#Мафтуна_Абдуллаева
Мақсад хола ўтириб қариндош уруғини кавлашга тушди. Бир икки ҳафта унисини у деб, бунисини бу деб мазахлаб мазза қилиб турганди. Кутилмаганда ўзини жияни, яна Шахзодани топиб берган Мавлуда опани катта ўғли юриб қўйди. Яна ким билан ўзини аёлини жияни билан. Энг ёмони эса ўша жиян ҳам асли бегона эмас, Шахзодага тегиб кетган жойи бор эди. Ана, Ҳулкарга гап топилди. Ўзиям ўчини ўткирлаб олди.
- Кўчага қаерга борса шу гапей,- деди овқат қилар экан.
- Кўрган одам Ғуломжонни ҳам Гулдонани ҳам бинойи одам дейди. Одамни оласи ичида бўлади дегани шу эканда,- деди бир пайтлар қайнонаси айтган гапларни такрорлаб.
-Сизни нима ишингиз бор. Билиб~билиб ишингизни қилинг,- деди Мақсад хола асабийлашиб. Шу билан келинини етти пуштини тинч қўйишга мажбур бўлди.
Бир қанча вақт қайнона келин ҳатто муроса ҳам қилиб қолишди. Чунки барибир табиати юмшоқ бўлган Ҳулкар вақт ўтган сари ўзига қайта борди. Аммо...
🌹
-Лаллаймай ўл!- Шахзодани опаси Нозила койиди,- шундай ювош одамни қўлдан бой бердинг.
-Ээ, опа кўрдингиз~ку! Боласи ўлиб қолгач хотини қандай қутириб кетди.
-У пайти яраси янги эди. Энди орадан уч ой ўтди. Барибир ҳали чақа эди. Эсидан чиққан.
-Билмасам. Мухтор акамни ўзи думини буриб кетди.
-Ўзинг аҳмоқлик қилгансан. Ҳеч нарса бўлгани йўқ эди. Аввалгидек муомала қилиб юришинг керак эди. Бир қариндош ёки акадек.
-Уфф, опа уриндим. Лекин менга тузук жавоб ёзмади. Билиб туриб безлик қилмайман~ку.
-Унда лаллайиб юравер. Мана бу келинни қош~қовоғига қараб. Ўғлингга керак ҳали уй-жой. Ўзингни қўлингдан бир иш келмаса. Топганинг кийинишдан ортмайди. Эрингдан бир тийинлик фойда йўқ. Зўрға алемент оляпсан. Акамни уй~жойини ҳам ортиқчаси йўқ. Ўзида иккита ўғил.
-Ҳўп мен нима қилай, эшигидан бориб ётиб олайми?!
-Бирон ҳийла ишлатиб Мухтор ака билан боғлан. Яхши гапир. Шаҳардан уй олибди~ку ўзи ҳам. Акасини ёнидан. Битта бола туғсанг бемалол ўша уйга кириб олардинг.
Шахзодани юзи ўйлов аломати пайдо бўлди.
Аслида ҳозир ҳаётида биров бор. Фақат "онлайн". Интернетда танишиб қолишди. У ҳам ажрашган экан. Гап~сўзлари анча келишиб қолган. Лекин шаъмадан нарига ўтмаяпти йигит. Исми Шавкат. Маклерлик қилар экан. Менга ҳам бир хонали бўлса ҳам арзонга уй топиб беринг. Ойма~ой тўлашга фақат, деди бир куни янгасидан роса нолигач. "Шошмай туринг, сизни ўзим уйимга олиб кетаман" деди дангал. Шахзода бу гапдан осмонларга учди. Афсуски қуруқ гап эканми? Шундан бери жим. Бинойидек гаплашиб юришибди. Аммо уйдан гап очмаяпти.
-Ҳа, нимани ўйлаб қолдинг,- деди опаси.
-Ҳеч нарса. Майли бир уриниб кўрай.
-Зора уй-жойли бўлсанг дейман~да. Мен оиласини буз демоқчи эмасман. Шунчаки иккита рўзғорни ҳам боқа оладиган эркакда Мухтор ака. Хотини ҳам юраверади. Сен ҳам. Ўғил туғиб берсанг, тамом. Одамлар ҳам нотўғри тушунмайди.
