3-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
__Нимааа? -Баҳодир ака кулиб юбордилар. -Қўрқиб йиғлаяпсанми? Бир дўстимни аёлини турмуш қурган дугоналари, роса қўрқитиб қўйишган экан. Дўстим унга тушунтиргунча тонг отган экан.
Нима сениям дугоналаринг қўрқитишдими?
Агар шундай бўлса, қўрқма! Уларга ёввойи ҳирсли эркак рўпара бўлган бўлса, ҳамма эркак шундай бўлади дегани эмас.
Дўстимни гапларини эслатиб юбординг. Келинни аврагунча оҳҳоо. "Ўзбек адабиётида ишлатилмаган сўз қолмади" деганди.
Аммо айтиб қўяй. Мен эрталабгача судраб ўтирмайман.
Баҳодир ака мени авайлаб қучдилар. Дугоналаримдан эшитгандек.Салом солиш, юзини очиш. Бу нарса бўлмади бизда. Ҳаммаси мен сабаб.
Мен салом солмадим.
__Илтимос. -дедим бўйнимга урилган тафтдан.
__Жим. Мен сенга қариндошлар келганда кўрадиган, кўргазма учун уйланмадим. Сенга ўзим учун уйландим. Аслида келадиган қариндошимиз ҳам йўқ. Сен, мен, ва синглим.
__Баҳодир акаа... -кўз ёшларим юзимни юварди.
__Жим, қўрқма! Шунчаки ўзингни бўш қўй.
Мен...мен....қандай қилиб....
Эй ҳудо алвидо Соҳиб ака....Алвидо севги... Алвидо мени саробга айланган орзуларим.
Кийимимни нимчаси елкамдан сирғалиб, ерга тушган онда.
Ҳаммаси тугаганига амин бўлдим.
Ҳамма нарса мен учун ўз рангини йўқотгандек. Ҳудди мен дунёдан узилиб қолгандек.
Мен севгига ҳиёнат қилдим.
Мен севгимни пок асролмадим.
Севги нега яралган ўзи?
Шу онда севгини Аллоҳ яратганига ишонмай қолдим.
Севги бу-мендек аҳмоқ одамлар ўз-ўзини руҳан азоблаш учун ўйлаб топган чўпчак эканига амин бўлдим.
Ётоқда беозоргина ухлаётган турмуш ўртоғимга қарадим. Ҳали тонг ёришмаган.
Мен эса ухлолганим йўқ.
Баҳодир ака кечқурун ҳаммаси тугагач, кўзлари чақнаганча мендан миннатдор эканини айтиб, қайта-қайта қучдилар.
Ухлаб қолгунгача, иккимизни бахтли келажагимиз ҳақида бир нималарни завқ билан гапирдилар. Ҳаммасиям қулоғимга кирмади.
Улардан кейин ҳам мен ухлолмадим.
Ўрнимдан туриб, эгнимга тунги кийимни ҳалатини илдим.
Кўп қаватли уй деразасидан ташқарига қарадим.
Баҳор....
Дарахтлар ранго-ранг гулларга бурканган....
Эрталабки майин шамол дарахтлардаги гулбаргларни беозорларча ерга учирмоқда....
__Шамол силкиб, олча гулин, аямай тўкиб кетди.
Севавердим севгинг юрак чокларинг сўкиб кетди.....
Тилимга "олча гули" таронасини сўзлари келиб, паст овозда ҳиргоя қила бошладим.
__....Дардларимни кўтаролмай ҳалинчак ҳам узилмасин...
Қизлар севманг, рози бўлманг бахт уйи ҳеч бузилмасин.
Армонларни оҳга боғлаб ҳалинчак қилиб учдим.
Дедим рози бўлсин онам. Севмаган ёрни қучдим.
Шамол.....
