Мафтуна Абдуллаева
Уларни ҳар доим тушуниб, қўллаб-қувватлайдиган инсонлар учрасин. Уларни бахтини кўрай" деб нола қилар эди ичида...
Ҳулкар азборийи карахт бўлиб қолганидан боласи ухлаб қолса ҳам бешик тебратиб ўтираверди. Йиғлайвериб кўзида ёш қолмади. Танасида қаттиқ толиқиш ҳис этиб ёнбошламоқчи эди Гулжамолни ёнида ухлаб қолганини кўриб ғамгин жилмайди.
- Ҳали катта бўлиб, тўрттовингиз тўрт томондан йўқлаб келсангиз бу кунларим эсдан чиқиб кетар.
Ҳулкар ҳўрсиниб Гулжамолни қулайроқ ётқизиб ўзи ҳам ёнидан чўзилди. Зум ўтмай уйқуга кетди. Агар буни уйқу деб бўлса... Шарқ этиб эшик очилиб Мухтор кириб келади.
- Ўлдираман сени,- деб устига бостириб келади,- Ҳулкар ҳапқипиб уйғонади. Туши бўлади. Яна кўзи уйқуга кетади. Яна шарқ этиб эшик очилиб Мухтор кириб келган туш такрорланади...
Ҳулкар алоқ~чалоқ тушлардан чарчаб ўрнидан турди. Жим ётган бешикка бир қараб, аста юзини очди. Одатича юзини ушлади.
- Қизим, Ўғилой,- Ҳулкар апил~тапил бешикдан қизини ечиб олди. У оташ бўлиб ёнарди. Қизалоқни ўзи эса жимига қолган. Бу аввалги иситмаларга ўхшамасди. Ичирган дориси ҳам, свеча ҳам таъсир қилмади. Ҳалигина еган калтагини ҳам унутиб эри уйғотишга шошилди. Жойида йўқ, демак қўшни хонада.
- Дадаси, туринг. Дадаси!- Ҳулкар қанча титқиламасин, умрида бунча ичмаган Мухтор уйғонмади. Сўкиниб ғудраниб бошқа ёнбошига ўгирилди. Ҳулкар эрини телефонидаги соатга қаради. Тўрт. Бир оз нима қилиш ҳақида ўйлаб, қўшниси Фурқат ака келди ҳаёлига. Болаларники бўлмаса ҳам барибир шифокор~ку.
Қўлида бола қўшнисини уйи томон чопди. Ҳозир уйдагиларини уйғотиб вақт сарфлаб бўлмасди.
- Фурқат амаки,- деди у жон ҳолатда эшикни тақиллатар экан.
- Ҳозир,- ичкаридан ҳавотирли овоз эшитилди. Дарвоза очилиб Фурқат амакини ўғли Темур чиқди.
- Ҳа, келин тинчликми?
- Фурқат амаки қани қизимни иссиғи жуда баланд ёрдам берсинлар.
-Киринг,- Темур Фурқат амакини уйғотиб чиқди. У болани кўриб бош чайқади.
- Тез шифохонага олиб боринг. Эрингиз борми?
- Эрим турмади. Илтимос! Машинангиз бор~ку, ўзингиз олиб боринг.
- Темур бўл тез кетдик. Кийиниб ўтирма вақт зиқ...
Ҳулкар ҳали кўзёшим тугади деб ўйлаганди, йўқ, Ичи тўла кўзёш экан, бора-боргунча қўлидаги рўмолчаси ҳўл бўлиб кетди. У ўзи ҳеч нарсани идрок этмасди. Фурқат амаки уни судраб юрарди. Болани аҳволини кўриб тез жонлантириш бўлимига олинди. "Болам соғайиб кетсин, Худойим.... Фақат у соғайиб кетсин. Ҳали ҳаётга келиб нима кўрди... Ўзинг асра уни Худойим. Соғайиб кетсин болам..." Ҳулкар кўзидан оқаётган кўзёшларини артиб фақат шундай деб пичирларди.
Кийими униққан, рўмоли қийшайиб қолган. Оёғида уй тапочка, камига кўкариб чиққан юзи уни жуда бечораҳол кўрсатарди. Уни кузатиб турган Фурқат ака қўлига телефонини олиб Мухтор қўшни деб ёзилган номерга тера бошлади. Аммо гудок кетгани билан ҳеч ким кўтармади.
Ичкаридан ўн беш минутлардан кейин шифокор аёл чиқиб Ҳулкарни елкасидан қоқди.
- Бардам бўл, Худойим чақириб олгиси келган экан. Олиб кетди.
