Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи ила бошлаймиз...
"Ҳеч ким ҳеч кимни йўқотмайди.
Кетган бошқасини топади, қолган эса ўзини...
Шамс Табризий"
1-қисм
Марказий касалхонанинг, шинам люкс хонасининг деразасидан ташқарида томчилаётган ёмғирга тикилганча қараб турган қизни ҳаёлини эшик очилиши бузди.
__Шайдо яхшимисиз.
__Ассалому алайкум опа.
__Ваалайкум ассалом. Ҳўш анча яхшими? -аёл аравачада ўтирган қизни аёқларига ишора қилди. -Машқларни бажаряпсизми?
__Ҳа опа яхши. Машқлар анча фойда беряпти.
__Яхши мен кейинроқ яна ҳабар оламан. Сиз зерикмай ўтиринг ҳўп. Буни қизим интернетдан кўриб тайёрлабди. Сизга ҳам илиниб олиб келдим. Кўриниши жуда идеалмаску. Мазасига яхши чиқибди.
__Раҳмат опа. Оввора бўлибсиз.
__Арзимайди синглим. Оввораси бор эканми?
__Райҳона Абдуллаева мажлис бор экан.
__Ҳўп ҳозир. -аёл Шайдо билан хайрлашиб чиқиб кетди. Қиз "адно развий" идишдаги ширинликларни таътиб кўраркан. Яна ўтмишни хотирлади.
🍃🍃🍃
__Шайдо севгилим яхшимисан?
__Вой Соҳиб ака қўрқитиб юбордингизку. Йўталиб келадида одам деган. -Соҳиб акам сўзсиз жилмайдилар. -Нега куласиз.
__Йўталиб келсам, ортингдан қучиш бахтидан ҳам мосуво бўлиб қоламанда.
__Бетамиз. -кўксига беозор туртдим.
__Ертага ойим билан кеннайим совчиликка боришади. Яхши кутиб олгин ҳўпми? -юзим бир зумда қизиб кетди. Ҳаяжондан албатта.
__Ҳой памидорчам?
__Ерта эмасми?
__Нимаси эрта мен йигирма саккизга кираман яқинда. Икта эрта уйланган дўстларим ўғлига суннат ҳам қилишди.
__Мен энди йигирмага тўлдимку. -Соҳиб акам мендан саккиз ёш катта эди. Бизни Университетда меҳаник ходим лавозимида ишларди. Компютерлар тез-тез бузилиб тургани сабаб, ишимиз кўп тушарди меҳаникка. Яъни Университет эскироқ компютерлар сабаб. Доимий меҳаникка муҳтож эди.
__Гўзалим сени яна кутсам ўттизни уриб қўяманку. Кел энди. Бир йилдан буён биргамиз. Наҳот синовингдан ўтмадим.
__Ундай эмас.
__Ундай бўлса, ортиқча гапга ҳожат йўқ. Эртага яхши кутиб ол. Ойим билан кеннайим боради.
Кеннайим деганлари бу тоғасини аёллари эди. Ота-онаси ёшлигида ажралишган. Боболарини катта ҳовлисини тўртдан бир қисмини ажратиб, Соҳиб акам ва онаси учун икки хона уй қуриб беришган экан.
Соҳиб акам ўзлари уйларини кўпайтириб, ҳозирги замон талабига мослаб, энди уйланмоқчилар. Танишганимизга бир йил бўлди. Аввалига шунчаки салом алик. Кейин-кейин орамиз яқинлашиб, охирги тўрт ойда бутунлай севишганларга айлангандик.
Эртаси куни Соҳиб акам айтгандек совчилар келди. Аммо тез кетишди. Жуда тез.
Улар кетгач, ойимни юзи тунтлашганини сездим.
Нима бўлди экан?
Нима учун, Улар остонадан қайтдилар?
Нима учун ойимни қовоқларидан қор ёғаяпти?
Сўрай дейман, тортиняпман.
Кечгача шундай об-ҳаво уйимизда ҳукмрон бўлди
Кечга дадам ишдан қайтгач, ойимни кайфияти яхши эмаслигини билдилар
Сабабини сўрагандилар. Ойим "кейин" дея чекланди.
Дадам ҳам, ойимни тушунгандек, бошқа гапирмади.
Кечликдан кейин, идишларни ювиб-жойлаб хонамга қайтаётсам, дадам билан ойимни хонасидан норози оҳангдаги суҳбат эшитиларди.
__Шайдога нима деймиз?
__Билмадим. Аммо мен у уйга қайта қиз бермайман. -ойимни ғазабноқ овози келди.
__Шоҳида.
__Дадаси.
Дадам гап бошламоқчи эди. Ойимни яна норози оҳангда мурожат қилдилар.
__Шайдо ақлли қиз. Бизни тушунади. Улар ҳам остонадан қайтдилар. Кўп ғам еяётгандурман. Балки қайтиб келишмас.
Нимани тушунишим керак? Нега очиқ гапирмаяптилар?
