12-қисм.
Муаллиф: #Мафтуна_Абдуллаева.
Ҳабиб акасига қаттиқ тикилиб қолди.
- Қайси бирингни чув тушириш осонлигини билиш учун роса кузаттирганман... Менга бундай қарама.... Ҳа яна бир гап айтайми? Қариндош сифатида. Бурхон болали бўлса бир ДНК қилдирсин. Балки омади келиб, бола уники бўлиб чиқар...
- Нима? Ҳали сен...
- О йўқ... Мени Бурхон билан у қадар чуқур шуғулланишга вақтим бўлмаган. Аммо ойимчасини кузатиб кўп сирларини билиб олганман... Хўш гапинг тугаган бўлса мен кетяпман. Ажрим ишлари ҳам тез кунда ҳал бўлади. Ўйлайманки бошқа учрашмаймиз.
Азат қаттиқ~қаттиқ қадам босиб чиқиб кетди.
🌹🌹🌹
Машҳура ўзига Фаёза номидан келган учрашув манзилини кўриб, ранги бир оз оқарди. Аммо боришга қарор қилди. Албатта ёлғиз бормади. Фаёзани ўша эски манзилига кириб борар экан ҳатто қўрқув ҳам босди озроқ. Аммо алам устунлик қилди кирди.
- Хуш келибсан,- ичкарида юзи куйган Фаёза ва Артём бор эди.
Фаёза айни шу уйда сўнгги марта кўришган бу иккаласи билан ҳам. Мана орадан йиллар ўтиб яна учрашишди. Фаёза йиллар давомида ичида айтган гапларини бугун душманларига мағрур айта олди.
- Мен ҳаётингизни остин~устин қилдим. Айбингиз эса мени ҳаётимга кириб келганингиз бўлди. Ҳа айнан сизлар мени ҳаётимга кириб келдингиз биринчи! Мен тирғалиб кирмагандим!
Бу учлик бир~бирига нафрат билан қараб турар эканлар, ҳеч бирлари ўзларидан ўтганини тан олишни ҳаёлларига ҳам келтиришмас эди. Бунақа одамлар суҳбатида асло ечим бўлмайди. Улар ҳам ечимга келмадилар. Бир~бирларига таҳдидлар билан ажралишдилар. Орада битта ҳақ гап айтилди холос. Улар бир~бирларини ҳаётига бекор кирдилар. Ким~кимни ҳаётини остин~устун қилгани борасида уларни ўзгармас ўз қарашлари бор эди.
Аммо агар учрашмаганларида тақдирлари бошқача кечарди. Бунчалар севмаганларида, кучли нафратланмаган ҳам бўлардилар.
Аммо.... Аммо бошқача йўл тутишлари ҳам мумкин эди. Ёлғон, иғво, қасосдан бошқа! Ҳозир уларда ўз ҳолатларига ечим берадиган соф виждон йўқ эди.
🌹🌹🌹
Гулниҳол Самина ишга ҳам келмай, телефон номерини ҳам ўзгартирганига роса ҳавотир олди. Бунинг устига машҳур бўлиб келаётган, асли ўзбекистонлик бўлган, лекин Россияда яшаб ўз блогини икки тилда ҳам юритадиган Софи деган қизни саҳифасида Абубакр билан тушган суратлари пайдо бўлди. Гулниҳолга ишчи қизлар кўрсатди.
Қиз Самина буни кўрса қай ҳолатга тушишини ўйлаб, ичи куйишди. Ҳабибдан сўрамоқчи ҳам бўлди. Аммо бот-бот ҳаёлига урилаётган шубҳалар туфайли у билан боғланишни истамади. Бир ҳафтача ўтган шунақа кунларидан кейин, бир куни эшигини Маҳзуна опа тақиллатди. Гулниҳол Саминага бирон нарса бўлдимикин деб қўрқиб кетди. Ичкарига таклиф қилиб оғзига термулди.
- Мен гапни айлантириб ўтирмоқчи эмасман. Хуллас, бу ердан кетишинг керак.
- Нега?- довдираб қолди қиз.
- Ҳабибни сенга муносабати ўзгаряпти. Буни қандай тушиняпсан билмадим... Аммо бу фақат раҳм~шафқат. Мен жиянимни бундай муносабатлар билан оила қуришни истамайман.
