Бироқ бу қафтдек келадиган ош заҳар бўлиб чиқди. Ойижон энди кетишга чоғланган эдиҳамки, ғазаб билан овсиним кириб келди:
- Ўзи билгандим шу ерга ташиб келаётганингизни. Мен шу ҳолимда ҳарсиллаб, онани сўрайман деб ош қилсам, сиз эрка келингизга едириб ўтирибсизми? Кошки рўзғорга бир сўм сарфлаб қўяётган бўлсангиз...
Ойижон ҳали пенсияга чиқмаганди. Бу гап айниқса оғир ботиб кетган бўлса керак. Овсиним шу куни нима деса деб кетди. Ойижон ҳеч нарса демади. Асила кетгач, бош эгиб, бир оз туриб кейин чиқиб кетди. Мени эса ғазаб ва аламдан бошимга оғриқ кирди. Бир ҳаёлим Рустамга чиқиб хотинчасини қилиқларини айтиб берай дедим-у, яна аралашмадим. Ойижонни ўзи бир чора кўрар.
Яхши ҳам аралашмаганим, шу куни катта жанжал бўлиб кетди. Чунки ойижон ҳамма нарсасини олиб бизга ажратилган эски уч хонали уйга кўчиб келди. Биз ҳозир яшаётган уйлар бир пайтлар дадажон қурган уйлар бўлиб, эски услубда бўлса ҳам ҳали мустаҳкам эди. Яхши ҳам ҳали бузулмагани, бизга ас қотиб турибди. Бу ер қайнукам турган жойдан ҳийла нари бўлгани учун, икки рўзғор бир -биримизни кўрмасдик. Шу ҳам кўнгилсизликни олдини ололмади.
- Тинчликми она,- ҳайрон бўлди Меҳрож ака.
- Пенсия олмайдиган фойда келтирмайдиган она сенга ҳам керакмасми?- деди қайнонам бирдан йиғлаб юбориб.
- Бу нима деганингиз она,- шошиб қолди эрим,- нега керак бўлмайсиз...
Меҳрож ака воқеани тўлиқ англамай Рустам етиб келди.
- Она нега кетиб қолдингиз менга сабабини айтинг. Келинингиз бирон нарса дедими ё?! Айтинг ҳозир олдингизда тилини суғириб оламан,- Рустам ҳеч нарса демай йиғлаб туришидан оловланиб кетди. Гапга қайнотам келиб қўшилди. Лекин қайнонам ҳеч кимга изоҳ бермай, йиғлаб ўтираверди. Бошида келинни танобини яхшигина торттирмоқчи деб ўйладим. Аммо сабабини айтмай йиғлайвергач, билдимки, бир сўм топсангиз кошки деган гап жуда оғир ботибди.
- Янга айтинг бирон гап ўтдими?- деди Рустам кейин менга юзланиб.
- Ҳалиги... ойижон ош... олиб...- дедим қўрқиб Меҳрож акага қараб.
- Мен сенга нима дегандим,- бир пайт Меҳрож ака мени туртиб юборди. Қўлимлаги бола уйғониб кетиб биғиллаб йиғлаб юборди.
- Ошингизни олиб чиқиб кетинг деб қандай айтаман...- дедим йиғлаб,- ана еганим йўқ турибди ҳам.
- Ҳали бир чимдим ошга сизни йиғлатдими она,- Рустамни юзи аламдан буришиб кетди.
- Мен қачон пенсияга чиқиб, сени рўзғорингга олиб борсам кейин қайтаман, Рустам,- деди ойижон бурнини тортиб.
Рустам индамай чиқиб кетди. Дадажон эса ойижонни уруша кетди.
- Келин-ку ёш. Энди сен ҳам ёш бола бўлиб, болаларни уйини бузасанми? Тур юр уйга.
- Бормайман. Мана шу ерим куйиб кетяпти мени. Шу болага йўл пули қилиб бераман деб сотмаган нарсам қолмаган... Энди... Энди текинхўрга чиқдим.
Орага тушган оғир сукунатни ташқаридан келган тапур-тупур овоз бузди. Рустам йиғидан кўзлари қизарган хотинини судраб келганди.
- Мени кечиринг, ойижон,- деди Асила йиғлаб ойижонни қучоқлаб олиб,- ёшлик қилдим. Кечиринг мени.
