13-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
Шайдо ойна олдидан ўзини олди. Ёқимсиз, нафратига сабаб бўлаётган манзарани кўришни истамади.
__Сен қандай аёлсан ўзи? Ўзингни бахтсизлигинг етмагандек, сафингни кенгайтирмоқчимисан?
__Еринг билан кетмадингми? Уни энди қувиб чиқаргандим. Эшикдан ҳайдаса, тешикдан кириб келавераркансизларда. Жонга тегдиларинг тўғриси.
Шайдо сув ичаркан. Ўзига нафрат билан қараб турган Сабога ҳайрон қаради.
__Йиғлаяпсанми?
__Устимдан кулиб маза қиляпсанми? Эримни ўзингга оғдириб олдинг. Ҳатто шунча кутган боламиз бўлиши мумкинлигига ҳам аҳамият бермади.
__Мен оғдириб олдимми? Бу нечанчи келишинг. Тинч қўйинглар иккингиз ҳам мени.
__Шуни Соҳиб акамга ҳам айтдингми?
__Ўзинг нима деб ўйлайсан? Жонимга тегдинг. Менга сани эринг....Умуман менга эр дегани керакмас. Қўлимни ювиб қўлтиғимга артиб қўйганман.
Дилингни оғритиб қўймасимдан изингни тий энди.
Сабо яна нималардур деди. Шайдо эшитмади, ёки эшитмаганга олди.
Қайта бир оғиз гапирмади.
Гаплари ҳавога учаётганини сезган, Сабо индамай чиқиб кетди.
__Яхшимисиз Шайдо? Муолажаларни фойдасини сездингизми?
__Раҳмат Райҳона опа. Анча яхшиман. Қачон уйга рухсат бериларкан-а?
__Яна бир ҳафтача даволанингчи.
__Ҳўп раҳмат сизга.
__Арзимайди. Фақат бир нарсага келишиб олишимиз керак.
__Нима экан?
__Сиз асабийлашмаслигингиз керак. Ҳамма касалликларни бошида қисман бўлса ҳам асаб чатоқлиги туради. Қанчалик сокин бўлсангиз. Шунчалик мусбат натижага эришамиз. Мен доим ҳам ёнизда бўлолмайманда. Ёрдамчиларим ўтказади муолажаларни.
__Ҳаракат қиламан.
Шайдо жилмайиб қўйдию. Бу Соҳиб деган бало билан хотини дастидан асаблари сокин бўлолармикан?
__Наҳотки? Ахир мендаги холсизлик, кўнглим беҳузур бўлиши....
Сабо умидсиз шифокор аёлга боқди. Ўзидаги ўзгаришлардан катта умид қилганди.
Энди Соҳибдан бутунлай умидини узса ҳам бўлади.
"__Шифокорга борайлик.
Ўша касалхонада қучиб сўраганини хотирлади.
__Ертага олиб бораман. Аммо асло умид қилма. Бола бўлса ҳам фикримдан қайтмайман. Туғилгач, менга берасан.
__Нималар деяпсиз? Ахир....
__Ертага борамиз. Тамом!"
Соҳибни ортидан алам билан қараб, сўнг Шайдони олдига кирганди.
Юзларидан ранги қочган, аёқлари гипсда, ўтирган бу қизга. Бир вақтда ҳам ҳавас, ҳам ҳасад қилди.
Бу қиз шундай севилибдики....
Сабо на кўнгил қўйгани Ҳаёт томонидан. На эри томонидан бунчалик севилмаганди.
__Сабо ҳали ҳаммаси олдинда. Ёшсиз, эрингиз ҳам сизни даволатиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилишимизни айтган.
__Ҳа лекин....
Сабони бўғзига йиғи тиқилди.
__Ҳатто бойваччалар ҳам ўрни келса пул қизғонади. Эрингиз тилла. Бошидан сув ўгириб ичсангиз арзийдиган.
__Майли мен борай...
Сабо бемажол ўрнидан турди. Шифокорига айтолмади....
Шу тилла эридан айрилаётганини.
Ўзини дадил тутиб, яна бир бор Шайдони олдига боришга қарор қилди.
🍃🍃🍃
Шайдо учун тун қийин ўтди. Кечқурун Соҳиб келиб, асабларини емириб кетди. Иккиси узоқ тортишди. Соҳиб Шайдони олдидан чиққач, Шайдони уйига боргаб. Уни ота-онаси билан гаплашган.
Таассуфки, отаси "Шайдони рози қилсанг, қаршилигим йўқ" деганмиш.
