МАФТУНА АБДУЛЛАЕВА
1~2-қисм
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим....
ОЖИЗА
Кумуш.
Коллежни тамомлаганлик дипломини қўлимга олиб, ҳафа ҳолда уйга қайтдим. Мана ўқишим ҳам тугади. Энди шу билан кўчага ҳам чиқмасам керак. Дадам ўзи зўрға ўқишга рухсат берарди. Унда ҳам ойим (ўгай онам) ўртага тушгани учун.
- Келдингми, Кумуш,- деди дарвозадан киришим билан ойимга уй ишларида қарашадиган хизматкоримиз Рая опа.
- Ҳа, тинчликми?
- Сенга совчи келган,- деди улар сирли кулиб,- тез кийимларингни алмаштир. Чой олиб кирасан.
Қизларни бундай гапга юзи қизарса меники оқариб кетди. Бу нимаси?! Наҳотки турмушга чиқиш ёшига етдим.
Кўнглим ҳижил бўлиб хонамга чиқдим. Изимдан Рая хола. Ўзи кийим танлаб берди.
- Беш дақиқада қайтаман. Унгача кийиниб бўл.
Индамадим. Очиғи бу уйда мен у қадар аҳамиятли шахс эмасман. Ҳатто Рая опа ҳам баъзан иш буюриб туради.
- Жуда чиройли қизсанда,- деди Рая опа юзларимдан чимдиб. Зўрма-зўраки жилмайдим. Айтишларича жуда ҳам ўз онамга ўхшар эканман. Ҳатто икки томчи сувдек. Ўзим ҳам менда яширинча сақланиб қолган суратини кўриб бунга амин бўлганман. Балки дадам шунинг учун ҳам мени ёқтирмас...
Айнан ўзимга аталган нигоҳлардан оёғим қалтираб зўрға салом бердим. Кейин улар нима қилди, нима деди билмайман. Ҳаяжондан эслай ҳам олмадим.
🌹🌹🌹
✍
- Совчилар кейинги гал келганида рози эканимизни айт. Чўзиб нима қиламиз. Тезлаштириб тўй қилишлари ҳаммасидан маъқул,- Абдураҳим ака хотини билан совчилар ҳақида гаплашиб бўлиб қарорини айтди. Зилола опа бош силкиди. У Абдураҳим акани иккинчи аёли. Биринчи аёлини жуда гўзал бўлган дейишади. Кумуш туғилгач, қирқи чиқиб~чиқмай ғойиб бўлиб қолиб, ҳеч қаердан топилмаган экан. Албатта ғойиб бўлган аёл ҳақида нима ҳам дейишарди....
Абдураҳим ака у ҳақида ҳеч кимга гапиртиргани қўймайди. Уларни икки нафар фарзанди ҳозир Абдураҳим ака билан бирга. Кумушдан беш ёш катта Атҳам деган акаси ҳам бор. Отасини ёнида ишлайди. Абдураҳим ака ўғлига қаттиқ ишонади. Кўриниш жиҳатдан кўпроқ отасига тортган Атҳам, оилани биринчи меросхўри. Зилола опани бир қиз, бир ўғли бор. Абдураҳим ака асли жиддий ва салобатли одам. Ҳа деганда болаларини эркалатавермайди.
Аммо қолганлардан кўра Кумушга қаттиққўлроқ. Онасига тортиб кетмасин деб қўрқса керак.
Мана ҳозир ҳам, ҳеч иккиланмай, анчадан бери чет элда юрган болага бермоқчи қизини. Ким билсин нияти нима уни? Балки шунчаки онаси учун уйланаётгандир. Хотини бордир чет элда... Умуман Зилола опа қизини бунақа йигитга бермаган бўларди.
Кумушга ачинди. Отасини қарарини эса эртаси куни айтди. Қизгина жим эшитди.
- Нега жимсан?
- Менга фарқи йўқ, ойижон. Дадам нима деса шу.
Оғир ютинган қизни Зилола опа бағрига босди. "Онанг сени қандай кунларга ташлаб кетганини ҳеч ўйладимикин..."
🌹🌹🌹
КУМУШ
Дадам мендан бунчалар тез қутилишни истайди деб ўйламагандим. Бирдан розилик бериб юбордилар.
- Бугун куёв билан учрашасан?- деди ойим хонамга кириб,- чиройли кўйлакларингдан кийиб ол.
- Ҳўп.