- Қизим қани?!- деди Ҳулкар тушунмай,- ким олиб кетади?
- Жуда тамом қилиб олиб келибсизлар... Кеч олиб келибсизлар.
- Тузалиб кетадими?- Ҳулкар шифокор гапини маъносини англасада жон ҳолатда бош силкиб миясидан бу фикрни қуварди.
- Болани ҳозир беришади,- деди аёл бош чайқаб,- ёрдам беролмадик.
- Болам ўлдими?! - Ҳулкарни йиғиси бирдан тўхтади, юзи қийшайиб кетди. Юз кўзи кўкариб, бир аҳволда келган келинчакка шифокор ачиниб бир қараб бош силкиди. У Ҳулкарга сал юмшоқроқ айтмоқчи эди. Шўрлик ўлим сўзи тилига келмагунча англолмади.
- Йўўўўқ,- зал Ҳулкарни чинқириғидан зириллаб кетди.
Биринчи қисм тугади.
1⃣3⃣
Давоми бор...
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
Фурқат ака болани маҳкам бағрига босиб келаётган Ҳулкарга ойнадан ачиниб қараб қўярди. Ўзини ҳам бошидан ўтган дард бўлгани учун бўғзига нимадир тиқилди. Учта боласидан ажралган. Энг узоғи бир ярим ёш яшаб вафот этган. Катта қизи Ўлмасойни юришини кўрган куни йиғлаб юборганди. Ундан кейин туғилган икки қизини ҳам киприги устида катта қилди. Темур туғилганда эса, ўғиллигини билиб ичига ваҳима тушган. Чунки ўлган болалари ҳам ўғил эди. Темур ҳам шифохонага тушиб қолиб ана ўлди~мана ўлди бўлган пайти "шунисини ҳам қиз қилиб берсанг бўлмасмиди" деб йиғлаганди....
- Келдик келин,- Фурқат ака машинадан тушиб эшикни очганида Ҳулкар бир сесканиб тушди. Уйига келибди. Уй... Кўзига жаҳаннам бўлиб кўриниб кетди. Бош силкиди.
- Мени отамни уйига олиб бориб қўйинг. Илтимос,- Ҳулкарни овози зўрға чиқди. Фурқат акани бир оз нима қилишини билмай туриб кейин бош силкиди. Балки аёл ўша ерда тургани маъқулдир. Уйдагилари келиб болани олиб кетиб қабрга қўяди. Темурга:
- Сен кириб айт. Телефонини олмаяпти,- деб Ҳулкарни ота уйига олиб келди.
Дарвозани Ойбек очди. Очди~ю, синглисини кўриб донг қотиб қолди.
- Кичкинаси,- деди Фурқат ака кўзи билан Ҳулкарни қўлидаги болага ишора қилиб,- бандалик экан-да. Ўзини уйига тушишни истамади.
- Нима бўлди?- Ойбек шу хонадондан оппоқ либосда ёниб чиқиб кетган чиройига ой ҳавас қилган синглисини аҳволини кўриб йиғлаб юборди. Ичида бир нарса "сен ҳам аками?" деди. Унинг ҳаёлига уйдагилари ҳайдаб юборган деган ўй келди.
- Қўшнилар билмайди. Мен олиб боргандим. Ҳозир келиб қолишади.
Изма-из чиққан она билан ота ҳам қизларини кўриб ичлари тўкилиб кетди.
🌹
- Мухтор, тур,- Мухтор онасини туртишидан уйғониб кетди.
- Ҳа нима гап?
- Тур аҳмоқ, Ўғилой ўлиб қолибди~ку билмабсан ҳам!- бақирди Мақсад хола.
- Нима?!- Мухтор учиб ўрнидан турди,- каллангиз жойидами?
У шошиб болалари ётадиган уйга ўтди. Қизлари ухлаб ётарди. Бешикни пардалари очилиб ётар Ўғилой ҳам, Ҳулкар ҳам йўқ эди.
- Туринглар, қизларим,- Мақсад хола йиғи аралаш болаларни уйғота бошлади.
- Юр, Мухтор, қизларни бувисиникига олиб бориб қўйиб, болани олиб келиб тезроқ жойига қўяйлик.
Мухторни кўксига биров керосин сепиб ёқиб юборгандек бўлди. Ҳаёлида Ўғилойни кулиб турган митти юзчаси гавлаланди. Қош~кўзлари Мухторникидек қалин ва қора бўлиши ҳозирдан билиниб турарди.
-Юр тез, ювин.