Соҳибни жаҳли чиқишига сабаб, Баҳодир иккинчи бор амницияга тушган, ва яқинда чиқиши мумкин.
Шайдони йўқотишни истамай, яна асабий Соҳибга айланган.
Ҳатто Шайдони дилини оғритиб, қаттиқроқ гапириб ҳам юборди.
Шундан кейин Шайдони тоби қочиб қолди.
Қилар ишни қилиб, Соҳиб тонггача тепасида ўтириб чиқди.
Кейин...
__Мен яна келаман. -деб кетди.
Шайдони
__Қорангиз ўчсин. -деган гапини эшитмаганга олиб чиқиб кетди.
Бугун ҳаво эрталабдан, ҳудди Шайдони кайфиятидек бузуқ. Тонг ёришмай, шитирлаб ёмғир ёға бошлаган.
Шайдо асабларини тинчлантириш учун, аравада деразадан булутли осмонни томоша қилиб ўтирарди.
__Ойиидоон. -Шайдо ёмғирдан нигоҳини узиб, эшик томон қаради.
__Полвоним. Сени жуда соғингандим. - Жаҳонгир югуриб келиб Уни қучди.
__Ким билан келдинг жоним?
__Шоҳиб дадам олиб келдилар. -Шайдони кулиб турган юзи оғриқли жилмайди. Балки ғазаб билан....
__Ўғлим ойинг салом беришни унитиб қўйибдими?
Шайдо юзини Соҳибга терс ўгириб олди.
__Ойидон дадамга салом бермайсизми? Ахир ўзингиз айтгансизку, "катталарга салом бериш керак" деб.
__Ўғлим сени соғинганман. Ортиқча гапларни гаплашмайлик ҳўп.
__Бу ортиқча гапми? -Жаҳонгир киприкларини пир-пиратди.
__Ҳаа шундай.
__Болани тарбиясига салбий таъсир ўтказяпсан.
__Сиз нега келдингиз яна?
Шайдо жаҳлли нигоҳларга, нафрат билан жавоб қайтарди.
__Ундай қарама жонгинам. Биласан-а? Бу менга ёқмайди.
__Айнан ёқмагани учун шундай қараяпман.
__Болани олдида ўзингни тутиб гаплаш мен билан. Ўғлимга бу ёмон таъсир қилиши мумкин.
Соҳиб Жаҳонгирга завқ билан қаради.
__У сизни ўғлингиз эмас. Ёдингиздан чиққан бўлса эслатай.
__Шайдо. -йигит Шайдони қўлидан қаттиқ сиқди.
__Қўйиб юборинг. Оғрияпти.
__Тилингни калта қил унда. Мени олдимда ўшани эслама ҳам.
__Нима қиляпсиз? Қўйиб юборинг Шайдони.
Мажлисдан кейин, Шайдога янги муолажа ҳақида айтиш учун кирган, Райҳона Абдуллаева, хонадаги манзарани кўриб жаҳли чиқди.
__Шайдога асабийлашиш мумкин эмас. Бу нима қилганингиз?
__Биз хотиним билан шунчаки гаплашаётгандик. -Соҳиб сохта жилмайиш билан шифокорга қаради.
__Менга бошқача кўринди.
__Бу сиз қандай боққанингизга боғлиқ. Мен ўғлим онасини соғингани учун олиб келгандим. Уни қачон олиб кетсам бўлади.
Шайдо аёлга "йўқ" ишорасида бош силкиди.
__Ҳали муолажалари якунланмади.
__Даволаниш босқичи чўзилиб кетяпти. Уни уйга олиб кетганим яхшими? Барибир натижа бўлмагандан кейин.
__Бунга ҳали рухсат беролмаймиз. Ким айтди натижа йўқ деб? Шайдони аҳволи ижобий томонга ўзгаряпти.
__Унда ҳурсандман. Ўғлим ойинг билан хайрлашчи.
__Тезда кетамизми?
Шайдони қучоғига чиқиб олган, Жаҳонгир аразлаб лаб бурди.
__Яна келамиз. Бу ташрифимиз ойингга ёқмагани юз-кўзидан маълум. У сени соғинмаган кўринади.
__Шундайми ойижон? Мени соғинмадингизми?
__Соғиндим. -Шайдо мўлтиллаб қараган ўғлини оппоқ юзларидан навбатма-навбат ўпди. -Фақат ўғлимни ҳамроҳи кайфиятимни бузди. -деди Соҳибга нафрат билан қараб.