- Суратини кўрдик~ку келишган йигит экан. Ёши ҳам жуда катта эмас. Ҳали сени бахтли қилади.
Жилмайиб қўйдим. Ичимда бир нарса ундай эмас деяпти... Қўрқяпман. Нега шундай омади чопган йигит, мендек онасини ўтмиши қора қизни оляпти! Аммаси ўз оғзи билан айтди, ҳатто. Ўғлимизни куёв қиламан деган нечта, энди бизга сизни қизингиз ёқти~да.
Аммани эслар эканман, бир сескандим. Қандайдир совуқ аёл экан. Ёши олтмишларга борган деди ойим, лекин ёш кўринар экан.
- Бир оз пордоз қилсангчи,- Рая хола чиқмоқчи эдим ортимга қайтарди.
- Нима керак?- Рая хола қўймай пардоз қила бошлагач жаҳлим чиқди.
- Илк таассурот жуда гўзал бўлиши керак.
- Мени боримча қабул қилсин.
- Сен нимани ҳам билардинг?! Ана бўлди. Қани тур энди.
Ростдан Рая хола кўп нарса қилмаса ҳам, жуда яраштириб бўянтирганди.
- Асли ҳам гўзалсан. Мен озгина ишлов берди. Энди бор.
Ойимни ҳайдовчиси мени айтилган жойга олиб борди. Қайтишда куёв келтириб қўяди деб кетди. Ресторанга кириб кута бошладим. Айтилган вақтдан ўтиб келдим, аммо яна ўн дақиқа ўтиб ҳам йигит кўринмади. Менда номери ҳам йўқ.
Ғалати бўла бошладим. Ярим соат ўтиб ҳам келмади. Билмадим бу камситишни бир тури бўлса керак. Биринчи кундан яхшилик кутма демоқчими?! Телефоним жиринглади. Ойим.
- Кумуш.
- Лаббай.
- Қизим, ҳайдовчи боряпти қайта қол. Фарходжонни иши чиқиб қолибди. Зудлик билан Москвага учишига тўғри келибди.
- Майли,- дедим сабабни билиб енгил тортиш ўрнига ўзимни қадрсизланган ҳис этиб.
Жуда ёмон аҳволга тушар экан инсон. Ҳатто ҳайдовчимизни ҳам юзига қарай олмадим. Бунақасини улар ҳам эшитмаган бўлса керак. Ахир Москвага шунчалик тез учмагандир, мени огоҳлантириб қўйса бўларди. Номеримни топиш унчалик қийин эмас~ку...
Аммо ҳеч кимга, ҳеч нарса демадим. Зеро мени гапим бирон нарсани ҳал этмасди.
Шу билан қайта учрашув ҳақида гап бўлмади. Тўй тезлашди. Мени ойим судраб у ёқдан, бу ёққа олиб чопа бошлади.
- Расмий никоҳни тўйдан кейин қилишар экан,- деди ойим бир оз норози,- қандай шаръий никоҳни ҳал қилишади билмадим.
- Тўйга ҳам бир ҳафта қолди. Куёв нега ҳалиям ишда?- Рая хола ойимга кофе дамлаб келиб қаршисига ўтирди.
- Билмадим. Иши кўп эмиш. Ўша ерда битта қўшмакорхонаси бор экан, ўшани иши билан юрган эмиш.
- Ҳа... Сенга нега қўнғироқ қилмаяпти,- Рая холани ўткир нигоҳидан ўнғайсизландим.
- Билмасам,- дедим елка қисиб. Ростдан ҳам билмас эдим.
Тўй ва куёв ҳақидаги гаплар менда минглаб саволлар пайдо қилар, аммо ҳеч бири ҳақида овоз чиқариб айтишга кучим йўқ эди.
🌹🌹🌹
- Шу қизни жувонмарг қилмасангиз бўлди?- Зилола опа опасини гапидан сергак тортди.
- Нега ундай деяпсиз?
- Ўзим айтаманда. Бўлмаса шу пайтгача нега қизни кўришга ҳаракат қилмади. Яна де чет элга тўй олди кетиб юборган. Сенингча тасодифми?! Менимча хотини бор. Отаси у ёқда қолиб кетмасин деб уйлантирмоқчи. У ёқдагиси эса қўйиб юбормоқчи эмас.