Барча аъзаларни сценарийлари бир хил бўлади. Яқинларга ҳабар берилгач ҳамма етиб келади ва ўз ишини билиб қилишни бошлайди. Ҳали чақалоқ бўлгани учун кўп нарса керак эмасди. Келганлар энг одатий ишлари нима бўлганини муҳокама қилишарди.
Оллоназар акани хонадонида эса Ҳулкарни ҳеч ким тинчлантира олмаётганди.
-Бермайман. Мана тирик. Билмайди духтирларинг. Дада буларга ишонманг, юринг бошқа жойга борайлик. Болам ҳали иссиқ.
Ҳулкар болани юзини очиб бақириб йиғлаб юборди. Чунки унда ҳаёт аломатлари ўчиб борарди.
-Сени қандай ерга бераман болам. Сени қандай ёлғиз ташлаб келаман болам.
-Пешонангда бор экан болам...
-Пешона бўлмай ўлсин она... Мени пешона деб ўшаларга бергунча итга ташласангиз бўлмасмиди. Қийнаса бир соатда ғажиб ўлдирарди. Улар мени ҳар куни еди... Мана боламни бошига ҳам етди.
-Ҳулкар,- синглисига қўшилиб йиғлаётган Ойбек Ҳулкарни қучди,- ҳозир болани бер. Расм~русумини қилайлик... Кейин, ўзим қизларингга қўшиб олиб келаман сени. Бир кун ҳам қолдирмайман. Жон синглим болани қийнама.
Ҳулкар бош силкиди. Аммо эшик шарқ этиб очилиб, Мухтор кириб келганини кўриб болани яна тортиб олди.
-Йўқол,- деди эрига бақириб,- кўнглинг жойига тушиб қутилдинг. Аниқ билгани келдингми?! Мен бунга боламни бермайман!
-Менга бер. Ўзим олиб бораман,-деди Ойбек.
Ҳулкар Мухторни кўриб негадир йиғлашдан тўхтади. Ҳамма машиналарга чиқди.
Мухтор Ҳулкарни гапларини эслаб лабларини қаттиқ тишлаб борарди. Юрагини нимадир жуда қаттиқ сиқимлаб турарди. Ҳаво етмаганидан чуқур ~чуқур нафас оларди.
Ҳулкар кириб келиши билан ўзига ёпишган аёлларни итариб ташлади. Онаси вазиятни у деб, бу деб тўғирлаб Ҳулкарни ичкарига олиб кирди. Кейин ёши катта қариндошлардан бири билан Ҳулкар болани қабрга тайёрлашди.
1⃣4⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
Ҳулкар қотиб қолган, аёл айтган ишларни индамай қиларди фақат. Энг оҳирида болани бериш керак бўлган пайти бағрига босиб дард билан алла айтди.
- Алла, болам жон болам. Энди ором ол болам...
Болани аёлга берди-ю шилқ этиб йиқилди.
🌹
Мухтор пар ёстиққа қўйиб олиб кетаётган Ўғилойни бағрига босиб, кўзидан ёш оқиб борарди. Унга қараб энса қотирганлар ҳам йўқ эмасди. Масалан, Руфат. Ўзи касалманд туғилган тўртинчи қиз бўлса, нега бунча куяди. Қизи камдек...
Ҳа, Яратган бу дунёда одамларни яратар экан, кимнидир бойликдан, кимнидир боладан, кимнидир ота-онадан, кимнидир ақлдан, кимнидир фаросатдан, кимнидир қалбдан қисиб қўяркан... Шунақа одамлар уч ойликкина бу чақалоқ учун нега ота-онаси бунчалар куйганини, кейинчалик нега гап ажримгача борганини тушинишмасди.
Мухторни ичидаги изтироб фақат қизидан айрилгани учун эмасди. Кўзидан ёш оқишига мажбур қилган нарса виждон азоби ҳам эди. Агар Ўғилой вақтида яхши даволатилганда тузалиб кетарди. Агар қиз туғдинг деб кун берилмаган Ҳулкар, уй ишларидан ортиб болага яхши қаролганда, у касал бўлмасди. Агар "қиз, қиз" деб ношукурлик қилавермаганда Аллоҳ уни қайтариб олмасди.
-Мен энди қайси виждон билан яшайман, қизим,- деб шивирлади Мухтор қабристондан чиқиб кетар экан.
Уйда қолган Ҳулкар бу пайтда ухлатиб қўйилганди. Шундай қилмаса уни тинчлантириб бўлмади. Ўғилойни олиб кетишганидан кейин ўзига келтириб олишганда, бир оз нима бўлганини англамай ётди. Кейин кўксини ушлаб ингради. Сути тиралиб азоб берарди. "Болам оч қолди" Ҳулкарни ҳаёлига шу фикр келди. Ахир азалдан шу гап бор. Онани сути оқса боласи оч қолган бўлади...