__Овозинг ёқимли экан! -Баҳодир акани овозидан қўшиқ ҳиргоя қилишни тўхтадим. -Қўшиқни жуда ёқимли айтдинг.
__Қачон уйғондингиз? -дедим ҳижолат бўлганча.
__Армонларни оҳга боғлаб ҳалинчак қилиб учганингда. -деди менга бошқача нигоҳ билан қараб. Мен ерга кириб кетай дедим. -Сен санъат соҳасида ўқишинг керак экан ўзи.
__Йўғааа. -унга ярқ этиб қарадим.
__Ҳа нима? Овозинг бор, кўринишинг, ҳам норм. Менимча ҳар таърафлама мос келасан. Ҳозир асл овоз ҳаммада ҳам йўқ. Кўпи сайқалланган овозлар.
__Қайдам. -елка қисдим. -Менга бу нарса касб сифатида ёқмайди.
__Яхши эмасми? Сен нимагадур қодирсан. Буни ҳаммага кўрсатиш.
Бу овоз билан анча танилса бўлади лекин.
"Шайдо нега профилингга расмингни қўйдинг. Тез ўчир!"
Ҳаёлимга бир пайтлар. Қизлар билан сайрда тушган расмларимизни ҳаммамиз бир хил қилиб, телеграм профилимизни главнийига қўйганимиз. Ва қўйган заҳотим, онлайн бўлган Соҳиб акам телефон қилиб, расм қўйганимга минг пушаймон қилдирганлари ёдимга тушди.
"__Шайдо, эримни севгани бўлган экан. Қайнонамга маъқул келмай, мени олиб берган эканлар. Мана икки ойдирки, ўша қиз билан солиштирмаган кунлари йўқ. Тўғриси икки ойдан турмуш, эрдан безиб кетдим"
Тўйи бўлиб ўтган курсдош дугонам. Бир куни ичи тўлиб дардини айтганди.
Жаҳлим чиқиб, куёвни роса "яхши" гаплар билан сийлагандим.
Солиштирар экан. Нега уйланади деб жаҳлим чиққанди.
Бошга тушмагунча, бировни ҳисларини англолмайсан. Ўрнида бўлмагунча уни ичидан ўтганини ҳис қилолмайсан!
Ҳозир ўзим. Ўша дугонамни эрини вазиятидаман.
Мен ҳам солиштиряпман. Эрим билан суйган инсонимни солиштиряпман. Илк кундан.
__Ўйланиб қолдинг! -юзим олдида бармоғини шиққиллатгач, ҳаёлларимни йиғдим.
__Шунчаки. Ўйландим. Бу нарса мен учун эмас. Менга кузатувчилик ёқади. Кузатувда бўлиш эмас.
__Майли. -юзимдан беозор чимдиб қўйди. -Сен нима хоҳласанг шу. Фақат битта кузатувчинг, яъни мен учун, ширали овозингда қўшиқ ҳиргоя қилиб турасан.
Кулиб қўйганча ювиниш хонасига кириб кетди.
🍃🍃🍃
Бу уйга анча кўникиб қолдим десам, алдаган бўламан. Кўникмадим...
Ўзимни кўниккандек, кўрсатиб рўл ўйнаб келмоқдаман.
Баҳодир ака бир нарсани тўғри айтгандилар. Мен санъат соҳасига яқин инсонман.
Мана икки ойдан буён, наъмунали рафиқа рўлини ажойиб тарзда ўйнаб, уддалаб келяпман.
__Келинойииии. -ана эримни эркатой синглиси, келди. Ўзи мендан бир ёш катта. Аммо....
__Келинойи-юууу.
__Лаббай! Шу ердаман Хазона.
__Ешикни очмадиз. Ўз калитим билан кирдим. Уйда йўқмикансиз. Акам билан бирон жойга кетибсизми дебман? -менга қош қоқиб қўйди.
__Йўға, ҳаёлга берилиб эшитмабман. Акангиз ҳали келмадилар.
__Шуу жудааа кўп ҳаёлга бериласиздааа.
Кесатгандек гапирганидан, бироз ҳижолат бўлдим. Эрка қиз биламан. Баҳодир акани ёлғиз яқини бўлгани учун жуда эркалатиб юборган.
