Мафтуна Абдуллаева
БИР ОЙДАН СЎНГ.
- Менга беринг янга, ўзим букаман,- ошхонада патирли сомса қилаётган Ҳулкарни олдига Шахзода кириб келди. У бугун қадрдони бўлиб қолган Ойнисо келганда у билан чақчақлашгани келганди.
- Чиройли букиш усулларини биламан.
Шахзодани изидан ҳомиладор бўлганидан бери жағи тинмай овқат ейдиган Ойнисо ҳам кириб келди. Уни юзида истеҳзоли табассум. Икки аёлни қандай талашишини кутаётганди.
- Майли,- деди Ҳулкар кулиб,- ўзи оз қолди. Шуни қилиб қўя оласизми унда. Мени бошим қаттиқ оғрияпти негадир.
- Майли,- Шахзода уй бекасидек, белини боғлаб ишга киришиб кетди.
- Акам билан гаплашиб турибсизми ўзи?- деди Ойнисо Шахзодага.
- Йўқ. Аканг ҳеч рўйҳушлик бермаяпти.
- Акам нотўғри қиляпти. Ҳозир билинмаса ҳам, бир куни қизлари чиқиб кетиб ёлғиз қолганда ўғли йўқлигига афсус қилади.
- Шуни тушунмаяпти~да. Авария бўлганида телефон қилдим. Тўғриси ўшанда, бир ўлимдан қолса фикри ўзгарар мен ўлсам изимдан ким қолади деб ўйлайди деб умид қилгандим. Шунга ўхшаш гапга шаъма қилсам, "Одам ўлиши мумкин вазиятга тушса ростдан қўрқар экан. Фақат ўз қилган амаллари кўз олдидан ўтиб, орқада қоладиганлари эмас, ўлгандан кейин кутиб турганлари кўз олдига келаркан. Ҳеч қаерда ўғли борлар жаннатга киради деган гапни эшитмадим. Изидан ўнта ўғил қолиб бир марта тиловат қилмаганларни кўрдим. Менга бу сабоқ бўлди. Қодир бўлишим билан намоз ўқишни бошлайман" деб ваъз ўқиди.
- Эээ, айтаверадида акам. Мени эрим кўп айтади, аканг бекор қиляпти. Эркак кишига ўғил керак деб. Менга яна иккита ўғил туғасан тўртта ўғлим бўлади. Мендан ўтар одам йўқ кейин дейди.
- Ҳа...
Ярим соатлардан кейин машина келиб тўхтади. Дастурхонни дид билан безаб бўлган Шахзода дарвоза очиш учун энди чиққан эди ҳамки қаердандир Ҳулкар пайдо бўлди.
- Дарвозани очишингиз шарт эмас. Мухтор акам мени олиб кетгани келди,- деди у ўзига ярашган кўйлак кийиб чиқиб, ёнидан ширин ифор таратиб ўтиб кетар экан.
Шахзода беихтиёр уни изидан чиқди.
- Сомса пиширдим, еб кетинг, Мухтор ака деди ранжиган кўринишда.
- Қайтиб келамиз. Дорихонага бориб келайлик.
Мухтор ёнида ўтириб олган Ҳулкарга бир қараб қўйди.
-Хўш аптекадан нима оласан? Ўзимга айт десам гапни бурдинг,- машинани юргизиб.
- Мен аптекага кетмаяпман.
- Қаерга кетяпмиз?
- Сизни ўғирлаб кетяпман.
- Нега?- Мухтор Шахзодани кўргани учун гап нимада эканини англади.
- Ўзим. Қишлоқдан чиқишда тақдир сомса ёпадиган жой бор~ку, шу ерга ҳайданг.
- У ерда нима қиламиз? Уйда ҳам сомса бор~ку.
- Мени тандир сомса егиб келганди. Ойим духовкада қилинг, деганига йўқ деёлмадим. Шахзодахон тайёрига айёр чиқиб сиз келишингиз олди ошхонага келиб олди.
- Ҳиммм.
- Нима ҳиммм. Шахзодангизни қўлидан сомса егингиз келдими?
- Нега меники бўларкан. Қизиқ гапларни гапирасан~ей.
- Шундоқ бўлсин.
Мухтор ўзини тутолмай кулди. Ҳулкар эса кўзи олайиб эрини бир туширди. Йўл бўйи Мухторни рашк қилганини яширмай, Шахзодани қўшиб пичинг қилиб борди.