- Томоша қўйма ўғлим,- деди ойижон Рустамга қараб бош чайқаб,- қайнонам доим сени мақтасам, ҳали келин олиб кейин бино қўясан болангга деб айтарди. Тўғри айтган экан, онаси урушқоқ деб иккиланиб келин қилганим Хонзодадан қолмай. Нима десанглар ҳам бормайман. Рустам сен ўпкангни босиб олиб кет хотинингни. Қорнидагига масъулсан. Ҳайдайман, қўяман деб шошилма. Ўртада бола бор. Мен ўлиб кетадиган одам, сени кунинг қоладиган шулар.
- Менга бундай боқувчини кераги йўқ,- деди Рустам хотинига нафрат билан қараб,- ўзига ўхшаганидан битта олиб келса, боқиб ҳам миннатда ўлдирар экан.
Рустам чиқиб кетди. Қайнотам келинни олиб кетди. Қайнонам фикридан қайтмади. Мана эрим кимга ўхшаган экан. Ойижонни жаҳли ёмон экан. Овсинимни кечирмади. Орада мен тилимга анча эҳтиёт бўлишни ўрганим олдим.
3⃣6⃣
#БАХТ_ВА_БАХТСИЗЛИК
ТАБАССУМ.
Бугун менга яна совчи келди. Уйланмаган, бўй йигитдан.
- Йўқ,- дедим қатъий, тарифини ҳам эшитиб ўтирмай,- ўзимни одамим бор. Яқинда совчи қўяди,- онамни дийдиёси бошланмаси гапни қисқа қилдим.
- Ким ҳайрон бўлди онам.
Ана вақти келди. Энди ҳаммасини очиқ айтишим керак...
Аҳрор акани учратиб қолганимдан кейин бир қанча вақт ўзимга келолмай юрдим. У кетганидан кейин ҳам мени изтироблар тарк этмади. Юрагим ҳамон уни севгиси билан тўла экан билмаган эканман. Орадан икки ҳафтача ўтиб уни яна келаётганини кўриб, баттар азобландим. Кўзига кўринишни истамадим. У шифокор тафсияси билан икки ҳафтадан кейин кўрикка келиши керак эди.
Ўзимни иш билан чалғитишга уриндим. Қани энди ҳаёлимдан кетса. Бир-икки беморга сал қўполроқ ҳаракат ҳам қилиб юборибман. Дарҳол узр сўрадим.
- Совчи келдими қизим,- кулди ёши каттароқ бир бемор.
- Нега унақа деяпсиз?- дедим ҳайрон бўлиб.
- Паришонхотирлигинггизга айтяпман.
- Йўғей,- дедим ўлган кунимга тиржайиб.
Ишламаган калла оёқни чарчатар деганларидек, ҳали уни, ҳали буни унитиб ўзимни ўзим чарчатдим. Чанқаб сув ичишга кетаётсам Аҳрор акага дуч келиб қолдим. Бирдан юрагим қизиб, бутун қон томирларим бўйлаб, олов югурди. Менимча юзларим ҳам ёниб кетди.
- Табассум,- деди у оқсоқланиб ёнимга келиб,- Сени излаб келгандим.
- Нега?-дедим титраб.
- Бирон жойда гаплашиб олайлик.
Кўз олдимдан уни чиройли хотини ўтди. Йўқ. Ортга қайтмайдиган нарса учун, гаплашишни фойдаси йўқ.
- Буни нима кераги бор энди.
- Энди деганинг нимаси? Ахир турмушга чиқмабсан. Ёки севганинг борми?
Унга ҳайрон қарадим:
- Сиз уйлангансиз~ку?!
- Қачон? Кимга?- мендан баттар ҳайрон бўлди у.
- Лазиза курсдошлар группасига суратингизни ташлаган. Ўша куни ёнингизда турган аёл билан тушган никоҳ суратингизни.
- Жиннимисан. У келиним~ку. Укам тоғамни набирасига уйланган. Бирга катта бўлганмиз. Шунга жуда эркин мен билан.
Негадир ишонгим келмади. Унга шубҳа билан қараб туравердим.
- Ишонмасанг ҳозир тўйини видеоларини кўрсатаман. Тушлик вақти бўлди-ку, юр бирон жойда ўтирайлик. Беихтиёр унга эргашдим. Ҳозир омонат ҳалинчак устида ўтириб жуда қаттиқ учаётган одам ҳадигини юрагимда ҳис этдим. Қачон ҳалинчак узилади-ю, ерга йиқиламан...
