезлигида режа қилди. Султонга зудлик билан буйруқ берди.
- Вақтим зиқ, яхшилаб эшит. Телефоним орқали қаерга кетаётганимни кузат. Изимдан Ҳабиб ва собиқ куёвим боряпти. Уларни тўхташи билан, Ҳабибни ҳушидан кетказиб, куёвимни қурол тираб, изимдан киринг.
- Нега?
- Куёвимни ҳақиқий онаси менга таҳдид қиляпти. Қизим қўлида. Иккимизни соғ-омон олиб чиқсанг, оғзингга сиққанини бераман.
- Окей!
Бу одам, шунақа ишкалларни ҳал қилиш билан шуғулланарди. Ўз ишини устаси бўлгани учун кўпчилик бойлар унга мурожаат қиларди. Машҳура опа ҳам ҳар эҳтимолга қарши номерини олиб қўйганди. Мана ас қотди.
Машҳура опа ёлланма одамлари билан кириб келганида, Фаёза хоним уч одами билан бир саф бўлиб, Саминани пешонасига қурол тираб, беҳуш, ерда ётган ўғлига кўзи ёниб қараб турарди.
- Хўш, энди нима қиламиз?- Машҳура опа рақибасига қаради,- қизимни тинчгина бер.
- Ўғлимга нима қилдинг?
- Ҳозирча ҳеч нарса...
Шу пайт Азат ўзига кела бошлади. Икки йигит, уни икки чаккасидан ушлаб, қўлини қаериб, қурол тирашди.
- Нима бўляпти?- деди бошига тасодифан зарба егани учун ҳеч нарсани тушинмай.
- Азат,- йиғламсираб бақирди Самина.
- Самина... Она нима қиляпсиз? Ахир у ҳомиладор. Болага зарар етади.
- Машҳурани қизи билан топишиб олишдан аввал мени ҳеч ўйладингми? Бошимга ит кунини солган одамларни ёвузлигини қандай унутдинг!
- Уни фарзанд кутаётганини билиб, ташлаб кета олмасдим... Мен отам эмасман!
- Афсус... Сени бошқача тарбияладим деб ўйлаган эдим.
- Она!
- Тамоша ҳеч кимга керак эмас. Болаларни алмашамиз!- деди Машҳура опа баланд овозда,- қўйиб юбор қизимни. Ёки сенга ўғлинг керак эмасми?
Фаёза хоним
бир оз ўғлига қараб туриб бош ирғади.
- Ойи,- Ҳабиб ҳам югуриб келди,- нима бўляпти?
- Кўриб турганингдек, сен ишониб юрган аканг синглингни тузоққа туширди.
Ҳабибни бу гапга ишонмагани шундоқ билиниб турарди.
- Қўйиб юборамиз. Бир, икки, уч!
Икки тараф ҳам асирларни қўйиб юборди. Улар эса, оналарига эмас, бир-бирларига талпинишди.
- Қўрқмадингми?- Азат онасига орқа қилиб, қизни ўзиникилар тарафга ўгирди.
- Йўқ.
- Самина, олдимга кел.
Самина билан Азат бир-бирига қараб туриб, аччиқ кулишди. Кейин бир-бирларига орқа қилиб, оналари томонга ўгирилди.
- Биз ажрашмаймиз, ойи,- деди Самина.
- Қизим, жиннимисан? Бу аёл қачон мени ўлдирар экан деб яшайсанми?
- Бу аёлни шу кўйга сиз солгансиз?- деди Самина илк бор, онасига бу ҳақида сўз очиб,- унга ҳеч бир, аёл лойиқ бўлмаган ишни қилгансиз!
- Бу ҳақида уйда гаплашамиз?- тишини ғичирлатди Машҳура,- ҳозир биринчи навбатда сени хавфсизлигинг.
- Биз Азат билан бирга кетамиз!
Машҳура опа ўзини босишга уринди. Ҳозир жуда дарғазаб эди. Қизини қилиғи икки ҳисса бўлди. Аммо Султонга шипшиб қўйган буйруғини, у бажариши учун, Саминани олдига чақириб олиб кетиши керак.
- Иккингиз ҳам аввал онангиз билан яхшилаб гаплашиб олинг,- гапга Ҳабиб аралашди.
- Бор,- шивирлади Азат,- ўгирилиб қизни қучиб, Машҳура опа томон одимлар экан,- кечроқ гаплашамиз.
Самина Азат қўйиб юборгач, онасини ёнига борди. Улар қуролларини олдинга чўзиб, орқага тисланиб чиқиб кетишди.