Опасини гапларидан кейин Шахзода Мухтор масаласини ҳам ўйлаб кўрадиган бўлди. Шавкат билан фақат онлайн гаплашади. Мухторга телефон қилиб, атрофида ўралашиб бир иш чиқариши керак. Униси бўлмаса буниси. Ҳаёт учун кураш. Ростдан ўғлини эрта ким таъминлайди. Ким уй~жой қилиб беради. "Онам ҳам ўтиб кетса, кимга суянаман" деб ўйлади ичида. Саждага бирон марта эгилмаган бу бош, ёлғиз Аллоҳга суяниш, Ўзидан сўраш кераклигини ўйламади. Бир эмас икки эркакни йўлдан уришга қатъий бел боғлади.
🌹
Компьютер қаршисида ўтирган Мухтор телеграмини шахсийсига келган хабарни кўриб одати бўйича биринчи шуни очди. Шахзода. Ҳол~аҳвол сўраб ўғлини расмларини ташлабди. Болакай жуда ширин бўлибди. Онаси иккиси тушган расмда Шахзода бор маҳоратини ишга солиб ҳар қандай эркак бир қарайдиган қилиб суратга тушибди. Мухтор ҳам катталаштириб кўрди. Иккиси қаердадир айланишда шекилли. Кейин тагидан зўр ишорасини қолдирди. Бир оз ишлаб ҳаёли барбир расмларга кетди. Фақат стикер жўнатиш озроқ беҳурматликдек туюлди. Тагидан ҳол аҳвол ҳам сўради.
Дарров жавоб ҳам келди.
-Ўғлимни юраги сиқиб кетди. Айлантиргани олиб келдим. Ҳаво ҳам иссиқ. Уйда ҳам ўтирамизми?
-Ҳа, яхши қилибсан. Биз ҳам мўлжаллаб юрибмиз.
Атай оиласини қўшди Мухтор. Бунга жавобан Шахзода айланиш қулай жойлар рўйҳатини "чин дилдан" илиниб ташлади.
2⃣9⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
Мухтор ўз соҳаси бўйича етук мутахассис эди. Аммо аёллар борасида бундай деб бўлмасди. Доимо оилада онаси етакчи бўлгани учун, аёлларга нисбатан кўнгли бўш эди. Ҳозир ҳам Шахзодага ҳурмат юзасидан жавоб қайтариб турарди. Ёшликдаги қадрдони бўлган бу аёлни аҳмоқ қилса ҳам қариндошлик ришталарини узмаганига миннатдор эди. Аммо унинг кўнглида нима борлигини билмасди.
Шахзода биринчи қадамни ташлаб олгач, бир~икки кун жим юрди. Кейин оддий кунлик саломларни ташлаб қўядиган одат чиқарди. Мухтор ҳам албатта жавоб қайтариб турарди. Иккинчи қадамини эса бир ҳафта ўтиб ташлади. Ўғлини бозорга олиб чиқди ва Мухторга қўнғироқ қилди.
- Алё ассалому алайкум, Мухтор ака яхшимисиз?
- Яхши ўзинг яхшимисан?
- Ҳа. Ҳалиги... Жуда ҳижолат бўляпманда...
- Ҳа тинчликми?
- Ўғлимга велосипед олгани чиққандим.
Озроқ пул етмай қолди. Сотувчи ҳам ўжар экан тушмаяпти. Олганга яраша яхшисини олай дегандим. Ҳалиги... Юз минг қарз бериб туролмайсизми?
- Майли~ю... Лекин мен ҳозир ишда эдим~да.... Нима қилсак экан...
- Картангизда бўлса ташлаб берсангиз ҳам майли...- Мухтор олдида тургандек кўзларини сузди Шахзода.
- Эээ... Ҳаёлимга келмабди. Ташла карта рақамингни.
- Рахмат! Албатта қайтараман.
- Аввал ташлайчи кейин кўрамиз.
Шахзода Мухтор пулни қайтариб олмаслигини яхши биларди. Ва унинг режасида бу айни муддао эди. У Мухторга картасини ташлаши билан зум ўтмай ҳисобига юз минг пул тушди. Шахзода хурсанд бўлиб қарсак чалиб қўйди. Орқасидан Мухтордан хабар келди.
- Қайтариб беришни ўйлама, бу жиянга мендан совға.
- Яқинда шу жиянни сизга ўғил қилиб қўяман,- тиржайди Шахзода. Тили ширин бўлгани билан, "мирза қуруқ" Шавкатдан Мухтор авзал кўриниб кетди.
Уйига янги велосипедча билан кириб келганини кўрган янгасини кўзи олайиб кетди.
- Ҳа дадаси олиб бердими?- деди қовоқ уйиб.