-Ўғилой қани, сутим оқяпти оч қолиб кетди болам,- деди ўрнидан туриб. Кейин... бирдан ҳаммаси эсига тушиб қутириб кетди.
-Қани қизим! Мана сутим оқяпти у тирик!
-Томоша кўрсатмай ўзингизни босинг,- деди қайнонаси шу гапни тутиб бақираверганига,- боласи ўлган битта сизми?!- яна гапирмоқчи эди Ҳулкар онасини билан янгасини қўлида типирчилаб қайнонасига бақирди.
-Ниятингизга етдингизми оҳири! Олиб бориб тириклай кўмиб келдингизми?
Энди хурсандмисиз? Анави ўғлингиз қани битта қиздан қутилиб қадди озроқ кўтарилибдими энди. Қани қолган қизлари? Олиб бориб кўмсин уларни ҳам! Бошини баланд қилиб юради кейин.
-Войй, войй... Нима... Нима деганингиз бу?
-Қуда чиқиб туринг. Буни ҳозир калласи жойида эмас,-деди Ҳулкарни онаси Мақсад холага.
Ожиз одамни жаҳли ёмон бўлар экан. Бошқалардан кўрган жабрини ичига ютиб~ютиб, оҳири портласа ёмон портлар экан! Ҳулкар ўзини жиловлай олмай қолди. Онаси ҳам ортиқча гапиришга қўрқиб турарди. Бир оз ҳовуридан тушар деб мажбурлаб тинчлантирувчи қилишди. Ўзини босиб ўтирган беш аёлга кучи етмай укол олган Ҳулкар кўзлари юмилиб кетар экан ҳам гапирарди:
-Рози эмасман... Агар мени болам ёнган иситмаларда ёнмасанглар розимасман... Болам дунёга келиб кун кўрмади... Сенлар кун кўрсанг рози эмасман...
Руфатни кўнглида туғилган савол аёлларни ҳам ҳаёлидан ўтди. Уч ойлик болага ҳам шунча қиладими? Одамларни бўй болалари ўлади. Одам деган сал оғирроқ, сабрлироқ бўлиши керак.... Аммо Ҳулкар фақат бола учун йиғламасди. У неча йиллардан бери сабр қилиб йиққан аламларини сочарди, қачондан бери оғир бўлавериб чўкиб кетган қалбидаги таъналарни отарди. Бу кўз ёшлар ёлғиз айби, эрининг пушти камаридан бўлган, Аллоҳ берган жонни дунё келтиргани бўлган рафиқанинг, ёш бола билан ҳам тиниб билмай чопса ҳам қадр кўрмаган келиннинг, қизтуғар деб чимилдиққа киритилмаган янганинг, барча озорларга жим бош эгиб ғинг деёлмаган аёлнинг кўз ёшлари эди. Улар йиллар давомида тўлган, энди эса вулқон мисол отилиб чиқарди.
Эрта тонгда у ҳаммадан олдин уйғонди. Ташқарига чиқмоқчи эди, онаси турди.
-Қаерга?
-Ҳожатга.
-Мен ҳам бораман,- онаси унга қўшилди.
Тоза ҳаводан нафас олиб бир оз мияси очилди. Кўкраги оғриғини ҳам шунда сезди. Қўл теккизганди. Шиғиллаб сут оқиб кетди.
-Ўғилоооой!,- уни қичқириғидан онаси ҳам қўрқиб кетди. Ҳулкар эса кўксига муштлаб бақирарди:
-Кечир қизим. Сени асролмаган ожиз онангни кечир! Сени шу жаҳаннамдан олиб кетмаган онангни кечир! Қўлидан ҳеч нарса келмаган онангни кечир!...
1⃣5⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
Мақсад хола бошқа пайт бўлганда уриб юборган бўларди. Аммо қариндош ~уруғдан уялиб тишини~тишига босди. Тўғри қийналиб боққан боласи ўлди. Лекин бунча томоша кимга керак. Азага келганларни ҳаммаси ҳам дўстми? Гап топиш учун келгани қанча.