Улар росдан нега остонадан қайтдилар.
Нега ойим қайта қиз бермайман дедилар?
Аввал ҳам қиз берганми уларга?
Аммо кимни?
Миямда саволлар ғовлаб кетди. Елкамдан туртилганимдан кейин ўзимга келдим.
Ойим қачон мени сезиб қолди экан?
__Гап пойлаяпсанми? -дедилар менга умуман ёт бўлган, совуқ нигоҳда...
__Йўқ мен хонамга кетаётгандим. Тасодифан...
__Тасодифан гап пойладинг шундайми?
__Йўқ ойи. Гап пойламадим?
__Унда бу ерда нима қилиб турибсан?
__Кетдим мана.
Совуқ нигоҳ ва оҳангга ортиқ дош бергим келмай, тез қуён бўлди.
Нега ойим менга ундай қарадилар? Ҳайронман.
Хонага кириб ҳам ўйланиб турдим.
Ҳеч нарсага тушунмасдим.
Телефонимга қарадим.
Қизиқ Соҳиб акам бир марта ҳам қўнғироқ қилмабдилар.
Наҳотки мени эсламадилар?
Уйидагилар нима деди экан?
Шу ҳаёллар билан ухлаб қолибман.
* * *
__Шайдо...Шайдооо.
__Ассалому алайкум Соҳиб акаа. -ортимдан келган Соҳиб акамга кесатиб салом бердим. -Эсингизда эканманми? Нааҳоткии?
__Шайдоо. Ишларим кўпайиб кетди. Сен билан гаплашиб олишимиз керак.
__Нима ҳақда?
__Тўйимиз масаласида. Оилаларимиз тўйга қарши экан. Бирон чора ўйлашимиз керак. -дедилар ҳўрсинганча.
Демак уларни оиласида ҳам бизникидек норозилик.
Соҳиб акам билан дарсга кирмай, шу яқин ўртадаги кафега кирдик.
__Шайдо сенга уйингдагилар нима деди? Ойим ва келинойимни қандай кутиб олдилар?
__Ҳеч нарса демади. Совчиларингиз дарвозадан қайтишди. Уйга куришмади.
Соҳиб акамга дадам ва ойимни гаплашган, гапларини айтмадим. Уйни ҳар гапини ҳам айтавермасдим.
__Шунақа де? Мен ҳам ҳайронман. "У оила билан қуда бўлмаймиз" дейди сабабини айтишмайди.
Ўйчанг ташқарига боқди.
Росдан нима сабаб экан-а?
* * *
__Шайдо сенга дугонамни ўғлидан совчи келди. Даданг иккимизга маъқул. Биз розилик бермоқчимиз.
__Ойииии мендан сўрамайсизларми?
__Биз сенга ёмонлик тилармидик?
__Мени кўнгил қўйганим бўлсачи?
__Қизиимм. -деди ойим ҳарфларни босиб талаффуз қилганча. -Сен нималар деяпсан? Қанақа кўнгил яна?
__Кўнгилдака кўнгил! Мени ёқтирган инсоним бор. Ундан бошқасига турмушга чиқ-май-ман. -дедим бўғинма-бўғин.
__Қачон бунчалик сурбет бўлдинг сен қиз?
__Мен доим шундайман ойижон. Икки кун олдин келган совчилар Соҳиб акамни номидан келишганди. Мен ўша инсонга турмушга чиқаман.
Ойимдан кўз узмай гапирар эканман. Ойимни кўзлари, ғазабдан қисилди.
__Ҳеч қачон! Эшитдингми? Ҳеч қачон у оилага узатмаймиз сени. -деди қатъий.
Қайсарлигим бор. Ойимга жаҳлдан, зарда қилиб, хонамга кириб кетдим.
Бекорларни айтибдилар. Мен ўзим хоҳлаган инсонга турмушга чиқаман.
🍃🍃🍃
__Ойиижоон. -Шайдо ёмғирдан нигоҳини узиб, эшик томон қаради.
__Полвоним. Сени жуда соғингандим. -тўрт-беш ёшлар оралигидаги ширингина бола келиб, Уни қучди.
__Ким билан келдинг жоним?
__Дадам олиб келдилар. -Шайдони кулиб турган юзи оғриқли жилмайди.
__Ўғлим ойинг салом беришни унитиб қўйибдими?
Шайдо юзини терс ўгириб олди.
__Ойижон дадамга салом бермайсизми? Ахир ўзингиз айтгансизку, "катталарга салом бериш керак" деб.
__Ўғлим сени соғинганман. Ортиқча гапларни гаплашмайлик ҳўп.
__Бу ортиқча гапми ойижон?
__Ҳаа шундай.
__Болани тарбиясига салбий таъсир ўтказяпсан.
__Сиз нега келдингиз.?
Шайдо жаҳлли нигоҳларга, нафрат билан жавоб қайтарди.
