Иккинчи фасл...
Ўн тўққизинчи қисм...
Қарши- Тошкент...2001-2015 -йил
Ўзи билан бирга хаж зиёратига борган шерикларидан ажралиб қолган Аъламхон пиёда беш юз метрлар юриб чексиз саҳрога келиб қолганини кўриб адашиб қолганини тушунди. Қайси томондан келганини аниқлаб олиш учун атрофга аланглаган Аъламхон чегараси осмонга туташиб кетгандек кўринаётган чўлда ёлғиз қолиб кетганини кўриб дахшатга тушди. Адашиб қолдим, адашдим! Олдинга юр ички бир овоз олдинга юришга даъват қилди. Саҳрода кезиб юрган Аъламхоннинг чанқоқдан силласи қуриди. Лабини тупиги билан намлаш учун харакат қилганди, назарида тили шишиб харакатланмади. Ё худойим бу нимаси? Ўзинг сақла! Мадад ёлғиз ўзингдан!- кўзидан сизган ёш лабига ёйилди. Шўр кўз ёши танига қувват бўлгандек илгарилади. Саҳронинг қоқ ўртасида тик қад ростлаган дарахтни кўрган эркак жонланди. Дарахт бор жойда сув бўлади. Кунглида уйғонган шу умид уни сунги кучларини тўплаб олдинга интилишига хизмат қилди. Дарахт остига етиб борган Аъламхон унинг илдизлари остида қайнаб оқиб ётган булоқ сувидан шунча ичса ҳам чанқоғи босилай демайди. Сув ичиш билан қониқмаган Аъламхон устидан ҳовучлаб сув қуйди. Муздек сувдан тани ором олган Аъламхон бош кўтариб атрофга аланглади. Сал нарида қад тиклаган деворлари нураб кетган лойдан тикланган уйга кўзи тушди. Ҳайрият одамлар бор жойга етиб кела олдим. Кучини тўплаб уй томон одимлади.Ошиқ машуғи қийшайиб кетган дарча аянчли ғижирлаб очилди. Ҳовлидаги манзарага кўзи тушган Аъламхон турган жойида қотиб қолди. Ҳовлида сочилиб ётган хазонлар устида тиз чукиб ўтирган Даврон хазон устида сочлари паришон ёйилиб ётган қизнинг бўйнидан тишлаб ғажияпти. Чарчоғини унутган Аъламхон жон алфозда Давронга қараб югурди.
-Даврооон! Ҳайқириб юборди. Давронбек ўғлим нима қилиб қўйдингиз!?
Ҳайқириқни эшитиб бош кўтарган Давроннинг кўзларида қўрқув ифодаланди.
-Мени айбим йўқ,- аянчли кулимсираган йигитнинг оғзидан оққан қон бўйнидан сизиб эгнидаги оппоқ либосини буяди. Кўз олдидаги манзарадан дахшатга тушган тоға ерда ётган қиз устига эгилиб додлаб юборди-Афрузааа!
-Дадаси, дадаси астағфирулло денг! Каламангизни қайтаринг босинқирадингиз! Дадаси ўнг ёношингизда ётинг, чап томон билан ётиб қолибсиз, ўнг томонга ёнбошланг!
Завжасининг иссиқ ва меҳрибон кафтини елкасида ҳис қилган Аъламхон елкасини уқалаётган аёлига термулиб қолди.
-Астағфирулло пичирлади. Астағфирулло!
Туши кўз олдида қайта намоён бўлган эркак ўрнидан туриб ўтирди. Ё тавба қилдим Аллоҳим нимадан хабар бераяпсан? Ё Аллоҳим менга маълум бўлмаган нима сирдан мени огоҳлантираяпсан?
-Телефон беринг,- аёлига юзланди.- Мен зудлик билан Тошкент билан гаплашишим керак.
-Шу топдами?
-Ҳа.
Қўлига тутқазилган телефонда қайд этилган рақамлар ичидан Давронни рақамни излаб топиб қунғироқ қилиш тугмасини босди.
-Ассалому алайкум тоға!
