#No_150
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
-Наргиз эшикни қаттиқ ёп!
Наргиза итоаткорона эшикни ёпди.
-менга қара шу гаплар ростми?
Наргиза онасига тушунқирамай боқди.
-қайси гап?
Ноила чуқур ҳўрсиниб пешонасини ушлади.
-сен номусингни қачон бой бердингу қачон докторга бориб қиз болага айландинг? Шунақа нарса борлигини дугонангдан эшитдим у яхши қиз эмас десам Шербек деганингни гап-сўзидан ҳам кўриниб турибди айбинг бор!
Наргиза йиғлаб юборди.
-ойи ундан қутула олмаяпман..тўғри севдим ўша вақти,лекин ҳозир Абдуллоҳни яхши кўраман..уни эса ўтмишим сифатида унутмоқчи эдим расмлар билан шантаж қиляпти!
Ноила қизини уриб ўлдиргиси келдию ҳолига раҳми келди.
-нега шуни менга айтмадинг?
-ойи қандай айтаман ахир ўша вақт савдодан чарчаб келардингиз..мен ҳам қизларга қизиқиб..-Наргиза кучлироқ йиғлади.
-аниғи Сафирангга қизиққансан!
-ойи у ёмон қиз эмас,доим менга ёрдам беради расмларни ҳам Шербекдан олиб бераман деди!
Наргиза онасига жовдираб қаради.
-ахмоқ кўзингни оч сал бундай кўрмаябсанми сени қандай ўйнатаётганини? Дугона бўлса сени докторга етаклайдими?
-ойи Сафирани ёмон кўрасиз биламан аммо у сиз айтгандек қиз эмас!
Ноила асабийлашиб қизини ёнига ўтирди.
-менга қара куёв эшитса юзига қандай қарайсан? У дугонанг эрингга айтса нима бўлади?
-ойи мен Абдуллоҳ билан ажрашишга қарор қилдим!
Ноила бошини чангаллади.Наргиза сўзини давом эттирмоқчи эди кўнгли кўтарилиб кетди.
-ҳозир ойи!-деди Наргиза оғзини тўсиб тезда ўрнидан туриб югураркан.Наргиза ювиниш хонасига кириб роса қайт қилди.
-ошқозоним бузилдими?-деди ойнага қараб ҳайрон бўларкан.Сўнг изига қайтди.
-қайт қилдингми?-деди Ноила қизини юзига синчиклаб қараб.
-ҳа негадир тез-тез кўнглим кўтарилаяпти..ошқозоним бузилганми?-деди Наргиза беҳол диванга суяниб.Ноила қизига яқин келди.
-ҳомиладормисан?
Наргиза онасини гапидан қўрқиб кетди.
-нима?
-ҳомиладорлик аломатига ўхшаяптику?
Наргизани ранги оқариб кетди.
-менга қара бу бола ишқилиб анов такасалтангингдан эмасми?
Наргиза йиғлагудек қаради.
-ойи у билан фақат...-деди кўзларини олиб қочиб..
-тушунарли,унда бола Абдуллоҳдан Аллоҳга шукур!
Наргиза онасига тушунқирамай боқди.
-ойи менга бола керакмас!
-ўчир овозингни ўзи шунча гуноҳга ботганинг камми? Агар ҳомиладор бўлсанг Абдуллоҳ билан ажрашмайсан!
-ойи бўлди мен чарчадим уни алдашдан ахир фарзанд деб яна алдайманми?
Ноила қаттиқ асабийлашишдан юрагини чангаллади.
-отасиз болани қандай катта қиласан? Ҳолинг бу бўлса..икки дунёда ҳам анови такасалтингингга сени бермайман ҳомтама бўлма.
-ойи мен уни севмайман дедим..Абдуллоҳни эса тинч яшашини истайман фарзанд ҳақида эшитса мендан воз кечмайди!
-Шербек деганинг билан ўзим гаплашаман,у қанча деса керак бўлса уйимни сотиб бераман аммо сени тинч қўяди,сени Абдуллоҳдан ўзгасига ишонмайман..
Наргиза йиғлаб юборди.
-ойи мен унга хат ёзганман!