__Ундай қарама. Қайтадан севиб қоламан сени.
Соҳиб Шайдони қўлидан ўғлини олиш баҳонасида. -Тезроқ соғайиб уйга қайтишингни интизор кутаман. -деди қулоғига пичирлаб. -Ўз уйимга олиб кетиш учун.
__Қайдадан бемор қилиш учунми?
Шайдони гапига жавобан, тушунарсиз жилмайганча хонадан чиқиб кетди.
__У сизга қаттиқ гапирмадими? У....
__Ундан нафратланаман. - деди Шайдо аёлга.
__Шайдо сизни бир аёл сўраб келибди.
__Аёл? Ким экан?
__Биламадим. Кўринишидан сиз тенги. Исмини Сабо деди.
__Сабо... майли кирсинчи.
Шайдо ичида "жонга тегишди" деб қўйди.
__"Ҳелло" жонгинам. -ҳеч қанча ўтмай, пошнасини таққиллатганча, озғин бўйлари баланд, чиройли бўлган Сабо кириб келди. Ва Шайдо ётадиган жойга ястаниб ўтириб олди. -Мени соғинганмидинг? Мен сени жуда соғиниб келдим.
__Ақлдан оздингми?
Шайдо Сабони ноодатий қилиғидан ғижиниб қўйди.
Сабо атай анча Шайдони асабини бузишга уринди.
Шайдо шунча дилини оғритмай, деса ҳам Сабо қуйишқондан чиқишига сабаб бўлди.
__Сенга куймайман. Ўтган куни тобинг қочганда ўлиб-нетиб қолмадингми деб ҳам қайғургандим.
Сабо ичидаги аламини енгиш учун, ўзини ҳотиржам тутишга уринди.
__Кимни алдамоқчисан? Эринг келгани учун ортидан пойлаб келганингни мен сезмадим ҳавотир олма! -Шайдо Сабони устидан кулгандек гапирди.
__Енди Унга керагинг йўқ. -Сабони юзи жаҳлдан қизарди.
__Сен шундай деб ўйлайсан! Аслида сендан кўра кўпроқ мени яхши кўришини ҳазм қилолмайсан.
Сабони ҳақоратларидан безган Шайдони ичидаги шайтони уйғониб, Сабога ўзидек жавоб қайтара бошлади.
__Басс қилл. Атай асабимни бузяпсан-а?
__Йўўқ. Сен ўзинг-ўзингни асабингни бузяпсан. Мен сени олдингга бормадим ҳар қалай. Сабоо тан ол. Шу холимдаям сендан устунман.
__Лаънатииии. -Сабо ўрнидан туриб Шайдони ёнига келди. -Нега ўлмай қолдингга? Ўлсанг қутилган бўлармидим. Жонинг темирданми сени?
__Билмадим! Бунисини Аллоҳ билади. Аммо мен бошқа нарсани биламан...
__Нимани?
__Ҳатто ўлигим ҳам сендан қадрлироқ У учун.
Сабо жаҳлдан қизил тусга кирди. Чуқур-чуқур нафас олганча палатадан чиқиб кетди.
Шайдо уни ортидан бироз ачиниш билан қараб қолди.
У қачон бундай қаттиқ гапирадиган қизга айланди?
Ҳар гапини минг ўйлаб кейин гапирардику.
Ҳаёт Уни қанчалар ўзгартирди.
__У ҳақ! -Сабо ташқарига чиққач ҳаво етишмагандек, бўйнини силаб, чуқур-чуқур нафас олди.
__У росдан мендан устун. Шу холида ҳам, эридан ажрашган бўлса ҳам, Соҳиб акамни севган бўлса ҳам...
Жим ўтирибди...
Рад этяпти...
Менга ўхшаб, эри бўла туриб, бошқага суйилиб тишини оқини кўрсатгани йўқ.
Мана нима учун У мендан устун...
Қадрли...
Севимли...
Ўзини тия олгани учун.
Ўша кеча Сабо Соҳибдан қўшимча пул сўраганди.
__Сабо бу пулни ол. Эртага навбат кўпайиб, муолажанг жўзилиб кетса, тушлик қилмай ўтирмагин ҳўпми?
__Ҳўп!
Сабо пулни олгач, ўйланиб қолди. Кеча кўрган кўйлаги ҳақда айцинмикан?
__Нега ўйланиб қолдинг?
Соҳиб жилмайиб, Уни юзидан жимдиб қўйди.