Давроннинг тетик овози қулоғига урилгач, енгил нафас олган тоғанинг юзида жилмайиш зоҳир бўлди.
-Валайкум ассалом Давронбек ўғлим ишларингиз яхшими отам?
-Раҳмат тоғажон ишларим яхши.
Давроннинг овозидаги бир оз тортинчоқлик хавотирдан тошиб кетган юрагига малҳамдек таъсир қилиб гупурлаб ётган юраги осойишта ура бошлади.
Шу вақтда ухламабсиз?
-Ҳа. Ой охири бўлгани учун ҳисобот тайёрлаётган эдим...
-Мени ҳам уйқум қочди. Одам қаригандан кейин кам уйқу бўлиб қолар экан. Давронбек сизда гапим бор эди.
-Хўп бўлади эшитаман.
-Ёшингиз ҳам йигирма олтига кетди ўғлим. Йигит киши учун айни уйланадиган вақт ҳисобланади. Шу вақтгача уй қилай, жой қилай машина олай дедингиз, ўзингизга қўйиб бердик. Онангизни ўйланг ўғлим. Шу ёшида рузғорга уннаб юриш онангиз учун ҳам бир мунча малол ўғлим. Танлаганингиз бўлса айтинг. Ўзим бош бўлиб тўйингизни ўтказай. Мен ҳам омонатман ўғлим. Орзу ҳавасингизни кўрай дейман.
-Хўп тоға.
Жиянининг итоаткорлик билан розилик билдиришидан кунгли кўтарилган Аъламхоннинг юзига жилмайиш югурди.
-Барака топинг! Қачон бу ерга келишни режа қилиб турибсиз?
-Наврузда уч кунлик таътилим бор. Насиб бўлса бораман.
-Мўлжалингиз борми?
-Ҳалигии. Онам билан гаплашай дегандим.
Балли ўғлим, яшанг! Шундай қилинг онангиз билан гаплашиб уйланиш масаласини ортга ташламаганингиз маъқул дейман. Иншааллоҳ ёзга қолдирмай тушириб оламиз. Муҳими қиз сизга маъқул бўлса бўлди. Майли ўғлим сизни ҳам ишдан қолдирмай.
-Ундай деманг тоға. Менга ҳалақит бермаяпсиз.
-Майли ўғлим. Раҳмат. Ишларингизга омад.
Даврон билан гаплашиб кунгли бир оз ёришган Аъламхон Бомдод ўқилиш вақти бўлганини кўриб ўрнидан туриб хонадан чиқди. Айвонда туриб баҳорнинг майин ҳавосидан ўпкасини тўлдириб нафас олди. Табиат уйғонди. Ўлмаган қул баҳорга ҳам етиб келди. Етказганинга шукр. Таҳорат олгунича ҳам кўрган туши кўз олдидан кетмади. Тавба қилдим. Таъбири нима бўлса? Алллоҳимга беадад шукрлар бўлсин, Давронбек кўз қувнатадиган йигит бўлиб ўсди. Тарбияси ахлоқи бошқаларга ўрнак бўладиган йигит бўлиб вояга етди. Унинг хатти харакатларидан кунгилим хотиржам бўлса ҳам Тоҳирбекнинг қизи билан бўлган гап сўзларни эшитгач бир сесканиб тушганим ҳам рост. Аъзамхон ҳамма гапнинг тагига етгачгина хотиржам тортдим. Йигит кишини йигирма олтига киргунича буйдоқ юриши яхши иш эмас. Малоҳат билан гаплашиб шу бу йилдан қолдирмай уйлаб ташлашим керак. Аллоҳим қанча умр берди билмайман. Давронни уйли қилсам, сал бўлса ҳам кунглим хотиржам бўлармиди дейманда. Одамзот қизиқ экн. Қачон ўлишини билмайди, аммо орзу ҳавасини чек чегараси йўқ. Шу жиянимга ўзгача меҳр берганим рост. Токи бор ҳақиқатни билгунимча ҳам зеҳни ўткир Давронбекка алоҳида эътибор қаратар эдим. Таҳоратини тугатган Аъламхон тили саловатда бўлса ҳам хаёлларини давом эттирди. Давронбекни хар сабоқдан кейин онасига айтиб мақтар эдим. Шу жияним дин йўлидан кетса иншааалоҳ қори бўлади дер эдим....Бор ҳақиқатни билганимдан кейин эса......