- Мана,- Аҳрор ака овқат буюртма қилиб, ўзи телефон кавлашга тушиб кетганди.
Кейин менга телефонини узатди. Ундаги видеодан куёвни ростдан бошқа эканини билдим. Индамай телефонни қайтариб бериб, ўзимникидан Лазиза ташлаган суратни қидира бошладим.
- Буни нега ташлади унда Лазиза,- дедим ҳабар ва суратни кўрсатиб.
- Ўзича сени турмушга чиққан деб ўйлаб паст кетгиси келмаганми?- деб қўйди Аҳрор ака елка қисиб,- Ундан кейин... Англашмовчилик ҳал бўлган экан. Мен... Бу имкондан фойдаланмоқчиман. Суриштириб ҳаммасини билдим. Очиғи...Хурсанд ҳам бўлдим. Бу гапим учун ёмон кўрсанг ҳам майли. Аммо ич-ичимдан яна сенга етиш имкони пайдо бўлганидан суюндим.
Кўзларимдан ёш сизиб чиқди. Негадир ўпкам тўлиб келарди. Юрагимда қолиб кетган борки, оғирликлар чиқиб кетмоқчидек бўғзимга тиқилиб келарди.
- Нега йиғлаяпсан?- Аҳрор ака мени ёнимдаги стулга ўтди,- кечир... Бошингдан шунча нарса ўтганда мени бундай дейишга ҳаққим йўқ эди.
Аммо тўйингни тўхташи...
Аҳрор ака ҳам жим бўлиб қолди. Мен ўзимни босишга ҳаракат қилдим. Кўзёшларимни сидириб Аҳрор акага қарадим.
- Нимани ўзгартиради, тўйимни бўлмагани?
- Севгимизга Аллоҳ берган иккинчи имкондир, бу балки.
- Сиз... Сиз мени кечирасизми?- ортиқча нозланишни истамасдим. Дилимдагини очиқ айтдим.
- Биз севишдан бошқасини билмаймиз, Табассум,- қўлини юрагига қўйди Аҳрор ака. Кўзларига термулиб қолдим. Бу кўзлар..
бу кўзлар алдай олмайди. Умрбод мени дейди бу кўзлар.
Шу кундан ерни сезмай қолдим. Чунки осмонда учиб юра бошладим. Аҳрор акам (у яна менга тегишли!) бошидан ўтганларни гапириб берди. Айрилганимизга икки йилга яқинлашган бўлса, сира уйланишни истамабди. Туркияга ишлагани кетиб қолибди. Бир йилда яхши пул топибди-ю, олган жароҳатини вақтида даволатмагани учун касалини ўкқазиб оқсоқ бўлиб қолибди.
3⃣7⃣
- Сен... Сен бунга қандай қарайсан?- Аҳрор ака менга тикилиб қолди,- тўй куни ёнингда оқсаб юрсам.
Жилмайиб қарадим.
- Бизга буни аҳамияти йўқ,- дедим мен ҳам қўлимни кўксимга қўйиб.
Қайтиб келганидан бери ҳам онаси кўп қизларни тафсия қилибди. Ўзимни бахтсизлигимга бировни шерик қилолмайман деб рози бўлмабди. Мени кўриб қолган куни эса, биринчи эътибор берган нарсаси қўлимда никоҳ узугини йўқлиги бўлибди. Телефондаги гапимни эшитиб қолгач эса, юрагида умид пайдо бўлибди. Кейин ҳаммасини суриштириб бор гапни билиб олибди.
- Сен оёққа туриб кетибсан. Совчиларинг ҳам кўп экан. Уйингдагилар ёки ўзинг оқсоқ йигит деб рози бўлмайсизлар деб ўйловга тушдим.
Аммо бир умр балки айтганимда деган армонда ўтгандан. Оғир ботадиган гап айтсанг ҳам, ёнингга келишга қарор қилдим.