Аммо мен ҳам эрка ўсганман. Эрка ўсди дегани, ҳаммага эркалигини намоён қилиш дегани эмаску. Ёки мени ўзига шунчалик яқин олармикан?
__Оббооо яна ҳаёл суряпсизми? Акам ёмон ҳаёлингизни эгаллаб олганми дейман?
__Узр Хазона.
__Сизни тушунаман. Акам жуда келишган йигит. Ҳўп кечга нима овқат қиламиз.
__Мен ўзим қиламан. Сиз қандай таом егингиз келаётганини айтинг.
__Имм. -У ўйланиб кўзларини ўйнатди. -Акамгаа ҳамир овқатлар жуда ёқади. Балки манти қилармиз.
__Яхши унда мен тайёрланай, сиз кийимингизни алмаштириб чиққунча.
__Аҳаа беш дақиқада чиқаман.
Биз Хазона билан биргаликда кечга манти қилдик. Ойим уйда кўпроқ, атиргул манти қиларди. Қандай қилинишини ўрганиб олгандим.
Хазона билан биргаликда, вақт ўтганини ҳам билмайсиз. Бир зумда атиргул мантиларимиз тайёр бўлди.
__Оҳ-ооҳҳ бу кўринишидан ҳам жуда иштаҳа очарку-аа? -Баҳодир ака қўлларини бир-бирига ишқаб, дастурхон бошига ўтирдилар. Хазона иккимиз столни икки ёнидан жой олдик.
Улар жуда иштаҳа билан, таомландилар.
__Акаа менга пул керак. -дастурхонни йиғаётсам Хазона эркаланиб тилга кирди.
__Нима учун?
__Енди ҳамма нарсани сизга айтолмайманку, керакда ака. Шахсий эҳтиёжларимга.
__Хазона, ахир ойлигингга тегмасам. Сенда бунча чиқим кўп-а?
__Қизғоняпсизми? Майли сўрамадим. -эркатой, бир зумда аразлаб олди.
__Қизғонмаяпман. Яқинда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш бошланади. Балки сен ҳам....
__Истамайман. Менга шу коллеж дипломим ҳам етади. -негадур жазавага тушгандек, жаҳл қилди. -Универда ўқимаганим учун, кўзингизга нўноқ кўриняпманми?
__Ундай демадимкуу. Мен....
__Мен шундай тушундим. -шахт билан ўрнидан туриб эшик томонга юрди. -Узр келинойи. -урилиб кетгани учун мендан узр сўраб ўтди. Кўзлари бир зумда қизарибди. Шу акасини озгина жаҳлини ҳам кўтаролмайди.
__Яхшимисан?
__Ҳафа қилиб қўйдингиз. Ўша пулни бериб қўйсангиз бўларди.
__Унга ҳечам йўқ демайман биласанку. Шу гапни охиригача эшитмайди-да бу қиз. Ўзимда айб. Эркалатиб юборганман. -бироз асабий, пешонасини силадилар. Уларга ҳам осонмас, кечгача чарчаб ишдан келадилар.
__Сиздан бошқа кимга ҳам эркалансин ахир шўрлик. Жаҳлингиз чиқмасин. -қўлидан тутиб, далда бергандек бўлдим.
__Сени кантрактингни ёпиб келгандим. Шунга ҳозир ёнимда пул йўқ деярли. Шунга жаҳл қилмаса эртага берардим. Ҳа майли....сен ишларингни бўлиб. Хонамизга бориб тур. Мен бу қиз билан икки оғиз гаплашиб қайтиб чиқаман.
Мен "ҳўп" дегандек бош силкиб қўйдим. Баҳодир ака, Хазонани олдига кириб кетди.
Мен эса ўзимни койиганча қолдим.
Ўтган куни гаплашганимизда ойим айтганди. Баҳодир ака кантрактимни ўзи тўлашини айтган экан дадамга.