__Соҳиб акаа...
__Ҳов.
__Кеча битта кўйлак кўргандим.
__Ҳўш?
__Жуда ёқти-даа.
__Сен қизга нима ёқмайди ўзи?
Соҳиб ўтган ҳафта пиққиллаб туриб олиб, қишга куртка олдирганини эслаб кулиб қўйди.
__Олиб бермайсизми? Ўзи курткани бекор олдирибман десам. Бу ёғи қишда кияман. Кўйлак, эрта баҳор ва кузга мос экан. Аммо жуда ёқти.
__Ёққан бўлса олиб бераман. Фақат озгина сабр қил. Қўлимга пул тушади. Яна икки-уч ойда Ҳаётдан қарзим ҳам бутунлай узилади. Насиб ишларим шундай ўхшаб турса, сени ҳафтасига ясантириб қўяман.
__Баҳоргача турармикан у кўйлак.
__Турмаса, янгиси чиқади. Сабо ҳозир шу қарзим билан сени даволатиш энг катта масалам. Шукур онам анча яхши.
Озгина сабр қил ҳўп?
__Ҳўп.
Сабо эрини елкасига бошини қўйди. Баъзи-баъзида жаҳли чиққанда одам танимас феъли бўлса ҳам, барибир яхши инсон. Ҳозуридан тушгач, жаҳли чиққандаги Соҳибдан асар ҳам қолмайди. Сабо шуларни ўйларкан, барибир Бир кўнгли кўйлакда қолди.
Бир кун ўтмишимиз қаршимиздан чиқиши бор гап.
Балки бир ой, бир йил. Ўн йил.
Аммо қачондур ўтмишдаги хатоларимиз, ёки қувончларимиз ўтган даврни эслатувчи ниманидур қаршимиздан чиқиши бор гап.
Муддат аниқ эмас. Аммо тўқнашиш аниқдур.
Сабо, навбатдаги муолажасини олиб чиққач, қорни очқаганини сезди.
Соҳиб яхшигина тушликка бемалол етадиган пул берган.
Анчадан буён кўчада овқатланмаган Сабо. Яқин атрофдаги "фас фоод" га кирди.
Ёқтирган чезбургерини заказ қилиб кутаркан.
Исмини таниш овоз айтганидан ортига ўгирилди.
__Сабоо...
Бир пайтлар ҳизматчи бўлиб ишлаган уй соҳиби унга жилмайиб қараб турарди...
__Ассалому алайкум. Эркин ака.
Сабо бироз ҳижолатда ерга қараб салом берди.
__Ваалайкум ассалом.
Ҳеч қандай гап-сўзсиз. Сабони қаршисидан жой олди эркак...
__Анчадан буён кўришмагандик. Турмушга чиқиб чиройингизга чирой қўшилса-қўшилибдики, асло камаймабди.
Эркак иложи борича сокинлик билан Сабони чиройли таърифини келтираркан. Сабо бу эркак билан бир пайтлар ишқий ўйинлар ўйнаб юрган бўлса ҳам. Ҳозир негадур тортинди....
__Маҳаллага кирманг. -деди Сабо тушлигини пулини тўлаб, анча авраб кузатиб қўйишга кўндирган собиқ "бошлиғи"га.
__Майли.
Эркак жилмайиб, машинасини йўл четига тўхтатди.
__Раҳмат.
Эшикни очмоқчи эди қулф экан.
__Бу нимаси?
__Сабо балки яна гаплашиб турармиз.
__Мен энди эрли аёлман. Тушундингиз деб ўйлайман.
__Майли зоримиз бор, зўримиз йўқ.
Сабо машинадан тушиб, юраги гупурлаб, тез-тез маҳалласига кириб кетди.
Балки Сабо ҳали ҳам эски рақамини ишлатмаганда, Эркин акаси тинчиб кетармиди?
Балки Эркин акаси тез-тез ёзиб турмаганда, Сабо фикри айнимасмиди?
Аммо балкилар бўлмади. Сабо ҳамон эски рақамини ишлатар, Эркин хотини билиб қолгандан кейин йиғиштирилган муносабатларни тиклаш учун ёзаверди....Ёзаверди.
Эскитдан ҳарактерида енгилтабиатлиликка мойиллик бўлган Сабога тез-тез жаҳли чиққанча, қўрс бўлиб,сўкиниб ҳам берадиган. Эри олдида. Эркин акасини ҳушмуомилалиги бошқача кўриниб кетди...
__Ерим билиб қолса ўлдиради.
__Билмайди, сезмайди. Тўйингдан олдин ҳам ҳеч кимга сездирмай юрганмизку.
__Қайда хотинингиз билиб қолиб, мени шарманда қилай дегандику. Шунга гап-сўз кўпаймай, келган совчиларга иккинчи келишидаёқ розилик бериб, тезда турмушга чиқиб кетгандим.