Мақсад хола қон босими ошиб кетиб оғриётган бошини ушлади. Ойнисони чаллари ҳам қолди. Қизига келиб ўтирма. Мен ҳам бормайман. Қачон чиллангиз чиқса кўришамиз энди деб айтган. Эсизгина меҳмон кутиб елиб ~югуриш ўрнига азадор бўлиб ўтиришибди. Ёш бола бўлса ҳам уч кунгача келди~кетди бўлиб туради энди. Ҳаммага нима бўлганини ҳисоботини ҳам бериб туриш керак. Бу ёқда Ҳулкар театр қўйиб ётибди. Эрталабки қилиғидан кейин икки қуда ташлашиб ҳам олишди.
- Битта касалманд қизига бунча ўзини ташлайди. Одамлар нима дейди. Сал ўзини тутиб олсин.
- Ёшлида актриса бўламан деб орзу қиларди. Қўймагандик, вазият туғилганда артистлик қиляпти-да,- деди қудаси ачитиб. Орага иккисини ҳам келини тушиб жим бўлишди. Бўлмаса юмма талашиб кетишлари ҳам ҳеч гап эмасди.
Доим рўзғорда гапи ўтган икки хотин пастга тушай дейишмасди. Айниқса келинини уруғини бир тийинга олмайдиган Мақсад холага алам қилди.
Аъзани учинчи куни эса Ҳулкарни қилган қилиғи ҳаммасидан ошиб тушди. Учинчи кун у қанонасини таъбири билан айтганда бир оз одамбашара бўлди. Келган аёлларни олдида гапирмаса ҳам йиғлаган кўйи ўтирди. Аммо аёллар оқими пасайиб Мақсад хола ва сингиллари қолганида яна жимига қолган Ҳулкар опа~сингилларни ўзаро суҳбатини шартта бўлиб чақчайиб қайнонасини "ёқасидан олди".
- Оҳҳ, юрагим оғрияпти,- дейиши билади Мақсад хола.
- Ҳатто юзига ҳам қарамаган эдингиз~ку,- деди кўзига тик қараб,- сизни нега юрагингиз оғрийди. Шундоқ ҳам бизни ҳайдаб, ўғлингизни бошқага уйлантирмоқчи эдингиз~ку. Келин ҳам топиб қўйган эдингиз.
Бу гапдан озроқ ҳабари борлар ва бош~қош бўлган Мавлуда хола қулт этиб ютинишди. Бир юмалаб сичқондан аждаҳога айланган бу келин ташланиб қолишдан ҳам қайтмайди. Қолганлар эса Мақсад холага қарашди. Бу нигоҳлардан бўзариб кетган қайнона ўзини босишга ҳаракат қилди. Биринчи марта келинини олдида тили қисиқ одамдек тилини тийди. Ҳозир бирон нарса деса нималар деб ташлашини Худо билади буни.
- Мияси айниди бу келинни,- деб шартта чиқиб кетди. Қайтиб кирмади. Юраги безиллаб қолибди уни шунақа қилиқларидан.
Аммо ҳақиқий томоша тўртинчи куни бўлди. Эрта тонгда уйлари олдига юк машина келиб тўхтади. Дарвоза очилиб Ойбек кириб келди.
- Ҳулкар!
Ичкаридан чиққан қудаларга салом ҳам бермади.
- Ҳулкар!
- Ҳа, тинчликми?- Ҳулкарни изидан қизига далда бўлиш учун қолган она ҳам чиқди.
- Нарсаларини йиғинглар кетдик.
- Қаёққа?!- ҳайрон бўлди она.
- Уйга.
- Ойбек!
- Мен кетаман. Ажрашаман она,- деди Ҳулкар акасини гапини маъносини очиқлаб.
- Нима?
Бу савол икки соат давомида ўрталарида мажоро бўлди. Айниқса Мухтор қаттиқ қарши бўлди.
- Ўт буёққа гаплашиб олайлик,- деди Ҳулкарни қўлидан судраб.
- Кўрдим қандай гаплашишингни,- қутириб кетди Ойбек,- сенларга бошқа ҳор қилдириб қўядиган синглим йўқ.
- Нарсаларни олиб кетишга маҳалласиз ҳаққингиз йўқ,- деди қайнота ишга расмий тус бериб,- ҳали ажрим йўқ, даъво йўқ... Ўзларингизни босинг. Ҳозир келинни ҳаёли жойида эмас. Сен ҳам қўшилиб чопма Ойбек.
- Агар бир кун арзанда қизингиз қўлида ўлик бола билан калтакланган ҳолда кириб келса кейин ўзингизни босишдан гапирасиз. Шукур қилинг қизим эмас. Ота-онамдан ўтиб ҳеч иш қилмпяпман. Бўлмаса ёрардим башарасини. Кетамиз!
Кетишди ҳам. Ҳулкарни онаси қудаларга "кейин ҳал қиламиз" дегандек маъноли қараб кетди.