-қанақа хат ёздинг?-деди Ноила тутоқиб.
Мансур эшикни секин очди.
-она-қиз жуда берилиб ҳангома қилябсизларми дейман? Ойи мен маҳкамага кетябман хавотир олманг.
Ноила Наргиза жим ишорасини қилди.
-ҳа бориб келавер кўп қолиб кетма фақат.
Мансур кетгач Ноила қизига қаради.
-сен Абдуллоҳга ҳеч нима демай тур дуо қил хатни ўқимасин мен эса Шербекинг билан учрашаман.
-ойи керакмас Шербек кўнмайди!
-кўнмай кўрсинчи? Пул деса унинг ўзини томдан ташлайди!
Ноила кетгач Наргиза қорнини силаб ғалати бўлди.
-ҳомиладор эканманми чиндан? Қандай аниқласа бўларкан Сафирадан сўрайман..
Наргиза қўлига телефонини олди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Шербек кафеда ўтирганча муздеккина мохитони сипқорди.
-оҳ мазза!-деди тани яйраб-бу кампиршо менга нима демоқчи ўзи?
Узоқдан Ноила кўрингач Шербек ўзини тўғирлади.
-қара гапни қисқа қиламиз!-деди Ноила жиддий қараб-сендақасини кўпини кўрганман қанча сўрайсан расмларга?
Шербек мохитосини ҳўриллатиб сипқораркан кулди.
-бой куёвингиз борда? Оғзимга сиққанини бермоқчисиз?
Ноила асабийлашди.
-менга қара чўзилмасдан муддаога ўт!
Шербек яна бир мохитони ичиб аҳҳ деб қўйдида тилга кирди.
-хола гап бундай! Мен Наргизани севаман унга озор етишини истамайман расмларга келсак уларни ўчирдим..тўғри бир пайтлар орамиздан қил ўтмаган-деди Шербек сузилиб-лекин ҳозир уни эри бор ва мен буни тушундим.
Ноила ҳайрон қаради.
-шунчаки жим бахт тилаш қўлингдан келишига ишончинг комилми?
-албатта! Наргиза энди менга қизиқмас!
Шербек Сафира нима деб ўргатган бўлса шуни тўтиқушдек такрорлади.
-қойил мен умуман виждонингни еб юборгансан деб ўйлагандим..-деди Ноила ишонқирамай.
Сафира баланд қизил пошнали туфлисини ечиб уйга кириб ўзини диванга отди.
"Ҳомиладорман дейдими? Ахмоқ..онанг чет элга кетса аканг билан шунда буткул ҳимоясиз қоласан,Абдуллоҳ бола унданлигига ишонмаслиги аниқ!".
Сафира бир пайтлар онаси ўзини осиб қўйган шифтдаги темирга қаради.Ўшанда дадаси онасини ичиб келиб аямай урганди.
"Мени алдадингиз ойи..кўчага ўйнаб кел мен яхши бўлиб қоламан ҳозир деб алдаган эдингиз мен ҳеч қачон сиздек осон таслим бўлмайман бахтни ўзим учун ўзим яратаман..".Сафира Шербекни қўнғироғига жавоб бергиси келмади.Ноила лаққа тушгани аниқ.Қўлидаги қип-қизил лакка қаради.Қизил ранг унга биринчи бора дадаси қизил рангдаги ичкийим олиб келганда ёқиб қолган..у ўшанда дадасини мақсадини тушунмаганди.Тушунганда эса кап-катта қизга айланиб улгурганди.Сафира Фаррухни тасаввур қилиб жилмайди.
"Мени турмуш ўртоғим ақлли ва кучли бўлиши керак у эса мос номзод!".Ўрнидан турдида ювинишга кириб кетди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Фаррух эшиги жиринглагач бориб очди.Остонада қип-қизил таранг кўйлакда турган Сафирани кўриб энсаси қотди.
-саситиб нима сепиб олдинг?-деди қизни хушламай.
-ё Худо сизни чиндан аллергиянгиз бор экан қизларга!-деди Сафира шарақлаб кулиб.
-нега келдинг?
Сафира нозланиб сочларини тўғирлади.
-бунча қўполсан?