__Телефон таниш. Ҳали ҳам шуни ишлатяпсанми? Буям мени унутмаганингдан далолатми?
Эркин гапни бурди. Хотини тоза жанжал қилганди ўшанда. Эркин ўзи кўчада мингтаси билан юрса ҳам. Ажрашиш ҳақида ҳеч ўйламаган. Хотини ҳам шундай, назорат қилади. Қўлга туширади. Уриш қилади. Ялинтиради. Аммо ҳечам ажрашиб кетмайди.
Кечираверади...
Яна назорат қилади...
Лента айланаверади.
Аммо қийин, Эркинни домига тушган, қиз-аёлларга қийин. Эрини қўйиб юбормайди-да.
Хушторини тийиб қўяди.
Ёки оиласидагиларга тийдиргизиб қўяди.
Сабо ҳам уйларида енгил ишларни қилиб юрарди. Шунда у ҳам Эркинни тўрига илинди.
Ишдан кетар пайтидан олдин, Эркин "озгина ишим бор" деб уйдан чиқиб кетар.
Кўча бошидан Сабони уйга элтиб қўйишни таклиф қиларди.
Хотини берган маошдан ташқари, "қўлингиз ширин экан. Бундан кўпига арзийсиз" деб қўшимча пул берарди.
Аслида аёли ҳам чаққонгина эдику, фарзандлари икта бўлгач, бироз уй ишларида ёрдам бўлсин деб ёрдамчи олишганди.
Бир куни Сабога Эркиндан қўнғироқ бўлди. Салом-аликдан сўнг.
__Наргизага бугун боролмаслигингизни айтинг. -деди.
__Нега мен уйдан чиқиб бўлдим. -деди Сабо.
__Сиз айтинг бўлди. Мен маҳаллангиз бошидан олиб кетаман. Квартирамизни тозалаш керак. Эртага дўстларим билан ўтирадиган эдик.
__Ҳўп!
Сабони кўнгли нимадур бўладигандек бошқача эди.
Квартира росдан бироз чанг босган экан.
Эркин тозалашга керакли нарсалар жойини айтиб ўзи кетди.
Сабо обдон тозалашни бошлади.
Ишини якунлай деганда Эркин келиб. Миннаддорчилик билдирди.
Кетиш олдида эшикга қўл чўзган Сабони қўли дастага етмади.
Эркин ўзини тутолмай Уни ўзига қаратиб, маҳкам қучиб олди.
Тезда бўлган бу ишдан Сабо бир оз карахт бўлиб тек қотди.
Кейин ўзини ўнглаб Эркинни ўзидан итариб ташлади.
__Бу нима қилганингиз? -деди эшикни очмоқчи бўлганда, бу сафар қўлидан тутиб қолган Эркинга.
__Сабо мени нотўғри тушинманг. Ўзимни тутиб туролмадим. Нима қилай, сизни ёқтириб қолган бўлсам.
__Ахир хотинингиз, болаларингиз бор. Уялмайсизми бундай қилишга.
__Кечиринг!
Ўша куни Эркин бошқа бир сўз демай, Сабони маҳалласи бошига ташлаб қўйди.
Аммо кейинги кунлар, уйида Сабони ёлғиз кўрса, ёқтиришини шивирлаб айтганча. Қизни у-ер, бу ерига тегиниб ўтар. Уйга ташлаб қўйишлар кўпайиб. Аста-аста ўзига ўргатиб олганди.
Имидж...У инсонни чинакам ўзгартирадиган нарса.
Ёшни ҳам сездирмайди баъзида.
Эркин Сабодан анча катта бўлса ҳам, шу имиджи сабаб ёшига нисбатан анча кўркам эди.
Сабо ҳам бу барваста бўй-бастию, ширин гаплари. Моддий таминотига алданди.
Орада қимматбаҳо совғалар...
Сўнгги русумдаги телефонни ҳам, шу Эркин олиб берганди.
__Бу ишимиз хато Эркин ака.
Квартирага етишгач, машинадан тушмай иккиланди Сабо.
__Қўрқма! Айтдимку жиддийлашмаймиз....
Бундан кейин ҳам, бир неча маротаба бу квартира иккисини "севги"сига гувоҳ бўлди.
Токи қўшни аёл, Наргизага эри квартирага тез-тез ёш бир қиз билан келиб-кетаётганини айтгунча.