__Ундай қарама жонгинам. Биласан-а? Бу менга ёқмайди.
__Айнан ёқмагани учун шундай қараяпман.
__Болани олдида ўзингни тутиб гаплаш мен билан. Ўғлимга бу ёмон таъсир қилиши мумкин.
__У сизни ўғлингиз эмас. Ёдингиздан чиққан бўлса эслатай.
__Шайдо. -йигит Шайдони қўлидан қаттиқ сиқди.
__Қўйиб юборинг. Оғрияпти.
__Тилингни калта қил унда.
__Нима қиляпсиз? Қўйиб юборинг Шайдони.
Мажлисдан кейин, Шайдога янги муолажа ҳақида айтиш учун кирган, Райҳона Абдуллаева, хонадаги манзарани кўриб жаҳли чиқди.
__Шайдога асабийлашиш мумкин эмас. Бу нима қилганингиз?
__Биз хотиним билан шунчаки гаплашаётгандик. -эркак сохта жилмайиш билан шифокор аёлга қаради.
__Менга бошқача кўринди. -жиддий нигоҳларини қадади аёл.
__Бу сиз қандай боққанингизга боғлиқ. Мен ўғлим онасини соғингани учун олиб келгандим. Уни қачон олиб кетсам бўлади.
Шайдо аёлга "йўқ" ишорасида бош силкиди.
__Ҳали муолажалари якунланмади.
__Даволаниш босқичи чўзилиб кетяпти. Уни уйга олиб кетганим яхшими? Барибир натижа бўлмагандан кейин.
__Бунга ҳали рухсат беролмаймиз. Ким айтди натижа йўқ деб? Шайдони аҳволи ижобий томонга ўзгаряпти.
__Унда ҳурсандман. Ўғлим ойинг билан хайрлашчи.
__Тезда кетамизми?
Шайдони қучоғига чиқиб олган, бола аразлаб лаб бурди.
__Яна келамиз. Бу ташрифимиз ойингга ёқмагани юз-кўзидан маълум. У сени соғинмаган кўринади.
__Шундайми ойижон? Мени соғинмадингизми?
__Соғиндим. -Шайдо мўлтиллаб қараган ўғлини оппоқ юзларидан навбатма-навбат ўпди. -Фақат ўғлимни ҳамроҳи кайфиятимни бузди. -деди эркакга нафрат билан қараб.
__Ундай қарама. Қайтадан севиб қоламан сени.
Эркак Шайдони қўлидан болани олиш баҳонасида. -Тезроқ соғайиб уйга қайтишингни интизор кутаман. -деди қулоғига пичирлаб.
__Қайдадан бемор қилиш учунми?
Шайдони гапига жавобан, тушунарсиз жилмайганча хонадан чиқиб кетди.
__У сизга қаттиқ гапирмадими?
__Ундан нафратланаман. -Шайдо шифокорига ёш тўла кўзлари билан боқди.
Мен қайсарликни қўймадим. Шу ўринда онам ҳам мендан қолишмадилар.
Сабабини айтишмади. Аммо Соҳиб акамни оиласи билан қуда бўлмасликларини айтиб чарчашмади.
Соҳиб акам иккимиз эса сабабини билолмай асабийлашардик, эзилардик.
__Ойи бу нима деганингиз?
__Ешитмадингми?
__Ешитдим. Аммо тушунмадим. Нега мендан сўрамай фотиҳалаб қўйдингизлар?
__Сен ниманиям билардинг? Ҳою-ҳавасга берилиб юрибсан. Ҳаёт яхши йигит. Сен унга маъқул келибсан. Даданг ҳам рози.
__Ойи У мен билан тузукроқ гаплашгани йўқ. Мен қандай Унга маъқул келибман?
__Неча марта кўрганини нима аҳамияти бор ҳозир? Сен саёқ юришни бас қилиб, ақлли қиз бўл энди.
__Мен Соҳиб акамдан бошқасига турмушга чиқмайман.
__Қачон бунчалар бетгачопар, юзсиз, сурбет қиз бўлдинг сен?
__Мен тўғрисини айтяпман. Ҳаёт меники, уни қандай яшашни ўзим ҳал қилишим керак.
__Тўғри Ҳаёт яқинда сени эринг бўлади. Қандай яшашни тўйгача, тўйдан кейин, келишиб оласизлар.
__Ойииии мен у маънода айтмадим. -ойимни гапи таранглашган асабимни бира тўласи баттар тортгандек бўлди.
__Гапни кўпайтирма. Маслаҳатим дадангни жаҳлини чиқарма. Оқибати яхши бўлмайди. Уларни жаҳлини юқори даражасини кўрмагансан сен.
Ойим яна нимадурлар деб насиҳат, пўписа қилди. Мен безрайиб туравердим.
