Улуғбек хомушгина кириб келди. Дадаси унинг холатига қараб, дили эзилди. Аммо, бирор сўз айтмади. Ўғли ўзининг хонасига кириб, ечинмасдан хам ўрнига Юзтубан ташлаб кўзларини юмди. Узоқ муддат юрган уйқусизлик зумда таъсирини кўрсатди.
Йигит шу ухлаганча то шом пайтигача донг қотиб ухлади. Дадаси шом пайти аста эшигини очиб кириб келди. Ўғли уйгонавермагач, ўзи уйғотишга тутинди:
-Улуғбек...хой Улуғбек! Тур ўғлим, шом пайти ухлаб бўлмайди!
Ўғил дадасининг гапини эшитиб, даст туриб ўтирди.
-Хўп дада, хозир чиқаман!
Турғунали эшикни ёпиб, чиқиб кетди. Улуғбек дадаси чиқиши билан яна бошини ёстиққа ташлади. Бироз ётганди, яна уйқу элта бошлади.
-Туриш керак!-деди у ўз-ўзига.-Жиян уйига кетгандир, овқат қилишим керак!
Йигит ташқарига чиқиб, юз-қўлини муздек сувда ювганди, анча сергак тортди! Шундан сўнг дадасининг олдига кирди.
-Аваз кетдими?
-Ха, боя чиқиб кетди. Махаллада тўй бор эканку!
-Яхши,-Улуғбек дадаси кўриб ўтирган телевизорга нигохини қаратди.-Дада, акарачка олиб келувдим, димлама қилиб берайми?
-Э-э, қўйсангчи ўша акарачкангни! Неча марта айтиш керак, бебисмилло сўйилган этни емайман! Шунинг учун хаммасини жиянингга бериб юбордим!
-Боплабсиз! Майли, унда сизга қўй гўштини димлаб бераман! Ёки, кабоб қилайми? Кўнглингиз қай бирини тусаяпти?
-Менга шўрва қилиб берсанг яхши, ичиб терласам яйрайман!
-Хўп дада, шўрва қиламиз унда!
Улуғбек уй бурчагига қўйилган газплитани ёқиб, устига қозончани қўйди. Керагича сув қуйиб, қопқоғини ёпди.
Омборга кириб керакли масаллиқларни олиб чиқди-да, дадаси билан телевизор кўрганча сабзи-пиёз арча бошлади.
Дадаси унга гох-гох назар ташлаб қўяр, пиёз ёшлаган кўзларига қараб, мийиғида кулиб қўярди.
-Ўғлим, қачонгача мен бемаза овқат ичиб юраман а?
Улуғбек шамол қаёққа қараб эсаётганини тезда англаб олди. Вазиятни ютиш учун хужумга қарши хужум билан жавоб қилди:
-Унда мен топган аёлни олиб келайлик, никох ўқитайлик.
-Оббо, дарров ноннинг ёғ суртилган томонини тишлайсана Бек! Мен нима дарддаману, сени гапингни қарая!
-Дада,-ўғил картошкани арчаркан бироз хомуш холда давом этди.-Мен аямга айтдим. У сизни уйлашимга рози бўлди.
Сиз хам кўп қайсарлик қилмангда. Доим ёнингизда ўтиролмаяпман. Бу ёғи тирикчилик, ўзингиз тушунасиз. Фотима ая жудаям дилкаш аёл экан, бориб гаплашиб келдим. Билсангиз, хозирги вазиятда уни уйимизга олиб келсак, анчагина савобга хам ишлаймиз.
Улуғбек “савоб” сўзини тилга оларкан, зимдан дадасига қараб қўйди. У билади, дадаси савоб учун кўп ишларга қодир. У адашмаганди. Бу сўз дадасига таъсир қилди.
-Нима, тирикчилигини мазаси йўғаканми?
-Йўқ, ****-ичишидан нолийдиган холатда эмас. У кенжа куёвини ичкуёв қилган экан. Куёви бироз таралабедод қилиб юрувчилардан шекилли. Ораларига совуқчилик тушган. Хозир ўз уйида бегонадек яшаяпти. Чиққан қиз чийриқдан ташқари бўларкан, ўз қизи хам эри томон эмиш. Қўни-қўшниларига биронта чол топинглар онамни бериб юбораман деб очиқ-ошкора эълон қилиб юрган экан. Мен хам шу гапларни эшитиб бордим.
Дадаси соқолини тутамлаганча ўйланиб қолди.
Улуғбек дадам ўйлаб олсин деган фикрда, бу хақда бошқа сўз очмади. Эрталабки нонушта пайтида дадасига яна сўз очди. Кутилмаганда дадаси рози бўлгандек гап қилди:
-Хайронман ўғлим, опаларинг нима деркан?