- Сиз ниманидир биласизми? Илтимос, очиқ гапиринг.
Маҳзуна опа Гулниҳолни жуда яхши билиб олганди. Бунақа қизлар бировга юк бўлишни истамайди. Ўша пайти вазиятдан фойдаланмаган энди ҳам бунақа қилмайди деган ўй билан келганди. Ҳабиб жиддийлашмаса қизни бу ерлардан узоқлаштириши керак. Ҳабиб камдек, Самина ҳам қаттиқ боғланиб қолибди. Ҳозир Самина билап боғлиқ мажора ҳам етарли. Бу ҳам бир тамоша бўлмасин танишларга.
- Биламан. Сени ўтмишингни биламан.
- Ҳабиб Аҳроровиччи биладими? У ҳам биладими?
- Ҳа,- Маҳзуна опа қизни ўзи бирон нарсани сезганми йўқми синамоқчи бўлди.
- Демак... Ўша уни ўзи,- Гулниҳолни сўз ўйинига сабри етмай шартта айтиб қўя қолди,- Мен бекорга ишли бўлиб қолмадим.
- Ҳа. Тўғри тушундинг.
Гулниҳол юзларини қўллари билан ёпди. Ҳаммаси тушунарли.
- Сенга Россиядан иш топиб қўйдим. Билетни ҳам ҳал қилдим. Ўзинг учун кетганинг яхши. Агар Ҳабибни онаси хабар топса муаммоларинг кўпаяди. У мендек келишиб ўтирмайди. Сен учун энг тўғри йўл кетиш. Машҳура қизини ҳам, Ҳабибни ҳам ҳаётини ҳали йўлга солиб олади.
Гулниҳол Маҳзуна опани юзига қараб қолди.
- Уканг учун ҳам ҳужжат тахлаб бераман. Олиб кетасан... Хўш?!
- Розиман...
- Хурсандмисиз, ойи,- олдиндан бошлаб қўйган ажрим ишини ҳам пишитиб онаси билан Англияга йўл олган Азат сўради.
- Ҳа. Хурсанд ва жуда енгилман. Ҳаммаларини бопладик... Саминани барибир аядинг... Майли. Аммо барибир Машҳура қизи тарафидан сал озроқ талофат кўргандек туюлди.
- У Софини дастидан бош кўтариб юролмайди энди,- деди Азат ўзини бепарво кўрсатиб,- тўйи бир бошини эгган бўлса, эрини бундай ташлаб кетиши баттар қилади. Мағрур маликанинг мағлубияти. Софи инстаграмда йигитини ажримида айби йўқлигини айтиб, ўзидан бир фаришта ясаб олган. Ҳали яна ўйлаб кўраман деб, икки ўт орасидаги бегуноҳ ролини ўйнаб юрибди. Бу уларга ёқмайди аниқ.
- Гапинг тўғри, ўзини~ўзи есин булар.
- Дадажоним эса молиявий муаммолардан ҳали анча вақтгача қутилмайди. Камига хотини билан роса мажора бўлади. Бу ёқда ўгай қизи... Укагинам ҳам "Марварид"ни сақлаб қолиш учун кўп тер тўкади.
- Оҳҳҳ жуда мазза қилдим. Артём пулни, аёлларни севарди. Айни шу жойидан ушладик. Машҳура ўзини севарди. Ғурурини топтадик.
- Ҳа энди бу ерларга қайтмаймиз. Сохта қариндош ~уриқчилик ҳам тугади. Ҳали уларни ҳам икки тараф роса олиб бориб олиб келади. Мени орқамдан топган давлатлари томоқларини ачитиб ўтади.
Она-бола мамнун кетишарди. Ортларига эса ҳеч қачон қайтмаймиз деган ўтмишлари қўл силтаб қоларди.
🌹🌹🌹
БИР ОЙДАН СЎНГ.
Ҳабиб Гулниҳолни бирдан йўқолиб қолганини холасидан кўрди. Аммо индамади. Сўраса тарбия дарсига дуч келади. Шу сабаб бунга аҳамият бермаган киши бўлиб қизни қидирди. Аммо онаси қистовга олиб уйлантириш пайига тушиб олган. Душманларим куйиб ўлсин деб казо~казоларни излаяпти.