Ўз билганимдан қолмадим.
Ҳаёт деганларига барибир турмушга чиқмайман.
Нега бермасликларини сабабини очиқ айтмайдилар.
Нега мен индамай кўнишиб керак, мавҳум сабаб деб?
__Унаштирилди дегани тўй дегани эмас. Бир йўлини топамиз Шайдо. Сен мен билан бўлсанг бўлди.
__Мен сиз биланман. -Соҳиб акамни қўлларини ишонч билан тутдим.
Севги курашмоқ демак.
Таслим бўлган айрилиқ оғриғини туйиб яшайди.
Курашган бахтга етади.
Ҳаёт билан унаштирилган бўлсам ҳам, Соҳиб акам билан муносабатларимизни тўхтатмадим.
Ўша пайтларда, мен ўзимча ҳақ эдим.
Тўғри йўлни танладим деб ҳисоблардим.
Мен ойимларга билдирмай, Соҳиб акам билан гаплашиб юравердим.
Ҳаёт билан эса....
Уни кўргани кўзим йўқ эди.
Қўнғироқларига ҳам жавоб бермасдим.
Смс ёзарди.
Жавоб ҳам ёзмасдим...
Телефоним Соҳиб акамникига уланганди.
Менга келган, барча қўнғироқ ва ҳабарлар уларга ҳам борарди.
Ҳаётни қўнғироқларига жавоб бермасам ҳам, У икки-уч кунда бир ёзган смс ларини деб. Соҳиб акамдан эшитмаган гапим қолмасди.
Ўзимга ҳайрон қолардим баъзан. Бундай қаттиқ гапларни ҳатто ота-онамдан ҳам эшитмаганман.
Мободо сал қаттиқроқ гапиришса ҳам аразлаб олардим.
Аммо Соҳиб акамга ҳеч нарса деёлмайман.
Фақат эшитаман. Ҳақоратларини ҳам.
__Рақамимни алмаштирсамми деяпман?
__Нега?
__Анави жонга тегди. Олмасам ҳам, икки кунда бир телефон қилишни одат қилиб олибди.
__Сен ўзинг кўз сузмаганмидинг?
__Бу нима деганингиз? Мен нега унга кўз сузаман?
__Қайдам? Рақам алмаштириб айбингни ёпмоқчидурсан?
__Мени ким деб ўйлаяпсиз?
Аламимдан аразлаб телефонни ўчириб қўйдим.
Қайта-қайта қўнғироқ қилдилар. Олмадим...
Бир неча қўнғироқдан кейин смс келди.
Телефон экранида ҳабар кўриниб турарди.
"Телефонни ол асабимга тегмай исқирт. Мен билан гаплашмай, унаштирилганинг билан гаплашяпсанми?"
"Исқирт?" ҳақоратли сўзлар сони яна биттага кўпайди.
Аламим келди.
Нега улар бундай.
Кечай дейман кечолмайман.
Ўзи ҳам қўйиб юбормайдилар.
Ҳақорат қилади. Жаҳли чиқса, оғзига келганини қайтармайди.
Бўралатиб сўкади...
Ҳаёт билан унаштирилишимиздан олдин бунчалик эмасди. Ҳаммаси шундан кейин бошланди.
Рашкми билмайман?
Ҳаёт қўнғироқ қилган, ёки смс ёзган кун, эшитмаган гапим қолмайди.
Яхшиямки, қўнғироқларига жавоб бермайман. Смс ларини деярли ўқимай ўчираман.
Бу кишим эса.....
Асабларим чарчадими?
Тўғриси телефондан ҳам безиб кетдим.
Ҳатто курсдош йигитлар билан саломлашишга ҳам ҳайиқаман.
"Кўриб қолмасинларда" деган ҳадик билан атрофга боқаман ўша пайт.
"Жонимнинг жафоси, ширингина дард,
Уйқулар ўғриси, тинчим ўғриси,
Қахринг сероб экан ва меҳринг қахат,
Жонга тегиб кетдинг, тўғриси!
Жонга тегдинг дегани, гаплашишни хоҳламай тутқич бермаётганингиз учун аталган.
Бугун жуда чиройли бўлиб кетибсиз. Қайсар қиз!"
Ухлашга ётмоқчи бўлган пайтим келган ҳабарга қарадим-у, юрагим орқага тортиб кетди.
Бу ҳабарни Соҳиб акам кўрмай ўчиришни ўйладим. Ҳаёт мени қаерда кўрди экан?
Соҳиб акам, нотўғри тушунсалар яна жанжал қилади.
Ҳақоратлар ёмғирида қоламан.
Шошилиб, ҳабарни ўчиришга уриндим-у. Улгурмадим.
Соҳиб акам қўнғироқ қиляпдилар.
Охирги пайтлар улар қўнғироқ қилсалар. Қўлларим, бутун азойи-баданим титрайдиган бўлиб қолган.