Наргиза анча жанжал қилди. Кузатиш ҳаёлига келмади.
Бу Эркин ва Сабога қўл келиб, қўлга тушмай туриб, ўзларини сал тийиб олишларига сабаб бўлди.
Ҳаёт билан ҳам шу машмаша сабаб танишганди.
Рости Ҳаётга нисбатан туйғулари ўзгача эди.
Эркин акаси барибир эгалик. Хотини билан ажрашмаслиги аниқ.
Шу сабаб Ҳаётга тўр ташлашга уриниб кўрди.
Аммо Ҳаёт ташланган тўрни парчалаб ташлади гўё.
Ҳаётда кўнгил бўлса ҳам. Пул манбайидан айрилишни истамасди.
Энди квартира эмас. Соатлик ижара уйлар учрашув маконига айланди.
Ўтаям жиддийлашиб кетишмаган бўлса ҳам. Қилмаган фақат шу жиддий иш қолганди ҳолос.
Бир хато деб. Сабо уйдан чиқишда телефонини ошхонада қолдирганида, Наргиза ҳаммасидан ҳабар топиб қолди.
__Сабони телефони қолиб кетибдику.... Эркин акамни рақамими?
Сақланмаган рақамни таниб ҳайрон бўлди.
Эркин Сабодан ўн дақиқа олдин чиқиб кетганди. Наргиза яшил тугмани сурди.
__А.....
__Сабо Жоним чиқяпсанми? Бунча қолиб кетдинг.
__Еркин акаа...
__Нар...Наргизз...зааа.
Эркинни тили тутилиб қолди.
Наргиза қилди жанжал, қилди жанжал.
Сабони уйига бормоқчи эди. Боласи сариқ касал бўлгани сабаб, шифохонага ётишга тўғри келди.
Бола дарди олдида. Сабони унутгандек бўлдию.
Ҳар сафар эрини кўрганда, ёдига тушаверарди.
__Наргиз қўйгин энди. Унутайлик шуни.
__Асло. Ҳали шифохонадан чиқайлик. Уйига бораман ўша суюқ мегажинни.
Наргиза айтгандек,. шифохонадан чиқиб, сал ўзига келгач, Сабони маҳалласига борди.
Бу вақтда Сабо аллақачон турмушга чиқиб кетганди.
Наргиза ҳам қутилдим деб ўйлаганди.....
__Сени соғиндим. Балки эртага биронта квартира гаплашарман.
__Йўқ! Бунчаликка боролмайман.
__Нега қўрқасан? Мени биласанку. Наҳот сен ҳам соғинмадинг.
Эркин, Соҳибга нисбатан анча ҳиссиётли эди.
Балки Соҳиб фақат эрлик бурчи, вазифаси учун, Сабога яқинлашар.
Аммо Эркин ўзи учун қиларди ҳаммасини. Хоҳлагани учун.
У билан муносабатлар оловлироқ эди Сабо учун....
__Опамни нима учун ажрашганини биласизми?
__Биламан.
__Унда нега учрашмоқчи бўлганимни ҳам сезган бўлсангиз керак.
__Таҳмин қилгандим.
__Яхши. Дадамни қандай кўндирдингиз билмайман. Аммо мен бу борада опам таърафман. Опам яна бир марта кундош билан яшашга мажбур эмас.
__Мен Шайдони яхши кўраман.
__Росдан яхши кўрсангиз. Опамга бу қисматни раво кўрманг. Улар кўринганидек кучли эмас. Ҳар нарсага кўникувчанг ҳарактери бўлгани билан. Уни ҳам юраги ҳамма қатори бир муштдек. Ундан катта эмас.
__Шаҳмардон, мен дадангиз билан гаплашдим. Уларга ҳаммасини тушунтирдим.
Шайдо ҳеч қандай кундош билан яшамайди. Мен ажримга ариза бериб бўлганман.
__Опам сабабми? Опам бунга асло рози бўлмайди.
__Йўқ. Бунга Шайдони умуман алоқаси йўқ. Шайдони аҳволидан ҳабар топишимдан олдин, ажрим ҳақдаги қарорга келиб бўлгандим.
Соҳиб Шаҳмардон кетгач, ҳам анча ўйга толиб қолди.
"__Сиз Соҳибжонмисиз?
Кампютерда ишлаб ўтирганда, келган аёлга қаради.
