Мафтуна Абдуллаева
🌹
Мухтор гарчи ҳеч сўз демаган бўлса ҳам индамай машинасига миниб уйига келган Ҳулкарга овқатлангунча кўз қирини ташлаб қўярди. У паришон ўтирар ҳар замонда чуқур нафас олиб қўярди. Яхшиям болалар бор. Ўртадаги ноқулай сукутни бузиб буви ва бобосини ҳам гапга тутиб туришибди. Мақсад хола Ҳулкар кириб келганда қош учириб қўйди. "Қаерга кетарди. Сиғмаслиги аниқ эди. Ёлғондан болаларини бериб юбориб кириб олишга баҳона қилди. Қўйган томошаларинг учун кўрсатиб қўяман ҳали сенга!" деб қўйганди.
Ҳулкар эса отасини сўзини икки қилмай келди. "Яхши мен ўзим ажрашишга ҳақсиз эканман, шундай қиламан, Мухтор акани ўзи ажримга ариза беради!".
Хотинлар кўнглидаги ўйдан бехабар эркаклар эса, бемалол овқат еб ўтиришарди.
🌹
Икки аёл қалбида қайнаган вулқон кўп кутиб ўтирмай тутабгина борлигини билдириб қўйишни бошлади. Мухтор эрталаб ишга кетгач, Ҳулкар ҳар доимгидек қолганларга нонушта тайёрлай бошлади. Бу пайтда уйдаги икки сигир овқат сўраб мўрай бошлашди.
- Жониворларга қарадингизми?- деди юз ювгани чиққан Мақсад хола.
- Йўқ.
- Биринчи молларга қараб кейин нонушта таҳланг эди. Жонга тегишади энди.
- Мен йўғимда ким қараган бўлса, ўша қарайверсин,- деди Ҳулкар безрайиб,- мен қарамайман.
- Нима?- Мақсад холани жаҳли мультфилмлардагидек қулоғидан чиқиб кетди.
- Эшитганингиз. Мен бундан кейин эркаклар қилиши керак бўлган ишларни қилмайман.
- Ооо менга қара..
- Ҳа... Ҳа тинчликми?- ҳезланиб келинини олдига бораётган хотинини қўлидан тутди эри.
- Молга қарамасмиш мана бу кишим,- кесатди Мақсад хола.
- Ҳа... Ўзим қарайман. Шунга шунчами... Сизлар чой тахланг. Болалар боғчага кеч қолади. Мен ҳозир келаман.
Бирин~кетин набиралари туриб келган Мақсад хола индамай ошхонага кирди.
Эри Байрамали амаки эса ҳар замонда бош чайқаб жониворларга қарарди.
Бу одам бир умр хотинини айтганини қилиб яшади. Ўзида мустақил фикр йўқ, беғам инсон эди. Хотини бирин~кетин қиз туғиб ташлаган келинни зиммасига ҳамма ишни юклаб қўйганида бошида "қўй хотин ўзим қиламан" деди. Лекин Мақсад хола, "мен келинлик пайтим, ҳеч ким қўй сен мен қилай шуни демаган, жим ўтиринг" деб қайириб ташлагач "билганингни қил" деб телевизор тагидан чиқмай қолди. Бугун ҳам эрта тонгдан келин кетгандан бери қилаётган ишига отланган эди, хотини "келин қилади" деб қўймади. Аммо келин ёмон қилди деб бош чайқаб қўярди. Хотини энди кўзини очирмайди келинни деб ўйларди. Аммо... Ҳулкарни асло бўш келиш нияти йўқ эди. У гўёки йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ солдатдек душман қаршисида тик турарди.
- Кўнгингизга шунча қарадик етар. Ўзингиздан жабрдийда ясашни тўхтатиб ҳаётлингизни жойига келтириб олинг. Билиб-билиб ишингизни қилинг.
- Агар гап мол~ҳол ҳақида кетаётган бўлса, жавобимни айтдим. Мен келин сифатида қиладиган ишимни қиламан. Эркакни ишини эркак қилсин.
- Кўп тилингизга эрк берманг. Қайтиб онангизни уйига учиб борманг.
- Шундай бўлса сизга имконда. Шахзодахонни келин қиласиз. Лекин Мухтор акам имкон бермас ҳам жиянингизни танламади.