- Тавба денгей. Дадаси ҳам суриштирли. Жуда ишга ўзини бағишлаган йигит экан. Отасидан ажратиб ўз ишини бошлабди. Опасига кийим~кечак магазини очиб берибди.
- Билмадим. Мен... Мени кўнглим чопмасди. Шунча йил қараганинг камдек бошингга келиб ўтирмасин дейман,- опа бош чайқади.
Зилола опа эса ўйланиб қолди. Уни ўгай қизига ҳеч бир ҳусумати йўқ эди. Бахтли бўлишини истарди...
Аммо эри мен суриштириб бўлдим деб гапни чўрт кесиб ўтирарди.
Шу сабаб бир гап бўлар дея ҳамон келмаган куёв билан бўладиган тўйга тайёргарлик кўришни тўхтатишни ҳаёлига келтира олмасди.
- Ҳамма нарса тахт деди,- Зилола опа эрига, эртага тўй деган куни,- фақат куёв йўқ.
- Келинни олиб кетар пайтигача етиб келади,- деди Абдураҳим ака қовоқ уйиб.
- Ишқилиб шундай бўлсин.
🌹🌹🌹
КУМУШ.
Эртага тўйим бўляпти. Қизиқ бошқа қизлар бундай пайтда нималарни ҳис қилар экан... Оналарини бағрига бош қўйиб, оталарини қучиб йиғлашармикин... Балки ундай қилишмас. Эртанги кунни ўйлаб ҳаяжонга тушишар. Бўлажак турмуш ўртоғи билан сирли суҳбат қуришар... Ҳар ҳолда менга ўхшаб "куёв келмай қолса~я" деган ҳадик билан ўтиришмаса керак...
Сезяпман, отам ҳам асабий. Бирон нарса бўлдими? Ҳозир ҳаммасидан ҳам, мен туфайли отамни юзи шувут бўлиб, кўзига яна ҳам ёмон кўринишдан қўрқяпман.
- Нега ухламаяпсан?- хонамга ойим кириб келди,- ҳамма нарсанг тахт шекилли.
- Ҳиммм.
- Нега ҳомушсан?
- Ойи... Эрта бирор кўнгилсизлик бўлса~я...
- Сен буни ўйлама. Икки оила ҳам жуда обрўли. Бир йўли топишади. Сен бош қотиришинг шарт эмас.
Ойимни ҳам кайфияти яхши эмас. Юрагим баттар ғашланди. Қанча уринмай кўзимдан ёш оқиб келаверди. "Нега бунақа экан а? Нега айбсиз айбдор бўлиб қолавераман... Онам кетиб қолгани учун дадам мени ёқтирмайди. Акамни эмас, айнан мени. Кичкиналик пайтимиз ҳам, укам билан синглим бирон айб қилишса менга тўнкаб қўйишарди. Чунки мен отамни қаҳрли нигоҳини кўришим билан йиғлаб юборардим. Ўзимни оқлолмасдим. Улар эса иккита эди. Бир-бирини гапини тасдиқлаб тураверишарди... Катта бўлиб ҳам синглим Айдани йигити туфайли мен телефонимдан айрилдим. Фақат унаштирувдан кейин қайтариб берди дадам. Айда ўзини телефони қолиб, меникидан ёзган куни телефоним дадамни қўлига тушди. Дадам илк бор она ҳақида гапирганди ўшанда.
- Сен онангдан ортиб ким бўлардинг?
Ўшанда юрагимни шамолда қолган дарахт япроғига ўхшатгандим... Чорасиз, умидсиз, кераксиз... Аммо барибир ўзимни оқламади. Зеро мен отам наздида ким эканимни ўз оғзидан эшитган эдим.
Ҳозир ҳам ҳаётимни бошламоқчи бўлган йигит билан яна шу ҳолат такрорланяпти. У келмаяпти. Мен эса айбдорман.
Ҳаёлларим ҳаёлот чархпалагида айлана~айлана қачондир ухлаб қолибман.
🌹🌹🌹
Зилола опа юзида табассум зоҳир бўлсада, ичида қаттиқ асабийлашарди. Куёвни аммаси гапни айлантиряпти. Ҳали шарманда бўлишмаса эди. Салонга кетаётган Кумушни илтижоли кўзлари ҳам ёмон кўриниб кетди. "Лаллаймай кет! Битта йигит билан бир ой деганда ҳам гаплашмаган. Аниқ опам айтгандек номига уйланяпти бу қизга. Шунақа бўш~баёвлигини билишган. Индамай чидаб яшайди деган... Уффф ишқилиб шарманда бўлмайлик. Расмий никоҳдан ўтишмади... Аниқ бир гап бор бу ерда... Дадаси шошди. Бир оз катта бўлиб пишгандан кейин берса ҳам бўларди. Энди коллежни тамомлади.