Аммо бу аввалларидек, ёки ҳамма севишган жуфтликлардагидек ҳаяжондан эмасди......
__Ало -дедим қўлимга қўшилиб овозим ҳам титраб.
__Сен ифлосни қаерда кўрди У? Чиройингни кўз-кўз қилиб қаерда боргандинг? Ёки ими-жимида учрашиб юрибсанми у билан ҳам?
__Бу нима деганингиз? -хўрлигим келиб йиғлаб юбордим. Шумиди мен севиб қолган инсон? Қачон бунчалик бўлишга улгурди орамиз?
Нима учун мен Уни ҳақоратларини индамай эшитяпман?
Мен шундай қизмидим?
Йиғлаяпман. Зора бундан улар юмшаса.
Баттар тутоқади.
__Ҳаа айбингни увиллаб беркитмоқчимисан? Энангникига кириб кет. Ўша Ҳаёт деганлари билан. Ифлос, исқирт.....
Давомли ҳақоратлар, қулоқларим битиб қолгандек чийилларди. Унаштирувга уч ой бўлган бўлса. Икки ойдан буён Соҳиб акам шундай бўлиб қолганлар.
Улардаги аламзадалик, шубҳалар жон-жонимдан ўтиб кетган.
Баъзида муносабатларга нуқта қўяйми дейман.
Аммо бунга жуъратим етмайди.
Қўнғироқ қилса яна гаплашавераман.
Балки бу севги эмас, ҳадиксирашдур.
Ҳа мен Соҳиб акамдан қўрқадиган бўлиб қолганман.
Ҳаётни деб уришганимиздан кейин. "Йўқолиб кет! Керакмассан менга. Қайтиб безовта қилма мени!" Шу охирги гапи бўлди.
Шу билан ўн кун телефон қилмади.
Университетда дуч келиб қолсак ҳам мени кўрмагандек юрди.
__Қизим эртага Ҳаёт ўқиш жойингга боради.
__Нега? -ойимни гапидан сапчиб тушдим. Агар росдан ҳам ўқишимга борса, Соҳиб акам кўрса....
Ўў йўқ. Тўғри ўн кундан буён гаплашмаяпмиз.
Аммо бу биринчиси эмас. Биз олдин ҳам кўп марта уришганмиз. Қанчадур вақт ўтиб ярашиб олардим.
Мен қандай инсонман билмадим.
Аммо ҳали ҳам, шунча гапдан, ҳақоратлардан кейин ҳам, Соҳиб акамни ёмон кўролмадим. Ҳали ҳам Уларни яхши кўраман.
__Нима қўрқинчли гап айтдимми? Унаштирилган инсонинг. Борса борибди-да.
Бир ойга қўшни вилоятга кетяпти экан. Кетиш олдидан сени бир кўрмоқчи экан.
Анчадан буён ойим билан тортишгани ҳам кучим қолмаганди. Шу сабаб, Соҳиб акам ҳақда оғиз очмай қўйгандим.
Ҳозирги вазиятда ҳам У ҳақда гапиролмайман.
__Ойиии. Ўқишимга эмас. Бормасин.
Телефонда хайрлашса ҳам бўладику. -дедим.
__Қизим ҳар куни гаплашаман демаса. Унаштирилгансизлар. Хоҳишингга қараб, сенга босим ўтказмаяпти. Гаплашиш-гаплашмаслик, ўзингни ихтиёрингда.
Наҳот бир марта "яхши бориб-келинг" дейишга ярамасанг.
Ойим анча насиҳат қилдилар. Ноилож учрашишга рози бўлдим. Менга қолса умуман турқини кўришни ҳам хоҳламайман.
Сабаби Соҳиб акам билан муносабатларимиз дарс кетишига, уришишишимизга У сабабчи эди.
Эртаси куни ўқишга бормадим. Сабабини сўраган ойимга, бош оғриғини баҳона қилдим.
Ҳаёт эса. Мени уйдан олиб кетишини айтдим.
Ҳаммаси Соҳиб акам кўриб қолмасликлари учун эди.
Чунки уришган бўлсак ҳам, яна ярашиб кетишимизга ишонардим.
__Ассалому алайкум.
__Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз Шайдо. -жавоб қайтармай бош силкиш билан кифояландим.
__Қаерга борамиз? Қаерга олиб борай сизни?
__Фарқи йўқ, узоқроқ, ва одами камроқ жойга.
Гапимдан Ҳаёт тушунарсиз нигоҳда қаради. Унинг қараши ҳам кулаётган, ҳам ҳайратга тушган инсонга ўхшарди.
Фақат гапимни нотўғри тушунмаган бўлсинда....
Унинг сирли қарашидан, бироз чўчидим.
Мени нотўғри тушунган бўлсачи?
Ман шунчаки, Соҳиб акам мени Ҳаёт билан, кўриб қолмасликлари учун. Узоқроққа дегандим.