- Ҳа. Алимент пулини йиғиб яхшисидан олдим,- деди Шахзода хонасига кириб кетар экан. Ортидан янгисини тўнғиллаб қолгани эшитилди. Аслида Шахзода айнан шу янгасини кичик ўғлини уч оёқли велосипедчаси талаш бўлгани учун ҳам олиб берганди. Янгасини болалари катта ва кўп эмасми, уни ўғлини уриб йиғлатишарди.
Она бўлгани учун бунга чидолмай қолар ва ўртада гап қочарди. Онаси кўп бора болалар ўртасига тушма дерди. Бироқ боласи изиллаб йиғлаб келса, қайси она ҳам чидарди.
Шахзода ҳовлида акалари ва опасига мақтаниб великчасини миниб юрган ўғлига қараб кўнгли кўтарилди.
- Мен сен учун яшайман ўғлим. Сени яхши ҳаёт кечиришинг учун нима керак бўлса ҳаммасини қиламан.
Кийимларни алмаштириб қўлига телефонини олди, бозорда ўғли билан
велосипедчани олдида тушган энг чиройли расмларини саралаб Мухторга ташлаб юборди. Ўқилди бўлди, аммо жавоб бир оз ҳаяллади. Шахзода интиқ бўлиб жавобни кутди. Ярим соатлардан кейин "Буюрсин" деган жавоб келди. Шахзода лабини бурди. "Ҳа майли шу гап ҳам бўлади. Суратимга юракча ~пуракча қўядими деб ўйлагандим~да".
🌹
Банка ёпиш мавсуми бошлангандан бери Ҳулкарни қўли~қўлига тегмасди.
Катта рўзғор бўлгани учун тинмасди. Мақсад хола унда~бунда танбеҳ бериб турмаса қўлини совуқ сувга урмасди. Бу орада қайнонаси мўмин ~қобил Ойнисо тез-тез келиб турарди. У ҳомиладор эди. Яна эгизакларга аппарат икковини ҳам ўғил деган. Бундан боши осмонга етган эри уни еру~кўкка ишонмай, кўнглига қарарди. Ҳомиласи учинчи ойни тўлдирган бўлсада, қорни беш ойлик бола бордек қаппайиб қолган. Ҳулкар қайнонаси ҳар гал буни иддао билан айтганда Ҳулкарни аччиғи келар, бироқ туғилмаган болалар ҳақида бирон нарса деб қўйишдан қўрқарди. Ойнисо эса ҳамма кўнглига қараганига ўзини жуда ташлаб юборди.
- Янга патирли сомса егим келяпти,- деди қоқ тушда ишини тугатиб, аранг овқатини еб турган Ҳулкарга,- соат тўртгача кетаман. Бир мизғиб тургунимча қилиб беринг.
- Ҳа ҳомиладорлик пайти ўзинг ҳоҳлаган нарсаларни еб туришинг керак. Бориб дам ол. Кечки овқатдан бошқа қиладиган иши қолмади янгангни ҳам.
- Мен ҳомиладор пайтим,- дастурхонни йиғиб ўрнидан турди Ҳулкар,- ўзим~ку егим келган нарсани қила олмаганман. Бошқалар егиси келганни ҳаллослаб бир ўзим қилганман. Ана ошхона бемалол ҳоҳлаганингизни пишириб енг! Мен дам оламан.
3⃣0⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
- Мен сиздан илтимос қилмадим. Ўтиб мана бу ерга билиб-билиб айтганимни қилинг,- Мақсад холани сўзидан ўт чақнади. Аммо идишларни ювиб бўлган Ҳулкар қўлини сочиқчага артиб бир-бир она~болага қараб пинагини бузмади.
- Мен бир қозон салат қайнатиб ёпиб келяпман. Озгина инсофингиз бўлса битта помидор тўғрашмаси бу гапни айтмаган бўлардингиз. Ҳомиладорлик касаллик эмас, қанча кўўўўп қимирласа шунча яхши,- Ҳулкар қайнонасини бир пайтлар айтган гапини ўзига қайтарди.
- Ўғил бола нозик бўлади. Яна иккита. Сизга ўхшаб қизни қаторлаштираётганим йўқ.
Ҳулкар ялт этиб қайнсинглисига қаради.
- Аввал туғиб қўйинг, кейин гапирасиз,- деди ва зарда билан чиқиб кетди.
- Ҳозир мен бу ифлосни,- Ойнисо ташқарига отилганди онаси ушлаб қолди.
- Тўхта тентакка тенг бўлма. Болаларингни ўйла. Сенга асабийлашиш мумкин эмас. Акангга айтаман келтириб беради.
- Хотинчасини қилиғини ҳам айтинг.