Мақсад хола умрида кўзига тик қарамаган келинини сўзидан ҳам нафрат билан термулиб туришидан сесканиб кетди.
- Сен мени ҳали билмабсан,- деди кейин ўзини қўлга олиб,- ҳали қаламингни қирқиб ўша жиянимни олиб келаман ҳали.
- Бемалол,- Ҳулкар дастурхонни йиғиб бўлгани учун ошхонадан чиқиб кетди. Ичида эса қаттиқ титроқ пайдо бўлди. "Бўлар экан~ку! Мана дилимдагини гапирсам ҳам осмон қўлида турмаган экан, бошимга қулатмади. Нега шунча қўрқдим... Борадиган жойим бор эди. Акам билан отам ҳор қилиб қўймасди. Қолаверса Мухтор ака ҳам ташлаб кета олмас экан... Аввалроқ кетиб қолганимда... Ўғилойни яхшироқ даволатганимда... Эҳ қизим... Сени онанг ўлдирди. Қўлидан ҳеч иш келмади. Қўрқди. Сенгинани қиз бўлиб туғилганинг учун бир исноддек яшириб ўтирди... Ўн кун шифохонага ётсанг неча кун қовоқ қилишди... Улар сени яшашга ҳаққи йўқ деб билишди. Мана мақсадига ҳам етишди... Лекин кўрамиз... Бу ёғига қандай тинч яшар экансанлар. Ҳамманг битта-битта жавоб берасан."
Ҳулкар кўзларидан оққан ёшни артиб хонасига кириб кетди.
1⃣9⃣
🌹
Ана шу кундан Ҳулкар билан Мақсад хола орасида тез-тез тортишувлар бўла бошлади. Авваллари нима деса индамайдиган келинини ичидагини қўрқмай айтишига сира кўника олмасди қайнона. Бундай пайти ҳали қизлар тарбиясидан, ҳали ош овқатдан, ҳали пул сарфлашдан тортишув келиб чиқаверарди.
- Лаллайма, сал "шустрый" бўл,- деди бир куни катта қизи қўшнини қизи билан тортишиб кирганда Ҳулкар,- Ҳаққингни талаб қилишни ўрган,- аслида Ҳулкар бу гапни қайнонасига тегиштириб айтмаганди. Лекин Мақсад холани қулоғидан тутин чиқиб кетди.
- Беткачопарликни ўргатаверинг, эрта эрга текса кетига икки тепиб ҳайдайди.
- Энди пешонада бори бўлади,- қайнонасига баддуоси ёқмади Ҳулкарга,- онаси бўйин қисиб юргани билан ҳам кун кўргани йўқ.
- Ҳали кун кўрмадингизми? Сизни шароитингиз унча~мунча одамда йўқ. Бир нарсани қойиллатгандек карилламанг.
- Нимани қойиллатмадим,- ғазабдан титраб кетди Ҳулкар,- бирон марта супирилмаган уйингизга меҳмон келдими? Бирон кун қозон қайнамай оч қолдингизми? Келган меҳмонни ҳўмрайиб кутиб олдимми? Биронта маросимда қўлингизни совуқ сувга урдингизми? Ёки оппоқойим қизингиз бирон иш қилиб жони койидими? Айтинг камчилигимни!
- Қизимни қўшма,- деди "ўғил туғиб қўй" деган гапни айтса, бу "псих" келинни яна жағи очилишини, таъналарини эшитишни истамай.
- Сиз ҳам мени қизларимни аралаштирманг. Мен Худо берганини туққанман.
- Калласи айниб қолибди буни,- Мақсад хола келини очиқ нимани қойиллатмаганини айтмаса ҳам, Ҳулкар сезиб туриб очиқ айтганига асабийлашиб кетди,- энди ўғлимни умри шу тентак хотин билан ўтади...
- Шахзодани олиб беринг,- ортидан бақирди Ҳулкар,- ўзини келиб тушмаган хонадонида кўз~кўзласа ҳам ҳар қалай эси жойида.
- Ҳали олиб ҳам бераман. Қараб тур,- Мақсад холани азбаройи аччиғи чиққанидан бир муддат тилига гап ҳам келмай қолди. Кейин хонасига кириб кетиб бошини ушлади.