Бу кишим нотўғри ҳаёлга бориб, ҳаёлида бошқа нарсаларни ўйлаётган бўлсая?
__Киринг. -жилмайиб кафе эшигини очиб берди. -Мана сиз айтаётгандек узоқроқ, тинчроқ жой. Сиз ҳам менга ўхшаб, гавжум жойларни ҳушламайсизми дейман?
Ҳайрият. Ҳаёт мени нотўғри тушунмаган экан.
Шинам жойга олиб келди.
Росдан ҳам гавжум жойлар менга ёқмасди.
Бошида атрофга аланглаб қараб-қараб қўйдим. Қандайдур ҳадик бор эди менда.
Ҳаёт мени гапга солаверди. Бироз суҳбатдан кейин.
Гапимиз-гапимизга қовушгани сабаб, аввалгидан бироз очиқроқ суҳбатлашдим.
Қандайдур ҳотиржамлик бор эди менда.
Қачон кўча-кўйда бундай ҳотиржам ҳис қилдим ўзимни билмайман.
Аммо росдан ҳозир ҳотиржам эдим.
__Ҳайриятей. Сизни кулганингизни ҳам кўриш насиб қилди. Қон чиқариб юборсаммикан?
Ҳаётни жилмайган кўйи гапирган гапидан кейин, ўзимни таҳлил қилдим.
Айни ҳозир оғзим очиқ турибди.
Яъни табассум қиляпман.
Қизиқ: охирги марта қачон бўлганди бундай ҳолат?
Эслолмаяпман ҳам.
Эртаси куни ўқишга бордим.
Кеча Ҳаёт билан анча гаплашибмиз.
Унга Соҳиб акам ҳақда айтмоқчи эдим. Айтолмадим....
Нимадур бунга тўсқинлик қилди.
Балки Соҳиб акам билан уришиб қолганимизмикан?
Билмадим. Аммо турқини кўришни истамай юрган одамим билан, кеча бир неча соат вақтимни ўтказдим.
Қўрқувсиз, титроқсиз ҳотиржам.
__Шайдо шуларни мени шахсий хонамга ташлаб чиқинг. -ўқитувчимиз, шахсий нарсалари турадиган кичик хонасини назарда тутиб, бир нечта дафтар-китобларни қўлибга тутқазди.
__Ҳўп бўлади. -этирозсиз қўлидан олиб, ўша хона томон борарканман.
Негадур оёғим тортмасди.
Ҳудди қандайдур кўнгилсизлик бўладигандек. Юрагим ғаш, бесарамжон урарди.
Бекорга эмас экан.
Хонага кирдим ҳамки, менга ғазаб билан қараб турган, Соҳиб акамга кўзим тушди.
Юрагим "чиғ" этди.
Нега ундай қараяпти?
Уришиб қолганимизни аламиданмикан?
Шунга бўлса керак?
Қўлимдагиларни стол устига қўйиб тезда чиқиб кетмоқчи бўлдим.
Аммо Соҳиб акам билагимдан тутиб қолди. Мен эса уларга яна қўрқув билан қарадим.
__Кеча қаерда эдинг? -тамом, юрагим уряптими-йўқми? Сезмай қолдим.
__Ме-энн.... -тилим айланмасди. Нима десам экан деб ўйланардим. -Иш-шим бор эди. Шун-га кел-мадим.
__Мен "нега келмадинг" деб сўрамадим. Қаерда эдинг? -қўлимни шу қадар қаттиқ сиқардики, жоним чиқай дерди оғриқдан. -Йўқ яхшиси, саволни ўзгартирамиз. -айни шу қарашларида, шу қадар ёвуз кўриниб кетдики кўзимга. Қўлидан чиқиш учун чирана бошладим.
__Қўйиб юборинг...
__"У" билан нима қилаётгандинг кеча? -тамом. Билибди, энди нима дейман. -Нега мени ҳабарим йўқ. Нега сен ифлос У билан, чекка жойда учрашдинг. Ўйнашинг билан нималар қилдинг......
Давомли ҳақоратлар. Илк эшитган пайтларим, уялардим, ҳозир қизиқ оддий сўзлардек туйиляпти. Ҳатто олдиндан биламан нима деб ҳақоратлашини. Қайси жирканч сўзлар ишлатилишини.
__Етааар! Баасс қилиннгг! -охири сабрим жидамай, бақириб юбордим. -Ўзингиз "керакмассан" дедингиз. "Сен билан ишим йўқ" дедингиз.
__Нима уришиб қолганимиз учун учрашдингми?
__Онам айтгани учун....
__Ҳали уришиб қолганимиз учун, сен ўйнашинг билан учрашдингми? Эртага сенга уйлансан ҳам, уришиб қолсак, тўшагингга бошқани олиб кирасанми сен ифлос.....