🌹
Қизлари ва Ҳулкарсиз ҳувиллаб қолган хонасига сиғмай ташқарида ўтирган Мухторни ёнига Мақсад хола келди.
- Кўп куюнма, ўғлим. Ҳали ўзи шумшайиб қайтиб келади. Учта бола билан қанча сиғарди онасини уйига.... Қайтмаса ундан нарига Шахзода билан икковингга йўл очилди. Чақага қанча ҳам аза қилардик.
1⃣6⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
- Она, Шахзодага айтинг. Мендан умид қилмай, бошқа чиқса тегиб кетаверсин.
- Вой калланг жойидами?
- Менга Ҳулкар билан болаларимдан бошқа керак эмас. Ўғил туғса ҳам, туғмаса ҳам менга фарқи йўқ энди.
Мақсад хола лапашанг ўғлига яхшилаб гапираман деб чоғланди-ю, ўзини босди. Ҳозир ўзини айбдор санаяпти. Ҳали ўзига келади. Ана ўшанда Шахзода ҳақида гапирса бўлади.
Аммо орадан икки ҳафта ўтиб ҳам на Ҳулкар, на Мухтор ўзига келди. Мухтор неча марта уни уйга қайтаришга борди. Бироқ, Ҳулкар ҳатто чиқмади ҳам олдига. Унга ҳайриҳоҳ фақат қайнонаси бўлди. Охирги борганида қизини ургудек қилиб куёвини олдига киргизди.
- Мен барибир ажрашаман,- деди Ҳулкар эрига тик қараб,- нега томоша қўйяпсиз? Шундоқ ҳам ажрашмоқчи эдингиз~ку!
- Ким айтди сенга?- Мухторни қошлари йиғилди.
- Тентакка ўхшайманми? Меҳмонхонада бир-бирингизни пинжингизга кириб турганингизни кўрдим. Мана йўлингиз очилди. Энди бемалол уйланишингиз мумкин.
Ҳулкар Мухторни кўзига тик қараб турарди. Қизиқ аввал сира бундай қила олмасди. Қила олмасам керак деб ўйларди. Йўқ. Бўларкан. Қаршингдаги инсонни кўзларига тик қараб қалбингдаги сўзларни айтиш мумкин экан.
Бир пайтлар бир фильм кўрганди. Ўшанда "Ҳиссиётларингизни яширманг акс ҳолда ютқазасиз" деган жумлалар бор эди. Ҳиссиёт деганди ёшлиги учун севгини тушунганди. Ва "чет элликларга фарқи йўқда, қиз бола ҳам севги изҳор қиладими деб ўйлаганди. Аммо дунёда юракни ўртайдиган бошқа ҳиссиётлар ҳам бўларкан. Одамзод эса уларни ҳа деб ичига ютавермаслик керак экан. Ҳулкар эса шунча йилдан бери ҳаммасини ичига ютди. Эрини севарди уялиб яширди. Эмин~эркин эркалай олмади. Қайнонаси томонидан ҳўрланса ҳам камситилса ҳам жим тураверди. Барини ичига яширди. Мана энди ҳаммаси учун яхшигина товон тўлади.
- Сен нимани кўргансан билмадим. Лекин мен ажрашаман деган гапни айтганим йўқ сенга,-" яхши ҳам айтмабман" деб ўйлади,- мени қўядиган хотиним йўқ.
Майли ўзингга келиб олгунингча кутаман.
Ҳулкар юзини бурди. Мухтор эса ҳўрсиниб чиқиб кетди. Чиқиши билан Шаҳина билан Орзу олдига югуриб келди. Мухтор уларни яна қайта бағрига босди.
- Қачон кетамиз дада,- деди Орзу қўлидаги нонини кавшаб.
-Аянг яхши бўлсин,- деди у кулиб,- Гулжамол опанг қани?
- Опанг шишди олдишга чиқмайди.
- Нега?- ичи музлаб кетди Мухторни. Орзу елка қисди. Шаҳина эса кўзларини жавдиратиб ёмон бир гап биладигандек бош эгди. Мухтор кетиши кераклиги учун ўрнидан турди. У қайнонаси билан келишиб олган беш ~олти кундан кейин яна келади. Ҳулкар яна кетмайман деб оёқ тираса, кейин бошқача йўл тутишади.