- Шу қилганинггами?- деди аччиқланиб. Ўғли келса айтиб беришни дилига тугар экан. Тавба кўзингга қўрқмай гап қайтараётган одамдан қандайдир ҳайиқар экансан?! Яна кўзини чақчайиб туришиничи буни.
Кеч киргач Мақсад хола дастурхон атрофида чувиллаб ўтирган набиралари олдида индамади. Аммо улар кетгач, туриб кетмоқчи бўлган Мухторни тўхтатди:
- Ўтир гап бор.
- Эшитаман.
- Бу хотинингни кеч бўлмаси йўқот. Мен Шахзода билан телефонлашиб турибман, уни кўнгли ҳалиям сенда. Бу хотинингни энди одам бўлмайди. Псих бўлиб қолибди. Мен билан тиккама~тикка уришади. Сабрим тугаяпти. Бир куни қувиб соламан. Мен ўзимни ўйламаяпман. Сени умринг беҳуда ўтмасин дейман.
- Қизларим нима бўлади, она,- Мухтор чарчаган кўзларини онасига тикди,- Сиз мени қанча ўйласангиз мен ҳам қизларимни шунча ўйлайман. Ҳулкар аламзада. Озроқ ўзига келсин. Сабр қилайлик.
- Ҳа демай бир ой бўлади. Ўзига келиш ҳам шунча бўлар.
Менга тап тортмай гап қайтаради. Давлениям ошиб ўлиб қолайми?
- Она, ёмон ният қилманг илтимос. Чарчадим.
Мақсад хола Мухтор чарчадим сўзини қайси маънода айтганини тушунмади.
Ҳулкар билан Мухтор ораси ҳам яхши эмасди. Йигит қанча ҳаракат қилмасин, Ҳулкар тузук гап қўшмасди. Гўё уни қалби қотиб қолганди. Аввал бир оғиз яхши сўз эшитишга зор мўлтираб турган кўзлари, энди қанча ширин гап айтмасин кулмасдм.
Доим гаплашгиси кулишиб ўтиргиси келса, энди ҳаммадан олдин ўрнига кириб ётиб оларди. Олдин қизлари билан дадасини орасини яхшилашга ҳаракат қилса, энди болаларни айлантириб келиш керак эди~да, деган таклифга йўқ деб жавоб берди...
Ҳаммаси алмашди. Энди Мухтор хотинини кўнглини тополмай ҳалак, энди Мухтор ҳам хотинини, ҳам онасини қовоғини кўтаришга мажбур...
Ҳулкар эса бу уйда қолишни сира истамасди. Ич~ичидан кетишни истарди. Ҳовлини ҳар четидан ўзига қилинган ҳўрлик ўрмалаб келиб, юрагини кемирарди. Ташқарига иш қилгани чиқса юраги безовта бўлаверарди. Ўрганиб қолган шўрлик юрак. Ишимни тезроқ битирай, Ўғилой йиғлаб кетди деган ҳавотир ҳамон юрагида турибди. Кейин бирдан бўшашади. Ўғилой йўқ-ку! Энди алам қамчисини олади. Шу жасоратинг аввал қаерда эди? Болам касал қилмайман дейиш шунча қийинмиди? Нечанчи асрда яшаяпсан нега ўзингни қул қилишларига индамадинг? Нега дилингдагини ҳеч йўқ эрингга айтмадинг?
2⃣0⃣
Эр! Эшитмасди! Ҳа, у қилғилиқни қилиб ғамхўр бўлиб олди. Битта болани бошини еб, энди ўзидан меҳрибон ота ясаб олди! Яна битта қиз туғиб берсанг кўрасан асл башарасини! Яна ўша кун келади бошингга!
Оҳҳ... Ҳулкарни энг қийнагани, энг азоб бераётгани, энг қўрқаётгани шу. Аммо буни онаси тушунмайди. "Битта туғсанг дардинг арийди". Ўша биттани бино бўлиб туғилгунича озмунча юрак ҳовучладими? Яна аппаратга бориш, шифокор кўзига мўлтираш...
Йўқ. Яна қиз туғиб, ўлдиргандан ёки ҳайдалгандан ҳозир алоқаларни узгани маъқул. Мухтор қанча чидарди. Нари борса бир ой. 10 кундан кейин Ўғилой ерга қўйилганига 40 кун бўлади. Қайинсинглиси ҳам келиб томоша яна авжига чиқади. Ўшанда Мухторни ўзи ҳайдаб солади. Онасини қўлидан ҳеч нарса келмайди кейин.
