МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
15-қисм
Ахрор уйғонганида ўзига термулиб турган хотинини билиб индамай ётаверди. Қанча уринмасин у қизни қабул қила олмаётганди. Нимадир уни қиздан тўсиб турар, ўртада катта жарлик бор эди. Қиз кетгач ён томонга ўгирилиб ётди.
Зийнат ҳамоммдан чиқиб одатдагидек бомдодни ўқиб сўнгра ташқарига йўналди. Ташқарида келганидан бери кеча илк бор кўрган инсони, Зулхумор бувини эрини кўрди. Бу одам унча бунчага очилиб гапирмас, жуда жиддий инсон экан. Буви билан бобо ниманидир устида тортишарди.
— Қачонгача бундай яшаймиз?
— Сени жавобингни беришимни истамасанг, жимгина юр. Болаларга ҳам билдира кўрма.
— Улар билиб бўлган.
— Билса нима қипти? Уларни оёққа қўйдим. Бу ёғига ўзим хоҳлагандек яшайман. Мени ишимга бурнингни тиқмаларинг.
— Уни йиғинларга олиб келишга ҳаққингиз йўқ
— Сендан сўрамайман. Бор хонангга кир, мен кетдим.
Зийнат ўзини панага олди. Бу уй бунча сирларга тўла. Ошхонага ўтиб нонушта тайёрлай бошлади. Стол устини ноз - неъматларга тўлдириб қолганлар уйғонишини кута бошлади. Биринчи бўлиб Зулхумор буви чиқиб келди.
— Сенга вақтли турмасанг ҳам бўлади дегандимку.
— Мен бўш ўтиролмайман.
— Уйда зерикиб қолмаяпсанми?
—Ўқишим чала қолди.
—Нега олдинроқ айтмадинг?
— Мавриди бўлмади,- Зийнат ерга қаради.
— Муаммо нимада?
— Ахрор рухсат бермадилар.
—Аҳа тушунарли, ўзим гаплашаман у билан.
— Рахмат буви.
— Бор нонуштага чақир.
Зийнат Ахрорни чақириш учун хоналарига кирди. Ахрор бошини ушлаганча ўтирарди.
— Бошингиз оғрияптими?
— Ҳа бироз.
— Бирор нарса еб олинг, кейин дори бераман.
— Хўп.
Нимагадир Ахрор қаршилик қилмади. Ювиниб чиқиб биргаликда нонушта қилишди. Дастурхонга дуо ўқилгач эса муддаосини айтди.
— Мен Зийнат билан айланиб келаман. Кечгача уйда бўлмаймиз.
— Майли болам борақол. Яхши ўйлабсан, - Зулхумор опа дарровда бу фикрни маъқуллади.
Ахрорни отаси ва онаси тўйдан бир ҳафталар ўтгач бошқа вилоятга кетишганди. Сабаби Ахрорни отасини иши ўша ерда бўлиб, уйда кам бўлишарди. Ҳамма нарсага Зулхумор буви бош қош эди. Зулхумор буви етмиш ёшдан ошган бўлса ҳам, ҳамон тетик бўлиб, ўзига қараб юрувчи аёл эди.
— Қани келинлар дастурхонни йиғиб олинг.
Ахрор эса Зийнатни қўлидан ушлаганча хоналарига кирди.
— Қаерга борамиз?
— Фарқи йўқ. Айлансак бўлди.
Нима учундир Ахрор бошқача бўлиб қолганди.
***
Ўтмиш.
— Мен бунга чидай олмайман. Нега мени айтмадингиз дадангизга?
Зулхумор зорланиб сўзларди.
— Отам тушунадиган одам эмас. Сен уни қандайлигини билмайсан.
— Мени била туриб олиб келдингизми?
— Хумор, жоним мени ҳам тушун. Менам сенсиз яшолмайман. Отам сени билади. Номига уйланиб сен билан яшайвераман.
— Менда на қонуний никоҳ бор, на шарий. Мен кимман сизга? Жазманми? Ёки фақат нафсизни қондирувчи...
— Жим. Гапирма, сенга шарий никоҳ керак бўлса, бўлади у ҳам. Бугуноқ ҳал қиламан буни.
Зулхумор йиғидан тўхтамасди.