🌹
Мухтор кеч тушгач оёғи тортмай уйига келди. Онасини тоби бўлмай янгаси келиб уй ишлари ва овқатни қилиб кетибди. Ота-онаси овқатланиб бўлгани учун Мухтор ўзи овқатини сузиб олди. Ҳали мўл~кўлчилик бўлмагани учун сотиб олинган помидор бодринг қолмабди. Сигир соғилмай қўйилган. Овқатни ўзини егиси келмади. Ҳулкарни ўрни билиняпти. У ҳамма нарсани назорат қилиб нима бор, нима йўқ айтиб турарди.
- Қайтмадими?- Мақсад хола ўғлини туришидан ҳаммасини сезиб турарди.
- Озроқ ўзига келсин.
- Ҳа... Ўзига келиб келсин. Бўлмаса мен уни эркалигини кўтармайман... Уффф набираларимни олиб келмадингми?
- Кейинги боришимга олиб келаман.
- Орзуни бирам соғиндим,- кўнгли тўлиб кетган Мақсад хола йиғлаб юборди,- бидирлаб юрарди. Кўзимнни олдидан ўтиб қолди~я.
Мухторни иштаҳаси йўқолди. Кўз олдига дакки эшитавериб писиб оладиган одат чиқарган болалари келди. Бечоралар шунда ҳам уйга кетайлик дейди. Мухторни ҳаёлига Орзуни гапи тушди. Нега Гулжамол отасини кўришни истамай қолди экан... Ёдига Ўғилой ўлган куни Ҳулкарни ургани тушди. Гулжамол йиғлаб ёпишганди. Уфф тортиб юборди беихтиёр. Кейин ярми ичилган овқатни нари суриб дастурхонни йиғиб қўйди.
Ўрнидан туриб хонасига борди. Юраги қисиб телеграмга кирди. Шахсийига Шахзодадан хабар келибди. Ҳол~аҳвол сўраган. Қисқача жавоб ёзиб қўйди. Дарров ўқилган белгиси пайдо бўлиб қиз онлайн бўлди. Ёзилмоқда белгиси билан узоқ туриб. Бир қанча тасалли сўзлари келди. Доим уни сўзамоллиги ёққан Мухтор бу гал энсаси қотиб ўқиди. Кейин яна қисқа "раҳмат" деб жўнатиб тармоқдан чиқди.
1⃣7⃣
#ҚИЗИМ
Мафтуна Абдуллаева
🌹
Ҳулкарни онаси эрини ҳовуридан тушириб олди. Отасини айбидан бехабар болалар ўз уйларига кетишни исташарди, Гулжамолдан ташқари.
- Бўлар иш бўлди. Эри ҳам тавбасига таянди. Энди қолган қизларни ўйлайлик. Тоға ота бўлолмайди,- деди куйиниб,- нима қиламиз энди. Пешонада бор экан.
- Билмадим...
- Эр хотин орасига тушмайлик.
Оллоназар ака кўпда хотинини гапига кирадиган одам эди. Яна ўзинг биласан деб қўя қолди. Ойбек ётиб ишлайди. Ишига кетган. Шу пайтдан фойдаланиб Ҳулкарни ўрнини совутмай жойига олиб бориб қўйишни режалади. Бир она сифатида қизини болалари билан тўкис яшашини истарди. Ҳар замонда қизини "мени пешона деб ўшаларга бергунча итларга ташласангиз бўлмасмиди" деган гапи ёдига тушиб кўзи ёшланади.
- Бундай бўларини мен қаердан билай қизим,- деб қўяди пичирлаб. Ўзини айбдор санагани учун ҳам қизини ҳаётини тиклашга ҳаммадан кўп ҳаракат қиларди.
🌹
Келишилган кун келиб Мухтор яна келди. Ҳулкар чиқмади яна. Мухтор бу гал олдига кирмади. Кетишга тайёр турган икки қизини қўлига банан тутди.
- Гулжамол қани?
- У кетмайман деяпти,- деди Шаҳина.
- Нега?- қайнонасига қаради Мухтор.
- Билмасам,- у хўрсиниб қўйди. Мухтор ошхонадан чиқиб қолиб қовоғи уйилиб қотиб қолган қизини олдига борди. Отасини соғинган аммо нимадир унинг бағрига ўзини отишдан тўхтатиб турган қизалоқни кўзларида ёш пайдо бўлди.
- Мен билан кетмайсанми, асал қизим.
Гулжамол бош чайқади.
- Аямга қарайман.
- Аянгни ҳам олиб кетамиз кейин,- қизи баробар чўккалади Мухтор.