Москвадан қайтган Аъламхон чунтагида туриб танини ўтдек куйдираётган конвертларни олиб столи устига ташлади. Сафарда вақтида бетоблиги хабарини эшитиб хавотирдан тунларини бедор ўтказган аёлининг кунгил сўраш мақсадида хонасига рухсатсиз киришидан тоқати тоқ бўлган эркак ўз табиатига хос бўлмаган қуполлик билан аёлидан ёлғиз қолдиришни сўраш билан қаноатланмай аёлини қўлидан тутиб хонасидан чиқариб эшикни ичкаридан беркитиб олди. Энди нима қиламан? Нима қила оламан? Эй қодир Аллоҳим ҳар бир сир саноатни билгувчи ўзингсан! Мен нима йўл тутишим керак? Қандай йўл тутсам бу юз қароликни юва оламан! Эхх Аъзамхон, Аъзамхон! Нобакор бола нималар қилиб юрибсан сен!?
Боши қотиб қолган Аъламхон кечгача хонасида қамалиб ўтирди. Шомни ўқиб ҳовлида кўриниш берган оилабоши ёнига пилдираб келган завжаси юзига боқмай буюрди.
-Менга Аъзамхон билан Малоҳатни чақиртириб беринг. Малоҳатга одам юборинг, Аъзамхонга ўғлингиз қунғироқ қилсин. Зудлик билан иккиси етиб келсин!
-Хўп бўлади. Дадаси тинчликми? Шунча йиллар мобайнида ҳожасининг оғир енгил кунларида елкадош бўлиб келган аёл кўзларида ҳайрат балқиди.-Райҳонамиз демадингиз тинчликми?
-Тинчлик!
Қисқа жавобдан ўзига керакли хулосани чиқарган аёл эр амрини бажаришга киришди. Катта ўғлига амакисини чақиртиришни топшириб, кичик ўғлига эса аммасини олиб келишни тайинлаб жўнатди.
Эй художоним тинчликмикан? Нега бунчалар тоқатсизлар?
Ўзинг асрагин! Билиб билмай қилган гуноҳларимизни билгувчисан. Ичида такрор ва такрор истиғфор айтган аёл келгувчилар йўлига кўз тикди.
Аъзамхон тез етиб келди.
-Ассалому алайкум!
Ҳовлида ўтирган акасига қучоқ очган уканинг кўзлари, акасининг қахрли нигохлари билан учрашгач,қучоққа очилган қўллар икки ёнига шалвираб тушди. Эрининг нигохларини узоқдан кўрган аёлнинг юраги нохуш типирчилаб кетди.
-Ё Оллоҳ! Ё Оллоҳ қурқув билан пичирлади.- Ўзинг асра!
-Биз ичкарида бўламиз. Малоҳат келса киргизиб юборинг! Қани,- укасига имлаган ака йўл бошлади.
Эрининг сўзлари остидаги биз ўтирган хонага Малоҳатдан ўзга кирмасин деган буюруқни англаган аёл дастурхонга тараддудланган келинини имоси билан тўхтатди.
Аъзамхон хонага кириши билан кутилмаганда жағига тушган муштдан гангиб акасига қараб қотиб қолди.
-Нега демайсанми?- қахрли овозда савол берган Аъламхон, саволига жавоб кутмай уй тўрига йўл олди.
-Сўрамайсанми? Жим турган укасига қараб ҳайқириб юборгпн ака катта катта қадам ташлаб ортига қайтиб келди.. -Сўрамайсанми!?
-Сабабини билдим. Бош эгди.
Сомейлик билан бош эккан укасига қараб қолган Аъламхонни дили юмшади. Шу топда ука нега деган саволни берганда эхтимол дили юмшамас эди.
-Ким у?
-Бир қиз.
-Ким?