У гапирар экан мен қулоқларимга ишонмасдим. Биз яна бирга эдик. Аҳрор акам онаси соғайиб кетиши билан совчи қўйишини айтди. Мен ҳўп дедим. Муҳими яна ёнимда экани эди. Бахтли эдим. Ҳатто уйимизда акам келиб, Бегойимни кетиши ҳам кайфиятимни тушира олмади. Оҳирги пайтлар ўзи ўзим билан ўзим бўлиб, Бегойим билан ҳам сирлашмай қўйгандим. Кейин эса у кетди. Янги янгам ҳам менга ёқди. Муҳими бировни ишига тумшуқ тиқмай, ўз ўрнини билиб юраркан. Тўғри онамга ёқмади. Ҳар доимгидек. Нима ҳам дердим. Онамга ёқиш учун бир оз тер тўкишга тўғри келади. Ўткир Ҳошимовни бир гапи ёдимга тушиб кетди. Бахтли одамлар худбин бўлади, улар бахтсизларга ачинмайдилар деган. Ростдан ўз бахтимдан сармаст бўлиб қолдим. Токи... Саккизинчи март олди менга Лазиза қўнғироқ қилди. Номерини билмасдим. Ўзини зарда билан таништирди.
- Гапимни қисқа қиламан. Акам айтма деганди, лекин иложим йўқ. Акамни қасосини деб, бўлажак янгам жуда хафа бўлди. Сени ҳалиям яхши кўради деб ўйлаяпти. Лекин акамни нияти бу гал сени аҳмоқ бўлишингни кўриш.
Тилим айланмай қолди. Ичимда ёлғон-ёлғон дердим. Ахир... У аввал ҳам алдади мени. Бу яна уни найранги.
Аҳрор акамга ҳаммасини айтай дедим~у, бормасим ака~сингил ўртасини бузишни ўзимга эп кўрмадим. Аҳрор акам менга ёлғон гапирмайди.
🌺🌺🌺
- Бошқачасан,- деди Аҳрор ака. Саккизинчи март муносабати билан айлангани чиққанимизда.
- Ўзим. Ҳаётимизни ўйлаяпман. Ўтган сизсиз йилларим жуда бахтсиз эдим. Ҳозир ҳам бу туш бўлмасайди. Уйғониб кетмасайдим деб қўрқаман.
- Қўрқма уйғонмайсан.
- Нима деганингиз бу?! Ростдан алдамчи туш кўряпсан деб айтмоқчимисиз?
- Йўқ ҳақиқий ҳаётингни ширин тушдек ўтказасан демоқчи эдим.
Лазизани гаплари менга таъсир этмай қолмаган экан. Аҳрор акамдан шубҳалана бошладим. Афсус бахтим бир ойга ҳам етмади. Айтсам тилим, айтмасам дилим куйган сўзлар мени еттинчи осмондан тушириб қўйди. Айниқса, Аҳрор ака эрта-индин совчиларим ўтиб қолиши мумкин. Ўзим иш билан тоққа кетяпман, антеннам бўлмаслиги мумкин деб кетгач, яна Лазиза, аниқроғи унинг бўлажак янгаси телефон қилганида ер остига кириб кетгандек бўлдим.
- Ҳўп, Аҳрор акам сиздан ўч олмоқчи экан майли. Сизга озор кўрманг деб ҳаммасини айтсам ҳам кўзингизни очмайсиз. Мен Аҳрор акам мен билан бирон жойга бориш учун сизни, сизни аҳмоқ қилиб юриш учун мени алдаб юришидан чарчадим. Агар Лазиза айтмаса ҳақиқатни билмай ҳам юрар эканман.
- Ёлғон айтяпсиз.
- Унда сенга тоққа антеннаси йўқ жойга кетдим дегани ҳам ёлғонми?-телефонни Лазиза олди,- Аҳрор акам эртага никоҳ расмийлаштиргани боради. Ишонмасанг эртага сенга сурат ташлаймиз.
Алоқа узилди. Мени эса улкан умидимдан, кичик бир зарра қолди холос.
Баъзан тақдир одам билан атай қасдлашади гўё. Лазиза эртаси куни менга сурат ташлади. Ростдан никоҳ уйини олдида Аҳрор ака билан бир қиз. Ичимда бир нарса "ишонма-ишонма" десада, далилга қарши нима дея олардим. Аҳрор акамга тушолмадим. Бу ҳам камдек, менга яна совчи келди. Онам бу гал қаттиқроқ сиқувга олди. Ҳа тақдирим мени устимдан тегирмон тошини юргизиб, сабримни синарди. Ўтган тўрт кун тўрт йилдек чўзилди. Бешинчи кун эса...
Ишдан ўлардек чарчаб қайтдим. Онам яна сиқувга олишини ўйлаб юрагим қисиб уйимиз дарвозасини ҳатлаб кирар эканман, адашмаган эдим.
- Ўтир бу ёққа,- онам уйга ҳам киргизмай сўрига ўтқизтирди,- ким билан топишиб олдинг десам, анавинингни топиб олган экансан~да.