Мана ҳозир тўлаб келяпти экан.
Қандай яхши инсон.
Мен лойиқмидим шундай инсонга?
Арзирмиканман?
Ошхонани сарамжонлаб, хонамизга кирдим. Негадур ўзимни толиққандек ҳис қилдим.
Кўзимни уйқи элта бошлади.
Охирги пайтларда бу тез-тез такрорланаяпти.
Кийимимни ҳам истамайгина алмаштириб, ўрнимга чўзилдим.
__Шайдо яхшимисан?
__Ҳаа жудаям уйқим келяпти.
__Ҳам ўқиш, ҳам, уй-рўзғор, -жилмайди -Камига мен. Булар сени анча толиқтириб қўйяпди. Шу амалиётингни пул билан гаплашиб берайми? Кейинги кусргача дам оволасан.
__Йўўқ. Уйда зерикаман. -дедим киприкларим оғирлик қилганча.
__Маст одамга ўхшаб қолибсан. Майли ухлай қол. Мени озгина ҳисоб-китобим бор. Шу ерда бўламан.
Хона четидаги кичик столга ишора қилди. Мен бош силкиш билан кифояландим.
Эрталаб уйғонганимда, Баҳодир акани қўллари белимдан қучиб, ухлаб ётарди. Уйғотиб юбормаслик учун, аста ҳаракат қилиб қўлларини белимдан олдим.
Бир қимирлаб қўйдида. Уйғонмади.
Кулиб қўйганча, ўрнимдан турдим.
Ошхонада нонушта тайёр бўлгач, Хазонани уйғотиш учун эшигини тақиллатдим. Исмини айтиб чақирдим.
Бир неча уринишдан сўнг. Уйқисираган овози келди.
__Хазона нонушта тайёр. Ишга кеч қолманг яна.
__Соат нечи бўлди келинойииии. -ҳамон уйқисираган овозда сўради.
__Еттидан ошди.
__Ҳўп ҳозир чиқаман. -бу сафар овози дадиллашди.
__Баҳодир ака. Баҳодир акаа.
__Нимаа? -Баҳодир ака истамайгина кўзларини очди. -Шайдо озгина ухлаб олай. Кеча кеч ухлагандим. Ҳисоб-китоблар деб.
__Ишга кеч қолмайсизми?
__Ахир бошқарувчиманки, ҳам хўжайинни куёви. Бирор кун кеч қолсак жазо олмасмиз. -бир кўзини сиқиб қўйганча, кулиб қарадилар. -Балки сен билан ёлғиз қолгим келаётгандур.
__Майли, ўзиз биласиз. Мен эртадан амалиётга чиқаман. -бироз ҳижолат бўлдим нигоҳларидан. -Майли мен Хазонани уйғотгандим. Бирга нонушта қиламан.
__Уни кузатгач, тўғри олдимга келгин.
__Борингге.
Баҳодир ака жуда меҳрибон. Ҳар таърафлама менга меҳрини кўрсатиб келади.
Фақат мен уларга муносиб жавоб қайтаролмайман. Ўзимни минг мажбурламай, баъзи мунодабатларда, ташаббус қилолмайман.
Рад этмайман. Аммо талпинмайман ҳам.
__Акам турмас эканларми?
__Кеча ҳисоб-китоблари кўпайгани учун, кеч ётгандилар. Шунга яна озгина ухламоқчи.
__Қандай ҳисоб-китоб? -Хазона айёрона жилмайди. Бу қиз мендан катта бўлгани учунми? Ёки тиббиёт соҳасида, айнан туғриқхонада, аёллар билан ишлагани учунми? Баъзи нарсаларда тортинмай гаплашарди мен билан. Ҳали турмуш қурмаган бўлса ҳам.