-Фарғоналик эди. Ака тиз чукди. Мен уни яхши кўриб қолгандим. Мени кечиринг ака мен уни яхши..
-Бузуқлигингни яхши кўрдим деб оқлама! Ўзини тута олмай бақириб юборган Аъламхон ташқарида қулоқ солгувчилар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб овозини пайсайтириб савол берди.-Яхши кўрибсан нега никоҳингга олмадинг?
-Келингиздан, сиздан қўрқдим...
- Харом тушагингга тортишга худодан қўрқмабсан-ку! Нега бандасидан қўрқдинг! Тепангда гуноҳингни ҳисоблаб турган Яратган эгамдан қўрқмабсан-ку!
Ҳақли сўзлар олдида жим бош эгиб қолган Аъзамхонга ачиниб назар ташлаган Аъламхон ўтириб олмаса ғазабига енгилиб қолишини англаб ўзининг жойига ўтиб ўтирди. Чуқур нафас олиб чиқариб ўйга чумди. Ўртага чуккан жимликни эшикни журъатсмз тиқирлаши бузди.
Эшик ёнида тик турган Аъзамхон эшикни очиб ташқарида турган Малохатни кўргач акасига дахшат билан назар ташлади.
-Ҳа. Укасининг кўзларидаги дахшат сабабини тушунган ака бош ирғади. -Оллоҳ сирларингни сақламади. Лабини қаттиқ тишлаган ака синглисига ичкарига кир дегандек имлади.
-Бола қандай бунгача етиб келди? Онаси нима бўлди?
--Онаси боладан кечишини айтди. Докторлар муддати ўтиб кетибди деб олишни рад қилишгач...
-Кимни режаси?
-Мени. Малоҳатни ҳеч гапдан хабари йўқ эди. Мен уни йўлдан урдим.
Ака ука ўртасидаги бўлаётган суҳбатни жим эшитиб турган Малоҳат акасининг ёнига чук тушиб ўтирди.
-Акажон бизни кечиринг йиғлаб юборди. Кечиринг акажон!
-Бу нарсани ошкор қилиб, фарзандларингга Даврон укаси эканлигини айтишинг керак. Келин бор ҳақиқатни билиши лозим. Билиб қўй ота она гуноҳи учун бола жавобгар эмас! Уни қай йўсинда дунёга келишиги ягона айбдор бу ота она ҳисобланади. Бу гуноҳинг тўлови оғир бўлади. Шу вақтгача яшириб келишни уддалабсан, энди ошкор бўлганида яширмай болаларинг қаторида тан олинишини аёлингдан сўра! Келин тушунади...
-Акааа!- Малоҳат тиззаси билан акасининг оёғи остига судралиб келиб оёқларидан махкам қучди.-Жон ака мени шарманда қилманг, жон акажон! Мени оилам бузилиб кетади! Куёвингиз ота бўлидим деб хурсанд юрганида бу хабарни эшитган заҳоти мени талоғимни беради. Акажон! Давронни ўйланг, у мени ўз онаси деб билади. У билса синади. Болам бечора синади Акажон одамлар шавқатсиз! Акааа!
-Малоҳат синглим биламан болага муҳтож бўлиб шу ишни қилгансан, лекин буни оқибатини ўйлаб мен қўрқаяпман!
-Давронга, акамни болаларига аканг синглинг уканг деб тарбия берамиз. Жон акажон эл орасида юргулигим қолмайди.
-Малоҳат!
-Ахир, Худойим бандасини сирини ошкор қилмасликка ваъда берганда, наҳотки ўзингизга маълум сирни сақлай олмасангиз!? Жон акажон Давронни ақлли бола бўлиб ўсаётганини ўзингиз тез тез айтиб юрасиз-ку! Наҳотки боламни тириклай ўлдира олсангиз! Ахир у тугайди ака, тамом бўлади. Мени асл онам ким!?-деган саволни беради. Хаёли бўлинади. Сизга, менга нисбатан нафрат уйғонади. Акажон сиз бошимизсиз! Ўйлаб кўринг!
