МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
20-қисм
Зийнат Ахрорни сўзларидан яна илий бошлаганди. Юрагида минг орзу умид билан кўзларини юмди. Эрта тонгда эса юзини силаётган қўллар тафтидан уйғониб кетди. Ўзини нари оламан деб, орқа томони билан деворга урилиб кетди.
—Намунча қўрқмасанг?
—Сиз, мени олдимда... Нима қиляпсиз?
—Хотинимсан шекилли, нима ўз хотинимга тегинишга ҳаққим йўқми?
Ахрор жиддий тикилиб турарди.
—Ухлаб қопман. Соат...
Зийнат осма соатга қараб ўрнидан сапчиб турди.
—Вой худойим кечикаманку.
—Бунча ваҳима қиласан? Нима шунчалар гуноҳинг кўпми?
—Бу нима деганингиз?
—Эрта қарисанг ҳам ўқийверасан.
—Қаришга улгурмасамчи?
Зийнат Ахрорга аҳмоққа қарагандек қараб ювиниш учун кириб кетди.
***
—Буви бизни алоҳида уйга кўчириб чиқармайсизми?
Зийнатни гапларидан Зулхумор опа ажабланди.
—Бу гап қаердан чиқди?
—Ахрор акам алоҳида яшасак бошқача бўлармиди деяпти.
—Аҳа, шунақа де?
—Ҳа.
—Бўпти, бу масалани кўриб чиқамиз.
—Рахмат буви.
—Эрингга айт, ўқишимни бориб ҳал қилиб беринг де. Ёки сени юборсин. Яхшиси мени олдимга чақир.
—Хўп.
Зийнат югурганча бувини олдидан кетди. Хонага кирганда , чиқаётган Ахрорга тўқнашиб кетди. Бир зумда нимага келганини унутди. Ахрор ҳам унга тикилиб қолди.
—Ёв қувдими?
—Йўқ... Мен... Айтмоқчи...
—Гапир.
Ахрор қизни синчиклаб юзини томоша қила бошлади. Зийнат чуқур нафас ола бошлади. Ахрор Зийнатни юзига сантиметр қолгунича яқинлашди. Зийнат уни бўса олади деб кўзларини юмди. Афсуски у ўйлаган нарса содир бўлмади. Ахрор хонадан чиқиб кетгач ўзига келди. Ғурури топталди.
—Зийнат сен ўзингни қўлга ол. Аҳмоқлик қиляпсан. У сени ўйин қилади.
—Йўқ у ҳам сенга бефарқ эмас. Бахтинг учун кураш.
Ақл ва юрак бир - бири билан тинимсиз жанг қиларди. Зийнат кўзгуга қараб кўз ёшларини артди. Сўнгра ташқарига чиқди.
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
21-қисм
***
Бугун Зийнат Ахрор билан ўзларига уй танлашга чиқишди .
— Мен кўп қаватли уйлардан олиш тарафдориман. Негадир ҳовли ёқмайди,- Ахрор эълонлардан квартираларни кўра бошлаганди.
—Нега, ҳовли ҳам яхшику. Шинамгина, тоза ҳаво. Кечаси ҳовлига чиқиб ойни кузатсангиз бўлади. Ёмғирда юзингизни тутиб маза қилиб ўтитсангиз бўлади.
—Ёш боласан ҳамон.
Ахрор билганидан қолмай янги қурилган бинолардан уй кўра бошлади. Кейин эса манзилни аниқлаб Зийнат билан кўриб келишга, йўлга чиқишди.
Ўтмиш
Зулхуморни оёғи ҳуш келдими Икромни ишлари юришгандан юришди. Аввалига мол-қўй олди сотдиси билан шуғулланиб юргач, кейин шаҳардан эскироқ бинони сотиб олиб катта дўкон очди. Иши аста кенгайиб, бозорлардан ҳам дўконлар сотиб олди. Шу-шу бўлдики уларни пичоғи доим мой устида. Икром сариқ эмас, Икромбой деб ном қозонди. Зулхумор Илромга турмушга чиққач биттагина фарзанд кўрди ҳолос. Неча бора даволанишлар самарасиз кетди. Мана ҳозир Зулхумор учта набира келинга қайнонабуви бўлиб ўтирибди. Ўз келини эса ўғли билан бошқа вилоятлардаги дўконларга бош қош бўлиб юради.