-бўлганим шу!
-Абдуллоҳни биргаликда ўлдиришга нима дейсан? Шербекни режадан чиқарамиз!
Фаррух жилмайиб қизни юзига яқин келиб бир қўлини қизни белидан ўтқизиб бир зум ўтмай камерани чиқарди.
-сен мени Шербек ва Абдуллоҳдек ғалча деб ўйлаябсанми?
Сафира қотиб қолди.
Наргиза ҳомиладорлик тестини ижобий натижасини кўриб қувониб кетди.Наҳот Абдуллоҳни фарзандини дунёга келтиради..боягина боладан воз кечаман деган чиркин ҳаёллари энди орзуларга алмашган қорнини силаганча ҳаёл сурарди.Абдуллоҳга айтмайди..шундоқ ҳам эрини ҳаётини ҳавф остига қўйди.Фарзандини шу ерда дунёга келтиради.Бир пайт телефони жиринглади.Экранда жоним ёзувини кўриб қўллари қалтиради.Хатни жойини айтиши керак ҳозир.
-ало! Ассалому алейкум севгилим-деди эркаланиб.
-акангиз келиб кўзларингиз яшнаб ўтирибсизми?-деди Абдуллоҳ меҳр билан.
-ҳа,вақт қандай ўтгани билинмаяпти!-деди Наргиза лабини тишлаб.
-ота-онам совға қилиб менга айтмай келишибди бугун,сизни сўрашганди акангиз келганини айтдим!
Наргиза кўзлари ёшланиб жилмайди.
-сиз учун ҳурсандман ахир уларни жуда соғинган эдингиз!
-сиз ҳам бўлганингизда бу бахт тўкис бўларди!-деди Абдуллоҳ соғинч билан.
-сизга бир хат ёздим..-деди Наргиза овози титраб.
-қандай хат?-деди Абдуллоҳ ҳайрон бўлиб.
-дил изҳорим..
-мени шунчалик севишингизни билмагандим!-деди Абдуллоҳ хазиллашиб.
-хат сейфда!
-нега хат ёздингиз?-деди Абдуллоҳ ҳавотир олиб.
-бундай гапларни кўзингизга қараб айта олмас эдим..албатта хатни ўқинг хўпми!-деди Наргиза видолашаётгандек гўшакни қучиб.
-сиз ўзингиз ўқиб берасиз келсангиз!
-йўқ! Албатта ўқинг..сизни севаман,сиз менга муҳаббатни қандай бўлишини англатдингиз..агар мендан тилак сўрашса сизни яна қайта учратишни Аллоҳдан сўрар эдим!
-Наргиза..худди видолашаётгандек гапирябсиз!-деди Абдуллоҳ ҳавотир олиб.
-албатта хатни ўқинг..яна гаплашамиз.
Наргиза гўшакни қўйиб қўйдию ўзини тўшакка отди.Қалбида тўфон кўтарилди..нима учун уни кеч учратди..жуда кеч учратди..балки у хатни ўқишни бошлагандир,энди уни кўзларида Наргизага муҳаббат эмас чексиз ғазаб акс этади!
Наргиза яна телефони жиринглаганига ҳуркиб кетди.Бу сафар Сафира деб сақлаб қўйгани Шербек эди.
-ало!-деди хушламай.
-ҳа жоним овозинг бошқача? Ёқмай қолдикми энди?-деди Шербек эркалаб.
-онамга нима дедингиз?
-онангни яхши гаплар билан алдадим онангни чет элга кетишини таъминлайсан бу сенга қилган охирги яхшилигим онангни ҳам отангдек ўлиб кетишини истамассан.
-шунчалик ҳам разил бўладими?
Шербек кулди.
-сен ўзгарибсан!
-биласизми мен бир нарсани англадим..
Шербек қулоғини динг қилди.
-сизни ҳеч қачон севмаган эканман мени қалбим фақат ва фақат Абдуллоҳга тегишли,сиз эса мени нафсимни соясисиз холос сиздан нафратланаман.
-ўчир овозингни!-деди Шербек бақириб.