- Нималарни ўйлаяпсан?- Мухторни гапидан чўчиб кетди. У қизларидан кейин солинган ўрнида Ҳулкарга қараб ётарди.
- Ҳеч нарсани,- Ҳулкар бошқа томонга ўгирилди.
- Болаларга учта ётоқ олиб нариги хонага кўчирамиз,- Мухтор Ҳулкарни қилиғига
парво қилмади,- якшанба куни ҳаммамиз бориб танлаб келамиз.
- Кераги йўқ. Қизларим мендан ажралмайди.
- Катта бўлиб қолишди. Энди биз билан ётиши яхши эмас.
- Биз деган нарса қолибдими?- Ҳулкар гап тамом дегандек кўрпасига кўпроқ бурканди.
Мухтор эшитилар~эшитилмас уҳҳ тортиб қўйди. Қўлига телефонини олди. Ҳар доимгидек унга овунди. Уни Ҳулкар ўйлагандек
бардоши тугаб борарди. Бир куни иккиси ўртасида жиддий суҳбат бўлиши турган гап эди. Аммо иккиси бу суҳбатдан икки хил мужда кутар эдилар.
🌹
Қайнонаси чангини чиқариб овсинини ёмонлаб кетгач, Дилбар ишга аралашишга қарор қилди. Аслида эр~хотин орасига эсини еган тушади деган гап бор. Аммо бунақа вазиятда кимдир орани ислоҳ қилмаса ҳам бўлмасди. Шунинг учун эрта ишларини эртачи битириб ўзи ҳам кўп қийинчилик кўриб чиқиб кетган қайнонасини ҳовлисига боришга қарор қилди. Нияти Ҳулкар билан гаплашиб озроқ ҳовуридан тушириш эди.
Лекин у боргунча...
Ўша куни уйларига Руфатни онаси, Мақсад холани опаси Омина опа келди. Бу аёлни фаросатсизликда Руфатдан қоладиган жойи йўқ эди. Руфат атайин Мухторни ўғилсизлигини юзига солса онаси ҳам ундан қолишмасди. Бойвачча яшайдиган опасига қандайдир ғарази келарди. У ўзича кўнгил сўрар қилиб келгани билан, ҳокисор келинни чақиб олишни унутмади.
-Ҳа, келин хафа бўлманг, олган Худойим беради ҳали. Бу сафар ўғил берар. Ўрни билинмай ҳам кетади ҳали.
-Оғирлиги тушяптими?
-А?- Омина опа доим бунақа гапларга жилмайибгина қўядиган келинни гапини янглиш эшитдим деб ўйлади.
-Мени қизларимни оғирлиги тушяптими?
-Вой мен бундай демадим. Мен...
-Ичингизда қизингиз тўртта эди, биттаси кетса нима қилибди деб ўйлаяпсиз~ку. Ўғил туғсам қизимни ҳам ўрнини босадими?
-Вой... Мен ундай демадим...
-Деманг ҳам,- дастурхон ёзиб қанд~қурслар солинган патносни бўшатиб ўрнидан турди Ҳулкар,- қизларим сони нечталигини ўзим ҳам биламан. Эслатиб қўйишни яхши кўрадиганни эсини киритиб қўяман.
Бу гапга келигини ҳаммани гап билан "қопишига" ўрганиб қолган Мақсад хола ҳам ёқа ушлаб қолди.
-Келин мен сизни тушунмадим.
-Мен эса тушунаман. Сизни ҳам, анави эримга ҳасад қилиб қаерда бўлса ўғли йўқлигини юзига соладиган ўғлингизни ҳам.
Ҳулкар опа-сингилни оғзини очириб ўзи чиқиб кетди. "Ажаб қилдим- ўйлади у тиржайиб,- ичимдагини айтиш бундай зўрлигини билсам аллақачон айтардим. Оғир ботди гапим. Бир атайин оғир ботириш қандай бўлишини билиб қўйишсин ". Ҳулкарни ҳаёлини бир нималар айтиб меҳмонхона эшигидан чиққан аёллар бузди.
-Тўхтанг опа,- дерди Мақсад хола,- буни мияси айниб қолган.
