Мафтуна Абдуллаева
- Шу қишлоққа кетгани сира ёқмаяпти менга,- деди тўнғиллаб. Шундан кейин яхши дарс қила олмади. Бундан ўзи асабийлашиб ўрнидан туриб ухлашга ётди. Негадир юраги бир ёмон нарса бўладигандек қаттиқ қисди.
Эртаси куни ҳам икки ҳаёли телефонда бўлди. Кечаси ўчирилган Мардбекни телефони эрталаб ҳам қўшилмагач, балки бузилиб қолгандир деган фикр таскин берди. Уйдагиларини номеридан ишхонасига телефон қилса ҳам, Жайронага қилишни истамагандир. Ҳали топишиб олишганини ҳам айтмаган бўлса... Аммо қиз нима ҳаёл қилмасин, юрагидаги ғашлик кетмади. Буни баттар кучайтириб, Мардбек уч кун телефонини қўшмади.
"Уйида қўшолмаяпти. Балки уйлангандир. Ахир бизни қишлоқ билан бутунлай алоқамиз узилиб кетган~ку. Билмайди деб мени алдагандир. Бобожон билан ойижон қочиб кетган келинига бунча аза туттириб қўйишмасди. Ахир қишлоқ одатларини биламан~ку,- Жайрона ўқиётган нарсасини тушунмайверганига китобни ёпиб, бошини чангаллади,- нега бўлмаса уч кундан бери жим...Ёки бирон фалокатга учрадими? Ё Худойим ҳозир жинни бўлиб қоламан ". Жайрона уҳҳ тортиб Дарс столи устига бошини қўйди. Шу бўйи ухлаб ҳам қолибди.
- Жайрон,- қулоғига чалинган қадрдон овоздан уйғониб кетди.
- Мардбек ака.
- Нега бундай ухлаб қолдинг?
- Қачон келдингиз?- уйқуси ўчиб кетган Жайрона сакраб ўрнидан турди,- нега телефонингиз ўчган, нега уч кун йўқ бўлиб кетдингиз?
- Бир соғинтирай дедим,- Мардбек Жайронани кўтариб хоналарига олиб ўтиб кетди.
Аммо бу саволга эрта тонгда яна рўбару бўлди.
- Кеча чарчадим деб ўзингизни уйқуга солдингиз, энди жавоб беринг. Нега менга уч кун қўнғироқ қилмадингиз?
- Қандай бўларкан, ёқдими?- аввалига кулиб турган Мардбек бирдан жиддийлашди, қўлидаги қаҳвани стол устига қўйиб ошхона мебели олдида қўлини чалиштириб ўтирган, Жайронага яқин борди,- уч кунга жонинг чиқиб кетай дедими? Мен бунақа кунларни қанчасини ўтказганимни биласанми? Мавҳумлик, саволлар, ёмон ҳаёллар, ҳавотир, азоблар, соғинч...
Жайрона Мардбекка тикилиб қолди. Ростдан ҳам, у кетган пайти Мардбек қай аҳволга тушган. Тўрт йил шундай бағри ёниб юрса ҳам, Жайронани осон кечирди. Жайрона Мардбекни кўксига бош қўйиб йиғлаб юборди "Мен истабманми кетишни. Сиз ўша "Х" хонимингиз билан шакаргуфторлик қилмаганингизда, мен кетмасдим. Болам ҳам ўлмасди". Қиз ўй~ҳаёлларидан бехабар Мардбек бағрига босиб жилмайди:
- Менсиз ўлиб қоласан ўзи. Яна кетаман деб қўрқитасан. Тўғрисини айт, бошқа аёл билан юрибди деган ёмон ҳаёлдан чекиниб, балки авария~павария бўлгандир деган "яхши" ҳаёлга ҳам боргандирсан.
- Гапни олиб қочманг,- Жайрона ўзини орқага олиб чақчайди,- нега телефон қилмадингиз?!
- Телефоним ишламай қолди. Кейин у ёқда ҳам роса иш кўп экан, ундан кейин озроқ қадримни бил дедим.
Жайрона Мардбекка шубҳа билан бир қараб, бош чайқаб, кетишга тайёргарлик кўра бошлади.
🌹
Имтиҳон яқинлашган сари Жайронани ҳаяжони ортиб борарди. Ўйқулари қочиб кетиб, ярим тунда ҳам китоб ўқишга тушиб кетарди.
- Бунча куюндинг. Кўшимча контракт бўлса ҳам ўқитаман, ўзингни озгина аягин,- дерди Мардбек, уни ухлашга ундаб. Жайрона ҳўп дерди-ю билганидан қолмасди.
Бир куни туни билан ухламагани таъсир қилиб, дарс пайти тоби ҳам қочиб қолди. Боши айланиб, қулоқлари битиб қолди. Тез ёрдам чақирилиб ёрдам кўрсатилди, кейин жўнатиб юборишди.
Жайрона бир ухлаб туриб ўзига келди.
- Озроқ чалғишим керак,-деди ўзига ўзи. Туриб ювиниб ~тараниб, чиройли кийимларини кийиб такси чақирди. Мардбекка сюрприз қилиб ишхонасига боришни режа қилганди. Бугун ўзига дам беради.
Манзилига етиб келиб Мардбекни сўради. У йўқ экан. Қўнғироқ қилди. Икки~уч чақирувдан кейин телефонни аёл киши кўтарди:
- Алё.
- Ким бу,- деди тутилиб Жайрона,- Мардбек ака қаерда?
- Уйида. Мен аёлиман.
Жайрона ҳаво етмай, чуқур ~чуқур нафас ола бошлади. "Уйда... Аёлиман" шу икки сўз миясида тинмай айланарди. Қўлида телефон кетиб борарди. "Қаерга кетяпман,-; тўхтади бирдан,- ҳа... Мардбекни уйига... Ё Худо адашиб эшитган бўлай... Мени азоблама... Азоблама" Жайронани шашти Мардбекни квартирасига борган сари сўниб борарди. Мана ўша эшик. Илк учрашган кунларидан бери қайтиб келгани йўқ.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
Наҳотки шу вақт ичида бировни етаклаб келишга улгурди.