- Мана етиб келдик, ўзим олиб чиқайми?- хотинини рашки хуш ёқиб келаётган Мухтор тиржайди.
-Йўқ кириб еймиз. Уйга тўқ борадиган даражада буюртма қилинг,- Ҳулкар машинадан тушди.
-Нега энди?- Мухтор ҳайрон Ҳулкарни изидан тушди.
Ҳулкар жавобан қошларини чимирди.
-Ўзинг айтдинг~ку оҳирида чиқди деб. Мен сен қилганни ейман.
- Йўқ.
-Ҳулкар пул сарфлаб нима қиламиз?- Мухтор атай хотинини жаҳлини чиқара бошлади.
-Олдимга тушинг,- Мухторни бир ниқтади Ҳулкар,- тилимни қичитманг!
-Войбў!
Мухтор бош силкиб ёпиқ кабенача томон олиб борди Ҳулкарни. Зумда дастурхон салат, чой, сомса, сиркали сув билан тўлди.
-Бу бошқа гап,- Ҳулкар иштаҳа билан овқатлана бошлади.
-Яна айтайми?- деди Мухтор ўзи тенги сомса еган Ҳулкарга.
-Йўқ, тўйдим. Сиз ўзингизга айтинг.
- Бошқа кетмайди. Менга ҳам.
- Унда турайлик.
- Ҳимм. Кутиб қолишди,- Ҳулкар лабини буриб ўрнидан турди.
- Сен боравер, мен ҳисобни қилиб чиқай,- уни гапига эътибор бермади Мухтор. Ҳисоб тўлаб машинани ўтириб ўт олдирар хотинига бир нигоҳ ташлаб деди:
- Қорин тўйди. Энди аптекага борамиз.
- Нима қиламиз у ерда?
- Тест олармиз балки,- Мухтор Ҳулкарга кўз қисиб қўйди.
4⃣1⃣
#Қизим
Мафтуна Абдуллаева
Ҳулкар эса эрини оғзига термулиб жим қолди. Ростдан ҳам ҳомиладор бўлиши мумкин. Асабийлик таъсирида бузилган цикл ўйнаб, бир~икки марта асоссиз гумонга боргани учун бу гал эътибор бермай кутаётганди. Ҳалигина очилган кўнгли яна тундлашди. Яна ҳаммаси бошидан бошланадими? Кун санаш, қўрқув билан аппаратчи шифокор кўзига термулиш, умид қилиш, кутиш, ҳақиқат ва синиш...
- Ҳулкар,- Мухтор ранги оқариб оғир нафас олаётган аёлини қўлини ушлади,- бу гал ҳеч нарсани ўйлама.
Ҳулкар бош силкиди. Ўзини зўрға қўлига олиб, дорихонага келганларида тушиб ҳомиладорлик тестини олди.
Уйга етиб келганларида, Мақсад хола иккисини қош чимириб кутиб олди.
- Қаёққа йўқолдинглар?
- Ҳулкарни озроқ мазаси йўқ, дори олдик,- деди Мухтор.
- Ҳиммм. Кириб овқат енглар.
- Сизчи?
- Озроқ юрайчи? Овқатим ҳазм бўлсин.
- Келдингизми?- ошхонадан Шахзода чиқди. У Мухтор келган пайти устидан сомса ҳиди келиб, юзига ун тегиб чиққанини кейин сезди. Ҳулкар эса унга ишни топшириб гулдек очилиб чиқиб кетгани роса алам қилди,- иссиққина турибди сомса.
- Мени қорним тўқ,- деди Мухтор,- ишхонадагилар билан сомсага киргандик. Уйда ҳам бўлаётганини билсам, кирмас эканман,- деди Ҳулкарга бир қараб. Кейин хонаси томон юрди. Шахзода ҳам ўзига беписанд қараб турган Ҳулкарни кўриб ичкарига кириб кетди. Ҳулкар атай қилганини кўриб юраги қаттиқ оғриди.
- Мен кетаман, хола,- деди хафалигини яширмай.
- Келин, Мухторни чақиринг олиб бориб қўйсин,- деди Мақсад хола Ҳулкарга. Бу гапни эшитиб энди Шахзода рақибасига жилмайиб қўйди.