- Ҳа, ўзим биламан нима дейишни.
Она-бола "нонкўр", "текинтомоқ" Ҳулкарни ғийбатини қилиб кунни кеч қилишди.
Онаси қўнғироқ қилганига ҳайрон бўлган Мухтор юраги бетламай телефонни кўтарди. Чунки онаси иш вақти бирон фавқулодда ҳолат бўлмаса қўнғироқ қилмасди. Бирон нарса керак бўлса Ҳулкар айтарди.
- Алё.
- Қачон қайтасан?
- Ҳар доимгидек.
- Тезроқ қайтиб патирли сомса олиб кел. Ойнисо келган, егиси келибди. Хотинингга айтсам тайёр маҳсулотлардан қилишга бели оғриди.
- Эртачи бора олмайман, даставка қилиб жўнатаман. Чиқиб оласизлар,- Мухторни юзи буришди. Ойнисо ҳам ҳар келганида онаси билан хотинини орасини бузиб кетадиган одат чиқарган.
- Ҳа, тезлат.
Мақсад хола ҳали тафти қайтмаган кунга қараб қизига гап қотди.
- Тўртда кўчага чиқиб бўладими? Қол яна икки соат.
- Эрим олиб кетади, машинада. Кечқурунги тўйга тайёрланишим керак.
- Ҳа. Майли. Акангни даставкаси ҳам келсинчи.
- Ҳа, бешгача келади куёвингиз ҳам тўрт деганим билан.
- Энди кўп кўчага чиқма. Эгизак эканини ҳам ҳаммага айтиб ташлабсан. Яшириб, назарлардан асраш керак. Мана бунга ўхшаганлар суқингни еб юрийди.
- Эээ, одамларни гапи менга бир тийинга қиммат.
Она ўзидек гап ўқмас қизига қараб қўл силтади. Бунга гапирганни фойдаси йўқ.
🌹
Дам олиш куни Мақсад хола анжир қиём ёпишни тайинлади Ҳулкарга. Мухтор бозордан мева олиб келадиган бўлди.
- Бўл бирга борамиз,- деди Мухтор эрталабки чойни тахлаётганда.
- Келин нима қилади?
- Мен қандайини, қанча олишни билмайман~ку. Ўтган сафар унақа олибсан, бунақа олибсан деб кўзимни очирмаган эдинглар. Сиз болаларга қараб туринг. Ё ўзингиз юринг.
Мақсад холани ёлғон қон босими бугун чиндан ошиб кетганди. Бозор боргулик ҳоли йўқлиги учун бош ирғади.
- Кўп қолиб кетманглар.
- Ҳўп.
- Чой ичмаймизми?- деди Ҳулкар.
- Кеч бўлиб кетади. Эрталаб "свежий" пайти оламиз. Бўл.
- Майли.
Ҳулкар тез кириб кийиниб чиқди. Мухтор кўчада машинада уни кутиб турарди.
- Кетдик,- деди Ҳулкар орқа ўриндиққа ўтириб.
Иккиси ўша сомса воқеасида тортишиб қолишгани тузук гаплашмаётган эдилар. Йўл бўйи ҳам шунинг учун жим кетишди.
- Тезроқ ол, машинага олиб бориб қўйиб кийим бозорга ўтамиз.
- Нега? Нима оламиз?
- Бозорга келиб қуруқ кетмайлик деяпман-да. Ўзингга болаларга бирон нарса ол.
- Ҳа, майли "детский" жой бор битта. Бир хил қилиб кофточка оламиз бўлади.
- Майли, юр.
Иккиси бозор оралаб кўп нарсага эътибор бермай, фақат доим борадиган дўконлари томон боришарди.
- Ҳулкар,- деди бир пайт олдинда кетаётган Мухтор тўхтаб.
- Ҳа.
- Мана бундан олмайсанми?- деди ташқарига чиқариб илиб қўйилган ҳарир аёллар либосларини кўрсатиб.
Ҳулкар ўқраймоқчи эди эплолмади, лаби кулгуга бурилди.
- Бор~ку, бундан.
- Ҳааа, янги ол, ўзим эриб турганимда.
Ҳулкар атайин эркаклар кўриб олиб берсин дегандек, ҳеч уялмай илиб қўйилган тунги либосларга қараб кулимсиради.
- Сен кириб ол. Ма пули.
-Сиз қаёққа?
-Мен ҳам кирсам ноқулайда. Болаларга кийим танлаб тураман. Сен энг чиройлисини танла. Кечқурун сюрприз қиласан.
-Ҳооо, ёқмай қолсин.