***
Ҳозирги кун.
Зийнат уйга кириб илк бор ҳаммомда тўйиб йиғлади. Ахрор уни кўнглини бироз илитадию, кейин ўша илиган кўнгилни баттар совутиб ташлайди. Зийнат қандай йўл тутишни билмай қолган.
—Бугун чиқасанми душдан?
Ахрорни норози овози эшитилгач Зийнат ичкаридан чиқишга мажбур бўлди.
—Намунча ухладингми?
Қиз қизарган кўзларини ерга тикканча индамай ўтиб кетди. Тунда иккови ҳам жой -жойига ётишаркан Ахрор гап қотди.
—Ерда ётиб белинг қотмадими?
—Йўқ ҳаммаси жойида.
—Истасанг мени ёнимда жой бор. Бу катта ётоқ икковимизга етиб ортади.
—Рахмат, қулайимни топиб олдим.
—Майли ўзинг биласан. Тағин мени ҳасис деб ўйлама.
—Ўйлаб бўлдим.
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
22-қисм
Уйларни кўра туриб маъқулини ҳарид қилишди. Зийнат балки алоҳида яшашса ҳаммаси ўзгача бўлар дея кутганди. Ахрорни ўзгариб турадиган ҳарактеридан нима кутишни ҳам билмасди у.
—Сени бугун ёлғиз қолдираман. Янги уйни бир икки ишини қилиб бўлгач ўша ерда тунашим мумкин.
Зийнат ажабланиб қаради.
—Балки сиз билан бирга борарман.
—Мен сени энди етаклаб юраманми? Айтдимку, фаросатинг етадими?
Зийнат жим бўлиб қолди. Дилига озор берувчи сўзларни ўйламасликка қанча уринмасин барибир қўлидан келмаётганди. Бошқа сўз айтолмади.
Баъзан, шунчаки елкасига бош қўйиб,
Мени жимгина тинглагувчи инсонга мухтожлик сезади инсон. Зийнатни дардлари тўлиб кетса ҳам сиртига чиқаролмасди. Барини ичга ютарди.
—Зийнат гўзаллик салонига бориб ўзингга янги имидж яратарсан?
Бувини гаплари Зийнатга ғалати эшитилмасин ноилож рози бўлди. Балки шу билан Ахрорни кўнглига йўл топар.
—Майли бувижон. Мен бориб келсй унда гўзаллик салонига.
—Бу пулни ол. Энг сўнгги урфдаги кийимлардан ол.
—Рахмат.
Зийнат ёлғиз боришни хоҳламай овсинига мурожаат қилганди, ишим кўп деб минғирлади.
—Унда ёлғиз бориб кела қоламан.
Зийнат ўзига қулай бўлган кийимлардан кийдида йўлга тушди. Куз, ҳаво бироз этни жунжиктиради. Аввалига бутикдан ёрқин рангдаги кийимларни ҳарид қилгач, кейин салонга боришни дилига тугди.
Бутикка кириб ўзига ёққан либосларни кийиб кўра бошлади. Кутиш учун қўйилган диванда ундан кўз узмай турган инсонни пайқагани ҳам йўқ. Кўзгуга қараб бир, икки хил либосни кийиб ўзига маъқул ёки ярашмаслигини кўра бошлади. Сўнгги кийган либоси ҳудди у учун атайин тикилгандек эди. Қаймоқранг узунроқ кофта ва шим унга жуда ярашиб турар, кийимдаги безаклар ҳам ўрнида ишлатилганди.
—Мана шу либос сизга жуда ярашди.
Зийнат овоздан чўчиб кетди. Бу овоз унга жуда таниш. Огирилиб қараганида яна қоп қора кийимда бўлган жиддий қиёфага кўзи тушди. Ичида нима учундир қўрқув уйғонди .
—Рангингиз оқариб кетди. Мен одам емайман.
Зийнатни тили ҳам айланмади. Унинг бирдан бир ҳаёли бу ердан кетиш бўлиб қолди. Бу одамни ваҳшийлигини кўрганди. Ўша куни тутиб олишса Зийнатни аҳволи нима кечарди Аллоҳга аён.