- Ҳўп, ҳозир,- Ҳулкар бир оз асабийлашиб, кириб кетар экан. Шахзода эса ташқарида турган кўзгуда ўзини тартибга келтирди.
- Дадаси.
- Ҳа, яна нима бўлди?
- Севимли жиянингизни уйига олиб бориб қўяр эмишсиз.
- Ҳозир,- уй кийимини устига кияётган Мухтор бош силкиди.
- Нимадир қилиб баҳона топинг. Олиб бориб қўймайсиз!
- Болалар қаерда?- пинагини бузмади Мухтор.
- Ўйнаб юришибди ҳовлида.
- Ҳиммм.
- Қаёққа?
- Жиянингизни олиб бориб қўйинг деяпсан~ку.
- Агар олиб борсангиз.... Мендан яхшилик умид қилманг.
- Сен асабийлашма. Ундан кўра тест қилиб кўр.
Ҳулкар чиқиб кетган Мухтор ортидан бир оз бўзариб туриб, кейин изидан чиқди.
- Болалар, қани тезроқ,- чиқиши билан эрини овози эшитилди.
- Уларни нима қиласан?- ҳайрон бўлди Мақсад хола.
- Қачондан бери ваъда бериб алдайман. Бир айлантириб келай уларни ҳам.
Оталари гапини эшитиб қизлар чувиллашиб юз қўлларини ювиб ўзларини тартибга сола бошлашди.
- Мен олдинга,- деган тортишув Орзуни ғалабаси билан тугади. Ҳулкар болалари билан тўлиб турган эрига қараб туриб жилмайди. Сал нарида эса ёлғиз қолиш имконини бой берган Шахзода бўзариб турарди.
🌹
Мухтор бомдод номозидан кейин дам олиш куни бўлгани учун, озроқ ётай деб ухлаб қолди. Кўзини очиб соатига қаради. Роса бир соат ухлабди. Ёнига ўгирилиб бошини тиззасига олиб ўтирган Ҳулкарни кўриб ҳайрон бўлди.
- Нима гап?
Ҳулкар сўз демай қўлидаги тестни кўрсатди. Мухтор икки чизиқни кўриб жилмайди.
- Нега хафасан?
- Билмагандек гапирман,- деди секингина Ҳулкар.
- Мен сенга айтдим~ку. Ҳеч нарсани ўйлама. Тамом.
Ҳулкар эрига ранжиб қаради. Бу гапни ким айтяпти? Қизлари кўпайган сари узоқлашган, Ўғилой қиз эканини билиб гаплашмай қўйган, тўрт қизли бўлгач қўл кўтарган эрими?
- Нима ўзгарди?- деди Ҳулкар ҳафсаласиз. У бу гал ҳеч нарсага қарамай муносабатлари ўзгарса ажрашаман деган қатъий қарорга келиб бўлганди.
- Кўп нарса,- Мухтор бошқа гап айтмай ўрнидан турди. У ҳеч нарсани ростдан ўйламаётган эди. Узоқ вақт одамлар мени ўғли йўқ деб кўряпти, мен бировларни суннат тўйида еб~ичяпман ўзим қилолмасамчи, бу ўғил туғдира олмас экан деяпти ичида яқинларим деб ўзини сиқиб юрди. Аммо Ўғилойни вафотидан кейин бирдан ичидагиларни кўйиб юборди. Одамларни мен билан нима иш бор деб ўйлай бошлади. Ростдан одамларни у билан иши йўқ экан. Балки кўрган пайтлари бирдан "ғам" ини еб қолар, аммо бу бир вақтинчалик бекорчилик. Чунки уларни ўз ҳаётлари ва ташвишлари бор.
4⃣2⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
Мухторни ҳаёти уларни бекорчиликда ҳаёлларига келиб қоладиган ўйлари билан бошқарилмайди!
Автоҳалокатдан кейин, онаси ва хотинини муросага келгани айни муддао бўлди. Энди ҳеч бир ҳаётий принципини ўзгартирмоқчи эмас. Насиб қилса кўради ўғилни ҳам. Шу сабаб Ҳулкарни оғироёқ экани ҳаммага маълум бўлганида айтилган тўғри эгри тилакларга аҳамият бермади. Ҳулкарга ҳам шуни маслаҳат берди.
- Соғлом туғилса бўлди.