-жисмимдан сиз туфайли нафратланаман! Абдуллоҳни нима учун севдим биласизми? У дунёга ҳирс кўзи билан қарамайди..у севади! Жамики одамларни..ҳеч кимга ёмонлик раво кўрмайди!
Наргиза соғинчдан кўзлари ёшланиб гапираркан беихтиёр кўз олдида Абдуллоҳни беғубор нигоҳлари гавдаланди
-мен уни умрбод севаман!
-бас қил! Сен ҳеч кимни севмайсан сен фақат ўзингни севасан..онанг кецин сен билан бошқача гаплашамиз!
Наргиза ўчирилган телефонни улоқтирди.
"Мени ўлдириб юборсанг ҳам майли фақат мени яқинларимга тегмасанг бас"
-ойи маҳкама ҳамон қидирувда экан,лекин дадамни ҳеч қандай душмани бўлмаганку.
Ноила Мансурга ичи ачишди.
-раҳматли даданг ҳамма сирни ўзи билан олиб кетди.
-ойи сиз ҳам бундай соғлигингизга эътиборсиз бўлманг,Америкага олиб кетаман 2-3 ой туринг сўнг яна бирга қайтамиз!
Наргиза ҳам маъқуллади.
-ҳа ойи,мендан ҳавотир олманг ахир Абдуллоҳ акам борку!
Ноила Шербекни гапига ишонмаган бўлсада куёвини қизини ҳамма нарсадан ҳимоя қилишига астойдил ишонарди.
-сен нима дейсан қизим?
Ноила шундай дея кичик қизига қаради.
-мен кетмайман!-деди қизча тўмтайиб.
-нега?
-Меҳри опам,Абдуллоҳ поччамни соғиниб қоламанку!
-ойи у мен билан қолаверсин ўзим қарайман!
-тўғри ойи Наргиза шерик бўлиб юриб турсин,сизни яхшилаб қаратай кейин кучга тўлиб қайтиб битта келин оласиз!
Ноила Мансурни гапига кулди.
-ҳали мени эмас ўзингни ўйлаябсанми?
Мансур жилмайди.
-ахир келинга қайноналик қилишингиз керакку!
-ойи Абдуллоҳ акани ота-онаси ҳам қайтибди,бизни кўргани келиши мумкин.
-бунча яхши,улар жудаям яхши инсонлар қизим қадрига ет,аканг қўймаябди жуда 3 ой эмас бир ойга бориб келаман.
Наргиза ойисини қўлини сиқди.
-мендан ҳавотир олманг!
Ноила қизини ўйлаб кўнгли ҳижил бўлди.
-сен билан алоҳида гаплашамиз.
Наргиза остонада қайнона-қайнотасини кўриб шошиб қолди.Уни ортидан чиқиб келган Ноила уларни кўриб аввалига қўрқиб кетди.Ҳақиқатни билиб қолишдимикин? Ноилани қизига тарбия бермаганликда айблашсая? Нима дейди кейин..ҳа деб бўйнига оладими,ёки тонсинми? Лекин энди қизи ҳомиладор..қолаверса Абдуллоҳдек йигитлар йўқ бўлса керак бу дунёда..Ноила уларга пешвоз чиққунча минг ўлиб тирилди.
Наргиза қайнонаси билан қучоқлашиб кўришаркан аёлда Абдуллоҳни сиймосини кўргандек бўлди.Марҳум отасини ҳаққига дуо қилиб уларга сабр тилаган қайнона-қайнотаси ичкариларкан шошиб чиққан Мансур уларни кўриб аввалига танимади сўнг жилмайиб саломлашди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Наргиза Абдуллоҳ фирмада дадангиз чет элдан юкни босиб жўнатган қабул қилиш билан овора,уйга олиб кетайликми?
-ойижон бугунча уйда бўлиб турсам майлими акам кетаман деяётганди!
-майли..ҳа айтганча..-деди аёл умид билан қараб-янгилик йўқми қизим?
Наргиза уялиб ерга қараркан ҳомиладорлигини айтгиси келмади..Абдуллоҳ хатни ўқимаган ёки ўқиса ҳам ота-онасига айтмаган,қандай қилиб ҳозир ҳомиладорман дея олади.