Зийнат ўзига ёққан кийимларни олиб касса ёнига борганида ўша йигит ҳам ўтирарди. Ёнида малласоч қиз. Қиз кийим ҳарид қилган бўлса керак сумкалар тўла, йигит эса пулини тўларди. Зийнат уларни кетишини кутиб четроққа ўтиб турди. Йигит кетар маҳали Зийнатга қараб гапиришни унутмади.
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
23-қисм
— Сиз билан гапимиз тугамади.
Зийнатни баттар ранги оқариб кетди.
—Нимадандир безовтамисиз?
Сотувчини саволи Зийнатни ўзига келтирди.
—Йўқ, ҳаммаси жойида. Буларни ўраб беринг.
***
— Зийнат гўзаллик салонидан сочини ўзгача турмаклаб бироз кестирди. Белигача тушиб турган сочлари уни бетакрор кўрсатарди. Катта катта кўзлари эътиборни тортмай қолмасди. Зийнат ёлғиз кетмай дея Ахрорга қўнғироқ қилди. Иккинчи бора чақирувда гўшакни нариги томонидан қўпол овоз эшитилди.
—Ҳа, нима дейсан?
— Мен Ҳуррем бутикни олдида эдим. Олиб кетасизми?
—Қандай борган бўлсанг, ўшандай қайтавер.
Ахрор телефонни қўйиб қўйди. Зийнатни юраги яна бир бор симмилаб ўтди.
Шундай пайтлар бўладики, Қодир Аллоҳ сиз давом эттиришингиз керак бўлган йўл аниқ бўлгунича сизни вақтинча ушлаб туради. У биз кўра олмайдиган нарсаларни кўра олади! Шундай экан, ҳаётингизда нимадир кечикаётган бўлса ҳам миннатдор бўлинг. Уни лаънатламанг. Вақт Эгаси сизнинг саёҳатингизни давом эттириш учун қачон сизга яхшироқ бўлишини билади!
Сизнинг ҳаётингиз ва ҳозир қаерда эканлигингиз тасодифий эмас. Ҳар бир қадам оламларнинг Парвардигори томонидан пухта режалаштирилган. Сиз шу ерда бўлишингиз керак. У сизнинг саёҳатингизнинг шу босқичида шу ерда бўлишингизни хоҳлайди. Ҳар бир дақиқадан дарс олинг. Улар сизнинг энг буюк неъматларингиздир!
(Муфти МEНК)
Зийнат ўзини койиди.
—Иши кўп бўлса, уни безовта қилгандирман.
Ўзига ўзи тасалли беришни қойиллатарди.
***
Зулхумор бувини қўл телефони безовта жиринглади.
—Салом бувижон
—Яна сенми?
—Ҳа мен, наҳотки мени ҳам набира сифатида тан олишга қурбингиз етмаса.
—Мақсадга ўт.
Зулхумор буви тортмадаги юрак дорисини олиб ичди. Диванга беҳол чўкканча телефондаги йигитни сўзларига қулоқ соларди.
— Севимли набиражонингизни огоҳлантириб қўйинг. Мен огоҳлантирсам тирик қўймаслигим мумкин. Мени териториямда унга пишириб қўйгани йўқ. Илдизи билан суғириб олмасимдан ҳаммасини текислаб қўйинг.
Алоқа узилди. Зулхумор бувини барибир юраги санчди. Мана уч ойдирки бу йигит бувини оромини олган. Авваллари шунчаки суҳбат, кесатиқлар билан ўтса. Бугун очиқчасига таҳдид қилди. Бу Ахрор нималар қилиб юрган экан. Қўлига телефонни олиб Ахрорга қўнғироқ қилди.
—Қайерда бўлсанг ҳам тез етиб кел.
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
24-қисм
Ахрор келгунича буви жойида ўтиролмай, у ёқдан бу ёққа бориб келди. Эшикдан боши кўринган набирасини дарҳол тергашга тутди.
—Нималар қилиб юрибсан?
—Тинчликми буви?
—Йўқ, кимни ерига кўз олайтирдинг?
—Ҳеч кимни, нима бўлди? Очиқроқ гапиринг.
—Янги дўкон қайси ҳудудда?
—Эски бензакалонка...
—Воз кечасан.
—Ие буви, у ер зўр даромадли жой.
—Мен сенга керакмас деяпман.
Зулхумор буви асабийлаша бошлади.
—Кимдир нимадир деган. Буни тагига етаман.