Синглисининг илтижолари ўтинчлари олдида иложсиз қолган ака ўйга чўмди. Ғазаб устида ўйлаб кўрмаган масалаларини мулоҳаза қилиб кўрди. Ростдан ҳам шу топда бор ҳақиқатдан хабар топса, бундан жабр кўрадиган инсон бу Даврон бўлади. Сунг куёв. Оғир танлов олдида ожиз қолган аканинг ўйларини Аъзамхоннинг сўзлари бузди.
-Ака, Давронни ўйлайлик. Бола кунгли синиб қолади.
-Ҳаммасига сен айбдорсан!
Кўзларини чирт юмган Аъзамхон чуқур нафас олиб чиқарди.
-Ака тан оламан. Мен ўз айбимни биламан.
-Онаси ким?
-Айтим-ку! Фарғоналик қиз эди. У кўча қизи эмас . Уни ҳаётидаги биринчиси...
-Тушунарли. Алдадингми?
-Йўқ. Биз бир биримизни...
-Нега охиригача бормадиларинг?
-У менга хаётини тўлиқ гапириб бермаган. Билганим унинг отаси бадавлат одам. У кимгадир турмушга чиқишга мажбур экан. Мени ёқтириб қолгач...
-Зинодан яралган зинога тортади дейдилар тавба қилдим Астағфирулло! Илло билло ота она гуноҳи учун бола жавобгармас! Гапимни иккаланг ҳам қулоғингга қуйиб ол! Давронни тарбияси билан ўзим шуғулланаман. Сен иккаланга ишонмайман! Иншааллоҳ Давронбек кўз қувнайдиган тарбияли эсли ҳушли йигит бўлиб вояга етади. Бир гапимни ёдларингда тутинглар. Болалар катта бўлаверган сари айниқса сен!- укасига юзланди. Болаларни онгига Даврон ўз жгарлари ҳақидаги тушунчани сингдириб бор. Дилноза ҳам Давронни ўз боласидек кўришга куниксин. Эҳтимол, бу сирни мен айтмаганим билан кунлардан бир куни ошкор бўлиши мумкин. Икки киши билган сир ошкор бўлмай қолмайди! Уша вақт келгунича болалар бу гапларни оддий қабул қилиши керак. Дилноза эса Давронни ўз ўғиллари қаторида кўришга куникиши лозим. Тушунарлими? Мен бу сирни мажбур бўлмасам ошкор қилмайман!
-Раҳмат акажон дунё тургунича туринг! Йиғлаб дуо қилган Малоҳат ўрнидан турди. -Раҳмат акажон!
-Иккингни оилаларингни сақлаб қолиш ва ўғлингни кунглини укситмаслик учун мен бу ишга рози бўлдим. Бор уйингга!......
Уша вақтдаги қароримни нотўғри эканлигига ишорами бу? Нимадан далолат? Ҳеч дилим ёришмаяпти-я! Намозини адо қилиб бўлган Аъламхон юрагини қоплаб келаётган ғашликка қулоқ солди. Ўйга чумган ака синглисини номерини терди.
-Ассалому алайкум акажон!
-Валайку ассалом! Эрта индин Давронбек қайтади. Ўғлингиз билан ўтириб юракдан дардлашинг. Тушунишимча танлагани бор. Кимлигини билинг ва совчиликка боринг, истасангиз янгангиз сизга ҳамроҳ бўлар. Истамасангиз ўзингиз боринг, ёки совчиликда кўзи пишган биронтасини топинг!
-Акажоним, айланай сиздан! Тилларингизга асал акажон раҳмат! Албатта! Гаплашдингизми акажон?
-Ҳа. Тунда бир оз суҳбатлашгандик. Ишларини якунлаб Наврузга келар экан. Келиши билан гаплашинг. Насиб бўлса, ёзга қолдирмай тушириб оламиз
-Илоҳим акажон, илоҳим! Илоҳим ниятимизга етайлик!
-Иншаааллоҳ, тайёргарлигингизни кўриб қўйинг! Ўғлингиз келганда шошилиб қолманг деб қунғироқ қилувдим.
-Раҳмат акажон!
-Шу йилдан қариганимни ҳис қилдим.