- Ҳали шошманг,- деди Ҳабиб босиқлик билан, навбатдани суҳбатда,- озроқ асабимиз дам олсин.
- Йўқ. Душманларим кўриб қўйсин бизни синмаганимизни. Ҳали Саминани ҳам узатиб юбораман. Кўриб ҳаммасини оғзи очилиб қолади.
Ҳабиб тезроқ Гулниҳолни олиб келиб, ҳаммага қарорини билдиришни дилига тугиб қўйди.
- Саминани ўзи қани?
- Боғда шекилли.
- Мен бир олдига борайчи.
Ҳабиб синглисини қидириб боғга чиқди. Самина ажримдан кейин яқинлари қўрққанидек тушкунликка тушиб қолмади.
- Ҳаммасини унутмоқчиман. Илтимос менга ўша Абубакрни эслатадиган ҳеч нарса гапирманг,- деди мағрур туриб,- Софи билан топишадими, бошқаси биланми менга энди фарқи йўқ.
У ўзини ҳам, бошқаларни ҳам шунга ишонтириб ҳар доимги ҳаёт режимига қайтганди.
- Нималарни ўйлаяпсан?- деди Ҳабиб уни ортидан бориб.
- Акажон! Ассалому алайкум,- синиқ жилмайди Самина.
- Мени эрка синглимга яна нима бўлди? Йиғладингми?- Ҳабиб юраги зириллаб Саминани бағрига босди.
- Ака,- деди Самина ҳар доимгидек ўзига берилган эмас, ўзида пайдо бўлган саволни берар экан,- сизни кўп хафа қилганман а кичиклигимизда.
- Нима?
- Эсингиздами сизни ойимга дадамга айтиб урдирардим. Ойим "отангга ўхшамай кет, умримни қолганини энди сен **** битир" деб қамаб қўйганди сизни бир гал. Мен ўзим зинадан йиқилиб кетиб сизни айблагандим ўшанда.
- Ўзинг тан олганингда 10~15 йил аввалги гап учун сени судга берсамми?- Ҳабиб Саминани юзларини кафтини орасига олиб, ҳазил қилди.
- Сизга қийин бўлган а, ака,- Саминани йиғидан овози бўғилиб, кўзларидан ёш юмалай бошлади,- отасини боқиб олган қариндошлари ёмон кўрса қийин бўлса керага? Отангиз бўлишини онангиз уни аламини сиздан олмаслигини истаб йиғлаганмисиз?... Мен ойим сизни жазоласа атай қўйнига бориб ўтириб, кўриб қўй дегим келарди... Бир гал йиғлаб кетиб қолгандингиз... Сизда болалик бўлмаган экан а, ака... Ўз жигарларингиз қанча азоб берган эканмиз...
- Самина... Нега бирдан буларни эслаб қолдинг?- Ҳабиб қизни дардини англолмади.
- Отасиз ўсиш оғирми ака...- яна саволини такрорлади Самина. Ҳабиб бир нарсаларни тушунгандек бўлиб қотиб қолди.
- Нима сен...
- Энди нима қиламан ака,- Самина яна акасини бағрига бош қўйди,- мен... Мен уни асролмасамчи... Сизга ўхшаб азоб кўрсачи... Қўрқяпман... Қўрқяпман...
- Ойимга айтмадингми?
- Йўқ... Айтолмаяпман. Олдириб ташлатсаларчи... Мен ундай қилолмайман.
Ҳабиб кўзларини юмди. Тақдирни бу ўйинига энди нима деб ечим қилишни билмасди...
ИККИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ.
Учунчи бўлим.
Азат Англияда яна ўз ишини очиб олди. Сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлади. Танишлари етарли эди. Шу сабаб ишидан кўнгли тўқ. Онаси юзини операция қилдирди. Аммо одамларга қўшилиб ўрганмаган экан барибир уйдан чиқмайди. Ундан кейин Англия об~ҳавосини азалдан ёқтирмас эди ўзи.
- Ҳар куни булутлари бир битини тўкмаса ҳисобмас,- дерди аччиқланиб.
- Ўзингиз Ўзбекистонда қолишни истамадингиз. Мен Россияда яшашни ҳоҳламайман.