Тарсаки тушган юзим ловиллагани камдек, ҳақоратлар ёмғири ҳам тинай демасди.
Тарсаки юзимни, ҳақоратлар юрагимни қиздириб ачиштирарди.
Ачишаётган юзимни қўлим билан ушлаб, ёшли кўзларим билан Соҳиб акамга қарадим.
Йўқ тополмадим. Мен севган, мени севган инсонни юз-кўзларига бир-бир боқиб тополмадим.
__Сен қиз ҳаддингдан ошиб кетдинг. Ҳудо билади нималар қилиб келгансан У билан. Сенга эр бўлса бўлди. Эртагаёқ тегиб кетаверасан. Эрсирамаганингда, унаштирилиб ҳам мен билан гаплашиб юрармидинг???
Охирги гаплари қулоқларим остида тинмай жарангларди.
Мен шундай гапларга лойиқмидим? Айбим севганимми?
Кўксимдаги юрагимни отиб юборгим келяпти.
Шунча ҳақоратларига ҳам чидашимга сабаб бўлган.
Уни севишда давом этган юрагимни суғириб отгим келяпти.
Югурганча хонадан чиқиб кетдим. Эшик олдида кимгадур урилдим.
__Шайдо яхшимисиз? Сиз.....
Югуришда давом этавердим. Овоз таниш эди. Ким экан?
Қарамадим ҳам, гапини охиригача эшитмадим ҳам.
Университетдан чиқиб кетдим.
Йиғлаб, югуриб кетаяпман.
Алам қиляпди.
Жудаям....
Қандай кўргулик бу?
Мен ундан эшитган ҳақоратларим камдек, тарсакисини ҳам тотиб кўрдим-а?
Мен шундай пастмидим.
Ўзимни-ўзим ер қилиб юбордимми?
Қачон бунчаликка етиб келдим?
Қаршимдаги дарвозага қараб уҳ тортдим.
Йиғи, миямдаги жавобсиз саволлар билан. Қачон уйимизга етиб келганимни ҳам билмабман.
Хонамга кириб кетдим. Ўзимни ётоққа отиб йиғимни давом эттирдим.
Ойимга келганимни ҳам айтмадим.
Бироздан кейин ичимни сал бўшатиб олгач, кийимимни алмаштириш учун, турдим.
Шкафдан кийим олиб алмаштирдим.
Ойна олдига бориб чап юзим қизариб кетганини кўрдим.
Энди нима қиламан?
Дадам, ойимга нима дейман?
__Дадаси ўлар бўлсам ўлдимку, шарманда бўлдик. Қиз туққунча ўлибгина кетсам бўлмасмиди.....Тезроқ келинг. Қай гўрда экан бу қиз? Энди нима қиламиз?
Юзим сабаб хонамдан чиқолмай, бироз шифтга қараб ётганимдан кейин, ташқаридан ойимни овози эшитилди.
Оҳангидан аламзада экани билиниб турарди.
Гап нима ҳақда экан?
Аранг ўзимни мажбурлаб ўрнимдан турдим. Ойна олдига бориб, юзимга упа сурдим. Қизаришни яшириш учун.
Юзим мурдадек оқариб кетди...
Аммо ўша чап юзимни қизарган жойи, барибир сезилиб турарди.
Қўлим билан юзимни сал артиб, оқаришни камайтирдим.
Узунроқ қилиб кесилган чўлкам билан, чап юзим сал беркитган бўлдим.
Оғир қадамлар билан ташқарига чиқиб, атрофга қарарканман.
Ойим ҳовлида асабий, уёқдан-бу-ёққа юраётганини кўрдим. Оғир қадамлар билан улар томон бордим.
__Тинчликми ойи? Нимадандур безовтамисиз? -овозимни эшитган ойим, бесабаб юришдан тўхтаб, менга қаради.
Ва тезликда келиб мени елкаларимга туртиб гапира бошлади.
__Сен қиз нималар қилиб юрибсан? Ҳали ҳам ўшанинг билан учрашиб юрибсанми?
Қандай қилиб бу даражага бординг?
Бизни тиригимизча гўрга тиқмоқчимисан?
Шарманда...
Биласанми Соҳиба опа нима деганини?
Соҳиба опа келинойимни (тоғамни аёлларини) опаси эдилар. Улар Университетимизда ишлайди.
Шуларни ўйлар эканман. Бошимга гурзи билан ургандек бўлди.
Боя ўша хонадан чиқаётгандаги овоз эгаси.
Шарманда бўлдим.
Наҳотки улар мени кўрган бўлса?
Гапларимизни эшитган бўлса?
Эйй ҳудойим.
__"Қизингиз бир хонада бир йигит билан уришишдиёв. Йигит яхшигина xақорат ҳам қилди. Адашган бўлсам Аллоҳ кечирсин-у, тарсаки овози ҳам келди. Ким-кимни урди билмайман. Аммо қизингиз йиғлаганча чиқиб кетди. Мен гапирсам ҳам эшитмади" деб телефон қилди.