-Нега акажон? Бетобландингизми?
-Йўқ. Укаларим ва синглимга ўзим қунғироқ қилмасам, мени йўқламай қўйишганига ўзимни қариб овга ярамай қолган бўридек ҳис қилаяпман. Ўз ҳазилига синглисидан олдин ўзи кулиб олди.
-Воой акажонеейй! -Акасининг ҳазилидан ҳузур қилиб кулган Малоҳат акасини дуо қилди.-Омон бўлинг, бошимизда узоқ вақт бош бўлиб туринг! Акажонаа гапингиз ҳам бор бўлсин! Кунглимда сизни шу бугун кўриб келиш ниятм бор эди. Насиб бўлса пешинга қолмай бориб қоламан акажон! Нима қилиб борай? Кунглингиз нима тусаяпти?
-Қаймоқли қилиб юпқа қилиб келсангиз девдим. Сизнинг овқатларингиз онамникига ўхшайди.
-Хўп акажон!
-Майли, куёвга салом айтинг!
Малоҳат келса, ўтириб бафуржа гаплашаман. Бунинг дастидан бир оила пораканда ахволга келди. Тоҳиржон Кореага кетди. Аёли бечора... Қизи юртга келмай кетди дейишади. У қизнинг тақдирига жавобгар ҳам бизмиз. Синглимни калтабинлиги туфайли. Эй Алоҳим ҳали бу қизнинг тақдири учун ҳам жавобни қаттиқ бермасак яхши эди. Улар ҳам банда, улар ҳам ўзларига қилинган адолатсизликлардан Аллоҳга шикоят қилади. Чорасиз инсоннинг шикоятидан қўрқиш керак. Тоҳиржон бош кўтариб нега деган савол бермади. Аммо, индамасдан ишдан бўшади. Аъламхонни кўча бошида кўрса нарги томонга ўтиб кетадиган бўлди. Аъламхон борган тўй даврасини тарк этиб кетадиган бўлди. Шундан билса ҳам бўлади у инсонни қанчалик ранжиганини. Хўрсиниб олган Аъламхон, оғир ўйлардан халос бўлиш мақсадида хонасидан чиқди. Давронни уйлантириш керак. Зиналардан бир бир босиб тушаётган эркак ўйларидан қутила олмай яна хаёллари Даврон томонга кетди..........
Ўн беш ёшигача тоғасининг қаттиқ назаорати остида таълим олган Даврон ўзи каби сабоқ олиб юрган жиянлар қатори тоға суҳбатига тортилди.
-Мактабда ҳам ўқишларинг яхши деб эшитаман. Келажакда ким бўлмоқчисан?
Навбатдаги сабоқдан сунг хонасида олиб қолинган жиянига савол берган тоға жиянига синчков нигоҳларини тикди.
-Фармацевтика соҳасида ўқимоқчиман. Раста бўлиб қолган овозда жавоб қайтарган Даврон негадир қизариб кетди.
Жиянининг жавобини эшитган тоға сесканиб тушди. Орадан ўтган йиллар давомида Давроннинг туққан онаси ҳақида маълумот тўплаган Аъламхон, укаси билан ишқий муносабат ўрнатган қизнинг отаси фармацевтика соҳасидаги йирик бизнесмен эканлигини. Давроннинг онаси бўлмиш аёл эса водийнинг олд бизнесмени ҳисобланган Алижонбойнинг якка-ю, ягона фарзанди эканлигини аниқлади. Инсон экан, боласидан воз кечиши сабабига қизиқиб, у билан бир неча марта учрашишга харакат қилиб кўрди. Аммо отаси томонидан назаорати кучли бўлган аёл билан учрашишни иложи қила олмай юрган вақтларида уйларига бир йигит излаб келди. Шунчаки, яқиндан хаж зиёратидан келганини эшитиб зиёрат қилиш учун келганилигини билдирган йигит Ўзини Аброр деб таништирди. Йигитнинг шевасидан унинг Фарғоналик эканлигини фаҳмлаган эркак бу анчадан бери ўзи учрашиш йўлини излаб юрган аёл томонидан келган элчи бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Шу тахминини текшириб кўриш мақсадида йигитни шахсан ўзи кузатиб қўйди. Қадрдонлардек қучоқлашиб хайрлашган йигитнинг қулоғига пичирлаб сўзлаши, аёл билан учрашув эҳтиёткорлик талаб қилишини англаган Аъламхон бош ирғаб ҳаммаси жойида дегандек ишора берди....