Қўнғироқни чалиб ажалини кутган одамдек қалтираб эшик очилишини кутди. Мана Қадам товушлари эшитилди... Эшик очилиб бир~бирига қараб қолган икки аёлни бирини кўзида ҳайрат, бирини кўзида кибр.
- Дилзода!
- Жайрона,- афтидан у ҳайрон қолмади. Фақат кўзларида заҳарҳандалик.
- Сен бу ерда нима қиляпсан?!
- Ўғлим отасини соғинибди кўргани келди.
- Ўғлинг?...
- Мардбек акам билан иккимизни ўғлимиз!
- Дилзода қаердасан? Болага қара,- Жайрона ичкаридан келган овоздан тамоман ўзини йўқотди. Бу Мардбекни овози эди. Жайрона Дилзодани итариб ичкарига кирди.
- Дадда, дада,- Мардбек қулоғини ушлаб олган бир яшарча болани қорнига юзини ишқаб кулдириб ўтирарди. Шарпани сезиб ўгирилди-ю, юзидаги кулгу сўнди. Жайрона эса отилиб хонадан чиқиб кетди.
"Демак, чиққанига бир йилдан кўп бўлган. Бола бир яшарча бор. Дилзодага уйлантириб қўйишган. Шунинг учун ҳам мени уйимда яшашга бирдан рози бўлган. Қишлоққа борганида олиб келгандир балки оиласини... Оиласи... Мен кимман унда?! Мени аҳмоқ қилмоқчи бўлдими?! Ўч олмоқчи бўлдими? Аблах мен унинг учун кетмадимми? Ярамас..."
- Жайрона тўхта! - Жайрона катта йўлда эканини Мардбек қичқириғидан кейин англади. Аммо четга ўтишга улгурмади...
🌹
- Ҳамма жойинг бутун, яхшиям ҳайдовчини тезлиги паст экан,- деди ўзига келган Жайронага Мардбек.
- Даф бўлинг,- ўрнидан турмоқчи эди бўлмади. Боши қаттиқ оғриди.
- Жим ёт. Сенга ҳозир туриш мумкин эмас.
- Сиз кетсангиз яхши бўлади менга,- йиғлаб юборди Жайрона.
- Ўзингни бос... Ҳаммаси сен ўйлагандек эмас.
- Нимаси бошқача... Бола сизни дада деди... Менга сизни ўн беш йилга қамалиб кетишингиз ҳақида айтиб, боламни эрта туғилишига сабаб бўлган анави илонга уйланибсиз...
- Нима?- сергакланди Мардбек,- Дилзодадан эшитган эдингми?
- У ўшанда ҳам атай айтганди. Мени йўқ қилиб ташлаш бўлган режаси. Мана ниятига етибди ҳам...- Жайрона бошқа гапиролмади боши оғриди.
- Жайрона бутун қоласан, эрта кетсак бўлар экан. Ҳаммасини уйда гаплашамиз,- Жайрона жавоб бермади. Аммо Мардбекни уйига қўйиш нияти йўқ эди. Яхши ҳам дорилар бор экан. У кунни қолган қисмида деярли ухлади.
- Мен сиз билан кетмайман. Онам билан дадамни чақираман, бу ердан кетаман. Пешонамга бу ерда ўқиш ёзилмаган экан шекилли.
- Жайрон,- деди Мардбек жаҳли чиқаётгани билиниб қўллари мушт бўлар экан,- уйда гаплашамиз. Шундоқ ҳам асабим таранг. Сен ҳам мени асабийлаштирма!
- Кетинг, мажбурлаб олиб кетаман десангиз тўпалон кўтараман.
- Жайрон!
- Ўлди Жайрон,- йиғлаб юборди Жайрона,- мени яна бир марта пичоқсиз сўйдингиз!
- Уффф. Ўша бола,- деди Мардбек Жайронага эгилиб,- мени эмас Фозилни ўғли.
- Фозилни уйланган демадингиз!
- Мен у ҳақида сенга умуман гапирганим йўқ,- кўзлари қисилди йигитни,- чунки ҳаммаси бир-бирига боғланиб, сен нотўғри тушунадиган вазият юзага келарди.
- Қандай гап бор ўзи?!
- Уйга борсак, бир бошидан айтаман.
Жайрона жавоб бермади. Аммо Мардбек билан кетишга рози бўлди. То уйга етиб боргунларича ич-ичида гоҳ милтилаган умид пайдо бўлар, гоҳ сўниб қоларди.
- Бирон нарса ичасанми,- деди Мардбек уни ётқизиб.
- Қўлингиздан заҳар беришдан бошқаси ҳам келадими?
- Ҳа, келади.
- Ишониш қийин. Мени ҳаётимни фақат заҳарладингиз.
- Агар кетмаганингда буларни ҳеч бири бўлмасди,- жаҳли чиқиб кетди Мардбекни,- мени ўн беш йилга қамалиб, бошқа уйлана олмайди деб ҳотиржам кетдинг шундайми? Афсуски, мен уч йилда чиқдим.
- Чиқишингизни Дилзода кутиб турган эканми?- Мардбекни айбловидан дили оғриди,- унда нега мени қидирдингиз? Ўч олмоқчи бўлдингизми?
- Уффф. Эсингдами менга ўлсам ҳам сизга хиёнат қилмайман дегандинг. Мен сени шу гапларингга доим ишонишга ўзимга сўз берганман...
- Менга хиёнат қилмасликка ҳам ваъда берган эдингиз!- эрини гапини бўлди Жайрона.
- Ҳа, ваъдамда турибман ҳам. Сени севганим ва ишонганим учун изладим. Дилзодага уйланганимни сабаби эса...
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
Шу жойида Жайронани юрагига биров ўт қўйиб юборгандек бўлди.
- Хўш, нега тўхтаб қолдингиз?!