__Нима ҳизмат опа? -деди салом-аликдан кейин.
__Сиз билан шахсий бир масалада гаплашиб олсам дегандим. Юзма-юз гаплашиш учун, қидириб топиб келдим.
__Шахсий масала? Узр сизни танимадим. Қандай шахсий масалада гаплашишимиз мумкин?
__Ҳуллас...
Наргиза Эри ва Сабо учрашиб гаплашиб юришгани ҳақда Соҳибга айтиб берди.
__Ишонмайман...
__Алдаяпти деб ўйлагапсизми? Нега мен ўзимдан-ўзим сизга бундай гап айтишим керак?
__Нега мен сизга ишонишим керак? Икки йиллик аёлимга эмас.
__Аёлингизни сиздан олдингиз ҳаётини ҳам биласизми? Севиб-кўриб, билиб уйланганмисиз?
__Йўқ. Аммо бегона эмас. Янгам топган. Бирга биб-бинойидек яшаб келяпмиз.
Феълим яхши эмас. Шунга чидаб яшаяпти.
__Ҳуллас ука.....
Бу сафар Наргиза ўтмишни сўзлади. Ва бир икки факт ҳам келтирди.
__Бир марта тинчиб кецин деб индамагандим. Эрга тегиб ҳам босилмабди. Энди ўзидан кўрсин. Атай сизни олдингизга келдим.
У кетгач, Соҳиб ўйланиб қолди.
Охири компютердан, Сабони телефонига уланди.
Бундай ишлар унга ҳамирдан қил суғиргандек гап эди.
Афсуски, Наргизани гаплари исботи кўп куттирмади. Сабо билан Эркинни ёзишмаларини ўқиган Соҳибни томирлари бўртиб, ғазабдан қизариб кетди...
Компютердаги ҳамма нарсани телефонига ташлаб, шахд билан чиқиб кетди. Хонадаги ҳамроҳлари ҳайрон.
"__Жоним эртагаликка жой гаплашиб қўйдим.
__Сизга айтгандимку....
__Иккиланма Сабо. Сезиб турибман ўзинг ҳам ич-ичиндан розисан.
__Тўғри сиз билан ҳаммаси бошқача эди.
__Енди янаям бошқача бўлади..."
Одамни кўнглини оздирувчи гаплар....
Соҳиб такси тўхтатиб уйига йўл олди.
__Ўлдираман бу қанчиқ исқиртниям. Ўша ......ўйнашини ҳам.
Телефонини маҳкам сиққанча кетарди.
__Сабоо.. Сабоо.
Соҳиб уйга бақириб кирди. Уч-тўрт чақиргандан кейин, Сабо ҳовлиқиб чиқди.
__Тинчликми Соҳиб ака? Нега бақирасиз? -деди ғижингандек. Ҳозиргина Эркин акасини ширин гапларини ўқиб осмонга учаётганди. Эрини овози ҳам ёқимсиздек туйилиб кетди.
__Нега бақираман? Ҳозир кўрасан.
Соҳиб Сабони ҳозиргина чиққан хонасига қайта олиб кириб кетди. Онаси тоғасини уйига чиққан бўлса керак. Бўлмаса бу шовқиндан югуриб чиқарди. Юрагини ҳовучлаб.
__Соҳиб ак....
Юзига тушган тарсакидан Сабони овози ўчди.
__Мени исмимни ифлос тилингга олма ж....б.
Соҳиб оғзига нима келса қайтармай, сўкар. Қўшимчасига калтак билан ҳам сийларди.
__Телефонинг қани?...Гўлайма қани дедим сенга?
Соҳиб кўзи билан қидириб телефонни топди.
__Ёз эртанги учрашувингни бугунга кўчиришини айт.
__Нимааа?
__Ҳаммасини биламан. Сен ҳали битта эрга қониқмай қолдингми?
Сабо ялинишга тушди. Аммо бу вақтда ким эшитишни хоҳларди?
Яна Соҳибни ҳарактеридаги одам...
__Соҳиб ака бу шунчаки... жиддий нарса бўлгани йўқ.
Такрор юзига тушган тарсакидан юзтубан бўлган Сабо энди-энди нималар қилиб қўйганини англай бошлаганди. Аммо кеч...
Соҳиб ўзи Эркинга учрашув ҳақда ёзди. Ўлиб турган эканми?
Жавоб ҳам тез келди. Розилик билан.
__Енди сени ўлдираман. Кейин бориб ўйнашингни...
__Соҳиб акаа...
Сабо довдираб қолди.
Шу пайт Соҳибни онаси кириб қолди.
Укасини уйидан ўтган, аёл. Ўғли ва келинини хонасидан чиқаётган, овозлардан безовталаниб, кирганди.