Ташқи кўринишдан бир қарашдан ҳар қандай эркакни шайтон измига юритадиган чиройга эга аёлни кўрибоқ, Давронбекдаги хушрўйлик фақатгина отадан эмас, она томонидан ҳам берилганилигини фахмлаган Аъламхон негадир укасидан ранжиди. Аёлнинг кўзларидаги ибо ҳаё унинг йўлдан чиқиб кетган аёл эмаслигни кўрсатиб турибди. Демак, Аъзамхоннинг тузоғига тушган. Ёшигина қиз бўлган, умрида эркак билан муносабат ўрнатмаган қиз бола, хотин кўрган хаётнинг паст баландига юриб кўрган Аъзамхоннинг ваъдалари олдида ожиз қолган. Аъзамхон ҳам хушруй йигит. Тили ширин. Афсус билан пешона чангаллаган ака қаршисида айбдорлардек бош солинтириб ўтирган аёлга савол бермади. Аниқроғи савол бера олмади. Икки инсон ўртасида бўлиб ўтган воқеани асли қандай бўлиб ўтганини билишни истаган одам, икки томонни ҳам бирдек тинглаши керак. Сабр билан эшита олиши керак. Чунки ҳар икки томон ўз ҳақиқатлари билан воқеаларга безак беради. Шунинг учун бир томонни эшитган одам тўғри мулоҳазага келиши мумкин бўлмаган ходиса ҳисобланади. Аъламхон шу пайтгача укасидан эшитганилари бўйича, аёлни енгилтабиат аёл қаторида кўриб юрганлиги учун уялиб кетди. Мана шу уят унинг қаторлаштириб келган саволлари йўлини тўсди.
-Синглим бизни кечиринг! Ялт ўзига боққан аёлдан кўзларини олиб қочди. -Укамни қарғаманг! Хўрсинди. -Ўғлингиз ишончли қўлларда. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин, жуда ақлли хушли йигит бўлиб улғаяпти.
-Рахмат. Пичирлади.-Рахмат сизга.
Юзини кафтлари билан махкам беркитиб олиб елкаси силкиниб йиғлашга киришган аёлга эшик олдида бир оз тикилиб қолган Аъламхон ҳеч гап айтмай учрашувлари белгиланган меҳмонхонадан чиқиб кетди. Машинасида уйига қайтиб келаётган Аъламхон кўзларидан сизган кўз ёшларни артиб ташлашни истамади....
Қонида борда, фармацевт бўламан дейди. Ўйлади.-Майли боши омон бўлсин. Қаршисида ўтириб дадил ўз келажаги ҳақидаги режаларини гапира олган Давронга меҳр билан боқди.
-Майли ўғлим. Доричи бўлсангиз бўлинг, зора юракни даволайдиган дори ихтиро қилсангиз. Мен тузалиб кетсам. А ўғлим нима дедингиз?
-Ҳа.
Тортинчоқлик билан бош ирғаган Даврон тоғасига ҳайрон боқди. Бу ҳайрон боқиш сабабини англаган Аъламхон мулойим жилмайди.
-Энди сиз эр йигит бўлиб қолдингиз. Сенсирасак айб бўлади.