Ҳулкар опани гапини эшитмади. Яхши гап айтмагани аниқ эди аммо. Улар чиқиб кетишгач, Ҳулкар дастурхонни йиғиш учун келди. Зум ўтмай ортидан қайнонаси кирди.
-Эсинг жойидами сени. Ё ўзим киритиб қўяйми а?!
-Нима қиласиз?- Ҳулкар чақчайиб турарди,- ҳайдайсизми? Марҳамат агар ўғлингиз кўнса албатта.
-Қўлидан келмайди деб ўйлайсанми?
-Йўқ, аксинча келишини кутяпман. Ҳайдаб солинг тамом. Уйимга кетиб, алиментга ариза бераман. Учта болам учун, ярим ойлигини олишга ҳаққим бор! Мазза қилиб еб ётаман. Уй олиб беринг десам йўқ ҳам демайди, қизлари учун.
2⃣1⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
Мақсад холани оғзи очилиб қолди. Шу унинг саккиз йиллик келиними? Наҳотки бир ойда шунча ўзгарди. Худди алмаштириб қўйилгандек.
- Шу қилганларингга Худодан топ.
- Қарғаманг,- бирдан жазавага тушди Ҳулкар,- мени тилимни қичитманг. Эримни онаси, болаларимни бувиси деб жим турибман. Мен қарғасам уйингиз куйиб кетади!
- Нима гап? Нима шовқин,- шу пайт дарвозадан Ойнисо кириб келди. У онасини жуда соғинган, шунинг учун, тикувчига ишим бор деб, чаллари бўлмаса ҳам келганди,- нега ойимга бақиряпсиз? Тилингиз чиқиб қолибдими?
Ойнисо доим пилдир-пис янгасини ҳозир бир оғиз гап билан жойига ўтқизаман деб ўйлаганди. Аммо Ҳулкар ғазаб ҳурижида эди:
- Сен камидинг кел. Лекин келиб ақл ўргатма менга.
- Оввв, ўзингизни босиб олинг. Ким билан гаплашаётганингизни биласизми?
- Ҳа. Ҳозирги эрига тегишидан олдин, синфдоши Анвар билан ўпкасидан ой кўриниб гаплашиб юрган қайнсинглим билан гаплашяпман.
Она-бола бақа бўлиб қотиб қолишди. Дарвоқе бу ҳамма нарсани билади~ку. Онани ўзи битта қизим севганига бераман деб, ўша билан севишиб юрганига ҳам индамаганди. У бола совчи қўймади. Кейин бу куёв чиқди. Ойнисо бошида йўқ деб кейин Лайли Мажнун бўлиб олди. Куёв жуда рашкчи. Шунга ўхшаш гапларни эшитса, ўзидан фаришта ясаб юрадиган Ойнисодан жаҳли чиқиши таъйин.
Вазиятни Мақсад хола қўлга олди.
- Юр уйга кирайлик,- деди ўзини босиб. Аммо кириб ҳам кўп ўтира олишмади. Ўн минут ўтар~ўтмай Шаҳина йиғлаб чопиб келди:
- Аям ўлиб қолди. Кўзини очмаяпти!
🌹
Ишларини битириб келган Ҳулкар, бемаъно деразага қараб ётибди. Шифокорлар стресс натижаси деб асабларини даволашди. Уйига келганига ҳам икки кун бўлди. Ҳалиям қандайдир ланж Болаларни боғчада. Ҳалиям ланж. Тушки ишларни битириб, мадори кетиб қолди.
- Шунчалик нимжонманми?- қулт этиб йутқинди,- нега ўзимни қўлга ололмаяпман. Баъзи келинлар бундан беш баттар кунларни кўришади. Лекин жинни бўлиб қолишмаяпти ~ку. Менга ҳар қалай эрим яхши қараяпти....- тамом. Неча кундан бери онасидан эшитган насиҳатни ўзига қилади. Аммо шуерга келганда яна ўзининг ҳақиқатига бошланиб кетади,- Эрим... Болам иситмада ёниб, ўлим билан олишиб ётган пайт мени калтаклаб уйқуни урган эрим... Ҳа ҳатто турмаганди ҳам. Эртачироқ олиб борганимизда тирик қолармиди...
Ҳулкар миясидан кетмаётган ана шу ўйдардан чарчаб кетди жуда ҳам. У шифохонага тушишидан олдин деярли ухламай қўйганди. Ҳа. Кечалари шифтга термулиб ўнги билан тушини фарқига бормай анча бедор тунларни ўтказди. Кейин улар ҳам ўз натижасини кўрсатди...