- Майли... Муҳими ёнимдасан.
- Энди айтчи қачон уйланасан. 27 га чиқдинг.
- Аввал ишимни яхши йўлга қўйиб олай.
- Мана икки ой бўлди. Ҳалиям изига тушмадими ишинг.
- Она, мен ишга кетишим керак,- Азат устига кастюмини илиб ўрнидан турди.
- Бунча қочмаса бу бола уйланишдан. Мен бировни танисам экан, айтсам. Анави тавияни ўйламаётгандир... Жаа раҳм қилиб юборди. Менга ундоқ қиламан, бундоқ қиламан деб оддийгина ажрашиб кетиб юборди... Агар менга қўйиб берганида...
Фаёза хоним қандайдир аламидан чиқмагандек ҳис этарди ўзини. Рақибларига камдек туюларди кўрган кунлари.
🌹🌹🌹
Гулниҳол эрта тонгда эшик жиринглаганидан юраги ўйнаб кетди. Яна жўнатма. Бир ойдан бери ҳар куни битта атиргул юборади кимдир... Кимдир... Аслида уни Ҳабиб бўлса керак деб таҳмин қилади. Таҳминини текширишдан қўрқади...
Агар бу Ҳабиб бўлмасачи?... Хўш ўзи Ҳабиб бўлса ҳам нима бўлади? Қизни икки саволга ҳам жавоби йўқ эди... Маҳзуна опадан эшитган гаплари ҳақида кўп ўйлайди. Уни "сотиб олган" одам Ҳабиб экани бир тарафдан юрагига таскин берса, бошқа томондан шундай яхши инсонни бу иши... Агар бошқача вазиятда учрашганларида у аниқ Ҳабибни севиб қолган бўларди... Севиб қолиш... Агар бу ҳеч бўлмаганда ёқтириш бўлмаса нима унда... Ҳозирги ҳаяжонини нима деб баҳолаш мумкин.
Гулниҳол гулни олиб қолиб, унга тикилиб бир қанча вақт тургач ишга отланди.
Ҳабиб учун ўтган икки ой оғир бўлди. Қўлидан ҳеч иш келмаган Бурхон, қилар ишни қилиб, Ҳабиб бошқарувни қўлга олгач қовоқ тумшуқ қилиб олган. Бир тарафда синглисини ҳаёти, бир тарафда онасини қиз топиш ҳақидаги дийдиёси, бобосини ҳасталиги, "Марварид"ни муаммолари... Ўзини кўнгли навбатда қолиб кетди.
Оҳири ҳаммасини бир бошидан, осонидан бошлади.
- Мен Марваридни иши ҳал бўлмагунча уйланмайман,- деди онасига,- ҳозир ортиқча дабдабага бериладиган пайт эмас. Ҳамма имконни Марваридни тиклаш учун сарфлаш керак.
Машҳура опага бу гап кўп ёқмаса ҳам, отаси учун Марварид жуда қадрли бўлгани учун "майли, ҳозир чалғима" деб ўғлини бир муддатга тинч қўйди. Қолаверса Самина юрак ютиб ҳомиладор эканини айтди ва Машҳура опа шу билан бўлиб қолди. Самина гарчи бошида бир довдираган бўлсада, кейин ўзини тутиб олди. Қатъий қарорини ҳам айтди. Болани дунёга келтиради.
Бувасини мажбурлаб яна шифохонага ётқизди. Олдида энди Марварид ва шахсий ҳаётини масаласи қолди...
🌹🌹🌹
- Менга ҳамма нарсага Ҳўжайинлик қилаётган Ҳабиб ёқмаяпти,- лаб бурди Сулҳида.
- Менга ёқяпти деб ўйлаяпсанми?- қиттак отиб келган Бурхонни ҳам жаҳли чиқди.
- Агар анави аммангизни куёви бўлмаганда, шунча гап йўқ эди. Биз эмас, асли улар бизга раҳмат айтишсин индамаётганимизга. Ўшалар туфайли бўлди ҳаммаси.
Ношуд ва омадсиз деган ўйдан бу гап Бурхонга ҳам ёқиб тушди.
- Тўғри, ўзим бошқарганимда бундай бўлмасди. Кенгайтирамиз деб битта ...ни олиб келиб қўшишди.