- Мен қамоқдан чиққанимда Фозил оғир касал эди. Бир ҳафта ўтмай оламдан ўтди. Бош мия саратони,- Мардбекни овози титраб кетди. Жайронани эса "наҳотки" дейишга ҳам тили айланмади,- Мен қамоқда пайтим у Дилзодага уйланиш таклифини берган экан. Дилзодадан бошқа ҳамма рози бўлибди. Фозил уни севиб қолган экан. Дилзода эса...- ҳамон мени севади дейишга тили бормади,- Ҳуллас, амаким рози бўлиб тўй бўлибди. Кейин укам касал бўлиб қолган. Мен чиққанда, Дилзода тўққиз ойлик ҳомиладор эди. Укам ҳатто ўғлини туғилишини ҳам кўрмай кетди...- Мардбек жим бўлиб қолди. У укасини қаттиқ яхши кўрарди. Шу сабабли ҳам кафесига уни номини қўйган
- Кейин, сизни Дилзодага уйлантиришди. Ахир бу одат қачонлар эди йўқ бўлиб кетгани.
- Дилзода мен истамасам ҳам қиз қидириб юрганларида, бувамга шу шартни айтибди.
Жайронани тилига роса ҳақоратли сўзлар келди-ю, индамади. Мардбекка ҳам буларни айтиш оғир бўлаяпти.
- Бу қарор ота~онамга ҳам ёқмади бошида, аммо Ёдгорбекка ҳам ота бўлади, Дилзода ҳам ёш бошида бева ўтиб кетмайди дея рози бўлишди...Қолаверса бувам рози бўлиб турганда, улар қаршилик қилишни исташмади. Никоҳдан олдин Дилзодага юрагимдаги борини айтдим.
"Сен мен учун Фозилни хотини бўлиб қоласан. Агар бундай бўлмаган тақдирда ҳам, мен сени хотин сифатида қабул қилмасдим" деб. У ҳаммасига рози эканини айтди.
"Кейинчалик авраб оламан деб ўйлаган" деган ўй ўтди Жайронани ҳаёлидан.
Кейин кетдим. Бу ердаги ишларимни баҳона қилиб Тошкентга келдим.
- Уйга борганингизда бир хонада қолгансиз барибир... Сиздек одамни жим туришига ишонмайман.
- Жайрон, Фозил уни севган, мен сени яхши кўрганим каби яхши кўрган, талпинган, қизғонган... Сенингча шунчалик манқуртманми?
Жайрона бошқа гап айтмади. Мардбекни изтироб тўла нигоҳлари етарли бўлди.
- Ёдгор мени дада дейди,- деди кейин маъюс жилмайиб,- вақти келса ўзим Фозилни қабрига олиб бориб, ҳақиқий отаси ким эканини айтаман.
- Нега ҳозир бу ерда?
- Ёдгорни шифокорга кўрсатгани олиб келган. Бир ҳафталарда кетади.
- Баҳона,- "шу баҳона қўйнингизга кириб олмоқчи бўлган" деган гапни ичига ютди.
Жайронани юрагида ҳасадми, аламми шунга ўхшаш бир нарса ғимирлади.
Шу билан иккиси кечгача гаплашмади. Мардбек кечки овқатга буюртма берди. Ичишни истамаган хотинига мажбурлаб ичиртирди. Кейин уйқуга ётишди. Аммо иккиси ҳам деярли кўз юммади. Юракларини эзаётган саволлари бор эди...
🌹
Бир ҳафтада Жайрона дарсларига чиқди. У истаса ҳам аввалгидек бўла олмаётганди. Буни Мардбек ҳам сезар, вақт ўтиб яхшиланиб кетишига умид қиларди. Жайрона эса қанча уринса ҳам рашкини жиловлай олмасди.
- Дилзода қачон кетади?- деди оҳири бир куни ёрилиб.
- Ҳали Ёдгорни муолажаси тугагани йўқ.
- Қачон тугайди?
- Менимча эрта кетади.
- У бувангизга айтиб берсачи.
- Айтаверсин. Нимадан қўрқаман?
- Меросдан маҳрум қилишса~чи?
- Сен ёрдам қилиб турарсан,- ҳазил қилди Мардбек.
- Жиддий сўраяпман.
- Менга шу ердаги точкам ҳам етади. Агар шунчаликка боришса.
- Ота-онангизга ким қарайди. Мен Фозил уйланган бўлса, улар қишлоқда, биз бу ерда яшаймиз деб умид қилгандим.
- Ҳалиям Дилзода ўша ерда қолади.
- Бир умр хотинингиз бўлиб қоладими?
- Йўқ. Сен буларни ўйлама. Мени ўз режаларим бор.
- Қандай?
- Сен ўқишга киришни ўйла. Ундан кейин, тезроқ ҳомиладор бўлсанг яхши бўларни.
- Нега?
- Ота~онам мени ҳам фарзандларимни кўриши керак ~ку.
Жайрона индамади. У ҳамма нарсага иккиланиб қараб қолганди.
Кунлар эса ўтиб борарди. Яхши ҳам ўқиш бор, бўлмаса ҳаёлидан шу воқеа кетмай қоларди.
- Жайрона,- деди қиз имтиҳон топширишига икки кун қолганда Мардбек унга қўнғироқ қилиб,- мен қишлоққа кетяпман.
- Нега?
- Бувам чақиряпти.
- Дилзода ҳаммасини айтиб берибдими?
- Шунга ўхшаш. Мен имтиҳон кунинггача етиб бораман.
- Аниқ келасизми?- деди қизни кайфияти тушиб.
- Ҳа, сен энди бир оз миянгга дам бер. Ҳўпми.
- Ҳўп.
Мардбек телефонни ўчириб, машинасига ўтирди. Уйда уни жиддий суҳбат кутаётганди.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
- Ассалому алайкум,- деди Мардбек ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутиб, бувасига салом берар экан.
- Ўтир,- деди Аҳмад Шер саломга ҳам алик олмай,- Дилзодани гапи ростми?
- Жайрона ҳақидагими? Ҳа, рост.
- Қайси гўрдан топдинг, уни!- жаҳли чиқди онасини.
- Отаси уларни Туркияга олиб кетган экан.
- Уни отаси бор эканми?
- Ҳа. Ҳозир ҳам онаси билан Туркияда яшашади.
- Ҳўп майли, лекин шунда ҳам сени оғир кунда ташлаб кетишини қандай кечириш мумкин.