Даҳлиздан биров овоз берди. Дилбар овсини келаман деб қўнғироқ қилганди. Ҳулкар ўрнидан туриб овсинига пешвоз чиқди. Доим очиқ чеҳрада юрадиган, қизларини ҳам яхши кўриб эркалайдиган бу аёлни Ҳулкар яхши кўрарди.
- Ассалому алайкум, янга келинг.
- Ваалайкум ассалом. Яхши ётибсизми келин? Яхши бўлиб қолдингизми?
- Яхши рахмат.
Икки аёл био оз ҳол~аҳвол сўрашгач, дастурхон ёзаман деб турган Ҳулкарни Дилбар опа тўхтатди.
- Мен сиз билан ошиқча гаплашгани келдим. Сизга нима бўляпти келинжон? Бу таъна эмас мен сизни эшитишни истайман.
- Янга, жинни бўляпман шекилли... Ойижон роса хурсанддир, энди мени жиннига чиқариб, жиянларини олиб келсалар бўлади. Эримни миясини эговлаб ётгандир.
- Қўйинг келин, бунақа гапларни гапирманг.
- Нимани гапирай янга. Бор гап~ку.
- Келин, биламан ҳаммадан ҳафасиз. Кечира олмаяпсиз. Лекин... Тақдирга тан беринг. Ҳаммаси Аллоҳдан эканига иймон келтиринг.
- Юрагим ёниши қолмаяпти~да. Касал бўлиб ўладиган касал эмасди... Фақат иситма қилди бечора болам... Умри дори капалаб ўтди. Сал иссиғи тушса ҳам жилмаярди... Яхшироқ даволатса бўларди... Олиб қолса бўларди. Мана жинни хотинини даволатяпти~ку, дадаси. Онасига қарши ҳам чиқа оларкан... Мени ҳам икки қарич ҳамманики қатори тилим бор экан... Ҳеч кимдан қўрқмай сайрай оларкан... Нега буларни ҳаммаси учун мени қизим ўлиши керак бўлди... Шуларни олдин қилсак бўлмасмиди?
- Келин,- Дилбар опа Ҳулкарни тўхтатди,- шу гапларни Мухторни ўзига айтдингизми?
2⃣2⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
- Йўқ... Гапиришни ҳам, афтини кўришни ҳам истамайман.
- Унда бугун икковингиз бир гаплашиб олинг. Уйда ҳеч ким йўқ. Мухтор ҳовлида айланиб юрибди. Ҳозир чақираман. Дилингизда нима бўлса ҳаммасини айтасиз.
Ҳулкар ижирғанди нима кераги бор буни, деди ичида. Аммо янгасини хафа қилгиси келмади. Дилбар чиқиб кетиб Мухтор кириб келди, афтидан у ҳам ҳеч нарсадан бехабар.
- Тинчликми? Янгам келинни сизда гапи бор экан деди.
- Ишингизни ташлаб келдингизми?
- Ҳа,- хотинини истеҳзоли кулишидан ҳайрон бўлди Мухтор.
- Жуда меҳрибонсиз...
- Нима демоқчисан?
- Ҳеч нарса.
- Ичингда ҳеч нарса бўлмаса бунча ҳафа бўлмасдинг. Гапир, Ҳулкар.
- Мен гапирсам чидай оласизми?
- Чидайман. Гапирмаганингдан ёмон бўлмаса керак. Ичингда Ўғилойни ўлимида мени айблаяпсан тўғрими?
- Йўқ. Ўғилойни мен ўлдирдим,- Ҳулкарга "ўлими" сўзи жуда оғир ботди. Битмаган яраси тилиниб кетди,- мен қаторлаштириб қиз туғиб ташламаганимда у ўлмасди. Қиз туғдим деб бошимни эгиб, тилимни қисиб юрмаганимда, ойижонни таъналаридан қўрқмай яхши қараганимда, эримни бир суюқоёқ тортиб оляпти деб ўзимни ташвишимни қилиб қолмаганимда, нимага ҳам қиз туғилдинг деб нолимаганимда... Калтак еб ўлар ҳолда эмасдим... Ўшанда ухлаб қолмаганимда...- Ҳулкарни гапини оҳири йиғига айланиб кетди,- мен ўлдирдим. Озгина кучли бўлганимда бундай бўлмасди. Мен қиз туғиб айбдор эмасман. Қиз туғиш айб эмас деб ўзим ишонганимда... У ўлмасди. Кетишим керак эди. Сиз ҳам ўлиб турганингиз йўқ эди мени деб... Ажрашганимда қизим тирик бўларди.