Ҳулкар эрини бу галги гапларидан яна кўнгли оғрирди. Эрини хурсанд бўлишини, бу гал ўғил туғиб беришни истарди. Намозларида солиҳ ўғил сўрарди.
🌹
- Аппарат нима деди?- деб сўради Омина опа. Кузни оҳирида бўлган Мавлуда холани катта ўғли Россиядан қайтганида қилинган Ҳудойида қариндошлар йиғилганда.
- Ҳали аниқ эмас,- Ҳулкарни дарров қаердан билишганига ҳайрон бўлди.
- Ҳа, ҳали Ойнисо айтиб қолди. Янгам яна юкли. Яна қизми семиряпти деб.
Ҳулкарни бир совуқ эпкин титратди. Индамади.
- Ҳа, энди пешона. Яхши ниятга сапчиш яхши эмас шунинг учун.
Омина хола ўзича Ҳулкарни гапи учун ўч оляпти. Ҳулкар яна индамади. Дастурхонлардан таомдан қолганлар билан йиғилган идишни баҳона қилиб ошхона томон ўтди. У ерда эса ўзига таниш овозни эшитиб яна тўхтаб қолди.
- Ана шу гўштни узат менга,- бу Руфат.
- Нима қиласиз?- буниси Шахзода.
- Мухтор акангга.
- Ҳимм. Шунга беришим керак эканми?
- Ҳа, бер олиб борай хотини ўғил туғар экан шуни еса.
- Ҳи-ҳи-ҳи хотини ўғил туғар эканми? Олдинроқ едирмабсиз аллақачон илдириб бўлибди.
- Ҳа, кейингиси ўғил бўлар. Бер...
Ҳулкар аввал бўлганда ортига қайтарди. Аммо ҳозир ундай қилмади. Шарт эшикдан кирди. Иккови ҳам ялт этиб унга ўгирилди.
- Мана буни олиб қўяр экансиз, Омина хола сўраса берасиз экан. Олганлари жуфт бўлармиш, учта бўлиб қолибди.... Буни ҳам қўша қолинг,- Руфатни қўлидагига ишора қилди,-Мухтор акам сарқит емайди. Болаларига ҳам едирмайди.
Қўлидаги идишни тақ этиб қўйиб чиқиб кетди. Қўли қалтирар экан бу гал ҳеч кимни қарғамади. "Аллоҳим дилимни оғритишди. Сен мени хурсанд қил. Улардан келган алам жабрини раҳминг билан кеткизиб юбор"...
Ошхонада эса "сарқит" Шахзодага қаратилдими ёки кўзи оч Руфатни емоқчи бўлган гўштигами тушунмай икки қариндош қолаверишди.
🌹
- Ая яна чақалоқ олиб келасизми?- Ҳулкар ҳамир қориб ўтирганда Гулжамол ёнига келди.
- Ким айтди сенга?
- Аммам билан бувим гаплашаётганида эшитдим. Яна қиз туғасизми?
- Нима?
- Аммам айтди. Қиз туғади деб.
- Бўлди. Бундай гапларни айтма. Гап пойлама.
Гулжамол жим бўлиб қолди. Яна нимадир айтмоқчидек онасига бир~икки қараб қўйди.
- Ҳа, яна нима гап?
- Чақалоқ олиб келсангиз ўзим қарайман.
Ҳулкар қизини кўзларига қараб ғалати бўлиб кетди. Бечорагина, яна ҳаммаси қайталайди деб ўйлаяпти.
- Қизим,- деди ҳамирини тиндириш учун устини ёпиб,- бу гал ундай бўлмайди. Сен дарсларингни қиласан. Чақалоққа ўзим қарайман.
- У.... ўлиб қолмайдими?
- Ёмон гапларни гапирма,- юраги зирқираб кетди Ҳулкарни.
- Бу гал ҳаммаси бошқача бўлади.
"Ҳаммаси бошқача бўлади" Ҳулкар бу гапга қаттиқ ишонарди. Яна кўнгли бўшлик қилиш туғилажак фарзанди учун фожеа бўлишига йўл қўёлмасди.