Сулҳида эрини авраб, яхши гапириб пул ундириб олди. Чунки алфонс севгилисини талаблари ошиб борарди. Эртага яна пул берасан деб қистаган. Сулҳида бир ойда икки марталаб пул сўраётган сурбетни бу гал яхшилаб танобини тортиб қўймоқчи эди.
- Бунга ўзинг мажбур қилдинг,- деди у тунги клубларни бирида танишган собиқ йигитларидан бирини номерини терар экан.
Тушликдан кейин ўзига келган видео қўнғироқ Азатни ҳайрон қолдирди. Аммо дарҳол кўтарди.
- Салом укагинам,- экрандаги Ҳабибга мазах қилиб қўл силкиди Азат.
- Салом.
- Нечук йўқлаб қолибсан? Қизиқ Марваридни қарзларини ёпишдан вақтинг ортяптими?
- Марварид билан ишинг бўлмасин. Мен сен билан Самина ҳақида гаплашмоқчиман.
- Менда нима гапи қолган экан. Ёки бирон улуш талаб қилмоқчими?
- У фарзанд кутяпти,- Ҳабиб ҳеч бир ифодаси ўзгармай жавоб берди. Шу пайтгача мазах билан турган Азатни юзидаги табассум йўқолди бирдан,- сенга айтиш нияти йўқ. Ёлғиз ўзи катта қилмоқчи. Аммо мен буни билишингни истадим. Чунки отасизлик нималигини ўзинг ҳам яхши биласан. Агар онам қилган ишлар учун Саминани жазолаб тўйган бўлсанг, яхшилаб ўйлаб кўр. Ҳозир уларга кераксан. Орадан йиллар ўтиб борганингни сира фойдаси йўқлигини ўзинг ҳам яхши биласан.
- Гапинг тугадими?- Азатни сир бергиси келмади. Умуман кутмаган иши бўлгани учун мияси ўчиб қолди. Ўйлаб олиши керак эди.
- Фақат битта гап қолди,- Ҳабибни ғазабдан юз мушаклари титради,- онангни изтиробларини кўриб улғайганингни пеш қилиб, синглимни ҳаётини барбод қилдинг. Агар билсанг сенда ҳеч бўлмаса болаликни бир қисми бор экан... Онанг ёнинг бўлган. Аммо йиллар ўтиб фарзандингни кўзларига боқсанг, унда фақат ёлғизликни кўрасан. Чунки қанча норози бўлмасин ойим Саминани яна турмушга беради. Боланг эса ойимни қўлида қолади. Бобоси ва отасидан нафратланган оилада улғаяди. Ўшанда уни даволарига жавоб бера олсанг бўлди.
Алоқа узилди. Азат эса ҳозир эшитган гаплари таъсиридан чиқолмай ўчиб қолган экранга тикилганча қолди бир муддат. Зеро ҳазм қиладиган гап эшитмади. У ота бўлади... Шу сўзни ўзиёқ танини титратиб юборди. Ҳудди ҳозир қўлига беришадигандек орзиқди... Аммо боласини онаси ҳақидаги гап... Ҳабиб онаси қизни эрга беради барибир деб айтди. Буни таҳмин қилиш қийин эмас. Ахир расман ажрашишди. Самина ўла қолса бола учун безовта қилмайди. Исм, фамилия ҳатто оталикни ҳам ўзлари беришади.
Ҳудди Ҳабибники сингари.
Азат уфф тортиб ўрнидан турди. Ҳабибга ҳам осон бўлмаган. Бекорга бола ҳақида ҳабар қилмади. Тақдири жиянида такрорланишини истамаяпти. Дарҳақиқат, болага Ҳабиб ҳам тоға, ҳам амаки бўлади.
Самина биринчи УЗИ текширувига борадиган куни қаттиқ ҳаяжонланди. Интернет орқали бу ҳақидаги маълумотларни кўриб, лабларида табассум югурди.
- Тезроқ қўлимга олмайдим сени,- деди қорнини силаб.
Кейин онаси билан бола ҳақида кечган биринчи ва оҳирги суҳбат ёдига тушди.