-Тезлаш кетиш керак.
Ҳулкар эри тутқазган пулни олиб хурсанд сотувчи томон юрди.
-Менга энг чиройлиларидан кўрсатингчи.
-Келинг ичкаридан бундан зўрлари ҳам бор.
3⃣1⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
Эр-хотин бозордан лаблари тўла кулгу билан қайтишди. Мақсад хола ошхонада ҳам овқат қилаётган хотинига гурунг бериб ўтирган ўғлига қараб ғаши келди. Эркак деган оёқ остида ўралашмаса~да. Тавба. Хотинини олдида ўтиришига ўлайми энди. Мақсад хола атай кириб бориб икковини гапини узди. Мухтор бир оз онаси билан гаплашиб чиқиб кетди. Ҳулкар эса чапга қараган кўйи лабини бурди. "Шахзода билан атай битта уйга тиқиб қўйганди. Мен билан ўтирганига ғашлари келди.
Мақсад хола эса вақтни имиллаб ўтказган жиянини койиб қўярди ичида.
Хўш Шахзода тинчмиди. Йўқ у ўз стратегиясига кўра ҳамон ҳаракатланишда давом этарди. Мухторга шу куни ҳам ҳабар ёзиб мароқли ҳордиқ тилади. Ўз навбатида у ҳам жавоб қайтарди. Гарчи Мухтор буни оддий қариндош~уруғчилик деб билсада, барибир Ҳулкар кўриб қолмасин деб ҳабарларни ўзидан ўчириб ташларди. Бугун эса сал қолса қўлга тушай деди. Ўзи айби~ку йўқ эди~я, барибир хотин киши эри иккинчи хотинликка олмоқчи аёл билан ёзиши ўла қолса тушунса!
Ҳуллас, телефон титиб Ҳулкарни болаларни ухлатиб сюрприз қилишини кутиб ўтирар экан, Шахзодадан хабар келди.
Яна овозли хабар. Эшикка бир қараб хабарни очди.
- Мухтор ака яхшимисиз? Эрта вақтингиз қандай? Сизда бир ишим бор эди-да. Маслаҳатингиз керак бўлиб қолди.
- Қачон?- деб хабар ёзиб жўнатмоқчи эди Ҳулкар кириб қолди.
Беихтиёр телефонини экранини ўчирди.
- Ҳа, нимани яширяпсиз?- деди Ҳулкар шубҳа билан,- Қани?
- Нима қани?- телефонни орқасига яширди.
- Кўрсатинг?!
- Аввал ўзинг кўрсат,- Мухтор Ҳулкарни қўлидан ушлаб олди.
- Бугун олганингни.
- Аввал телефонни кўрсатинг!- Ҳулкар тегачоғлиқ қилаётган эрига қаршилик қилиб телефонга интилди.
- Яхши кўрсатмайсанми? Майли менга ўзи кўйлакдан кўра ичидаги қизиқ эди...
Ҳулкар жонини оғритмай ҳужум қилаётган эрини итариб нари қочди.
- Бўпти кийиб келаман. Қимматга олдим, ахир. Бошқа ҳеч кимга кўрсата олмасам. Қарамай туринг,- Ҳулкар шкаф олдига келиб таҳдид қилди.
- Бўпти мана,- Мухтор юзини ёпиб кўзига борган бармоқларини очди.
- Хўш ёқдими?!
Ҳулкар эри барибир қараб турганини кўриб, пушти тунги либосини ҳалатини киймай бир айланди.
- Энди телефон!
- Жонимни сўра, телефон сўраб нима қиласан?! Ўзимни сўрай қол!- Мухтор ётоғидан тушиб Ҳулкар қучоғига олди.
- Йўқ менга телефон керак.
- Мен буни телефон учун олиб берганим йўқ! Мухтор Ҳулкарни кўтариб олиб айланиб ўтиб чироқни ўчирди.