—Ахроржон, мени айтганимни қил. Биламан сўзимни икки қилмайсан.
—Буви.
—Гап тамом. Хотинингни олиб бугуноқ кўчиб чиқ уйингга. Зийнатам зиқ бўлиб кетди икки шўртумшуқни турқига қараб
—Кимни?
—Эеэ ғалчамисан? Анави иккита илонни айтяпман. Қиз бечорани турткилашгани турткилашган. Кўчиб чиқсанг бир-бирини гўштини еб юради.
—Хўп.
Ахрор хонага кирганида эндигина ёнбошлаган хотинини кўрди. Зийнат Ахрорни кўзига бошқача кўринди.
—Сен...
У аста қиз томон яқинлашди.
—Нима?
Зийнат тушунқирамай сўради.
—Жуда очилиб кетибсан,- Ахрор қизга яқин келиб юзидан ушлади. Бу гал Зийнат ўзини ортга тортди.
—Нарсаларни йиғ. Кўчамиз.
Шу сўз Зийнатни чаққонликка ундади. Ўзига керак нарсаларни чамадонларга жойлай бошлади.
—Зийнат кераклисини ол. Қолганига мавсум давомида келиб олиб кетамиз.
—Хўп.
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
25-қисм
***
Зийнат икки овсинини куйдириб алоҳида бўлиб чиқди. Овсинлари Зулхумор бувини айирмачиликда айблашар, аммо юрак ютиб бу гапни ташқарига чиқаролмас эдилар. Зулхумор бувини бирдан бир нияти, Юлдузни олдида қарзини узиш бўлиб ҳозирда Зийнат Ахрор билан алоҳида яшаса барчаси рисоладагидек бўлиб кетар деган умидда эди.
***
Янги уйга қадам қўйишар экан, Зийнатни кучли ҳаяжон қамраб олганди .
— Қани кир ичкарига. Мен юкларни олиб чиқаман.
Зийнат хўп деганча бош силкиди. Кейин хоналарни бирма бир кўра бошлади. Тўрт хонали уй. Иккита ётоқхонаси бор. Иккита, демак улар алоҳида ётишади. Чунки мебеллар энди ҳарид қилинганди. Ётоқ иккитами демак алоҳида хоналарда туришади.
—Нимани ўйлаяпсан?
Ахрор пастдан қўлида сумка билан чиқиб бўлган экан.
—Шунчаки...
—Унда танла, қайси бир хонани оласан?
Зийнатни ичидаж зил кетди. Бир оила бўламиз деган ҳаёллари пуч эканини англади.
—Бунисини.
—Унақада кийимларингни олиб кириб жойлаштир. Мен яна бир марта тушиб чиқаман.
—Хўп.
Зийнат шалвираганча нарсаларни жойлаштирарди. Аслида бироз Ахрор билан қолишдан чўчиётганди ҳам.
Нарсалар жойланиб бўлгач музлатгични тўлдиришга навбат келганди.
—Дўконга чиқаман. Борасанми?
—Ҳа бораман.
Лифтда учинчи қаватдан тушишяпти, аммо бир сўз дейишмасди.
—Сен кириб харидингни қилавер. Мени анави ерда ишим бор,- Ахрор кичикроқ бинони кўрсатиб ўша томон юриб кетди.
Зийнат маркетга кириб аравачани тўлдириб керакли нарсаларни ҳарид қилди. Энди касса олдига борганди ҳамки Ахрор кириб келди. Кайфияти чоғ.
—Бўлдими? Олдингми ҳамма нарсани?
—Ҳа олдим.
—Унда мен ҳозир.
Ахрор шундай дея пиволар турган жойдан ўзига пиво ҳарид қилди. Кейин тўловини қилиб уй томон шошилишди. Зийнат уйларига кирганларида дарров озиқ овқатларни жойлаштириб овқатга уннаб кетди. Ахрор унгача пивохўрлик қилди.
—Зийнат хафа бўлмакуя, аммо сенда нимадир бор одамни ўзига тортмайдиган.
Зийнат помидор тўғраркан бу гаплардан кўнгли оғриди. Ахрор эса ошхонадаги столда пиво ичиб ўтирар. Бироз кайфи ошган эди ҳам.
—Тилингни ютдингми? Нега гапирмайсан?
Давоми бор...
#shamsinurijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4