- У мени хотиним ва уни нима қилишни фақат мени ўзим ҳал қиламан.
- Бу оила шаъни,- келини ва набирасини гапини қўшилмай эшитиб турган бобо гапга қўшилди.
- Бува, мен Жайрона шаънимизга доғ туширадиган иш қилмаганини биламан.
- Дилзода нима бўлади? У ҳам сени хотининг!
- Она, шу гапни айтаётганда ҳеч дилингиз оғрийдими йўқми?- деди Мардбек аччиқ қилиб турар экан.
- Оғрийди,- кўзлари ёшланди онани,- лекин нима қилай? У кетиб қолса, Ёдгордан ҳам айриламиз.
- У билан яшашга мажбур қилаверсангиз мендан айриласиз! Мен бошида Дилзодага уни қабул қила олмаслигимни айтганман. У рози бўлган.
- Бу сени эрлик масъулиятидан озод этолмайди.
- Мен бир кун ҳам унга эр бўлганим йўқ. Нега биласизми? Агар мен ўлиб, мени хотинимни укамга никоҳлаб берганингизда сизларни ҳеч қачон кечирмасдим!
- Шунга анави билан яшамоқчимисан энди?
- Ҳа. Бу уй жойларни ҳаммаси, точкаларни ярми Ёдгорга. Сўзим сўз. Фозилга аталганларни ушоғига ҳам тегмайман.
- Демак шаҳардан бери келиш ниятинг йўқ.
- Бошидан режам шунақа эди.
- У пайтлар Фозил бор эди.
- Ёдгор катта бўлгунча ҳаммасини ўзим қиламан.
- Ҳаммаси ўшани дебди?
- Уффф, ундан олдин ҳам шунақа эди.
- Унда, сендан рози эмасман, бор йўқол. Бу ердаги точкалардан ҳам умидингни уз!- бақирди буваси. Мардбек отасига қаради. У жим.
Бобосини гапига қўшилмаяпти, аммо унга қарши ҳам чиқмаяпти. Ўғлини қараб турганини сезиб унга қараб кўзини бир очиб~юмиб ҳиёл бош силкиди. Бу уйда Равшан Шер ногирон бўлиб қолгандан бери у билан ҳисоблашадиган ягона одам бу Мардбек. Ҳамма нарсани ўзи бошқарса ҳам, келиб ҳисобини беради.
- Ҳаммасига ўзинг раҳбар, мен барибир тушунмайман, билганингча иш тут деса ҳам, ҳали сиз бор, раҳбар сиз деб кўнглини кўтаради. Ҳозир ҳам отасига қараяпти. Равшан акани кўз имосидан "мен сендан розиман, билганингча иш тут" деган маънони англаб чиқиб кетди.
- Нега ота бўлиб гапирмайсан?!- энди ўғлига бақирди Аҳмад Шер.
- Мени уни отаси эканим энди эсингизга келдими? Мен эса бу уйда ҳеч ким бўлсам керак деб ўйлар эканман,- Равшан ака аравачасини суриб хонаси томон кетди.
- Бор, йўқол сен ҳам. Сени боланг бўлгач қаерга ҳам борарди сендан ўтиб,- деди алам устида. Бу гап Озода опага ёқмади. Эрини изидан кетган одам бўлиб, чиқиб кетди. Аммо ошхона томон ўтди. Шунча гапни бошлаб, ўзи бамайлихотир боласига овқат едириб ўтирган келини кўзига ёмон кўриниб кетди.
- Ўғлингиз каерда? Биз ўғлим билан дадасига борамиз.
Ҳар гал Дилзода ўғлингиз деса, Озода опани ҳаёлига Фозилбек тушади. Ичи ёниб кетади. "Бу бефаросат, нимани ўйлаб, Марди менга уйлансин деб туриб олди ўзи,- деган ўй ўтди ҳаёлидан.
- Буванг ҳайдаб юборди.
- Нима?! Нега?!
- Нимани кутгандинг?! Шу ахмоқ Марди бувангни бир оғиз гапи билан, анавинисидан кечармиди?
Сен ҳам аҳмоқни ишини қилдинг. Айтиб нима қилардинг бобонгга, ана энди Марди сени ёнингга қайтиб бўлибди.
Қайнонаси заҳрини сочиб кетгач, Дилзода уни орқасидан ёмон қараб қўяр экан пичирлади:
- Бу Жайронани аввал қандай йўқотган бўлсам, яна шундай йўқ қиламан. Ҳали қараб турсин!
Ёдгорни кўтариб хонасига кирди. Кейин болани олдига ўйинчоқларини ташлаб, ҳеч ким гапини эшитиб қолмаслигига ишонч ҳосил қилиб, қўлига телефонини олиб, таниш номерини терди.
?
- Хўш нима бўлди,- ўқиш жавоблари чиққан кун сўради Мардбек Жайронадан.
- Ниятингизга етдингиз! - деди юзидаги ифода нейтрал турган Жайрона.
- Қайси ниятимга?- ҳайрон бўлди Мардбек. "Киролмабди шекилли деб ўйлади,- бекор бўлибдида, қулоқ миямни ейди энди."
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
- Контракт бўлса ҳам ўқитаман деган эдингизми? Мана контрактка тушибман. Сиз туфайли яхши ўқий олмадим.
- Оббо. Яна мен айбдор. Ҳўп ўқийсан~ку, нима фарқи бор. Ундан кўра кел табриклаб қўяй,- қучоқ очди Мардбек,-мени болаларимни онаси ўқимишли бўлгани яхши. Буни ювиш керак. Қаерга борамиз?!
- Билмадим, сиз ўйлаб туринг, мен онам билан гаплашиб олай, ҳўпми?- ичида яшириб турган қувончини кўрсатиб сакради қиз. Мардбек бўлмаса ҳам уйдагилари барибир ўқитарди.
- Бўпти. Бор.
Жайрона онаси билан видео қўнғироқ орқали гаплашиб контракт эканини билдирди.
- Буни фарқи йўқ бизга, барибир ўқитамиз баракалла қизим!- қизини кўзидаги қувончни кўриб, хурсанд бўлиб кетди Маъмура опа.