Мансур эркак қуда билан ўтираркан Наргизани ишончли қўлларда эканидан яна бир суюнди.Ҳожи отани суҳбати ҳам ўзидек ажойиб,оромбахш.Дадаси тирик бўлганда албатта ҳажга жўнатарди..насиб қилмаган экан,Мансур Абдуллоҳни дадасини ҳавас билан кузатарди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ноила қудалари кетгач яна дори ичиб ётиб қолди.Ёнига кирган Наргизани асабийлашиб жеркиди.
-шундай одамлара..ўла қиз бўлмай,шу эрга тегардингку бир кун! Билиб қолиб келдими деб ер ёрилмади ерга кирмадим..
Наргиза кўз ёшларини артди.
-қайнонам янгилик борми деб сўради ойи!
Ноила кўзлари каттароқ очилиб қаради.
-нима дединг?
Мансур онасини яна тоби йўқлигига Наргизага ҳавотир билан боқди.
-Наргиз нимадан бунча сиқиляптилар ойим?
Наргиза кўзларини олиб қочди.
-дадамни ўлимларидан сўнг анча сиқилиб қолдилар.
-тезроқ олиб кетсам дегандим бу ерда юраверса дадамни ўйлайвериб касаллик авж олиб кетиши мумкин.
-тўғри ака,сиз синглимдан ҳавотир олманг унга ўзим қарайман онамни эса олиб бориб даволатинг ҳам чет элда анча дардларини унутиб енгиллашадилар!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-бунча йўл қарадинг келади ўғлинг ҳавотир олма.
Абдуллоҳни онаси ҳавотир билан эрига боқди.
-жудаям кўнглим ҳижилда дадаси худди бир нима бўладигандек!
-ундай дема яхшиликни ўйла,ҳадемай келиб қолади бугун юк кўп эди чарчаб ҳам қолгандир ўғлинг.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Наргиза телефонига қараб чарчади.Акаси билет ҳарид қилишга кетди.Онаси ва синглиси ухлаб қолган ўзи эса бедор эди..нега телефон қилмаябди? Ё шунчалик нафратланиб мен билан гаплашгиси ҳам келмаябдими?
Яна кўнгли кўтарилиб ювиниш хонаси томон югурди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-бугуноқ кетамизми?
Ноила ўғлига ҳавотир билан боқди.
-синглингчи?
-ойи уни энди эри бор,мен сиздан ҳавотирдаман ишимдан ҳам кўпга жавоб беришмаган сизни олиб кетай тузалсангиз буткул қайтамиз!
Ноила ўйланиб қолди.
-ойи мендан ҳавотир олманг ҳаммаси жойида!-деди Наргиза дадил бўлишга уруниб.
-уёқда мен синглингга телефон қилиб тура оламанми?
Мансур жилмайди.
-албатта! Гаплашиб турамиз видеоқўнғироқ қиламиз,энди у ҳам катта аёл ёш қиз эмас тўғрими синглим!
Наргиза ҳа дея бош силкиди.Қани эди айта олса кетманг мени қутқаринг деб..аммо акасини ҳам бошини Шербекни олдида эгишни истамасди.Бу гуноҳни ўзи қилдими энди ўзи курашади,бошқа йўл йўқ!
Ноила қизини қўлларини тутди.
-ишончинг комилми қизим? Мен бўлмасам ҳам ўзинг уддалайсанми?
Наргиза кўзи ёшланганини сездирмасликка урунди.
-албатта ойи мени ҳеч ким ҳафа қила олмайди ахир куёвингиз ёнимдаку!
Наргиза телефонига яна бир қараб қўйди.Нега Абдуллоҳ телефон қилмаябди..бақирсин,айбласин лекин қўнғироқ қилсин.Наргиза яна бир йиғлаб олди.Энди усизликка қандай чидайман? Узоқдан термулиб туришимга рухсат берармикин?
-опа..Наргиза опааа..
Сингилчаси чақириб олди.Наргиза тезда кўз ёшларини артди.
-ҳозир чиқябман!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Мансур буйраги ишдан чиқаётган тоғасига тушунтирди.