- Нима бўляпти?- опаси келди шивирлаб. У вазият ҳақида биларди.
- Билмасам, аммаси боради. Йўлда дейди... Аммо дадасини қовоғи очилмаяпти. Мени жеркиб берди сўрасам. Бир нохушлик бор шекилли.
- Вой тавба келишмаса~я! Ҳудди киноларники сингари а. Ўч олиб шарманда қилишмоқчи бўлишсачи!
- Опа қўрқитманг мени.
- Эринг шартта биронта камбағал йигитни топиб бериб юборишни режа қилиб ўтирибдими? А? Орада расмий никоҳ ҳам йўқ~ку.
- Опа киноларни гапини гапирманг.
- Ҳаётда, тўйи бўлиши керак йигитни ҳали Россияда юрганини ҳам кўрганим йўқ.
Зилола опа лабини тишлади. Ҳаммага томоша бўлишмаса эди ҳали.
🌹🌹🌹
КУМУШ.
Ҳеч нарса кўнглимга сиғмаяпти. На қиз жувонларни очилиб кетганим ҳақидаги гапи, на бугун тўйим экани. Фикри ёдим дарвозада. Куёв келиши керак бўлган пайт ўтиб боряпти. Ҳеч нарсадан ҳабари йўқ меҳмонлар ҳам безовта бўла бошлашди.
"Шарманда қилма, Аллоҳим,-дейман ўзимга ўзим. Дадамни юзи мен туфайли ерга қарамасин.
- Қани куёв болага қўнғироқ қил, ишқилиб айниб қолмабдими? Нега келмаяпти?- аёллар тўпидаги аммамни гапидан бир қалқиб кетдим.
- Билмадим... Телефоним қаерда бўлса...
Қулоғим шанғиллай бошлади. Ҳеч нарса еганим ҳам йўқ... Аммам яна нимадир деди. Совуқ тер босиб яхши англамадим.
- Бирон нарса едингми ўзи?- аммам оқариб кетганимдан ҳавотир бўлди шекилли.
Бош чайқадим. Аммам шанғиллаб ярим коса шўрва топтириб келди. Мажбурлаб ичирди.
- Суви бўлса ҳам қувват. Одамни шарманда қилиб ҳушингдан кетиб қолма.
Шарманда қилиб... Бошқа нарсадан шарманда бўлмасак бўлди...
- Куёв келди!
Орадан яна ярим соат ўтиб, эшитган ҳабаримдан пардек бўлиб қолдим. Ташвишимга қўшилиб, қувватим ҳам чиқиб кетди шекилли оёғимда жон қолмади....
🌹🌹🌹
Абдураҳим ака қовоғини очиб қудаларни олдига чиқди. Ҳар қалай куёв сўзини устидан чиқди."Мен албатта етиб бораман, дада" деганди. Етиб келди. Хотин~ҳалаж қий~чуви тугаб ёшлар чиқиб кетадиган пайт ёнига келишди. Абдураҳим ака қизини юзини очиб, юраги шиғиллаб кетди. "Бунча онасига ўхшамаса бу қиз"
Қаҳри ўзига мўлтираб қараб турган Кумушга қараб бўшаш ўрнига қаттиқлашди. Қизни пешонасидан номига ўпиб, шундай деди:
- Номимиз ва номусимиз эканингни унутма. Бу уй энди сенга бегона. Келсанг меҳмон бўлиб кел.
Кумуш бош силкиди. Лабларини чети аламли кулгуга бурилди. "Бу уй аслида ҳам менга бегона эди, дадажон. Ҳудди сиз каби... Мени қизи ўрнида кўра олмади... "
🌹🌹🌹
Зилола опани куёв келиб ҳам ичи ёришмади. Камига шаръий никоҳни ҳам эртасига ўқийдиган бўлишди. Ҳеч нарсани ҳис этмай, жонли қўғирчоққа ўхшаб ўтирган қизга ҳўрсиниб қараб қўярди. Тўй ҳам кўнглига сиғмади. Куёвни оиласи ҳам ёқмади. Оилада қайнона бўлмишни ўрни йўқлиги шундоқ кўриниб турарди. Ҳамма нарсани аммажон бошқаряпти. Ҳамма Ҳаёт ҳоним деб чақираркан уни. Ўзиям жуда виқор билан юрар экан. Уни асраб олган қизи анча ёш афтидан шу Кумуш тенги. Ўзини тутишини олдида қироличалар ҳижолат. "Ўз отасига бир оғиз гапира олмаган қиз, қандай бу оилада ўрин топар экан..." ўйлади у.