Суҳбат яримига келган отаси ҳам роса қувонди. Улар билан гаплашиб, кайфияти яна ҳам кўтарилиб чиққан Жайрона, юзида ташвиш аломати билан кўчага отланаётган эрига қараб ҳайрон бўлди.
- Жайрон, мен кетишим керак бўлиб қолди.
- Тинчликми қаёққа?
- Сарвар қайтиб келибди. Қишлоққа кетяпман.
- Сумайячи?!
- Билмайман, бориб қўнғироқ қиламан.
- Аниқ қўнғироқ қилинг. Ҳўпми?
-Майли, майли. Сен дугоналаринг билан бирон жойга бор. Бошқа куни иккимиз бирга нишонлаймиз.
- Ҳўп.
Мардбек кетгач Жайрона бир оз нима қиларини билмай туриб қолди. Мардбексиз байрам қилгиси ҳам келмади.
- Телевизор кўраман. Анчадан бери кўрамагандим, ҳарна вақт ўтади - ётоққа чўзилиб қўлига пултни олиб бир-бир ўтказишга тушди.
🌹
Мардбек қишлоққа кириб борганида катта жанжал устидан чиқди. Қассоб ўғиллари билан Шерлар ёқабўғиб туришарди.
Суҳбатдан англадики, Сарвар билан Сумайя қайтиб келган. Буни эшитиши билан Қассоб ўғиллари бостириб келган. Қизларини даво қилишган.
- Бас қилинг,- деди оҳири гап босилмайвергач Аҳмад Шерни ўзи чиқиб.
- Қани уйга киринг. Қассоб юр ичкарига ўзимиз гаплашайлик. Қолганлар жим кутсин. Ҳозир бир~бирингни каллангни олган билан ўтмиш қайтиб келадими?
- Шу ерда гаплашамиз, ҳамма эшитсин,- деди Қассоб ҳам муроса оҳангида.
- Унда эшитинг. Ёшлар қайтиб келган. Ўғлимни қўлида, келинимизни қорнида бир бола бор. Шундай экан ўйлаб иш қилайлик. Мен катта гапирсам, кичик гапирсам, келинимни бировга ҳўрлатиб қўймайман. Бизни авлодни давомчиларини онаси у. Энди сен айт. Сен нима ҳоҳлайсан?!
- Қизимни кўрмоқчиман.
- Унда ўтирган хонасига бир ўзинг кирасан.
Қассоб қизи ўтирган хонага кирди. Сумайя буни кутмагани учун довдираб қолди. Қолганлар ота~бола гаплашиб олсин деб чиқиб кетди.
- Қизим,- деди отаси қалтироқ овозда.
- Ота,- Сумайя дадасини жуда соғинганди, югуриб бориб қучоқлаб олди,- мени кечиринг, дада!
У отаси ҳазар қилади деб ўйлаганди. Йўқ ундай бўлмади. Отаси кечирди.
- Сени яхши кўраман,- деди ота, умрида биринчи марта. Сумайя аввал юрагида илиқлик, кейин жисмида бир оғриқ ҳис этди.
- Иммм,- оғриқдан бўғилиб нафас олганча отасидан ўзини ажратди. Қассобни қўлидаги пичоқ қон эди...
🌹
Мардбек айни шу воқеа устига келди. Қий~чувга тўлган ҳовлида милиция ходимлари ва тез ёрдам машинаси келиб тўхтаганди. Икки тараф ўртасида муштлашув ҳам чиқиб, эркакларни сўкиниши ҳамон давом этарди. Тез ёрдам машинаси билан бир қисм Шерлар кетишди. Ёрдамчи куч билан Қассоб ўғиллари тарқатилди. Кейин хонадонда мудҳиш бир сокинлик чўкди. Ҳеч кимни гапиришга тили келмасди. Касалхонага кетганлардан ҳам дарак йўқ эди.
- Нега ҳамма бало бизни бошимизга келади а?!- бирдан йиғлаб юборди. Сарварни онаси. У ваҳимага тушиб қолиб келинини изидан ҳам бормаганди.
-Ҳаммасига ўзларини аҳмоқликлари сабаб,- деди катта Шер Мардбекка ҳам тегишли қилиб. У жанжалга аралашиб қолганди. Бувасини пичингидан кейин шифохонага кетишни маъқул кўрди.
- Сарвар ака- деди етиб бориб операция тугашини кетаётган амакисини ўғлига.
- Марди,- Сарвар уни қучоқлаб олди. Овози титрарди,- мен унга қайтмайлик дегандим. Кўнмади.
- Ўзингизни босинг. Ҳеч нарса қилмайди.
- Аблах отасини чиқсам ўлдираман.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
- Ҳозир бу гапларни қўйинг. Қаерда эдингиз шу пайтгача?
- Россия чиқиб кетдик. Ҳаммасини тахт қилиб қўйгандим. Самолётда учсак билиб қолардингиз шунга машина билан кетдик.
- Нега ҳабар бермадингиз?
- Шунақа бўлишини билардим. Бу ярамас одамни кек сақлаши аниқ эди.
- Шифокорлар бирон нарса демадими? Жароҳати қай даражада?
- Билмадим Марди, уффф келайлик деса нега кўндима?
Мардбек ўзини ҳар ёққа ураётган қариндошига қараб ичи ачиди. Нега бу уруғни йигитлари тинчгина юрмас экан а?
- Ўзинг бошқа қизга уйланибсан,- Сарвар афтидан чалғигиси келиб Мардбекни гапга солди.
- Ҳа. Сизларни шарофатингиз билан,- кулди Мардбек.
- Яхшиликка бўлмабди, кечир. Сумайя шу дугонасини кўп эсларди. Жуда яхши қиз дер эди.
- Ҳалиям ёмон эмас.
- Ажрашди дейишди.
- Айтаверишади~да.
- Демак, топишиб олгансан.
- Бир куни бафуржа айтиб бераман.
- Майли.
- Сумайя роса ҳайрон қолди, сен ва Жайрона ҳақида эшитиб. Оҳири яхши бўлмабди лекин. У билан топишган бўлсанг, Дилзодага бекор уйланибсан.
- Ака, бу ҳақида ҳам кўп нарса айтишим керак.