Ҳайрон қараб туравердим.
- Анави Аҳрор дегандан совчи келди.
- Аааа,- дедим уят бўлса ҳам оғзимни йиғолмай,- ростданми?!
- Ҳиринглашиб юрган экансан-ку. Тақдири қўшилганда, бўлмаса иккиси яна тўқнашармиди?- дейишди.
Онам нима қилишни билмай турганини сездим. Чунки мақсади мени турмушга бериш. Шу пайтгача келган совчиларга йўқ деб турганимда, ўзим истаган одамдан совчи келди. Муаммо ҳал. Бошқа томони эса, шунча гап-сўздан кейин...
- Гапир!
- Она... кейин айтаман ҳўп,- дедим учиб хонам тарафга ўтар эканман. Кейин кечадан бери қуввати тугаб, ҳафсалам бўлмай заряд олдирмаган телефонимни қувватга улаб, ёқдим. Эҳҳе Аҳрор акам роса қўнғироқ қилибди, смс ёзибди. Дарров қайтиб чиқдим.
- Табассум, нега телефонингга тушиб бўлмайди?- роса асабийлашган шекилли сўрашиб ҳам ўтирмади.
- Сиздан сўрасам, тўрт кундан бери йўқсиз!
- Айтгандим-ку, антеннасиз жойда бўламан деб. Кетишимдан олдин ҳамма ишни пишитиб кетгандим. Келиб дарҳол совчиларни жўнатдим. Сен билан эса умуман боғланолмадим.
- Лазизадан сўрамабсизда. У мен билан доим алоқа эди,- дедим гапни бир учини чиқариб.
- Қилган ишини билдим. У сурат қайта ишланибди. Икки синфдошим турмуш қураётганди, мен ва келинни синфдоши тўртталамиз тушгандик. Яхшилаб ишлов беришибди. Сенга гапирган қиз ҳам Лазиза таниши. Иккиси ҳам оладиганини олди. Сен алам устида бир нарсаларни бошламаган бўлсанг бўлди. Совчи келаётган экан-ку яна.
- Мен ҳеч нарса қилганим йўқ ҳозирча. Телефоним эса ўчиб қолганди.
- Онанг нима деди?
- Мен аввал ростдан ҳаётингизда бошқа йўқми шуни текширай,- дедим ўпка билан,-сиз мени ишонтиринг.
-Телеграмингга юзта исбот ташладим! Бир кўр.
Шу куни яна еттинчи осмонимга чиқиб олдим. Лазиза алдагани исботи суратни тўлиқ шакли келди. Аҳрор акам тоғда тушган расмларини ташлади. Онам эса бу гал совчи масаласини ўртага ташлади. Дадам ёшларни бир-бирига кўнгли бўлса кўп ўйлашни ҳожати йўқ,-деди.
Акам аввал суриштириб кейин фикр айтди.
- Оёғи оқсоқ бўлса ҳам, бир рўзғорни обод қиладиган ишда ишлар экан. Йигитни ҳамма мақтади. Табассум ҳам рози бўлса, ҳайрли ишни чўзиб ўтиришни ҳожати йўқ.
Онамга бир оз Аҳрор акамни оёғи ҳақидаги гап ёқмади ~ю, "яшайдиган сен, ўзинг биласан" деб қарорни ўзимга қўйиб берди. Мен нима ҳам дердим....
БЕГОЙИМ.
Қайтиб келганимга тўрт ойча бўлди. Бувим бор гапни билса ҳам, кимга исбот қиласан. Идда сақлаяпти деб қўяверамиз деди.
Мен эса ўзимда ҳам бир енгиллик, ҳам оғирлик сезардим. Мавҳум ҳаётим бир ёқлик бўлгани яхши бўлса, озми-кўпми қадрдон бўлиб қолган хонадонимдан бу алфозда кетиш... барибир оғир ботди. Табассум қўнғироқ қилиб турибди. Унаштирилибди. Хурсанд бўлдим. Ниҳоят ёшлар бир-бирига етишибди.
Мен эса келажагимдан ўйловдаман. Чунки Мухтор ака яна менга совчи қўйди. Ўша воқеадан кейин Зулфия бошқага тегиб бахтли бўлиб кетган, Мухтор ҳам бошқага уйланганди. Аммо авария сабаб, хатто фарзандли ҳам бўлмаган келинчак вафот этган экан.