-Тиббий муолажа мақсадида Америка Қўшма Штатларининг визасига мурожаат этувчи шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
Сизнинг касаллигингиз табиати ва Америка Қўшма Штатларда даволанишга муҳтожлигингиз сабабини тушунтирувчи ўз мамлакатингиздаги шифокорнинг ташхиси.
Америка Қўшма Штатларидаги шифокор ёки тиббиёт муассасасидан ушбу касалликни даволашга тайёрлиги ва даволашнинг тахминий давомийлиги ва нархи (шифокорга тўловлар, касалхонада ётиш тўловлари ва ҳамма тиббий ҳаражатларни ўз ичига олган ҳолда) батафсил кўрсатилган хат.
Сизнинг транспорт, тиббий ва яшаш харажатларингизга ҳомийлик қиладиган шахслар ёки ташкилотдан молиявий жавобгарлик тўғрисидаги баёнот. Ушбу ҳаражатларни тўлашни кафолатлайдиган шахслар буни амалга ошириш қобилиятини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
Нарсаларини тахлаган Ноила ўғлига ҳижолат бўлиб қаради.
-ўғлим пулинг етадими уёқда даволатишга?
-виза ишлари бўйича Абдуллоҳ анча ёрдам берди,ота-онасининг танишлари бор экан Наргиз сизни ниҳоятда яхши кўришини айтиб куёвингиз Америкада бизга ёрдам учун пул жўнатмоқчи.
-қўй ўғлим ўзи куёвни ёнида ҳам уятдаман дадангни маъракасию мени касаллигим ҳаммаси уни бўйнида қолиб кетди.
-хўп дедим кўнгли синмасин деб борсак бир амаллаймиз ойи анча-мунча жамғариб қўйганим бор.
Наргиза онасини маҳкам қучди.
-қизим гапларимни эсингда тут,фарзандингни авайла..мен тезда қайтаман кетмай десам аканг ҳам туриб олди.
-нега ойи бориб даволанинг мендан ҳавотир олманг,Абдуллоҳ ака бизни қаровсиз қолдирмайди.
Ноила опа кўзлари ёшланиб кичик қизини қучди.
-сенга нима олиб келай қизим?
-Қуръон китоб!
-мени асал қизим..албатта олиб келаман.
Ноила қизчасини рўмолини тўғирлаб юзидан ўпди.
-опангга яхшилаб қара хўпми?
Мансур Наргизани қучди.
-онам соғайиши билан қайтамиз,ишларимни ҳам буткул буёққа кўчираман..ўзингни эҳтиёт қил.
Наргиза вужуди ёлғизликдан қалтирасада ўзини тутди.
-албатта ака..қайтсангиз бизни бахтли оиламиз яна тикланади-деди кўзидан ёш сизиб чиқаркан.
То онаси ва акаси кириб кетгунча синглисини қучиб қараб турди.Кўзидан ёш қуюларди..Шербекка қарши кураша олармикин? Сафира борку..у ёрдам беради.Энг яқин сирдоши қиёматли дугонаси.
-опа онам тез қайтадилара?-деди синглиси ҳам кўзига ёш тўлиб.Наргиза ҳа дея уни юзидан ўпиб сўнг аеропортдан чиқиш тарафга етаклади.Шу пайт телефони жиринглади.Абдуллоҳ эканлигини билиб қўллари қалтираб кетди.Зўрға кўтарди..
-ало..
-Наргиза онангиз кетиб қолдиларми?
Наргиза бошқа гап кутгани учун бир зум тушунмай қотиб қолди.
-нима?
-онангиз ва акангиз кетиб қолдиларми? Улгурмай қолдим..кечадан буён иш кўп эдида.
-Ассалому алейкум..-деди Наргиза йиғлаб..уни овозини қайта эшитмайман деб ўйлагани учун шу қадар севинардики..
-ростини айтинг мени соғиндингизми?-деди Абдуллоҳ соғинч билан.
-сиздек йигитни соғинмай бўладими?
-нега унда йиғлаябсиз?
-сабаби сизни жуда севаман!
-афрофимда одамлар бор..овозингиз эса ҳаммага эшитиляпти.
-бутун дунёга жар солишим мумкин севаман деб-деди Наргиза йиғлаганча синглисини қўлидан тутиб етакларкан.