Бино қаровсиз қишлоқ четидаги жой эди. Омонат зиналардан тушиб боришар экан, Саминани кўнгли негадир жуда ғаш эди. Онаси негадир шоширарди. Машинага етганларида эса ичкаридан аллақандай шовқин эшитилди. Самина аҳволини ҳам унутиб, ичкарига чопмоқчи эди. Аммо яқинидан ғалати овоз визиллаб ўтди. Зум ўтмай эса, онасига аталган ўққа кўксини тутиб берган Ҳабиб гурсиллаб йиқилди. Деразадан эса ҳамма ўқини пала~партиш отиб тугатган Фаёза хонимни гавдаси зип этиб йўқолди.
🌹🌹🌹
Азат Самина чиқиб кетгач, ички бир сезги билан, ҳаммаси тугамаганини сезди. Ва адашмади. Султон Фаёза хоним ва уни одамларини ўлдириш учун ташлаб кетган, одам панадан ўқ узди. Фаёза хонимни бир одами йиқилди. Азат онасини паналади. Кетма~кет отилган ўқлардан кейин икки тарафни ҳам қурол тутгулик одами қолмади шекилли, жимлик чўкди. Яраланиб ўзини онасини устидан ёнбош ташлаган, Азатни кўриб, Фаёза хоним дераза ўрнида қолдирилган жойдан қочиб кетаётган Машҳура опани мўлжалга олиб, пала~партиш отди. Ўқни иккитаси нишонга тегди.
🌹🌹🌹
- Бу нима қилганинг,- Маҳзуна опа ҳамон синглиси қилган ишни ҳазм қила олмасди.
- Бас қил, энди!
- Қандай бас қилай! Икки аёл бир пана пастқамда отишма қилса! Милиция ҳабар топса неччи йилга кетишингни биласанми? Гуруҳбозлик, қуролли таҳдид, одам ўлдиришга уриниш... Ахир бир эмас, икки киши жароҳатланган! Биттаси жуда оғир. Яна у сени ўғлинг.
Нима дунё бедарвозами, шунчалик сўроқсизми?
- Мен бошладимми? Ааа, мен якун ясагандим. Кавламай жим кетгандим, ўзи бошлади. Кейинги гал қизимни буткул гўрга тиқишини кутишим керакмиди?
- Мана ҳозир ҳам қаерга кетганини билмайсан~ку.
- Уффқ, бас қил.
- Яхшики, шу дугонам бор экан. Бўлмаса, милиция хабар топса жиноий иш очиларди.
- Топиб, ана уни жазолашсин! Мени ўрнимда раҳмат дермидинг?! У мени бир ҳаромисига топширди тушуняпсанми?
- Ҳудди сен бир пайтлар қилгандек.
- Ажаб қилганман! Фақат тирик қолдириб бекор қилган эканман.
- Бунча ёвуз бўлмасангиз,- бош чайқади Маҳзуна опа,- ахир гап одамлар ҳақида кетяпти! Ким бўлса ҳам жонидан айириш... Бунга ҳаққинг йўқ иккингни ҳам.
- Мен ҳозир бу ҳақида ўйлашни умуман истамайман. Ҳаёлим Ҳабибда... Унга бир гап бўлса, ўзимни кечирмайман.
- Агар сен уларни отмаганингда, Фаёза ҳам сени ўлдиришга уринмасди. Ҳабиб ҳам яраланмасди. Ҳудбинлигинг нималарга олиб келганини кўр. Ўғлинг ўлим билан олишяпти. Қизинг эрини аҳволи нима кечганидан бехабар икки ўт орасида.
Машҳура опа кутиш залидаги столга ўтириб йиғлаб юборди.
- Эй, Худойим чарчадим... Ҳаммаси қачон тугайди ўзи... Қанийди вақтни ортга қайтариб бўлганда. Артём билан боғлиқ ишларни ҳеч бирини қилмамдим. Кетардим тамом... Санжарни учратар эканман. Менга ўша аблаҳни сира кераги йўқ экан... Ҳабибга бир гап бўлса, мен чидолмайман
Маҳзуна опани яна кўп гапи бор эди. Фақат сира айбини тан олиб, йиғламаган синглисини аҳволини кўриб, тилини тийди. Саминани ўғирлаган изқуварни яна ёллаб Азатни қидиртирди.
Ҳамма Ҳабиб билан бўлиб, шифохонага келган пайт, Фаёза ва одамлари ҳам ғойиб бўлишганди. Изқувар икки киши яраланганини, улардан биттаси Азат эканини тахмин қилди. Изларни буткул йўқотиб берди. Фаёзани эса ҳали топа олмади.
🌹🌹🌹
Гулниҳол билан Самина номига овқатланиш учун чиқиб атрофга ўз ҳаёллари билан ғамгин боқиб ўтиришибди.
- Бирон нарса еб олинг,- деди Гулниҳол Саминага.
- Кетмаяпти.
- Болангизни ўйланг.
- Ҳаракат қиляпман, томоғимдан ўтмаяпти,- кўзи ёшланди Саминани.