- Гапинг кўп сен болани.
Сарвар Мардбек билан бир оз чалғиди. Операция тугагунча неча марта айланиб чекиб келди. Ва ниҳоят шифокор чиқди.
- Хотиним яхшими?- ҳовлиқиб сўради Сарвар.
- Яхши, фақат бола нобуд бўлди.
- Сумайячи, уни ҳаёти хавф остида эмасми?
- Йўқ. У яхши. Ҳа демай ўзига келади. Милиция ҳам кутиб турибди.
Мардбек Сарвар билан тез ёрдамда қолмоқчи эди. Аммо фавқулодда келган қўнғироқ кетишга мажбур қилди.
- Алё,- деди у нотаниш рақамни кўтариб.
- Қалайсан Марди?
- Фазлиддин!
- Ҳа мен.
- Нима дейсан менга?
- Эски дўстлигимиз ҳурмати шуми?
- Гапни кўпайтирма, нима дейсан?!
- Сенга бир яхшилик қилмоқчи эдим. Энди фикримдан қайтдим.
- Сендан фитнадан бошқа нима ҳам чиқарди,- телефонни ўчирди Мардбек. Аммо яна қайтиб чиққанида кўтарди.
- Хўш.
- Жайронани асл юзини кўрсатмоқчиман сенга.
Мардбек индамади. Гўёки ишонган кўрсатди ўзини, ичида бир шубҳа ғимирлаб қолди-ю, Жайронага ваъда берган. Текширмай, ўзидан сўрамай ишонмайди.
- Қаерга борай?
- Тошкентга кел.
Мардбек Сарварни олдига қайтиб кирди.
- Мен тезда Тошкентга қайтишим керак. Эрта келаман.
- Майли, яхши бор.
Мардбек шаҳдам қадам билан кетар экан, изидан ҳамма гапини эшитиб йўлга тушган Садр акасини сезмади. Мадрбекни ҳаёли бошқа ёқда эди. У Жайронани синаш учун унга гулдаста юборди.
У бир пайтлар Фазлиддин қизга қорбобо номидан совға берганини биларди. Шунинг учун атай қилди. Яхшики, Жайрона гулдастани олмади. Асабий чиқди ўқишдан. Аммо Мардбекка бу ҳақида айтмади. Нега? Балки яна ўзи айбдор бўлишдан қўрққандир. Балки қон тўкилишидан... Мардбек бу ярамасни ҳаётидан бутунлай чиқариб ташлаганди. Уни Самарқандда ўқияпти деб эшитганди ҳам. Шу билан тинчиб йўқолсин эди. Ўзига ўзи ёмон қилди.
Мардбек Фазлиддин айтган шаҳар четроғидаги уйга кириб борганида кун қорайганди. Уй жуда қаровсиз аҳволга келиб қолган, одам яшамаслиги билиниб турарди.
- Ҳуш келибсан,- уни жиғига тегиш учун қучоқ очиб келди Фазлиддин.
- Майнавозчилик қилма.
- Мақсадга ўтайми?
- Ҳа.
- Мен қамалмай қолганингга ва Жайронадан қутилганингга хурсанд бўлиб юргандим. Лекин қарасам у яна бошингни айлантириб олибди.
- Хўш?! - Мардбекни асаби бузилди.
- Аввал уйга кирайлик.
- Балки чой ҳам ичармиз!
- Истасанг пива ичамиз.
- Гапни айлантирма. Кутяпман. Яна қандай найранг бошладинг?
-Сен Жайронага ҳаддан зиёд ишониб юбординг. У Туркияда...
- Менга исбот кўрсат, ёки ҳозир сени абжағингни чиқараман.
- Аввал бошидан бошлай унда.
- Хўш.
- Сен қамалиб, у шифонада ётганида мени ёнига чақирди. Ҳаммасидан тўйганини кетмоқчи эканини айтди. Мен рози бўлдим. Россияга учиб кетиш учун билет ҳам олдим. Сен исботсиз иш кўрмайсан а? Мана сенга исбот. Мана бу суратларни эса биз аэропортда тушганмиз.
Мардбек Фазлиддин узатган қоғозларни қўлига олди.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
- Биз бирга Россияга учиб кетмоқчи эдик. Сенда савол туғилиши мумкин, унда нега у Туркияга ота ~онасини ёнига кетди деб. Чунки мен уни аэропортгача олиб бориб ташлаб кетдим. Мен сенга ўхшаб бировдан қолган билан яшашни истамадим. Ўзича ўша пайти сени хиёнатингни кечиролмади. Ўн беш йил сени кутишни истамади. Анави қиз шикоятини қайтариб олмаганда, ётардинг ҳам. Аммо бахтингга у кетди. Сен эса фақат пичоқлашиш учун қамалдинг. Жайрона қайтиб келгандан кейин ҳам мени излади. Топишдик ҳам. Аммо мен уни кечирмаслигимни айтдим. Орада сен пайдо бўлдинг. Биласанми Жайрона ҳозир ҳам мен билан гаплашиб туради. Ишонмасанг телефонидан Азизам деган номерни топиб қўнғироқ қил. Ўша мен. Оҳирги марта менга, Ўқишга киргунимча муаммога тоқатим йўқ. Кейин Мардбекни судга бераман деб айтганди. Ўқишга ҳам кирди. Биз бугун шу ерда учрашишга келишиб ҳам олганмиз.
Мардбек қўлидаги қоғозларни отиб юборди.
- Бу ерга сени бўҳтонларингни эшитгани келмадим. Анчадан бери дилимга туккан ҳисоб~китобим бор, шуни амалга оширгани келдим.
Мардбек Фазлиддинни бўғзидан олди.
Зумда иккиси ола-тасир уришиб кетишди.
- Сен мени ҳаётимдаги ягона муҳаббатимни тортиб олдинг,-деди Фазлиддин Мардбекни устига чиқиб олиб юзига мушт туширар экан,- у ҳам мени севишини билардинг. Ҳамон севади! Фақат мен уни энди қабул қила олмаяпман.