🌹
Ҳулкарни шу билан телефон ҳам эсидан чиқиб кетди. Уни ҳаёлида бошқа нарса айланарди. Эркаклар бола~чақали бўлиб, рўзғор ташвишлари билан чалғигани билан эр~хотин муносабатларида илк келин~куёвлик давридаги каби жўшқинликни исташар экан~да. Улар ҳатто Шаҳина туғилганда ҳам шунақа бир~бирларига тўймай талпинишарди. Кейин икки бола касал бўлавериб ҳамма эътибори болаларга қаратилди. Шунда ҳам Мухтор нолимасди бирон марта. Аммо муносабатлар шунчаки эҳтиёжга айланди. Кейин Орзу туғилди. Ташвиш яна кўпайди. Қайнонасини дийдиёси бошланди. Ана ўшанда Мухтор Ҳулкарга яхши гапиришни камайтирди. Онасини олдида "хотинқули" деган гапни эшитишни истамади. Ўз~ўзидан ёлғиз қолгандаги суҳбатлар ҳам камайди. Ўғилой туғилгач эса гаплашмай ҳам қўйишганди. Ҳулкар у пайтда уй ҳизматчиси мақомига тушиб бўлганди. Ҳа... У келин ёки рафиқа эмас айнан уй хизматчиси бўлиб қолди. Эрига бирон нима гариришга ҳадди ҳам сиғмай қўйганди. Ҳаммаси ўтиб кетди. Энди катта одамлармиз деб ўйлаб ўзини овутарди.
Ҳулкар оҳирги пайтлар психологларни "эрингизга севимли бўлиш учун ўзингизни севинг" деган гапини мағзини тушуниб олди. Нафақат эр, балки қолганлар учун ҳам қадрга эга бўлиш учун асли ўзини қадрига етиш керак экан. Одамлар фидо бўлганда жон тўшамас эканлар, уларни янчиб ўтиб ўзини яхши кўрганга фидо бўлар эканлар! Мана қайнсинглиси, қайнонаси ва онасидан мисол. Улар билан ҳисоблашилади. Чунки аввал бошидан ҳаммани шунга ўтгатишган. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эканини тасаввур ҳам қила олишмайди. Шу сабабли мўмин~қобил Ҳулкарни ўзгарганини ҳазм қила олишмаяпти. Уни ўзини севишга ҳаққи йўқ экан.
- Лекин шундай бўлади,- деди ўзига ~ўзи Ҳулкар,- Ўғилойимни ўлими бекорга кетмайди.
3⃣2⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
У билан қўшиб сизга бир оғиз оғир гап қайтармаган, кўзингизга тик қарамаган, айтганингизни сўзсиз бажарган Ҳулкарни ҳам ўлдирдингиз. Буни унутмаймай. Сизга унуттириб қўймайман.
🌹
Мақсад холани туғилган кунида учта овсин ҳам йиғилиб бирга тайёргарлик кўришди. Катта ўғил Алишерни хотини Дилбар оғир босиқ мулоҳазали аёл. Иккинчи ўғил Йўлдошни хотини Умида яхши томонга иккиюзламачи. Қайнонасини ёмон кўради. Фақат феъли ёмон эридан ўтиб бирон нарса дейишга қўрқади. Ўғиллар орасидан битта у онасига ўхшаган. Тили захар. Гап келганда отаси тугул онасини ҳам аямайди. Шунинг учун уни олдида ўйлаб гапиришади.
- Ойнисамизни бир бахти чопибдийей,- деди Умида олма еб ҳовлида айланиб юрган қайнсинглисига деразадан қараб,- онасини бизга қилганлари қизидан қайтса керак деб ўйлагандим.
- Ҳали ҳаёти олдинда,- деди Ҳулкар,- бошига бир ташвиш тушса билинади кимни қандай экани. Меҳрибон эрни ҳам, тенги йўқ қайнонани ҳам. Синалмаган отни сиртидан ўтма дейди-ку.
- Ҳа. Агар мен ҳам бой оила қизи бўлиб, орқа олдим мебелга тўлиб келганда ойижоннни асл юзини кўрмасдим,- деди Дилбар тилга кириб,- ўқиб пул топиб одам ўрнида кўрилдим~да.
- Меничи уч йил болам бўлмаганига озмунча қилишдими? Ўйлаб қоламанда, агар келгандан болам бўлганда мен эримни ҳам, қайнонамни ҳам билмай ўтиб кетардим. Ҳозир ҳам ўтириб ~ўтириб ўша пайти айтган гапларига ҳўрлигим келади. Мана қатор қилиб ўғил ҳам туғар эканман. Кўнглимни шунча оғритиб ўзларини эсидан чиқиб кетган, меникидан чиқмайди лекин.
Ҳулкар жим. Ҳаёлига бошқача ҳаётни гавдалантирди. Ростдан у ҳамма сарполарни жойида қилди, бирдан бўйида ўтди.
Агар ўғил ҳам туққанида... Катта келин каби ишлаб уй ишларини чала қилмасди. Иккинчи келиндек тилли жағли эмасди. Нима деса кулиб "ҳўп бўлади" деб турарди. Агар ўғил туққанида...
Баъзан одамларни асл башарасини кўриш учун ҳаётингизга кириб келганларга раҳмат айтиш керакми?