- Ёлғиз она бўлиш осон иш эмас, қизим. Айниқса аламзада бўлсанг... Мен Ҳабибга кўп озор бериб қўярдим. Бу ишим хато эканини билсам ҳам, ўзимни жиловлай олмасдим.
Бола боқиш қўғирчоқ ўйнаш эмас.
- Ойи, нима демоқчисиз?
- Олдириб ташла.
- Ойи!
- Ҳозир тиббиёт ривожланган. Бемалол яна она бўла оласан.
- Йўқ! Ахир... У мени болам,- Саминани овози титраб кетди.
- Бошингга шунча балоларни солган одамдан бўлган бола!
- Бунда унинг айби йўқ,- Самина бош чайқади.
- Қизим... Ишон бошимдан ўтгани учун сенга яхшисини раво кўряпман.
- Қотилликними?!
- Қизим у ҳали одам шаклига ҳам киргани йўқ.
- Барибир мени бир парчам,- Самина ҳозир онаси юлиб оладигандек қўлини қорнини устига қўйди.
- Қизим...
- Ойи, агар ортиқчалик қилаётган бўлсак...
- Бўлди қил,- иккаласини суҳбатини эшитиб турган Санжар акани тоқати тугади. Отасини кўриб, Самина бош эгди.
- Дадаси!
- Самина хонангга бор қизим. Бу ҳақида бошқа гап бўлмайди.
Ростдан ҳам шундан кейин ростдан бу ҳақида гап бўлмади. Самина эса оҳирини ўйламай ҳам қўйди.
🌹🌹🌹
Ҳабиб Азат билан гаплашиш ҳақида узоқ ўйлаб қарор қилганди. Гаплашгач эса яна ҳам ўйловда қолди. Тўғри қилдими ўзи.
- Мен виждоним буюрганини қилдим. Бу ёғига унинг виждони буюргани бўлади.
Қўлига Марваридни ҳисоб~китобларини олди. У ансадан бери фойда келтирмаяпти. Шунчалик қарзга ботганки, тиклашдан сотиб қарзларини ёпиш афзал. Аммо бу отамерос. Сақлаб қолиш жуда муҳим.
- Марваридни сақлаб қолишим ва Гулниҳолга уйланишим керак... Шу иккита масалани ижобий ҳал қилиб олсам бўлди эди.
Гулниҳолни эслаган йигит жилмайиб қўйди.
- Яқинда гулни ўзим олиб бораман.
Гулниҳолни иши оғир эмасди. Бир ўзбек эр-хотинни боласига қарарди. Укаси ҳам улар билан мактабга бориб келарди. Қизга шу қулай эди. Ҳар куни тонг саҳар келиб, кун ботганда кетарди. У билан турадиган уч опа~сингилни кам кўрарди. Улар заводда ишлашарди. Қизга ҳам ёлғизлик ёқарди. Ўтмиши ҳақида етарлича ўй сура оларди. Бу ўйлар баъзан ширин, баъзан таҳир бўларди...
Телеграмга кириб тақдир ҳақида маърузалар тинглаб ўзига таскин изларди.
- Опа, айланишга чиқяпсизми?- деди укаси дам олиш кунидаги одатий сайрига чиқмоқчи бўлганида.
-Ҳа.
- Унда соябон олинг.
- Нега? Ёмғир бошладими?
- Ҳа. Ушланг.
- Раҳмат ақллигим.
- Яхши боринг.
Гулниҳол кулиб чиқди. Майдалаб ёғаётган ёмғир остида секин одимлай кетди. Қулоғида наушник маъруза эшитиб кетарди. "Яратган бандани яратганда унинг қандай инсон бўлишини қудрати билан ҳис қилар экан~да,- ўйланди қиз,- демак мен ҳам шу қисматга лойиқ нималардир қилгандирман... Ўзим ва бошқалар ўйлаганчалик фаришта эмасдирман... Жуда ношукур эдим... Доим нолиб юрардим... Балки шунинг учун... Йўқ. Ахир бунақа нарсаларни ўйламайман деб ўзимга~ўзим ваъда бергандим. Кадар Аллоҳ ишидир,- қиз жилмайди,- Карами кенг Эгам, раҳматинг билан сийла мени".