- Ҳайвон, ўлдираман сени,- Мардбек юрагига тиғдек санчилган бу гапдан ғазабланиб, Фазлиддинни итариб юборди,- Мана сенга ит,- деди ўрнидан туриб Фазлиддинни аямай тепар экан,- сенми мени хотиним ҳақида гапирадиган тилингни суғириб оламан.
Фазлиддин амаллаб туриб олиб, Мардбекка мушт ташлади. Иккиси ҳам бир~бирига нафрат билан қараб оғир~оғир нафас олиб туриб қолишди.
- Унда, мен уни Туркияга кетгани, отаси борлигини қаердан биламан, гапир. Сени қишлоққа кетганингничи? Ҳаммасини у айтди.
Мардбекда бу саволга жавоб йўқ эди. Аламидан яна Фазлиддинга ташланди.
Иккиси муштлашуви, Садр пайдо бўлгунча давом этди. У иккисини ажратиб олди.
- Бўлди қил, яна қамалиб кетмоқчимисан?- қичқирди Садр, Фазлиддин томон отилган жиянини ушлаб қолиб.
- Ўлдираман буни!
- Ҳа, ҳақиқат ёқмадими? Ҳозир Жайрона ёнингда бўлгани билан, мен билан кетишга тайёр. Агар ҳозир ҳам йўлини қилиб олиб кетаман десам, кетади. У шунақа иккимизни ҳам аҳмоқ қилиб юрибди.
- Ўчир ўлдираман.
- Ишонмайсанми? Ҳозир ўзи ҳам келиб қолади.
- Мардбек, юр кетдик.
- Кет, кетавер. Жайрона келса ўзим "ишим" битгач олиб бориб қўяман.
Мардбек бир силтаниб чиқиб Фазлиддинга ташланиб, аямай ура кетди. Садр яна бир амаллаб ажратиб олди.
- Ўлдираман сени!- деди у ўкириб.
- Ҳақиқат шунақа аччиқ бўлади. У сенга ҳар доим хиёнат қилган- бақирди Фазлиддин ҳам.
- Қойил, зўр томоша қўйибсан. Моҳир режиссёрсан ҳар доимгидек,- йигитлар ортларидан келган овозга ўгирилиб қарашди. Қаршиларида Жайрона турарди.
- Кўрдингми? Келади деган эдимми?
Жайрона Мардбекка қаради.
- Сени нима деб алдади бу ифлос. Нима деб қўрқитди?- деди Мардбек қизга қараб. Унинг кўзларида фақат ғазаб бор эди. У Фазлиддин қанча далил келтирса ҳам, хотинини ўзидан эшитмоқчи эди бор гапни. Юраги ҳозир "Фазлиддин ёлғон айтяпти, мана исботи" деган гапга муҳтож эди.
- Мен уни ҳеч қачон алдамайман. Ўзи мени истаб келади,- тиржайди Фазлиддин. У зўрға оёқда турарди.
-Сен алдамайсан тўғри, фақат шарт қўясан.
- Шарт. Ўзингги оқлама энди жоним.
- Ўчир овозингни,- Садр зўрға Мардбекни ушлаб қолди.
- Кетдик, қолганини хотининг билан уйда гаплашасан,- деди Садр асабийлашиб.
- Йўқ. Шу ерда Фазлиддин ҳам эшитиши керак бўлган гап бор,- деди Жайрона. У йигитлар ичкарилаб гаплашишни бошлаган пайтда, етиб келган ва ҳамма гапни эшитиб ўтирганди. Садр эса унга бир қараб жиянини ажратишга ошиққанди.
- Гапир, жоним, гапир,- Фазлиддин оғзидаги қонни туфлади.
- Гапираман, сени жонинг чиқиб кетмаса бўлди.
- Мен ҳамма туҳматларингни эшитдим. Энди сен асл ҳақиқатларни эшит,- Жайрона кейин Мардбекка ўгирилди. Кўзларида миннатдорлик бор эди. Ахир шунча гапга қарамай, эри унга ишонди. Жаҳлидан устин кела олди Жайрона учун,- Иккингиз ҳам эшитинг. Бу сизлар учун ҳам ёқимли бўлмаслиги мумкин.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
Иккимизни турмушимизни бошидан бу айғоқчиси орқали бизни кузатиб турган. Ҳа, сени айғоқчинг бор эди у уйда. Жўнатган смсларинг туфайли мени азоб чекаётганимни сенга етказиб турган одаминг бўлган. Шу сабабли ҳам, шифохонада олдимга келганингда, мен ва Мардбек ўртасида ўтган баъзи кўнгилсизликлардан хабаринг бор эди. Кетишга аврадинг. Анави қ... билан эрим "ўша" куни тушган суратларни кўрсатдинг. Мени бу билан олиб кетишга кўзинг етмагач таҳдид қилдинг. Аниқроғи шарт қўйдинг. Сен билан кетсам эримни устидан ариза ёзган аёл аризасини қайтиб олади. Ўшанда узоқ ўйладим. Сен мени чорасиз деб адашдинг. Мени у пайти отам пайдо бўлганди. Ҳимоя қиладиган, йўл кўрсатадиган инсоним бор эди. Ҳаммасини унга айтиб бердим. Ота~онам билан Туркияга кетишни исташимни, шу билан бирга эрим ҳам қамалмаслигини ҳоҳлашимни айтдим. Отам мен учун бир иш қилди. Мен таклифга рози эканимни айтишим, сен билан аэропортгача боришим керак эди. Фақат битта шарт қўйишимни таъйинлади. Яъни анави аёл аризасини қайтариб олиб, чет элга кетиши керак эди. Токи яна битта машмашани бошламаслиги учун. Чунки сен икки қўлингни бурнингга тиқиб қолганингдан кейин, "Шерлар мажбур қилди, аризамни қайтариб олишга деб" аёл яна пайдо бўлиши мумкин эди. Аслида менга берган таклифингни қайта айтганинг ёзиб олинганди. У ҳам бир қўшимча тадбир бўлди. Мен сен билан аэропортга бордим, аммо учолмадик. Нега? Чунки сени божхонада тақиқланган дори билан ушлашди. Юкларинг орасига у тасодифан тушиб қолдими? Йўқ. У ҳам отамни иши эди. Мен эса дадам ва онам билан кетдим. Сен мен ҳақимда...- Жайрона Мардбек билан Садрга қаради,- Дилзодадан эшитдинг. Чунки у бошидан ҳамма нарсани сенга етказиб турарди.