Тўй тугаб келинни келинянгалар билан қолдириб уйига қайтди. Никоҳ ўқилмагани учун бу кеча келин билан келинянгалар билан қолиши керак эди.
- Ғаройиб тўйни ҳам якунладик,- деди Зилола опа ўзига~ўзи кийимларини алмаштирар экан.
Эри нималарнидир ҳаёл суриб ўтирарди. Эҳтимол ўз қизига қилган ёмон муносабатини ўйлаб ётгандир. Зилола опани ҳаёлини телефони бузди.
- Шу пайтда ким?- деди Абдураҳим ака қовоқ уйиб.
- Ҳа... Аёлларни ишимиз тўй куни тугамайди,- қўнғироқ қилаётган келинянга номерини кўриб, Зилола опани юраги шиғ этди.
- Алё.
- Зилола опа... Куёв келинни олдига кириб кетди... Анави аммаси "жияним шуни ҳоҳлади. Қўрқманглар никоҳдан олдин тегинмайди... деди. Бирам ёмон бўлиб кетдим. Опа нима қилишни билмай қолдик...
- Майли қўяверинг...
Зилола опани кайфияти батамом тушиб кетди.
- Ҳа, нима бўлди?
- Ҳеч гап... Эртага қилиниши керак бўлган бир нарса ёдимдан чиқибди,- деди Зилола опа бор гапни яшириб.
- Эрта туриб қиласан. Ухла!
Аммо шу кеча аёлни кўзига уйқу келмади. Ичида бир ғаламис кемирувчи кириб олиб ҳаловатини кемириб чиқди.
🌹🌹🌹
КУМУШ
Ойим бугун келинянгалар билан қолишимни айтди. Бош силкиб қўйдим. Оддийроқ кийим кийим сочларимни тараб турганди, бир аёл келиб келинянгаларни чақириб чиқиб кетди. Анча кутдим келишмади. Чарчаганим учун аста ётоққа чўзилдим. Аммо ухлашга қўрқдим. Хонани томоша қила бошладим. Деворлари, мебеллари, пардалари ҳеч нарса қолмади. Навбат шифтга етганда эшик очилди.
Янгалар деб аста ўгирилдим. Аммо Фарход ака келганини кўриб дирк этиб туриб кетдим.
- Ухлаб қолдингми деб ўйлабман.
Бош чайқадим. Кўзим ерда. Ичимда бир нарсалар ғимирларди. Асли ўзимни чалғитишга уринганим билан, ичимда кўп нарсаларлан ҳавотирда эдим. Аммо куёвни никоҳдан олдин кириши...
- Гаплашиб олайлик,- Фарход ака костюмини ечиб ётоққа ташлади. Овозидан чўчидим. Ёнимга келиб қўлимни тутганди беихтиёр тортиб олиб орқага чекиндим.
- Ахир... никоҳ...-кўзларига жавдираб қарадим.
- Ҳа...- у бошини қашиди.
-умуман олганда мени унақа ниятим ҳам йўқ. Бугунги ишдан кейин... Узр сўрашим керак деб ўйладим. Яхши иш бўлмади. Шу кунгача гаплашиб ҳам олмадик. Мени қандайлигимни билмайсан ҳатто. Очиғи мен ҳам аммамни дидига ишондим... Умид қиламанки, пучга чиқмайди.
Танамдан иссиқ ҳарорат чиқиб, исиб кета бошладим.
- Бу сенга.
Аввал қўлига, кейин юзига қарадим. Аста қутичани олдим. Бўйинга тақиладиган тақинчоқ экан.
- Кел тақиб қўяман,- Фарход ака яқин келиб, қутини олди. Кейин орқамга ўтиб, тақмоқчи бўлди. Қўлларини бўйнимда ҳис қилиб, этим жимирлаб юриб кетиб қолганимни билмай қолдим. Тақинчоқ ерга тушиб кетди.