- Анави Шахзодами?- овсинини гапидан сергакланди Ҳулкар. Деразадан қаради. Ростдан у. Юзсиз қандай келди экан?! Ҳулкар аччиғини зўридан пичоқни маҳкам қисди.
Икки овсин ҳам гапни бир учидан хабардор бўлгани учун бир-бирларига қараб бош чайқаб қўйишди. Шу куни Ҳулкар ўзини йўқотиб қўйди. Шахзодани ҳеч нима бўлмагандек ҳиринглаб туриши, қайнонасини кўриб қўй "ҳоҳлаган куним ўрнингга олиб келаман, буни" дегандек қарашлари юрагини олов бўлиб ёқар, аммо тилига бирон тузук гап келмасди. Энг ёмони эса... Тортданни дастурхонга тортиш учун тайёрлаётган пайти ошхонадан яхшигина кўринадиган ҳовлида эри билан турган Шахзодани кўриб жойида қотиб қолди. Мухтор ташқарига чиққанида, ташқарида ўйнаб юрган ўғлидан хабар олиш учун чиққан одам бўлиб, Шахзодани уни ёнида пайдо бўлди.
- Мен пулингизни олиб келгандим,- Мухторга пул узатди у.
- Айтдимку керак эмас деб. Бегона эмас жияним. Амакисидан совға олса олибди,- Шахзодани пул тутган қўлини нари сурди Мухтор.
- Йўқ, олмасангиз бўлмайди,- Шахзода пулни Мухторга жуда яқин келиб чўнтагига солди.
- Бу нима қилганинг ол,-Мухтор пулни олиб Шахзодани момиқ билакларидан тутиб қўлига тутқазди.
Деразадан паналаб турган Ҳулкарни у пайқаганди. Асли нияти ҳам шу эди. Ишини битириб, яна бир нарсалар деб Мухторни елкасидан қоққанча нари кетди... Ҳулкар эса қўли қалтираб тортни зўрға дастурхонга тортди. Кейин болалар билан ўйнаб уйқу вақти ўтиб кетиб инжиқлик қилишни бошлаган Орзуни хонасига олиб кириб кетди. Боласини кифтига уриб ухлатяпти~ю ҳаёли эри билан Шахзодани қилиғида.
"Йўқ, улар ҳеч ҳам ажралиб кетмаган. Шунчаки эримни қизларига кўзи қиймади ажрашгани. Мени озроқ ўзимга келишимни кутган... Балки кутмаганҳамдир. Ўша пайти никоҳига олган бўлса ҳам қаердан биламан. Шаҳардаги уйга бирон марта бориб кўрмадим~ку. Ҳали қурилиши тўла битмаган деди. Аллақачон битиб мана бу мегажин билан билганини қилиб юрган бўлса мен қаердан ҳам билардим...."
Ҳулкарни ҳаёлида Шахзода пул узатгани, Мухторни олмагани, кейин бир-бирини пинжига киргудек "сен ол, мен ол" ни давом эттирганлари келиб кўзлари ёшланди. Наҳотки Мухтор шунчаликка боряпти. Орада нимадир олди~берди бўлмаса нега бир~бирига пул тиқиштиради.
3⃣3⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
Ҳулкар ич~этини еб қизи ухлаб қолса ҳам ўрнидан турмай анча ётди. Меҳмонлар тарқамоқчи бўлиб турганини эшитиб ноилож чиқди. Ростдан ҳамма қўзғалибди. Бироқ улар орасида Шахзода кўринмасди. Чунки у бир соатча олдин зарур ишим бор деб Мухтордан илтимос қилиб уйига олиб бориб қўйишни сўраганди.
🌹
Мухтор қовоғи очилмай идишларни ювиб, уйларни супуриб чиқаётган хотинига қараб нима гап эканини англади. Аммо уни ҳам тушунди. Ахир Шахзода билан ўрталаридаги гапни ҳаммасини бўлмаса ҳам бир қисмини билади. Кўнглини олиш учун у ёқ бу ёқдан гап ташлаб кўрди бўлмади. Ҳулкар эшитмаганга олиб ўтиб кетди. Кечқурун эса ухлаш учун болаларини хонасига кириб олди.
- Қани нима қиляпсизлар?- деди қизларини хонасига кириб, чироқ ўчган бўлса ҳам.
- Ухлаяпмиз, дада,- норози минғирлади катта қизи.
- Ҳимм. Ҳамма ухладими?
Ҳулкар жавоб бермай, Орзуни ёнида ётаверди.