Қиз соябонини тушириб юзини ёмғирга тутди. Бир неча сония кўзларини юмди. Ўпкасини тўлдириб нафас олиб нафас чиқарди. Шу пайт бирдан юзига тушаётган ёмғир тўхтаб қолди. Ҳайрон бўлиб кўзини очди. Тепасида кимдир орқадан келиб соябон тутиб турарди. Ҳайрон бўлиб ўгирилди. Қаршисида жилмайиб Ҳабиб турарди.
-Сиз,- қалтираб кетди қиз. Уни Ҳабиб ҳақидаги фикрлари чалкаш эди. Аслида нафратланиши керак эди. Аммо бундай қила олмаяпти. Ўша одамни Ҳабиб бўлиб чиқиши уни енгиллаштирди. Ҳудди Самина сингари. Аммо нега?! Самина эри эканидан таскин топди. Чунки ўзини уни олдида айбдор ҳис қиларди. Аёл сифатида бир эркакка тегишли бўлганидан таскин торди. Ғурури мағрур бош кўтарди. Гулниҳолчи... У нега енгил тортди. Ҳабиб унга ким?!
- Сиз билан гаплашиб олсак бўладими?
- Менимча бизни гаплашадиган гапимиз қолмаган,- Маҳзуна опани гаплари ёдига тушган қиз ўзини соябон тагидан олди.
-Сиз,- қалтираб кетди қиз. Уни Ҳабиб ҳақидаги фикрлари чалкаш эди. Аслида нафратланиши керак эди. Аммо бундай қила олмаяпти. Ўша одамни Ҳабиб бўлиб чиқиши уни енгиллаштирди. Ҳудди Самина сингари. Аммо нега?! Самина эри эканидан таскин топди. Чунки ўзини уни олдида айбдор ҳис қиларди. Аёл сифатида бир эркакка тегишли бўлганидан хотиржам бўлди. Ғурури мағрур бош кўтарди. Гулниҳолчи... У нега енгил тортди. Ҳабиб унга ким?!
- Сиз билан гаплашиб олсак бўладими?
- Менимча бизни гаплашадиган гапимиз қолмаган,- Маҳзуна опани гаплари ёдига тушган қиз ўзини соябон тагидан олди.
- Нега?
- Мени,- Гулниҳол айбдор ўзидек кўзини олиб қочди,- сиздан ҳеч қандай давойим йўқ.
- Аммо меники бор. Менга турмушга чиқинг.
- Нима?!- Гулниҳол йигитдан бир нималар кутгани рост, аммо бу таклиф... Ҳабибга анграйиб қараб қолди.
- Турмуш раҳм~шафқат устига қурилмайди,- деди Ҳабибни чиройли нигоҳларига маҳлиё бўлиб қолмаслик учун кейин.
- Менга нигоҳлардан бир нарсаларни уқадиган илмим бор деган эдингиз бўлмаган гап эканда.
- Нима демоқчисиз?
- Шунақа илмингиз бўлганда, кўзларимда раҳм~шафқатдан бошқа нарсани кўрган бўлардингиз.
Гулниҳол ҳаяжондан бирон фикр ҳам келмай қолган бошини сараклатди.
- Бу бўлмайдиган иш...
- Самина сизни Аллоҳга, тақдир, пешонага қаттиқ ишонади деганди. Адашибди~да.
- Бизни тақдиримиз бир бўлолмайди,- устига ёмғир тушмаётган бўлса~да, қиз жунжика бошлади.
- Буни қаердан биласиз? Учрашганимизни ўзи тақдир эмасми? Бир~биримиз билан ҳеч қанақасига кесишмайдиган ҳаёт йўлларида эдик. Қай нуқтада бўлмасин учраштирди. Қайта кўришмаслигимиз мумкин эди... Айнан мени ишҳонамга иш сўраб келдингиз. Саминага дўст тутиндингиз. Қалбимни забт этдингиз...
Гулниҳол Ҳабибга термулиб қолди. Кино ва эртакларда бунақа чиройли изҳорлар гўзал кўринади. Бахтли якун топади. Аммо ҳақиқий ҳаётда шахзодалар чўпон қизларга уйланмайдилар.
- Ҳатто мен ҳа деган тақдиримда ҳам, оилангиз буни бартараф этиш учун бор кучини ишга солади.
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5