Аллоҳим ўзинга беҳисоб шукр. Ақлли эсли ҳушли бўлиб улғайди. Аъламхон хаёлидан ўтган навбатдаги ўйидан негадир сесканиб тушди. Нега ҳадеб бир гапни тактор такрор айтаяпман. Шу Давронбекдан панд еб қолмасам. Астағфируллоҳ! Тавба қилдим ўзинг кечир! Кўрсатма у кунни! Юрагим ғаш. Кунглим хижил. Пешинни ўқиб бўлса ҳам Ҳижиллиги тарқалмади. Дарвозадан қўлида тоғара билан кириб келган синглисини юзига кўзи тушган аканинг негадир юраги бехаловот типирчилиб кетди. Малоҳат табиатан оқ бадан бўлса ҳам негадир қорайиб униқиб кетибди. Синглисининг юз кўзига узоқдан термулган ака Малоҳат томонидан кунгилсиз хабар айтилишини сезиб, хотиржам тортиши учун чуқур чуқур нафас олиб чиқарди.
Эй худойим, сабр бер.Сабрингни аяма!- пичирлаб олди
-Акажон ассалому алайкум! Келинга қўлидаги тоғарасини тутқазган Малоҳат йиғлаб юбормаслик учун кафти билан оғзини махкамлади.
-Уйга кирайлик!- жовдираб боқишидан иккиси ёлғиз қолишларига ишора қилаётганини тушунган ака хонаси томон йўл бошлади.
Даврон, Даврон томонидан келган хабар! Аллоҳим нима синовинг бор? Кунглидан ўтган ўйдан юраги зириллаб кетди.
-Кир! –Эшикни очиб ичкарига имлади
-Акааа кутилмаганда, тиз чукиб ҳунграб юборган Малоҳат йиғи кучидан нафаси қайтиб энтикиб қолди.-Акажооон энди нима қиламиз акажооон? Шўримиз қуриб қолди. Акааа нима қиламиз?
-Нима гап? Ўзинги бос! Малоҳат синглим ўзингни бос! Бўлди. Синглисини елкасини уқалаб тинчлантиришга урунган Аъламхон ёшига хос бўлмаган чаққонлик билан стол устида турган чойнакдан чой қуйиб Малоҳатнинг оғзига тутди.-Ич синглим, ича қол, ўзингга келасан ич!
Тукиб сочиб, қултумлаб чой ичган Малоҳат энтикиб нафас олди.Куксига кафти билан енгилгина уриб олган Малоҳат чуқур нафас олиб бошини кафтлари орасига олиб ўтирган ўрнида тебрана бошлади
-Гапир нима гап?
-Сиз билан гаплашганимдан кейин, тоқатим етмай Давронжонга қунғироқ қилган эдим. Танлагани бор деганингизга қизиқдим. Аввалига уйга борай гаплашамиз деди. Қуймай сўравергандим... Ака акааа!
-Бўлди қил! Ўчир овозингни! Увуллаб йиғлашга киришган синглисига қараб туриб юраги потирлаб кетган Аъламхон бақириб юборди.- Ўчир дедим!
Акасидан қўрқдими Малоҳат жим бўлиб қолди.
-Гапир нима деди.
-У, у ....
-Гапир!
-У Афрузага уйланамоқчиман деди. Ака Тушунаяпсизми? Унинг танлагани Афруза экан
Лоп этиб кўз олдига кўрган туши келган Аъламхон титраб кетди. Мана таъбири қаерда экан! Афрузанинг буғзидан ғажиган оғзи тўла қон Даврон! Ишқилиб иккисининг ўртасига шайтон аралашмадимикан? Ўзинг сақла! Ўзинг асра! Хаёлларидан қора терга тушиб кетган Аъламхонни қалтираб кетаётган оёқлари тик тутиб туришга бардош бера олмай, девор суяниб секингина гилам устига ўтирди. Кўзларини чирт юмган ака шивирлади:
- Тортмада нитроглицирин бор. Икки дона ол.
Малоҳат титраб қақшаб узатган таблеткаларни тил остига ташлаган Аъламхон чуқур ўйга чумди. Хонага чуккан ўлик сукунатни ора сирада Малоҳатнинг бурун тортиши бузади. Бу бурун тортиш асабнини ўтмас пармадек пармалашга тушган вақтида асаблари дош бермаган Аъламхон секингина ўрнидан туриб уй туридаги ўз жойига бориб ўтирди.
-Аъзамхонни чақир!
Синглисига қарамай буйруқ бердида, бошини креслонинг суянчиғига ташлади...................
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12