-қаердасиз?
-аеропортдан чиқяпман! Синглим билан...
-чиқаверинг мен шу ердаман!
Наргизани юрак уруши тезлашиб кетди.У шу ерда..наҳотки уни кўради.Абдуллоҳни пойига тиз чўкиб кечирим сўрайди..фарзандли бўлишларини айтади.
-опа жуда тез юрябсиз!-деди синглиси туртиниб кетаркан.
-сизни кўрмаябман!-деди Наргиза аланглаб.
-йўлни нариги тарафидаман сизни кўрдим!
-бу ноҳақлик мен сизни биринчи кўришим керак эди..ахир сизга айтар қанча гапларим бор!
-опа ана Абдуллоҳ поччам!
Синглиси шундай дея узоқда турган поччасини кўриб севиниб кетди.Абдуллоҳ уларга қараб қўл силкитиб жилмайганча машинадан тушди.
-поччаааа...
Қизалоқ йўлга қараб югуриб кетди.Наргиза уни қўлини тута олмай қолди.
-тўхтаааа...-деди дахшат билан.Катта тезлик билан келаётган машина қизчани кўрмаганди.
Абдуллоҳ машинани чийиллаганини,танасидаги кучли оғриқни ҳис қилди.Улгурди..Аллоҳга шукур улгурди..қизча тирик.У яшаши керак,у келажакда қория бўлади..Абдуллоҳ мовий осмонга оппоқ момиқдек турган булутларга қаради.Кўз олдида тушдаги чиройли қизалоқ намоён бўлди..у Абдуллоҳни ёнига юриб келди.Абдуллоҳ лаблари чиндан қимирладими йўқ сезмади.Аммо жилмаярди..бу қизча уни қизи.У Абдуллоҳни ёнига ўтириб беғубор нигоҳлари ила жилмайиб қўлини чўзди...Абдуллоҳ ўйлаб ҳам ўтирмай уни жажжи қўлини тутди.Шу ондаёқ оғриқлари чекингандек бўлди...
Наргиза дахшатдан қотиб қолганди.Синглиси ҳам қаттиқ қўрқувдан ҳушдан кетиб қолди.Абдуллоҳни атрофини одамлар ўраб олди.Атроф қип-қизил қонга бурканганди.
-кўзингизга қараб ҳайдамайсизми ака? Ёшгина йигит экан-а?
Ҳайдовчи қўллари титраб кечирим сўрарди.
-йигит нафас оляптими? Кўринглар тез ёрдам ҳозир етиб келади.
Ёши катта эркак секин ерда ётган Абдуллоҳни бўйин томирини ушлади.
-юрак уряпти тезроқ ёрдам кўрсатиш керак!
Наргиза ҳамон идрок қила олмасди.
-Абдуллоҳ акаа...
-сиз уни кими бўласиз? Синглим кими бўласиз?
Атрофдаги одамларни унга хитобини эшитмасди.
-нега ундай қилдингиз нега?
Боши айланиб ерга ўтириб қолди.
-қизчага сув сепинглар! Тезроқ..
Йўл-патрул ҳодимлари одамларни нари итарди.
-тартиб сақланг қочинг беморга ҳаво керак!
-тез ёрдам қани экана? Ёшгина йигита..қизчани қутқараман дебдида!
Наргиза Абдуллоҳ томон боришга куч тўплаб ўрнидан тураман дердию оёқлари чалишиб кетди.
-бу туш! Тўғрими бу туш..-деди йиғлаб-айтинг унга кўзларини очсиннн!
-бу қиз кими экан олинглар ҳаммаёқ қон ҳушидан кетиб қолмасин!
Абдуллоҳни оппоқ кўйлаги қонга бўялган чаккасидаги оққан қон ҳам юзига ўзгача кўрк бериб турарди.
Тез ёрдамни чийиллаган овози эшитилди.
Уриб турсанг эди ҳаста юрагим,
Муҳаббат бор дердим дунёйи динда.
Оҳ, севгимни мен ҳам учратармидим,
Ёмғир шувиллаган шундай бир кунда.