__Қўйсангизчи Хазона.
__Мен нима дедин вой? -кўзларини ўйнатиб кулди. -Қандай ҳисоб-китоб дедим ҳолоску. Ҳаёлингиз қайларга кетди.
Одамни ҳижолатга қўйишни жуда зўр уддалайди. Мен ҳам алжираб нималар дедим-а?
🍃🍃🍃
Кунлар бир текисда давом этарди. Менда баъзи-баъзида холсизлик бўлиб турарди.
Ойим аввалига мени ҳомиладор деб ўйлади. Бу таҳминдан мен ичимдан ғалати аҳволга тушгандек бўлдим.
Аммо ундай эмас экан. Бу кам қонлик, жисмоний зўриқишдан экан.
Мен таътил тугаб ўқишга қайтдим. Айб бўлса ҳам, тан оламан. Мен Универни ҳар бурчагидан Соҳиб акамни қидирдим. Аввал кўп учратадиган жойларимга умид билан қарадим. Йўқ гаплашиш учун эмас. Узоқдан бўлса ҳам бир-бора кўриш учун.
Тополмагач, ҳафсалам пир бўлиб, шумшайиб қолдим. Кейин дугонам Мадина уларни ўрнига бошқаси ишлаётганини айтгани ёдимга тушиб, бир бор кўриш истагидан ҳам умидимни уздим.
Курсдош дугоналаримни биринчи сўрагани мендан "янгилик борми?" Деган савол бўлди.
Бу савол бир неча марта такрорлангач, кейин ўйланиб қолдим.
Одамларга нима экан-а?
Ахир тўйимизга энди тўрт ойда ошди.
__Наъмунча шундан бошқа нарса йўқми гаплашишга? -бир кун тоқатим тоқ бўлиб зарда қолиб бердим.
__Сенда қайнона ёки қариндошларинг йўқда. Одамлар чилласи чиқмай, янгилик кутади.
Дугонамга индамай қўя қолдим. Росдан мен жудаям эркинман. Хоҳлаганимдек кийинаман. Хоҳлаган таомимни қиламан. Жудаям эркинман.
Бола ҳақда эса, Баҳодир ака бир-икки кечалари гапларимиз орасида гапириб ўтган. Улар ҳам фарзандли бўлишимизни интиқлик билан кутаяпти. Бу гап-сўзларидан маълум. Аммо ортиқча сиқувга олмайди. Манави дугоналарим, эримдан баттар сўроқ-саволда.
Хазонанику, бундай нарсалар билан иши йўқ. Бироз ҳазилкашлигини айтмаса, менга қайнисингиллик қилмайдиям.
Ишлайди. Уйда кам бўлади. Бир ҳафтада икки марта сменада ҳам туради.
__Келинойи бугун рангингиз бироз сўлғинми?
__Росдан ҳам бошқачасан. Бирон жойинг оғрияптими?
Кечки овқат маҳали Хазонадан кейин, Баҳодир ака ҳам, эътибор бердилар. Кейин юзи ҳавотирли тус олди.
__Мен яхшиман. Тушлик қилмагандим. Шунга бўлса керак. -дедим тезроқ овқатга қўл уришларини кутиб. Росдан ҳам иштаҳам йўқлиги учун, бугун тушлик қилмагандим.
__Бу яхшимас. Нотўғри овқатланиш, соғлиқ учун зарар. -Хазона касбига тақаб бир нималар деди.
__Ўқишга берилиб соғлиғингга бееътибор бўлсанг, қара лекин. -дедилар Баҳодир ака жиддий қараб.
__Ҳўп яхшиман. Энди қайтарилмайди. Ака-сингилларни меҳрибончиликларига жилмайиб жавоб қайтардим.
Кейин ойимни телефонда айтган гапи ёдимга тушди.
Ҳозир бу ерда айтишни лозим топмадим.
Ойим бир қариндошимиз Хазона ҳақда сўраганини айтганди.
Кечки овқатдан кейин, хонамизда сўрайман.
Ҳозир сўрасам. Хазонани ҳижолатга қўйишим мумкин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2