- Аям бормайди. Сиз ўша сизга ўғил чақалоқ олиб келадиган хотинни олиб келаверинг,- юзидан кўз ёши оқиб тушаётган Гулжамол бирдан овозини баландлатди,- сизларга Ўғилой нима ёмонлик қилганди. Доим мен қарардим~ку. Ўзим катта қилардим. Оч қолиб кетса ҳам аямни чақириб бермасдинглар. Оғизчасини очиб ~очиб овқат қидириб ухлаб қоларди...
Гулжамол бошқа гапира олмади. Қочиб кетди. Мухтор жойида қотиб қолди. Орзу кетайлик деб инжиқлик қилиб келгач ўрнидан турди. Айни пайтда унинг пушаймонлигини таърифлаб бўлмасди. Кўз олдида чирқираб йиғлаётган Ўғилой келиб, ҳўнграб йиғлаб юборишига оз қолди.
Йўл бўйи ўзини тутиб келган Мухтор уйига кириши билан қизларини онасини олдига киргизиб, ўзи хонасига кириб кетди. Қулоғини тагида Ўғилойни бўғилиб~бўғилиб йиғлашлари келди. Бўғзини куйдирган нидо отилиб чиқди.
- Қотил отангни кечир қизим!
Ўғлини бир аҳволда кириб кетганини кўрган Мақсад хола Шаҳинадан нима бўлди деб сўради:
- Опам келмади. У ҳар куни Ўғилойни соғиниб йиғлайди. Мен "ўлиб кет, сенга қараш жонимга тегди" деб айтгандим дейди. Шундай демасам бўлар экан деб йиғлайди.
Мақсад холани қовоғи пир~пиради. "Йиғлайвериб болани ҳам миясини бузган. Яхшилаб ўқитиш керак эди. Ўқитдими йўқми булар. Бир нима "илашмаган бўлса яхши эди" деб ўйлади.
🌹
Ҳулкар қизлари йўқлигини кўриб онасидан изоҳ талаб қилди.
- Қизларинг керак бўлса, уйингга бор,- иложи борича сокин гапирди она.
- Мен у уйда қандай яшайман она. Мени ҳеч ўйлаяпсизми? Нега доим менга ҳукмингизни ўтказишга уринасиз?!
- Ҳулкар ўзингни бос. Энди қолган болаларингни ўйла.
- Она!- бу гап шу қадар меъдасига теккан эдики, онаси билан пачаклашиб ўтиргиси ҳам келмади.
- Биламан мени ҳозир ёмон кўряпсан, лекин мен тўғри қиляпман. Гапимни эшит... Сени фақат битта боланг ўлди! Қолгани тирик! Эшитяпсанми тирик! Нега битта ўлган боланг учун қолганлари тирик етим бўлиб қолиши керак а! Мен сенга уйингга қайтиб аввалгидек ҳамма нарсага бўйин эгиб яша демаяпман. Лекин неча йиллар давомида чўридек ҳизматини, уста келса ош~овқатини қилган уйингни кимдир эгаллаб кетмасин дейман! Анави қайнонанг нега энди мазза қилиб яшаши керак. Ҳаёт кураш дегани.
- Мен у уйга бормайман,- Ҳулкарга онасини гаплари таъсир қилмай хонасига кириб кетди. У дадам келса тарафимни олади деб ўйлаганди. Аммо отаси уни арз додини эшитиб кўзини қизидан олиб қочди.
- Болалар кичиклигида нима яхши, нима ёмон билишмайди. Шу сабаб ота-она баъзан уларга ёқмайдиган, ҳафа қиладиган, йиғлатадиган ишларни қилади. Кейин болаларни ўзлари катта бўлганда, яхши ҳам ўша пайти қайтарган экансиз деб хурсанд бўлади... Ҳозир сен ҳам шу ҳолатдасан... Уйингга бор. Бир марта Мухторга имкон бер. Агар.. Агар яна сенга азоб беришса, ваъда бераман, ўзим бориб олиб келаман. Мени ундан кейин ҳеч ким тўхтата олмайди!
Ҳулкар ич~ичидан норози бўлди. Ўша уйга бориш... Ўғилой билан оғир кунларни бошидан кечирган хонага кириш. Нега булар буни тушунмайди. Ҳулкар қандай ўша хонага киради! Боласи шўрликни инграбгина ётган ҳолати кўз олдидан ҳозир кетмаяпти. У ерда нима қилади. Ҳулкар айбдорлик ҳисси эзиб ташлаган кўксига қўлини қўйди. Юраги жуда безовта эди. Аммо отасига бир оғиз қарши гап айтмади. Чунки у камдан~кам бирон нарса деб болаларини фикрига қарши чиқарди.
1⃣8⃣
#Мафтуна_Абдуллаева
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 25