Кўпчилик бола жинсига қизиқиб таҳмин қилар, фақат Ҳулкарни ўзидан қўрққани учун айтишолмасди. Ҳулкар бошида мард бўлиб ҳеч нарсага қулоқ солмасликка қарор қилган бўлса ҳам, бола жинси аниқ бўладиган учинчи ой тугаш пайти қўрқа бошлади. Ичида бирдан аниқ бўлишини истади. Ўғилойдаги каби кутишни истамасди. Токсикози эса қизлариники каби бир хил кечарди. Айни шу нарса Мақсад холани бу галги умидини ҳам сўндирган, авария воқеасидан кейин ён босмай қўйгани Шахзодани яна келин сифатида тасаввур қила бошлаганди.
- Янгам яна қиз туғса ҳам акам ажрашмайман деяпти~ку,- деди бир куни Ойнисо онасига,- Янгам эрини қўриқлаб юрибди. Ўша куни боплади-ку.
-Қачон?
-Ээ Омина холамникига келинига кўйлак бергани борган экан янгам. Шахзода опам ҳам ўша ерда экан. Акамни олдига чиқиб юз минг қарзим борда сиздан жуда қарзлор бўлиб юрибман. Қандай узсам, юрсам ҳам, турсам ҳам шуни ўйлаяпман дебди. Руфат акам ҳам бор экан, "ётиб ўйланглар, изи совумай боради Мухтор", деб туғриқхонани ишора қилибди.
4⃣3⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
Янгам эшитиб турган эканми, кийимни ўлчатиб чиқиб "шу юз минг ҳам сарсон бўлиб кетди, мана тикиш пулимга тўлаб юборинг, қайтими сизга" деб Руфат акамни ҳам чақиб олибди. "Биз майда ~чуйда пулларга юрмаймиз" дебди Руфат акам. "Тўғри майда одамлар яхши кўради майда пулни, майда гапни" дебди Ҳулкар янгам ҳам. Шахзода опам Руфат нима деярини билмай тилини тишлаб қолди деди. Айёрлик билан устидан кулибди. Акам эса ҳамма гапни эшитса ҳам ғинг этмабди. Шунга айтаман барибир ажрашмайди деб.
Эрини ёнига йўлатмаяпти Шахзода опамни янгам.
- Яна битта қиз туғса хотини, аканг ўзига келиб қолади. Ўшангача мен ҳеч нарсага аралашмайман. Келин ҳам кўнар. Ўзи айтар уйланинг яна деб. Инсоф билан ўйласин у ҳам.
Мақсад хола айни шу ўйга кўпроқ ишонарди. Ҳулкарни ўзи кўнади ҳали!
🌹
Ҳулкар Мухтор ишдалиги учун навбатдаги текширувга ўзи таксида борарди. Тилида негадир тинмай саловат айланади. Бошқа фикрлардан чалғиш учунми фақат бир хил нарсани такрорларди. "Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад"...
Доим келадиган жойига келди. Ҳар ташлаган қадамида айтиб бораркан, масофа секин ҳаракат қилаётгани учун жуда узоқ туюлди.
Эртачи келмагани учун навбатга қолиб кетди. Ҳеч кимга эътибор бермай саловат айтишда давом этди. Аввалгидек вақт ўтиши учун ким биландир гаплашмади, телефонига қарамади... Тилида бир жумла айланаверди. "Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад"...
- Ҳайруллаева киринг.
Ҳулкар ичида бир титроқ билан хонага кирди. Аппаратчи аёл саломига алик олиб текширувни бошлади. Одатий саволларини бериб, кўзини экранга тикиб ёрдамчисига бола ҳақида маълумот бера бошлади. Кейин Ҳулкарни ўзига юзланди.
- Болангизни аҳволи яхши, суви тоза, 12 ҳафта~ю 3 кунлик. Ривожланиши аъло даражада. Насиб бўлса полвондек ўғилли бўласиз!
Ҳулкар аёлни кейинги гапларини яхши англай олмади. Шифокор бир нарсаларни сўради. Таъйинлади. Ҳулкар ҳаммасига тўғри жавоб беряпти. Фақат руҳи ўзида эмас. Ҳеч нарса ҳис этмаяпти. Ўғилой ҳали қиз~ўғиллиги аниқ бўлмаган пайтлари ўғил деса осмонларга учсам керак деганди. Йўқ учмади. Мана ерда юриб кетяпти... Дарвоқе ўзи қаерга кетяпти? Телефони жиринглаб ҳаёлини тўплади. Мухтор.
-Алё.
- Ҳа, чиқдингми?
- Ҳа.
- Қорнинг қалай?- Мухтор афтидан тушликка чиқарди.
- Қорним оч.