"Ўл" дегани одам йўқ. "Адашгандурсиз" десам. "Қизингизни танимай ўлибманми? Огоҳ бўлинг деб айтдим-қўйдим-да" Деб зарда қилди.
Катталар айтишарди: "қиз сақлагунча, туз сақлаш осон" деб. Мен қизим ақлли дегандим. Сен қиз бизни номусга ўлдирмоқчимисан?
Телефонинг ҳам ўзингда эмас!
Қанча қўнғироқ қилдим. Бир курсдошинг жавоб берди. Ўқитувчинг иш буюргач чиқиб кетиб, хонангга ҳам қайтмабсан.
Сен қиз бизни ўлдирмоқчимисан?
Ойим мени туртиб-туртиб гапирарди. Мен эса гунгман.
Ким деган одам бўлдим.
Шарманда бўлдим.
Энди нима қиламан.
Ойим дадам билан гаплашдими?
Дадамни кўзларига қандай қарайман энди?
__Шу гаплар ростми? Гапиирр...
__Дадаааа
__Дада дема мени. Дада дема. Сен қандай қиз бўлдинг? Қандай қилиб Ҳаётга унаштирилган бўла туриб, ўша бетайин билан гаплашиб юринсан.
__Дадаа Соҳиб акам бетайин эмас. Унаштирувни мен хоҳламагандим. Ўзларингиз мажбур қилдингиз. Соҳиб акамга нега қаршисизлар буни ҳам айтмадингиз. Мен уларни......
Юзимга келиб тушган тарсаки сабаб, гапим чала қолди. Дадам ранглари бўзариб менга нафрат билан қараб турарди.
__Сен қиз қайси юз билан менга бу гапларни айтяпсан? Қайси юз билан кўзимга тик боқиб, ўша ифлосни ёнини оляпсан?
Дадам иккинчи бор тарсаки тушурди. Мен энди тилимни тиймаганимни англадим.
__Мен йигирмага киргунча чертмаган қизим, кўчада қаёқда йўқ бир ифлосга ўзини урдириб юрибди экан. Камига ўшани оқлаш учун менга гап қайтаряпти.
Ўлганим яхшимасми? Шунчалик тарсаки егинг келгандими? Мана шу керакмиди сенга? Яна нечта керак?
Дадам гоҳ қўлини кафти билан чап юзимга. Гоҳ устки таърафи билан ўнг юзимга навбатма-навбат урдилар.
Неча бор билмайман. Саноғида адашдим. Охири бошини чангаллаб олдилар.
__Дадаси сизга нима бўлди?
__Дадажон нима бўлди? -қўрқиб кетиб, дадамни бошини ушлаб олган, қўлидан тутдим.
__Йўқооолл! Кўзимга кўринмааа! Буни кўзимдан йўқот онаси. Жаҳлда бир нима қилиб қўяман ҳозир.
Дадам жаҳл билан гапирдилар.
Ойим мени мажбурлаб, қўлимда судраб хонамга олиб кирди.
__Сен қиз нималар қилганингни биласанми? Агар дадангни қон босимлари кўтарилиб, нимадур бўладиган бўлса. Асло сени кечирмайман.
Онам жаҳл билан хонадан чиқиб кетди. Шу билан кеч киргунча ўтирдим.
Хонамдан чиқишга жуъратим етмасди.
Бир пайт ойим ўзи кириб келдилар. Қўлида патнис.
__Буларни еб ол. Даданг айтдики: -ойимга қарасам бир ҳўрсиниб қўйди. -Бугундан остона ҳатлаб кўчага чиқмас экансан. Сени уй қамоғига қўйдилар.
__Нимааа? Ойи ўйлаб гапиряпсизми? Ўқишимчи?
__Буни анавининг билан ҳиринглашиб юришдан олдин ўйлаш керак эди.
Дугонанг нарсаларингни ташлаб кетди. Ҳаёт қўнғироқ қилибди.
Ойим шундай деб телефонимни узатдилар.
__Қайта қўнғироқ қилиб, гаплашиб қўй. Яна келгунча бу аҳмоқона гаплар овоза бўлмаса-да. -дедилар бироз ўйчанг.
Мен эса телефон қилишни, У билан гаплашишни хоҳламасдим.
Ҳудди ҳаммасига У сабабчидек. Қайтмаса ҳам майли эди. Кетган жойида йўқ бўлиб кетишига ҳам рози эдим ҳозир.
У бўлмаганда унаштирув бўлмасди. Соҳиб акам билан орамиз совимасди. Уларни жаҳли чиқмасди. Дадам мени урмасди.
Умуман бугунги расво кун учун У сабабчи.
"Учрашаман" дегани сабаб бўлди ҳаммаси.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4