- Қўрқманг... Аҳволи оғир бўлганда онаси олиб ўтирармиди яшириб.
- Тирик бўлса бас,- Самина юзларини ёпиб олди. Елкалари силкиниб йиғлай бошлади.
- Қўйсангизчи, йиғламанг. Кучли бўлишингиз керак.
- Ҳа, аммо қўлимдан келмаяпти...
Шу пайт Саминага қўнғироқ келди.
- Ойим... Алё ойи... Кўзини очди... Вой ростданми... Ҳозир борамиз...
- Нима бўлибди,- гап мазмунини тушунган бўлса ҳам, аниқроқ билгиси келди қизни.
- Акам кўзини очибди.
🌹🌹🌹
Ҳабиб шифтга беҳол тикилиб ётар экан, эшитган гапларини таҳлил қиларди. Кўзини очганидан бери ҳам уч кун ўтди. Қистаб сўрайвериб Азат ҳақида билиб олди. Аниқроғи ҳеч нарса маълум эмаслигини билди. Самина ўзини дадил кўрсатишга урингани билан, жуда чўкиб қолибди. Кўзлари ичига ботиб қолган. Қизиқ қаерга ғойиб бўлди акаси. Саминага бўлган туйғулари битта~иккита ўқ билан қайтадиганга ўхшамаганди.
Эшик очилиб ҳаёли бўлинди.
- Гулниҳол,- деди жилмайиб. Қиз ийманибгина уни чўзган қўлини ушлади.
- Ҳамширага айтиб қўйган экансиз... Раҳмат... Оз вақтга рухсат берди...
- Сени роса кўргим келганди.
- Мен сиздан жуда ҳавотир олдим.
- Кўзларинг киртайиб қолибди.
- Сизни ҳам кўринишингиз ҳавас қилгулик эмас.
- Шуниси яхши. Ҳамширалар гап отмайди,- ҳазил қилди Ҳабиб.
- Нима бўлса ҳам майли. Тузалиб кетсангиз бас,- қиприкларига нам инди қизни.
- Тузалиб кетишим билан тўй қиламиз.
- Ин ша Аллаҳ.
- Ўша кунлар учун асради мени Эгам.
- Тинмай намозларимда дуо қилдим.
- Ҳали бирга кўп дуолар қиламиз.
- Ин ша Аллаҳ
- Сенга ойим билан холам ҳеч нарса демадими?
- Йўқ... Онангиз жуда ёмон аҳволда эдилар. Ҳозир ҳам уйга зўрға жўнатишяпти.
- Қанийди, ҳамма нарса тезроқ яхшилик томон ўзгариб кетса...
- Дуодамиз... Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.... Мен борай... Сиз дам олинг.
- Раҳмат сенга,- жилмайди Ҳабиб.
- Нега?
- Ҳаётимда борлигинг учун.
Гулниҳолни юзлари лоламисол қизарди.
- Яхши дам олинг.
Гулниҳол Ҳабибни олдидан чиқиб Маҳзуна опага дуч келди.
- Ҳабибни олдига кирдингми?
- Ҳа,- деди ийманиб қиз,- бирровга...
Маҳзуна опа бош силкиб қўйди.
- Мен кетяпман. Бирон гап бўлса қўнғироқ қиларсан.
- Ҳўп,- Гулниҳол ҳаяжонланиб кетди. Маҳзуна опа унга ҳайриҳоҳ ва тан олиб гапирарди. Қизни бу ерда бўлишига опа~ука қаршилик қилмаган бўлса~да, гапирмаётган ҳам эдилар. Ҳозир эса Маҳзуна опа унга бўлажак келини сифатида ишонч билдириб кетди.
🌹🌹🌹
Самина деразаси ойнасидан ташқарига қараб, ойни кузатар эди. Ҳозир ўзини ана шу ойга ўхшатган бўлар эди. Мавҳумлик юрагини эзиб ташлади.
- Қаердасиз Азат?! Наҳотки мени шундай ташлаб кета олдингиз?
Минг маротабалаб берилган бу саволга афсуски жавоб йўқ эди...
🌹🌹🌹
Санжар ака бор гапни эшитиб, Машҳура опадан қаттиқ жаҳли чиқди.
- Ҳабиб оёққа туриши билан мен Саминани олиб кетаман. Ҳоҳласанг юр, ҳоҳласанг қол,- деди хотинига,- Аслида тўйга кўниб хато қилган эканман. Ўша пайти кетганимизда шунча нарса бўлмасди.
- Ҳаммаси учун мени айблаяпсизми?!
- Болаларимга сендек она танлаганимдан афсусдаман! Сен ва анави алвасти "дугонанг" учун болалар тавон тўлашяпти.
Машҳура опа йиғлаб юборди. Чунки ўзи ҳам қаттиқ афсусда эди.
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10