- Мен ҳам кечикиб кетдим. Қаердасан? Бирга тушлик қиламиз.
- Ҳўп.
Мухтор зўрға жавоб берган хотинини бола қиз экан деб айтишига тайёр бўлиб борди. Тақдирга тан бераман дейиш бошқа, дуч келса бошқа экан. Яшириб нима қилади, жуда ҳоҳлаганди бу гал ҳам ўғил бўлишини. Фақат қиз бўлса ҳам ўзини қийнамоқчи эмасди.
Йўл четида турган Ҳулкарни олдида тўхтади.
- Қаерга борамиз?- деди Мухтор машинага минган хотинига.
- Менга фарқи йўқ.
Жим кетаётган Ҳулкарга нима дейишни билмаган Мухтор ҳам сўзсиз кета бошлади. Иккиси ўз ҳаёлида, бир нарсани икки хил ўйлаб борарди.
- Тандир егим келяпти,- деди Ҳулкар бирдан энг яхши "тандир" гўшти пишириладиган жойдан ўтаётганларида.
- Майли,- Мухтор йўл четида тўхтади. Тушлик вақти ўтгани учун одам кўп эмас экан. Буюртмани ҳам кўп кутишмади.
- Нега хафасан гапир. Бола яхши эканми?- деди Мухтор ўзини бепарво тутиб.
- Яхши экан... Ўғил... экан.
Мухтор қўлида бир бўлак гўшт билан Ҳулкарга қараб қотиб қолди.
- Ҳа. Нега менга бундай қараяпсиз?
- Ўзинг нега ғалатисан? Ёки бирон нуқсони бор эканми?-ўзини гапидан ўзи қўрқди Мухторни.
- Йўқ... Билмадим... Ўғил бўлишини жуда истагандим... Аммо буни эшитгач...
- Биз ҳаммасига тайёр эдик. Шундай экан, соғлом бағримизга олиб, омон~эсон катта қилсак бўлди.
Ҳулкар бош ирғади. Эрини гапидан кейин ичини сиқиб турган бир нарса қўйиб юборди. Мухтор эса... У жуда хурсанд эди. Фақат буни билдирмасликка уринди. Ҳулкарни ҳафа қилишни истамади. Зеро, бола қиз бўлса ҳам хафа бўлмасди.
🌹
Мақсад хола келинини бўйидаги ўғил эканини эшитиб бирдан ўзгариб қолди.
4⃣4⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
- Ҳали ҳеч кимга айтманг. Ўзингизни эҳтиёт қилиб юринг. Ўғил бола нозик бўлади.
Она-да, боласи учун роса суюнди. Апарат ҳабарини эшитиш учун қўнғироқ қилган Шахзода кўзига ёмон кўриниб кетди. Буни энди нима кераги бор. Келинини ўзи ўғил туғса. Бошқа тенгини топсин.
Ҳеч кимга айтма дегани билан қизидан суюнчи олиш учун телефонга қўл чўзди. Иккиси роса лақиллашди. Аммо Ойнисо Мақсад холани кўнглини ҳижил қилди.
- Яхши-яхши аппаратларга борсин. Биттага ўғил деб чопмай. Бир хили адашади. Ўғил деб юриб қиз туққан нечта. Балки янгамни ўзи ёлғон айтаётгандир. Ўғилойда ҳам олдиртириб ташлатмасин деб қанча вақт алдади. Қайтага туғмаса шунча қийналмасди ўзи ҳам...
Бу гапларни эшитиб Мақсад холани қовоғи осилди. Кечга бориб ҳўмрайиб олган қайнонасини кўриб Ҳулкар ҳам ҳайрон бўлди. Аммо кўникиб кетгани учун индамади.
🌹
Эрта тонг туриб ўз ишларини қилаётган Ҳулкар шошиб чиққан эрини кўриб ҳайрон бўлди.
- Ҳа тинчликми?
- Ойнисо шифохонага тушиб қолибди.
- Тинчликмикан. Ҳали бор эди~ку.
- Билмадим. Она...
Ҳулкарни ёмон ҳабардан юраги увишди. "Соғ~саломат қўлига олсинда. Болаларига ҳеч нарса қилмасинда.." деди ичида куюниб. Қўли ишга бормай қолди. Болаларини ҳам гапи ёқмай, тез~тез боғчага ва мактабга юбориб телефонини қўлига олди. Мухтор уч мартадан кейин кўтарди.