__Болам ундай қилма. Нега урасан-а бечора келинни.
__Бечора эмас, бу Фоҳиша.
__Ўғлим тегма жон болам. Яна зах ерларга кетиб мени куйдирмоқчимисан? Хотинингни ҳам ёш умрими емоқчимисан болам?
Ҳам ўғли нимадир аҳмоқлик қилишидан. Ҳам келинига ачинганидан зориқди она.
Соҳибни Сабони бўғиб олган қўли бўшашди.
__Бу уйдан чиқмасин.
Тез уйдан чиқиб кетди.
__Қизим яхшимисиз?
Ҳеч нарсадан ҳабари йўқ аёл келинига ачиниб, унга сув олиб келди. Бу ўғлини навбатдаги жаҳли деб ўйлади. Аммо ҳечам бунчалик қутириб кетмаганди.
__Ойижон телефоним. Телефоним қани?
Сабо довдираб қидира бошлади. Эркин акасини огоҳлантириш керак. Бўлмаса Соҳиб аниқ нимадур қилади уни.
Кейин эса қайнонаси айтгандек қамалиб....
__Ойижон телефон керак менга. Соҳиб акам Уни ўлдириб қўяди.
__Кимни ўлдиради? -ҳайрон, шубҳа билан сўради.
__Ойижон кечиринг хато қилдим. Соҳиб акамга ёмонлик тиламайман. Бормасин...Учрамасин.
Зориқди Сабо. Ҳозиргина англадики, минг қилса ҳам эрини яхши кўришини. Балки бу севги эмасдур. Аммо....
__Нима бўлди ўзи?
Келинни узиқ-юлиқ гапидан оз бўлсада тушунгач, шошиб телефонини қидирди.
Сабо қўл чўзганди. Бермади.
__Қўлингизни тортинг. Эссиз шундай оила...
Сал нари кетиб, Соҳиб қамоқдалигида. Ундан кейин ҳам тез-тез ҳабар олиб турган, Ҳаётни рақамини терди.
__Ерта баҳор ҳавоси кечалари салқин. Аммо сен совуққотмайсан деб ўйлайман...
Сабони таърифича, ичинг тўла оловли ҳиссиёт эканку.
Уйлар йўқ бўлган, фақат кундузи машиналар ўтадиган дала бўйидаги, сим ёғочга кийимсиз боғланган эркакка қараб, Соxиб жилмайди.
Юзи жилмайгани билан ичи тўла ғазаб, алам эди.
Сабони севмаса ҳам, аёли сифатида қадрлар, ҳурмат қилар. Онасига муносабати яхши бўлгани учун яхши ҳам кўрарди.
__Сен жиннимисан?
Юзи калтаклардан момоталоқ бўлиб кетган эркак эти жунжикиб деди.
__Сабо билан кўнгилҳушлик қилибсан. Озроқ мен ҳақимда маълумот билиб олмабсанда.
Шукур қил чавақлаб ташламаганим учун. Аммо озгина тирналиш зарар қилмайди.
Қамоқда камерадоши берган. Ярим қарич қилиб йиғиладиган пичоқчасини олди Соҳиб.
__Ним...Ниммааа қилмоқчисан.
Титради эркак.
__Қўрқма. Суннат қилишганда ишларини озгина чала қилишган экан. Мен сени чала мусулмончиликдан тоза мусулмонга айлантираман. Атига шу. Зора хотининг туриб бошқаларни ортидан югурмай қўйсанг.
Эркакни овозидан шомда дарахтларга йиғилган қушлар осмонни тўлдиришди.
__Енди эса хайр. Эрталаб биринчи ўтган машина албатта сени кўради. Бу туришда эътибор тортмасликни иложи йўқ.
Фақат кечаси билан ёрдамга чақириб оғзинг қуриб кетмасин. Шундай қилсак яхшироқ бўлади.
Соҳиб оғриқдан инграётган Эркинни оғзига ич кийимини тиқиб қўйди.
__Ана бўлди энди мен сени хотинингни бир зиёрат қилиб келай.... ичинг ёняптими?
Тинимсиз типирчилаётган эркакка киноя билан қаради.
__Мен ҳам, сен аввал йўлдан урган аёлларни эрлари ҳам вақтида шу аҳволга тушган...
Ҳис қил. Хотингни ўзга қўйнида эканини тасаввур қил.
Эркак ожизларча типирчилаб инграр. Соҳиб эса ўчирилга телефони ёқиш баробарида катта йўл томон кетарди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8
Если смогу исправляю