Уриб турсанг эди бедор юрагим,
Навқирон умримга қилмай ҳиёнат.
Сўраган бўлардим тақдир азалдан,
Балки фожеали гўзал муҳаббат.
Уриб турсанг эди ҳаста юрагим,
Севгилим қўлидан дадил тутардим.
Севгига умидга зор бу дунёнинг,
Барча кўчасидан бирга ўтардим...
-доктор уни қутқаринг илтимос!
Наргиза докторни қўлларига ёпишди.
-ўзингизни қўлга олинг синглим қўлимиздан келган барча ишни қиламиз!
Доктор шундай дея ичкарига шошиб кириб кетди.
-қани ўғлим..қани?
Абдуллоҳни онаси кутиш зали бўйлаб йиғлаб кела бошлади.
-ойижоннн..-деди Наргиза йиғлаб қайнонасини пойига тиз чўкаркан-айтинг уни қутқаришсин! Илтимос у яшасин..
Онани бўлари бўлди.
-бу қандай содир бўлди? У ҳеч қачон тезликни оширмасдику?
Наргиза полда ўтириб йиғлаганча ўзини яъниди.
-мени деб бўлди! Мени учратгани учун шундай бўлди!
Қайнонаси йиғлаб эшикка ёпишди
-ким бор! Илтимос қараб юборинг..
-у ерда операция кетябди онаси мен малакали жарроҳимиз билан гаплашдим шахсан ўзи операция қилади!
Абдуллоҳни отаси келинини кўриб йиғлаганча ичи ачиди.
-қизим бундай ўтирманг дуо қилинг соппа-соғ чиқсин!
-ўзимни жонима..доим кимнидир қутқараман деб ўзини ўтга чўққа уриб юрарди..айтдима сизга эртароқ қайтайлик деб нега ғалати тушлар кўрганимни тушунябман энди..
-бас қил келинни ёнингга олиб дуо қил ўғлимизга Аллоҳ узоқ умр берсин..ҳали фарзанд қучмадику-эркак кўз ёшларини тия олмади-жуда боласевар эди..
-ойи..у фарзандли бўлади!-деди Наргиза телбаларча йиғлаб жилмаяркан-унга айтишимиз керак..яшаш учун курашсин ахир у фарзандли бўлишини билмадику..улгурмадимкууу..
Наргиза қон йиғлади..
"Аллоҳим қанча жазойинг бўлса менга бер..мени жонимни ол! Мени усизликда синамаа..бунга чидай олмайман,тавба қилдим гуноҳларимга..ўзинг кечир ё Аллоҳ синовинггга розиман аммо мени ундан айирмааа..айирмааа".
Қайнонаси йиғлаганча тинмай дуо қиларди.Сал ўтмай Абдуллоҳни холаси ва Меҳринисо етиб келди.
-Абдуллоҳ ака қани?
Меҳринисо шамдек турарди.
-операцияда қизим!-деди Абдуллоҳни отаси йиғлаб.
-сеннн сен қилдинг!-Меҳринисо Наргизага тарсаки тортди-сени деб бўлди..уни яшашига қўймадинг!
Наргиза индамай ўзини тарсакига тутиб берди.
-сен уни ҳаётига кирмасингдан олдин барчаси гўзал эди..гуноҳларинг касри унга уряпти! Аллоҳим сендақаларни мана шундай жазолайди..энг суйганинг билан эшитябсанми?
Меҳринисо аямай тарсаки урарди.
-яшасин! У яшасин..ўлмайди..у ваъда берган.
Наргиза юзи қизариб йиғларди..
-Меҳри буёққа ўт уни айби йўқ!-деди онаси Меҳринисони бағрига тортиб.
-ойи ўлмасин Абдуллоҳ..-деди Меҳринисо ўтинч билан.
Анча вақт ўтиб ичкаридан доктор чиқди.
-беморни яқинларимисиз?-деди доктор ниқобни ечиб-Аллоҳни иродаси экан..сабр тилайман! Қўлимиздан келган ҳамма ишни қилдик...
Наргиза телбаларча чинқирди
-йўққққққққ! Йўқққққққ!
1-ФАСЛ ТУГАДИ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4