- Алё. Дадаси тинчликми? Ойнисо яхшими?
- Кутяпмиз. Болаларини операция қилиб олишди. Аппаратга улаб қўйишган... Билмадим...
Ҳулкарни тили айланмади. Аппаратга уланган митти жисмчаларни тасаввур қилиб кўзига ёш келди. "Ўзинг асра Эгам" деди пичирлаб.
🌹
Тил нима? Тил инсоннинг энг катта душманидир. Бекорга сукут донишмандлик белгиларидан бири дейилмаган. Тил заҳри энг оғири. Бирдан ўлдирмайдиган аста~секин азоблаб битирадиган. У шундай қудратли, қалб каъбасини буза оладиган. Аммо тили билан озор беришга уста одамлар кўпда буни диллари билан англамайдилар...
Ойнисо билан Мақсад хола ҳам эгизакларни ерга берганларида "гуноҳим нима эди?" деб бўзлашди. Ўзи операция бўлган Ойнисога психологик ёрдам ҳам кўрсатишга мажбур бўлишди...
Мақсад хола қизини туғруқхонадар тўғри уйига олиб келди. Парвариш қилиб олиб бориб бераман, қирқи чиқса деб. Қизини атрофида ўзи парвона бўлди. Чунки Ойнисо янгасини кўришни истамаслигини айтди.
- Қарғай~қарғай ниятига етди. Сувилон. Илоё ўзига ҳам қайтсин.
- Ҳар гапни гап деб гапирма,- танбеҳ берди Мақсад хола.
- Ўғил туғяптида, тарафини оляпсиз...
Мақсад хола чуқур руҳий стрессда бўлган қизига бошқа гапирмади. Аламзада фойдаси йўқ.
Синглисидаги ўзгаришни Мухтор ҳам пайқади.
- Олдига кирма,- деди ёлғиз қолганларида Ҳулкарни сочларини силаб.
- Кирмаяпман. Гапирса ҳам тўғри тушунаман. Одам боласидан айрилса фақат айбдор қидириб қолади.
- Яхши иш бўлмади. Биттасини асраб қолишганда эди ҳеч бўлмаса.
Ҳулкар бош силкийди. Саккиз ой кўтариб боласиз қолиш... Агар у биринчиси бўлса ... Бу жуда оғир. Ёнингда бошқаси ҳомиладор бўлиб юрса яна... Боз устига бир пайтлар у сени ҳам роса қарғаган бўлса.
"Карғаш.... Мен Ойнисони қарғаганим йўқ." бош чайқади Ҳулкар... Ростдан у сира ҳаёлига келмаган... Лекин "аввал туғиб олинг" деб айтган.
4⃣5⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
-Ҳулкар!
- Ҳа,- Ҳулкар эрини нафасини сезиб ўзига келди.
- Нимани ўйлаяпсан?
- Ҳеч нарса. Чарчадим ухлайман,- Мухтор бағрига бош қўйиб кўзини юмди.
- Мени уйқум келмаяпти.
- Алоҳида ётоқхона қилганимиздан бери уйқусизлик касалига чалингансиз ўзи,- кулди Ҳулкар.
- Қарияпман касалманд эрингга қара~да.
- Ёшроқ хотин олинг унда,- Ҳулкар ётоқдан тушиб қочмоқчи эди улгурмади. Мухтор қиқирлаб кулишга тушган Ҳулкарни лабларини ёпди...
Ҳаёт нега чархпалак дейилади. Чунки унда ҳолатлар ўрин алмашади. Ҳеч кимни ҳаётида ҳеч нарса тўхтаб қолмайди.
🌹
- Кўнглингиз роса жойига тушаётгандир,- Ойнисо ошхонада дуч келган янгасини чақчайиб йўлини тўсди,- айни кўнглингиздаги иш бўлди а? Ўғилой ўлганда бизни роса қарғаган экансиз... Сизни қарғишингиз бегуноҳ болаларимга урди. Энди байрам қилинг. Совуқ ниятингиз амалга ошди. Сиз ўғил туғяпсиз... Мен фол очирдим. Болаларимга жоду қилинган экан. Бу сиздан келган бало!
- Боласи ўлган одам, буни бировга раво кўролмайди,- овози титради Ҳулкарни,- майли агар шу билан ҳовурингиз озгина босилса мени айблайверинг...