- Ҳулкар, умри кунини бермаса қаерда бўлса ҳам олиб кетарди.
- Ўзингизни шундай оқлаяпсизми ҳали. Агар Ўғилой ўлмаганда, бошқага уйланардингиз! Келин тахт эди! Мени қизимни бир марта ҳам қўлингизга олмагандингиз, лекин уни ўғлини машинангизга миндириб олиб юргандингиз! Онангиз билан иккингиз уялмай менга шуни айтдингиз ҳам! Қўлингдан нима келади, қара Ҳулкар, эшит Ҳулкар, сен қизтуғарни ҳайдаб ўрнингга бошқасини олиб келамиз. Ўғил туғадигани келади дедингиз! Онангиз~ку майли... Келганимдан ёқтирмасди ўзи. Сизчи... Сиз менга қандай ваъдалар берган эдингиз! Айтинг! Мени шунча ҳор қилиш учун олган эдингизми? Бирон марта бўлсин "Тўхта Мухтор, бу аёл сени болангни туғди, ахир. Ўзига қолса қўйнингни ўғилга тўлдирарди демадингизми? Ҳамма таъна қиляпти, ҳеч бўлмаса мен кулиб қарай" демадингизми? Бир юзингиз очилиб қарашингизни қанча интиқ кутдим. Энди меҳрибончилигингизни бошимга ураманми? Тўрт бола, рўзғор билан емирилиб тугаган асабларимни жойига қайтара оласизми? Қандай кўнглингиз борди Мухтор ака, мени бошқаси билан алмаштириш шунчалар осонмиди сизга. Шунча меҳрибон экансиз нега ўша пайти ўйламадингиз? Қандай кўтаради деб ўйламадингизми? Ёмон йўлга юрмадим, на сизга, на ота~онангизга гап қайтардим, бўйи бўйимдан баланд синглингизни киригача ювдим! Менга шу тариқа раҳмат айтдингларми? - Мухтор Ҳулкарни бақириб, йиғлаб, уни кўксига уриб ичидагиларни чиқариб олгунича индамай ўтирди.
- Бўлдими? - йиғлай- йиғлай ҳолдан тойган хотинини қаттиқ қучди,- Ҳамма гапинг тўғри. Ҳақсан...Аммо яна битта ҳақиқат бор...Мен сени ҳалиям яхши кўраман. Қизларимни ҳам...Фақат...Кеч англадим...
Ҳулкарни яна кўнгли бузилди. Ҳа кеч, жуда кеч англади... У кўнгли бўшаб енгил тортгач аста ўзини тортди.
- Юзинингни ювиб ол,- Мухтор уни чеккасига ёпишиб қолган сочлари қулоғини орқасига ўтказди.
Ҳулкар эрини кўзларига бир оз қараб чиқиб кетди. Ошхонада Дилбар бир нималар қилиш билан оввора афтидан пирог.
- Нима қиляпсиз?
- Пирог. Яхши кўрар эдингиз~ку.
- Оввора бўлибсиз~да... Ўзим...
- Ҳеч оввораси йўқ. Ойижон билан дадажон бугун кеч қайтишади. Сизлар оилавий ўтириб еб олинг.
- Раҳмат.
- Мухтор билан гаплашиб олдингизми?
- Ҳа,- Ҳулкарни ҳафсаласиз ва хафа ўтирганидан бу суҳбат кўп нарсани ўзгартирмаганини билса бўларди.
- Юрагингиз озроқ бўшадими? Айбни айбдорга айтиш ҳам одамга енгиллик бағишлайди.
- Ҳа. Енгил бўлдим. Ичим бўм-бўш.
- Унда энди ҳаммасини бошидан бошланг.
- Нимани масалан?- янгасини гапини кўп ҳам тушунмади Ҳулкар.
- Эр~хотин орангиздаги муносабатларни.
2⃣3⃣
#Мафтуна_Абдуллаева
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15