Тоҳира опа ҳаммасини ўзимга қўйиб берган. Зуҳриддин ҳақида ҳали ҳеч кимга айтганим йўқ. Келганимдан бери бир~икки марта учрашдик. Телефонда гаплашиб турамиз. Энг биринчи сўраган нарсам, Ғайрат ака ҳақида менга айтиши керак бўлган гап бўлди. Шунда у ҳамма гапни айтиб берди.
- Ғайрат акамни хотини эканингизни билганимда ғалати бўлиб кетдим. Чунки сизга нисбатан қандайдир илиқлик пайдо бўлганди. Бир тарафдан устозимни хотинини севишим яхши иш бўлмаса, бошқа томондан орангизда ҳеч гап йўқлиги ва сизга қилинган ноҳақлик ўзимни оқлашга сабаб бўларди. Кейин эса, Ғайрат акамни уйланганини билиб қолдим. Ўшанда уларга қўнғироқ қилиб сиз ҳақингизда сўрадим.
- Борсам, у қизни жавобини бераман. Тўғри асли никоҳ ўқитишга ҳам рози бўлмаслигим керак эди. Энди уни бокира эканига ким ҳам ишонарди. Аммо шундай бўлсада, эр эканимдан фойдаланиб қолишни истамайман,- деди Ғайрат акам.
Ичимда кўп ўйладим. Ва оҳири, сизга бўлган ҳисларим ҳақиқий эканига, сизни ҳар тамонлама садоқатли ва ростгўй эканингизга амин бўлганимдан кейин ҳаммасини Ғайрат акамга айтиб бердим. Улар аввал ранжидилар, чунки нима бўлганда ҳам хотини эдингиз. Аммо мен ҳатто бирон ёмон ўйга бормаслигимни айтганимдан кейин, ўзим бориб ҳал қилмагунча жим юришимни таъйинладилар. Шу сабаб, ортиқча гап~сўз қилмай юрдим. Мени розилигимсиз Табассум билан совчилик иши чиққач, онам билан қаттиқ тортишиб қолдим. Ўша пайти машина эҳтиёт қисмлар сотадиган магазиним энди ишга тушганди. Четдан мол олиб келишим керак эди. Чиқиб кетдим. "Иш" давом этмаса ўзингиз билиб оларсиз дея боғланмадим. Кейин номер ўзгартириб олдингиз... Ҳуллас, Ғайрат акам келишидан бир кун аввал ҳаммасини келишиб олдик.
Зуҳриддин акага ишондим. Бефарқ ҳам эмасман. Аммо муаммо шундаки, уларга турмушга чиқишим ғалати туюларди. Бу ёқда Ғайрат ака билан Зуҳриддин ака ҳамон борди келдили... Шунинг учун вақт ўтишини кутяпмиз. Зуҳриддин ака уйини сотиб, шаҳардан уй олди. Ҳар қалай бу собиқ оилам билан бир қишлоқда яшагандан яхши эди.
Бекор юрмай, ишимга қайтдим. Уйдагиларимга ҳозирча турмуш қуриш масаласида шошилтирмасликларини илтимос қилдим. Аммо...
Бир куни ишдан чиқсам Зуҳриддин ака кутиб турган экан. Одатда огоҳлантирмай келмасди. Ҳайрон бўлиб олдига бордим.
-Тинчликми?
-Ўзим. Сизни соғиндим,- деди у кулиб.
Мен кўзларини олиб қочдим. Тўғриси, муносабатларимиз ғалати. У мени севишини айтгани билан, мен ҳали бирон марта иқрор бўлганим йўқ. Тўй ҳақидаги гапларга муносатим билан баҳоланяпти севгим.
-Мени рад этмаганингизни ўзи ҳам катта бахт,- деганди у бир марта.
-Бирон жойга борайлик.
-Мен уйдагиларимни огоҳлантириб қўйишим керак,- деб телефонимни қўлимга олдим. Бироқ телефон қилишга улгурмадим. Қаердандир Мухтор ака пайдо бўлди.
-Бегойим.
-Ассалому алайкум,- дедим юрагим шувв этиб, у ҳақида Зуҳриддин акага айтмаган эдим.
-Ваалайкум ассалом,- у менга эмас, Зуҳриддин акага қаради. Иккиси бир-бирига синчиков қараб қолди.
-Сенда гапим бор эди?- деди Мухтор ака кўзини ҳамроҳимдан олиб, менга синчиков қарар экан.