- Қандай босилади ҳовурим,- бақириб Ҳулкарни ёқасидан олди Ойнисо,- қандай?! Мени болаларим ўлди! Эшитяпсизми? Мен уларни саккиз ой умид билан кутгандим.
- Қандай бўлар экан?- бирдан кўзидан ёш тирқираб чиқди Ҳулкарни,- мана бу ерингиз куйяпдими?- деди Ойнисони кўксини ниқтаб,- Ҳали узоқ куяди... Бу қарғиш эмас... Бошидан ўтган онани тажрибаси холос...
- Демак, сиз ростдан мени болаларимни ўқитгансиз!- Ҳулкарни гапларидан баттар жазавага тушган Ойнисо уни итариб юборди.
- Ая!- буни устига келиб қолган Гулжамол онасини олдига чопди. Ҳулкар йиқилаётиб стол қиррасига бошини уриб олгани учун бир оз ўзини йўқотди.
- Шумқадамлар,- Ойнисо йиғлаб чиқиб кетди. Ҳулкар уни ортидан қараб қолар экан, дилида ачинди. Ғамга ботганингизда шодонларни кўриб ғазабланиш қонимизда бор. У ҳам ҳозир шундай. Чидай олмаяпти.
Бу воқеа ҳақида Ҳулкар ҳеч кимга айтмади. Айни шу нарса эса уни ўзига қарши ишлаб кетишини тасаввур қилмаганди.
🌹
- Хотинингга айт онасини уйига кетсин,- Мақсад хола ўғлини хонасига чақириб жиддий сўради.
- Нега?!
- Ойнисо фол очтирибди. Боласини тушсин деб дуо едирилган дебди. Шу ерга келиб хотинингни қўлидан ейди~да нима еса.
- Она, шу гапга ўзингиз ишоняпсизми?!
Мақсад хола аслида бунақа нарсаларга кўп ишонмайди. Бунинг устига Ҳулкарни ҳам билади. Ҳатто ўғилли бўлай деб ҳам изидан чопмади "эскичани". Қизини боласи тушгач нима қиларини билмай ҳаммага ёпишаётганини ҳам тушуниб турибди.
- Буни бўлмаган гап эканини ўзингиз ҳам сезиб турибсиз ~ку.
- Нима бўлса ҳам, келинга айт онасини уйига бориб турсин. Ойнисо ўзига келса қайтади.
- Бир ой бўлди, уйига бораверсин.
- Ҳайдаяпсанми синглингни?!
- Она, чалғийди деяпман.
- Ўзингни хотинингни ҳам томи кетиб қолганди. Изидан кучукдек чопдинг~ку.
- Мен айнан шунинг учун айтяпман. Бизни ўртада болаларимиз бор эди. Сабр қилгандим. Куёвингиз билан ораси бузилиб кетмасин.
Мақсад хола Мухторни эшитишни ҳам истамади. Эски касали қўзиб "хотинқули"дан олиб, "хотинқули" га солишни бошлагач, ўрнидан туриб, чиқиб кетди.
Ҳулкар эри, қайнонаси ва қайнсинглиси орасида қандайдир гап ўтганини сезди. Аммо сўрагиси келмади. Бу ўзи билан боғлиқ нохуш гап эканини кўнгли сезди.
Баъзан олов тутаб ёниб бирдан гуп этиб кўтарилади. Ҳулкар билишни истамаган гап ҳам шундай гупиллади.
- Келин онангизни уйига бориб туринг,- деди Мақсад хола қизини ҳолатини изоҳлаб.
- Кетиш айбимни тан олиш-ку, нега кетаман. Бу гапга сиз ишонмайсиз~ку тўғрими?
- Энди қайдан билай,- қизи айтган фолбинга бориб айни Ҳулкарни таърифини эшитиб оғзи очилиб келган она, келинидан гумон қилишни бошлади.
- Бу... Бу нима деганингиз?! Менга бировни боласини ўлими нега керак?!
- Артистлик қилманг,- эшик олдида гапни эшитиб турган Ойнисо кириб келди,- сиз қилгансиз. Мени Шахзода билан тили бир деб қилгансиз!
- Тепамда Худо турибди ~я, мен бунақа ишлардан ҳазар қиламан.
- Ишонмайман... Сизни ишингиз!
4⃣6⃣
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16