***
Карим ака тўйни чўзиб ўтирмади. Икки ҳафтада ҳамма нарсани тахт қилдию, тўйни ўтказиб олди. Васила чиройли келин бўлди. Комил ва Васила бир-бирига узукка кўз қўйгандек ярашиб турарди. Аммо бу манзарани четдан кузатаётган бир инсонни улар пайқашмасди. Комилни юзида ҳеч қандай ифода бўлмай, уни на хурсандлигидан на хафалигидан далолат берарди. Юраги куйиб кетган, дардига даво йўқ Зулхумор аламдан лабини тишлаб қонатиб юборганини ҳам билмасди.
Нега энди бу келин ўрнида Зулхумор эмас, нега Комил бошқаси билан гўшангага киряпти? Нега, нега? Саволлар жавобсиз эди.
—Синглим нега йиғлаяпсиз?
Қизни келганидан бери кузатиб турган аёл сўради.
— У... У...
Зулхумор гапиролмай йиғлаб юборди.
— Уйланяпти. Бугун... Уни тўйи
16-қисм
— Йиғламанг, тақдирингиз эмас экан.
Ана шу сўз Зулхуморни ақлини жойига келтирди. Ахир Комил уни ташлаб кетгани йўқку.
— У мени тақдирим.
Зулхумор кўз ёшларини артганча тўйхонани тарк этди. Уни Комилни ортиқ кузатишга бардоши етмади. Ижара уйларига бориб ўксиб ўксиб йиғлади. Бутун ҳаёт унга қоронғу кўринарди. Ўша кеча ухлаёлмади. Комилни кутди. Аммо Комилдан дарак бўлмади. Қанчалик бедир бўлмасин у севган инсон келмади. У энди ўзгани ёри, ўзгани қучоғида.
Зулхумор жинни бўлай деди, афсуски барчасига ўзи айбдор. Орадан уч кун ўтиб ташриф буюрган Комил билан очилиб гаплашмади.
— Қучоғидан чиқолмадингизми?
— Гулим сени соғинганман. Қўй энди шу гапларни .
— Ҳеч қачон. Эшитяпсизми, ҳеч қачон.
— Мен фақат сени севаман, - Комил уни қучди.
— Мени севасиз, аммо уни олдидан келолмайсиз.
— Хумор ҳозирда вазият шундай, бироз сабр қил бари яхши бўлади.
Аммо яхши бўлмади. Комил кундан кунга узоқлашиб бораверди. Ҳафта, ой чўзилиб кетаверди. Зулхумор ҳомиладор эканини билганида устидан бир челак сув қуйилгандек бўлди. Ўзи қорнини зўрға тўйдириб юрганида, чақалоқ энди унга ортиқча.
— Сиз мендан узоқлашиб боряпсиз.
— Ишлаяпман. Ишларим кўп.
Комил чўнтагидан бироз пул чиқариб Зулхуморни олдига ташлади.
— Мен Россияга бориб келаман. Унгача етқазиб тур.
Комил шу кетганича олти ойча йўқ бўлиб кетди. Бу вақтда ижара уй эгаси Зулхуморни қорни қаппайганини кўриб уйдан ҳайдади. Қиз шўрлик амаллаб ишчилар ётоқхонасидан қўним топди. Бир яхши аёл уни туққанича ўша ерда олиб қолди. Зулхумор кўзи ёригач болани нима қилишни билмасди. Ахийри ўша унга ёрдам берган аёлга ташлаб кетиб юборди. Аёл ҳаттоки сезмай ҳам қолди Зулхуморни кетиб қолганини. Туғруқхонадаям туғилмаган, исми қўйилмаган гўдак, қўлма-қўл бўлиб кетди. Бола ётоқхонадагиларга ортиқчалик қиларди. Зулхуморни ётоқхонага олиб келган аёлни исми Клара бўлиб жуда оқкўнгил инсон эди. Болага рахми келди. Унга Дамир деб исм қўйиб ўзи катта қила бошлади.
***
— Бу ерларга келмаган эканман.
— Мен ҳам сен баҳона келдим .
Зийнат доимгидан очиқ, ва қоматни билдирадиган кийингани учун ўзини ноқулай ҳис қиларди.
— Негадир сен бемалол ўтира олмаяпсан, - Ахрор Зийнатни кузатиб шу гапни гапирди.
— Рост, мен бу кийимда ноқулай бўляпман.
— Аммо бу кийим сени янада жозибали кўрсатибди. Уйдаги қоплардан кўра шу кийимда ўзгача сан, - Ахрор кулимсираб гапирди.
— Мен бундай кийинишга ўрганмаганман.
— Ўрган, менга жуда ёқди.
Ахрор Зийнатни стол устидаги қўлларидан ушлади. Қиз уялганидан қўлини тортиб олди.
Давоми бор....
#shamsinurijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2