-Узр, мен кетаётгандим,- дедим ноқулай бу вазиятдан қандай чиқишни билмай.
-Мен билан,- гапимни тўлдирибгина қолмай, билагимдан тутди Зуҳриддин ака.
-Тушунмадим,- Мухтор акани юзида билинар-билинмас, ғазаб пайдо бўла бошлади.
-Мен жавобимни айтган сизга,- дедим кўзим пир-пираб,- бошқа гапга ҳожат йўқ.
-Бегойим?!
-Кимсан ўзи?- Зуҳриддин қўлимни қўйиб юбориб Мухтор акани ёқасидан олди, ўз ўрнида у ҳам шу ишни қилди.
-Мен бу қизга уйланмоқчиман.
-Буни қарангга, мени ҳам ниятим шу,- деди тишлари орасидан Зуҳриддин ака.
-Бас қилинг,- Зуҳриддин акани қўлига ёпишдим,- мени шарманда қилмоқчимисиз?
Атрофдагилар ҳам эътибор қарата бошлагач, Зуҳриддин ака ёқасини бўшатиб, ўзи ҳам Мухтор акани қўйиб юборди.
-Ҳали гапимиз тугамади.
-Любой жойда гаплашамиз,- Мухтор акани кетиш нияти йўқ эди. Шунинг учун мен Зуҳриддин акани тортқиладим.
-Кетдик.
Зуҳриддин ака атай қўлимдан ушлаб, машинаси томон юрди. Мухтор ака эса, алам билан қараб қолди.
Зуҳриддин ака йўл бўйи миқ этмай, мени бир кафега олиб кирди.
-Нега мен у ҳақида билмайман,- деди алам билан.
-Айтишга арзийдиган одам эмасди,- дедим юзига қарай олмай.
-Шундайлигидан иш хонанггача келибди-да,- жаҳли чиққандан сенсирашга ўтди у,- Ҳозир мен бўлмаганимда нима қилардинг? Гаплашиб олармидинг?
-Бу нима деганингиз? Юр деса кетавераманми?- жаҳлим чиқди мени хам.
-Башарасини қара, яхшилик чиққадиган одамга ўхшамайди. Қўлингдан нима келарди.
-Зуҳриддин ака куппа-кундузи кўча эди...
-Шунга жаҳлим чиқяпти. Башарасига без деб ёзиб қўйилган-ку.
-Зуҳриддин ака бўлди асабийлашманг,- дедим қўлидан тутиб. У юмшади,- қўлимни лабларига олиб бориб, енгил ўпди. Аста тортиб олдим.
-Бундай юришимиз яхши эмас. Тезлаштирмасак бўлмайди.
Зуҳриддин ака ўзини ҳотиржам кўрсатишга урингани билан, барибир кайфияти тушди...
Шу воқеадан икки кун ўтиб эса, яна бир кўнгилсизлик рўй берди. Оиламдагилар Зуҳриддин ака ҳақида эшитибди.
4⃣0⃣
-Эсинг жойидами?- деди Арслон акам,- Мухтор суриштирибди. У икки марта уйланган, бунинг устига янгаси билан озроқ гапи чиққан йигит экан. Бу ҳам камдек... Собиқ эрингни шогирди. Одамлар нима дейди? Номингни қора қиласан? Эри бекорга келиши билан ажрашмабди дейди.
Ҳақиқатни эгилади, букилади, лекин синмайди дейишади. Билмадим... Зуҳриддин ака билан боғлиқ ҳақиқат ҳам қаддини ростлай олармикин.
- Аканг тўғри айтяпти,- гапга Тоҳира опа аралашди,- сени бахтли бўлсин деймиз. У йигит яхши бўлса, шунча мажороси бўлармикин. Биринчи хотинини никоҳ кечаси жинни қилиб қўйган экан, иккинчиси билан янгаси сабаб ажрашиб кетган дейишибди.
Бекорга ўт балосидан, сув балосидан, туҳмат балосидан асра дейишмас экан. Бир одамга шунча ҳам туҳмат қилишадими?
Мен индамай бош эгиб туравердим. Зуҳриддин акани оқлаганимни фойдаси йўқ ҳозир. Ҳатто бувим ҳам улар тараф.
Хонамга кириб, ўрнимга чўзилдим. Ҳаётимдаги муаммолар жуда жонимга тегди...
Шу ётганимча ухлаб ҳам қолибман. Бугун дам куним бўлгани учун, бемалол эдим.