- Тур Ҳулкар жойингга бор. Орзуни қисиб қўйибсан,- деди хотинини аразига эътибор бермай.
- Болаларни уйғотиб юборасиз. Бориб ухлайверинг.
- Ҳулкар.
- Дадаси болаларни олдида тортишиш ниятим йўқ. Боринг.
Мухторга хотинини гап оҳанги ёқмаса ҳам индамади. Жаҳлидан тушса гаплашаман деб чиқиб кетди.
Аммо Ҳулкар жаҳлидан тушмади. Уни асаблари неча кундан бери қайнонаси билан кечаётган пичинг жангларидан чарчаган эди ўзи. Бу ортиқчалик қилди.
🌹
- Нега тушунмайсан?- бақирди Мухтор гапини эшитмай зарда билан чиқиб кетаётган хотинига,- пул бераман деди. Ҳўп қарз бергандим. Қайтариб ололмайман~ку қариндошим бўлса.
- Шунча одам қолиб сиздан сўрайдими? Тез-тез учрашиб турасизми?
- Учрашмадик. Шаҳарда экан. Телефон қилиб сўради. Картасига ташладим.
- Ҳиммм. Телефонлашиб турамиз денг.
- Ҳулкар тирноқ остидан кир қидирма илтимос!
- Ҳа мен шунақа тирноқ остидан кир қидирадиган ичи қора аёлман. У эса ёш, чиройли ва ёрдамга муҳтож, бечора бева.
- Ҳулкар дедим.
- Бу эртагингизни бориб катта холангизга айтинг,- Ҳулкар қалтираганча чиқиб кетди.
Мухтор уффф тортиб бошини чангаллади. Бу хотинлар уни бир кун адо қилмаса бўлди эди.
Шу кичик ҳодиса изидан катта муаммоларни олиб келди. Ҳулкар қайнонасини табири бўйича, яна "қутириб кетди". Ҳали унга, ҳали бунга гап қоча бошлади. Мактабга чиқиши керак бўлган Гулжамолни мактаб формасидан ҳам катта жанжал чиқиб кетди. Мухтор уйни кредити туфайли рўзғорга қийналиб қолгани учун озроқ пулни тежанглар деб илтимос қилди. Шу пайтгача нафақасини ўзига сарфлаб юрган ота ўғилини биринчи тушинди. Ва асосий катта ҳаражат ёғ, ун, газ, электр тўловини бўйнига олди. Мақсад хола гарчи пулини рўзғорга сарфламаса ҳам ҳаражатларни назорат қилишни измига олди.
Ҳулкар ҳамма тергашларга индамади-ю, қизига мактаб учун кийим қилиб келингандаги гапга чидолмай портлади.
- Калта олибсиз,- деди Мақсад хола.
- Бундан узуни қанча бўлади. Тиззасидан тушиб турибди.
- Булар ўсадиган ёшда. Бир йилда бўлмай қолади.
- Бўлмай қолса тўр уласа бўлади. Ё ана ҳа демай синглиси чиқади мактабга. Изидан бор кеяверади.
- Пул сарфлаш жони ~дилингиз. Ўғлим бечора ҳаллослаб чопгани~чопган.
- Чопса шу болалари учун чопяпти-да.
- Уйда ўтириб олиб осон гапириш.
- Нима сиз кўчага чиқиб ишлаяпсизми? Ё пенсиянгиздан бир сўм сарфлаяпсизми? Бешик тўйи қиламан деб ҳаммасини йиғиб юрибсиз~ку.
- Вой сен ҳали мени еганимни гапиряпсанми? Есам ўғлимни пулига келганни еяпман.
- Мени қизларим ҳам ўғлингиздан бўлган. Кўчадан олиб келмаганман. Кунда кун ора еган нарсаси билан кийган кийимига ёпишасиз.
- Вой мен ўлай. Ўғил туғмай ўлай. Мендан ўғлимни айириш сени ниятинг шунинг учун ҳам Худо ўғил бермаяпти сенга. Ниятингга яраша.
- Гапни болаларимга тақаманг,- Ҳулкар зарда билан хонасига кириб кетди. Қанча ўзини тутай деса ҳам кўзидан шовуллаб ёш оқарди. Қайнонасини ҳар бир гапи юрагига ҳанжардек ботарди.
Битта мактаб кийим бошлаган машмашадан бехабар Мухтор уйига келиб биринчи онасига дуч келди. Боши боғланган онасини кўриб ҳавотир билан ёнига борди.
3⃣4⃣
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16
Узримни қабул қилинглар. Вақтим озгина тиғизроқ