- Кечиринг,- дедим титраб.
- Ҳеч қиси йўқ,- Фарход ака ҳиёл қовоқ уйиб тақинчоқни ердан олди,- ма ўзинг тақ унда.
Тақинчоққа қўл узатиш учун яқинлашгандим, эрталабдан бери оч қорним ғулдираб кетди.
- Қорнинг очми?- Фарход ака ҳайрон бўлиб қаради.
- Озроқ.
- Озга ўхшамаяпти. Сенга ҳеч нарса олиб келишмадими?
- Ўзим емайман деб айтдим.
- Бизни уйдаги биринчи кунингни оч қолиб бошлашингни истамас эдим.
Фарход ака телефонини чиқариб кимгадир қўнғироқ қилиб овқат айтди. Зум ўтмай эшик тақиллади.
- Энди буларни еб олишинг керак,- деди Фарход ака чўрва ва бир неча хил ширинлик бор патносга ишора қилар экан.
Бир нималар тотинган бўлдим. Иштаҳам йўқ эди.
- Озроқ гаплашсак нима дейсан?- деди Фарҳод ака кейин. Қизиқ нима ҳақида экан.
- Мени яхши билмайсан, шунга озроқ бир~биримизни билсак дегандим.
Мени билиш... Қизиқ мени билишга ҳеч ким қизиқмаган.
- Хўш ўзинг ҳақингда менга айтиб бермайсанми?
- Нима ҳам дердим... Сизга айтишган бўлса керак...
- Қачон Қаерда туғилгансан, қаерда қандай ўқигансан буларни биламан... Ўзинг ҳақингда гапириб бер. Нега кўзларинг бунча маъюс... ҳозир нимадан қўрқяпсан?
Юзига бир қараб, дув қизариб кетдим. Мен унга сира мос келмасам керак. У ўқимишли, чет элларда юрган йигит. Менчи?! Коллежга зўрға қўйишган.
- Майли, унда дам ол. Сен ётоқда, мен диванда.
Бош силкиб қўйдим. Уни меҳрибончилигига мос нимадир дегим келар лекин муносиб сўз топа олмасдим.
- Яхши дам ол.
- Сиз ҳам,- дедим зўрға овозим чиқиб.
🌹🌹🌹
- Кеча...-Зилола опа никоҳ ўқитгани келганларида ичига сиғмай сўради,- куёв билан ёлғиз қолдингми?
- Ҳаа,- деди Кумуш бир қизариб. Ҳеч нарса бўлмаса ҳам.
- Нега никоҳ ўқилмаси... Ишқилиб...
- Ойи... Мен ётоқда... улар диванда ухлади.
- Ҳиммм унда майли. Барибир никоҳсиз киритиб юборганлари ёқмади менга. Бизни оёқ ости қилишгандек туюлди. Айниқса анави аммаси сира ёқмаяпти менга.
Кумуш елка қисди. Зилола опа эса ўзига ~ўзи тасалли берган бўлди.
- Майли, асосийси куёв яхши бўлса, бўлди.
Ҳамма удум~маросимлар ўтиб, меҳмонлар кетар вақти бўлганда, Зилола опа яна Кумушни четга олди.
- Қизим, янги келинсан, бошида ҳамма нарса қийин туюлади. Тилингга эҳтиёт бўлиб, чаққон~чаққон хизматларини қил... Лекин ўз ўрнингни ҳам бил. Биринчи навбатда эрингни кўнглини ол. Оилада ҳамма яхши кўриб, битта эринг ёмон кўрса зиндонинг ўша. Ҳамма ёмон кўриб, битта эринг яхши кўрса бўстонинг ўша. Ҳамма ҳатто фарзанд ҳам бир умрлик ҳамроҳ эмас. Шунинг учун эрингни яхши кўр. Унга яхши кўрин.
Зилола опа қизга насиҳат қилар экан, уни бу оилага нима мақсадда келин қилиб танлангани етти ухлаб тушига кирмаганди.
🌹🌹🌹
- Чарчамадингми?- салом солган қизни ёпинчиғини олиб, жилмайди Фарҳод.
- Йўқ.
- Яна кеч келдим.
- Ҳеч қиси йўқ.
- Кел ўтир,- Фарҳод қизни ётоқ четига ўтқизтирди,- кеча тортиндинг. Нотўғри тушунма деб гапга солмадим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14