Тушга яқин егона рақамдан қўнғироқ келиб уйғотиб юборди. Кўтармадим. Балки Мухтор акадир. Ҳозир ҳаммадан ҳам у билан гаплашишни истамайман. Зум ўтмай смс келди.
"Зуҳриддинман кўтар". Ооо бу кишим кеча сенлашга ўтгандилар, бугун буйруқ беришни бошлабдилар. Кейинги қўнғироқни кўтардим.
- Алё... Алё... Зуҳриддин ака.
Аммо жавоб бўлмади. Очиғи юрагим бир нохушликни сезди. Зуҳриддин ака билан доим гаплашадиган номеримга чиқдим.
-Алё.
- Алё, ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом, яхшисан.
- Ҳозир 2120 дан сиз менга смс ёздингизми?!- дедим тезроқ жавоб олгим келиб, тузук сўрашмай ҳам...
- Йўқ!
Мен ўша куни катта хатога йўл қўйган эканман....
Эртаси куни бирваракайига иккита зарбани қабул қилиб олдим. Биринчиси Зуҳриддин акани онаси қўнғироқ қилиб, келини Махина (Зуҳриддин акани иккинчи хотини) ҳомиладор эканини, ўғлини тинч қўйишимни айтган бўлса, иккинчиси... Собиқ қайнонам келиб катта жанжал қилиб кетди. Энг алам қилгани эса, мени бузуқликда айблади. Мен Зуҳриддин билан дон олишиб юрганим учун ўғли жавобимни берган эмиш. Иккимиз ҳам тузини еб тузлиғига тупурибмиз. Жоним ҳиқилдоғимга келди. Етар деди ичимда бир нарса, мен фаришта эмас, ҳамма қатори одамман. Менда ҳам кўнгил бор. Чап кўксимдаги юрак! Ҳар гапни ютадиган қудуқ эмас!
- Бас!- қичқирдим мен ҳам,- шунча гапни қай бирини ўғлингиздан сўраб айтяпсиз! Виждонингиз бўлса, ичида лоақал биронта бўлсин Ғайрат акани гапини айтинг!
- Мен ҳаммасини...
- Сизни ана шу ўзингиз билишингиз болаларингизни бошидаги энг катта кулфат. Қаерда адашган бўлсалар сиз берган тарбия ва бурун суққан иш айбдор. Аввал ўз фарзандларингизни тарбия қилиб олинг,- шанғиллай кетдим мен ҳам. Ахир қурбақани босса ҳам вақ дейди. Мен одамман~ку!
Бундай жанжалларда томошабинлар хотирасида энг кўп қоладигани, эртасига энг кўп шовшувга сабаб бўладиган гап бўлади... Мен ҳақимда ҳам гап оралади. Ҳатто уйдагиларим ҳам ишонқирамай турганда, бошқалардан нима кутай!
- Мухторга тексанг, тугайди бу гап ~сўзлар,-! деди Тоҳира опа,- шунча гапдан кейин ҳам сени олишга рози.
Ҳимматни қаранг! Мен шунча гап қилиб нима қилдим!
Индамай хонамга кириб кетдим. Телефоним ўчган, Зуҳриддин ака билан гаплашганим ҳам йўқ. Қандайдир қалбим бўшаб қолди.
-Бону,- деди кичик акам хонамга кириб. Ёлғиз у мени "масаламга" фикр билдирмай турганди.
- Ҳа, ака.
- Мана пул. Янги сим карта. Тошкентда ишлашинг ва яшашинг учун жой топиб берадиган одамни манзили. Ҳозир сен учун энг тўғри қарор бу ердан кетиш
Ҳеч кимни тазъиқисиз бир қарорга келганингда қайтарсан.
Акам ҳаммаси учун ўзини айбдор ҳисобларди. Аммо мен сира уларни айбламасдим. Ҳаммаси тақдиримда борлиги учун ҳаётимга кириб келди. Акам астойдил айбини ювишга уриняпти, мени яна мажбур қилишларини истамаяпти...
- Рахмат ака.
Шу куниёқ, ҳеч кимга айтмай, уйдан чиқиб кетдим. Кимгадир керак бўлсам, ўзи излаб борар...
АСРОРА.(2023-йил декабрь)
Лев билан жиддий уришиб қолганимизга бир ойча бўлди. Мен унга очиқчасига у билан яшашни истамаслигимни айтдим.
4⃣1⃣
#Мафтуна_Абдуллаева
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17