- Баракалла зўр ёлғон тўқидинг. Мен ҳаммасини сендан эшитганман. Изимдан ялиниб юришинг ҳам рост.
- Қойил, шунчалар ишонч билан гапиряпсанки, мен ўзимдан шубҳаланиб қоляпман. Битта жойда ҳол қўйдинг. Мени контактларим орасида Азизам деб сақланган номер йўқ. Мардбек акамни жаҳл отига мидириш учун шунчалар ишонарли ёлғон айтиш... Қойил. Фақат қойил қолиш керак сенга!
- Сен...- Яна нимадир деди гап бошлаган Фазлиддинни, пайт пойлаб Садриддинни қўлидан чиққан Мардбек овозини ўчирди. Аввал тепиб йиқитиб, кейин бўғишга ўтди.
- Тўхта, умринг қамоқда чирийди~ку,- Садр Мардбекни айириб олди. Фазлиддин чуқур нафас олиб юталиб қолди.
- Майли, лекин буни ўлдираман,- Мардбек яна Фазлиддинга ёпишди.
- Мардбек тўха,- Садрни бу гал кучи етмай қолди.
- Мардбек ака,- Жайрона чўккалаб, йигитни қўлларига ёпишди,- бу ифлос тириклай қилолмаган ишини ўлиб эплашига йўл қўйманг. Мени ўйламасангиз, қорнимдаги болангизни ўйланг. Қўйиб юборинг.
Мардбек бирдан бўшашди. Жайронага ўгирилар экан, Фазлиддинни қўйиб юборди.
- Қоч,- ёнида ўтирган Садр уни итарди, овози чиқмай қолган Фазлиддинни титкилай бошлади.
- Бола дейсанми?- Мардбек Жайронани юзини қўллари орасига олди,- ростданми?!
- Ҳа. Фақат бунақа вазиятда айтаман деб ўйламагандим,- деди қиз йиғлаб.
- Ё, Худойим ўзингга шукур,- Мардбек Садр ҳам бор демай, Жайронани қучди.
- О Лайли Мажнунлар менга мана буни машинага олиб боришга ёрдам керак. Ўлиб қолади.
Мардбекни тили қичиди-ю, индамади. Фазлиддинни бир ёнидан кириб машина томон судради.
- Шифохонага олиб бориш керак. Кейин сени қамашади.
- Менга фарқи йўқ. Қанча ҳам беришарди!- Мардбек хурсандлигидан ҳозир буларни ўйламасди.
🌹
Сумайя отасини устидан шикоят ёзишни қатъий рад этди. Ҳатто фарзанди нобуд бўлса ҳам, бунга отасини айблай олмади.
Аммо шу билан Шерларни қаттиқ маломатига қолди. Сарвар ҳам боласи сабаб уларга қўшилди. Сумайя эса уни кўзига тик қараб шундай деди:
- Мен отамдан воз кечмайман... Агар буни истамасангиз айтинг... Мен кетаман. Қассоб ўғиллари боламни ҳор қилади десангиз, болани ҳам бериб кетаман.
Сарвар ҳеч нарса демади. Кўп ўтмай, изларига қайтиб кетиш учун билет олди. Сумайя эътироз билдирмади. У отасини пичоқ санчган бўлса ҳам, оҳирги сўзларини қайта~қайта эслаб жилмайиб қўярди. Бир куни олдига Робия келди. Юзида ҳаяжон.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
- Нима бўлди?- деди Сумайя ҳайрон бўлиб.
- Онамни уйида сени онанг кутиб ўтирибди. Отанг мен уни кечирдим. Уйимга~ку қўймайман, онаси сен йўлини қилиб кўришсанг~кўриш дебди.
Сумайя учиб борди гўё. Сочлари оқариб, тўрт йилда яна ҳам қари кўриниб қолган онасини маҳкам бағрига босиб овозини борича бақириб йиғлаб юборди.
🌹
Дилзода Мардбекдан талоғини олгач, кўп ўтмай, отаси яна турмушга берди. Ўғлини қайнонасига ташлади. Янги эрига кўнгли бўлмаса ҳам, ҳаётидан нолимасди.
Севимли набирасини қилиқларини эшитиб, буваси ҳам Мардбекни кечирди. Ҳамма ишни ўзига қўйиб беришга қарор қилди.
🌹
Ухлаб ётган Жайрона туш кўрибди. Тушида роса оппоқ булутлар устида учибди.
- Жайрон.
Мардбек акам ўйлади қиз. Ахир фақат у шундай атайди. Қачон келаркин деган ўй яна ўтди ҳаёлидан.
- Тур, уйқучи!- Жайрона энди бу овозни ўнгида эшитаётганини сезиб киприклари пир~пираб кўзларини очди.
. Ростдан қаршисида у турарди. Сочлари олинганига бошқа кўриниб қолибди.
- Қачон чиқдингиз?
- Сенга сюрприз қилмоқчи эдим,- Мардбек Жайрона бағрига босиб узоқ ўтирди. Кейин қўлини Жайронани қаппайиб қолган қорнига қўйди.
- Болам қалай? Ўқийман деб қийнаб қўймадингми?
- У яхши,- кейин қорнини силади:
- Эшитдингми болажоним, Безори даданг қамоқдан чиқиб келди. Билмадим, қачон қуйилиб ақл кирар экан! - деди қошлари чимирилган кўйи.
- Бўлди. Шу оҳиргиси. Энди масъулиятли ота бўламан.
Жайрона Мардбекни елкасига бош қўйди. "Ҳали қорнимдаги безори билан қўшилиб, мени жинни қилмасангиз бўлди." Уни гапини англагандек боласи қаттиқ тепиниб қўйди.
Тамом.(Биринчи фасл)
#Мафтуна_Абдуллаева
Бошланиши: 1~июль
Тугаши: 24~август. 2024 й.
(Иккинчи фасли ҳам ёзилади)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5