Улуғбекнинг юзига табассум югурди:
-Айтишадику, чиққан қиз чийриқдан ташқари. Менимча, улар хам хурсанд бўлишади сизга хамрох топилганидан.
Шундай қилиб, тушдан сўнг дадасини машинага солиб қўшни қишлоққа йўл олишди. Ўша махаллага кириб боришганда дадаси хайдовчи йигитнинг елкасига қўлини қўйиб деди:
-Аввал Карим оқсоқолникига кирайлик.
-Нега дада?-ёнида ўтирган ўғил хайрон бўлди.
-Биздан бошқа давогар йўқмикан махаллада, шуни билишим керак. Бу қишлоқни чоллари билан тепалашиб катта бўлганман. Биронтасини норози қилиб кетмай яна...
Карим осоқол уйида экан. Ёшликдаги қадрдонини кўриб хурсанд бўлиб кетти. Ўзи хам қўшилишиб совчиликка келди. Иш осонгина кўчди. Фотима ая то мехмонлар келиб кетгунча бир оғиз гапирмаган бўлса хам, қизи ва куёви совчиларга розилик берганда, норозилигини кўрсатмади. Шу холат Турғунали акага маъқул келди. Уч-тўрт кун ичида ими-жимида кичикроқ тўйча қилишиб аяни олиб кетишди.
Фотима ая тарифлашгандек жудаям дилкаш ва мехнаткаш аёл экан. Турғуналининг қизларини ўз қизидек, болаларини неварасидек суйиб муомала қиларди. Ўз навбатида улар хам бу муомалага мослашиб, ўртадаги бегоналик кўтарилиб кетди. Бун шу мисолда кўриш мумкинки, бир куни иккинчи қизларининг беш ёшли қизчаси Назокат йиғлаб кириб келди.
-Буви, аям мени урди. Юринг, аямни қулоғини чўзиб қўйинг!-деб тортқилади.
-Вой ширинчамей, нахотки шундай асал қизни уришган бўлсая. Хали қараб тургин, аянг келса қулоғини узиб оламан!
Орадан ярим соатча ўтмай Холида ховлиқиб кириб келди.
-Ая, Назо келмадими, йўқотиб қўйдик!
-Қаёққа йўқоларди қизинг. Уришган экансан шу ёққа йиғлаб келди.
-Вой Худога шукурей! Оёқ-қўлимда жон қолмадия! Назокат, қаёқдасан? Чиқ бу ёққа!
Назокат эшикни қия очиб, онасига хўмрайганча тикилди.
-Холида, Назокат бугун мен билан қолади. Яна бир марта уришсанг, уни сендан олиб қўямиз! Иккала қулоғингниям кесиб оламиз.
Фотима ая шу сўзларни айтаркан, неварасига кўз қисиб қўйди.
-Хўп, майли унда! Мен кетдим қозонда овқатим бор!
Холида кетди, Назокатнинг юзига табассум югурди.
-Ур-рей, бугин бувим билан ухлайма-ан!
Фотима ая вазиятларни мана шундай юмшатишга уста эди. Боз устига, дехқончиликдан хам яхшигина хабардор экан. Куз келган кунлари Улуғбекни қўярда қўймай ер чоптирди. Кейин кичкина-кичкина қилиб марза олдирди. Бу марзаларга эса кашнич ва укроп уруғини сепди. Қиш келиб хаво совугунча кўкатларни сотиб пулига плёнка олди. Кўкатлар устини ёпиб чиқди.
Ота ва ўғил бунақа ишлардан бехабар бўлганлари учун, Фотиманинг эрмаги дея беписанд қарашарди. Бироқ, эрта бахорда Уйларига иккита бегона йигит кириб келиб, кўкатларни сотиб олишларини айтганда, сотишса неча пул бўлишига қизиқиб қолишди.
Фотима ая улар билан савдони келишиб, кўкатларини сотди. Учинчи куни бояги йигитлар хисоб-китоб қилиб бир сумка пул ташлаб кетишди.
-Кампир, топган пулинг носвойга етадими ишқилиб?-кулди Турғунали ака қўлидаги пиёладан чой хўпларкан.
-Етади отажониси, етади. Эллик минг кам бир миллион пул беришди.
-Ўх-хў, ўх-хў...- бунча суммани эшитган Турғунали ака чойга тиқилиб йўтала бошлади.
-Ха, отаси тинчликми?
-Кампир, бу пулга елини пақирдек келадиган иккита сигир берадику!?
-Албатта-да, отажониси. Агар Бек болам айёрлик қилмай чорбоқнинг хаммасини чопиб берганда, кўпроқ экардик. Тўртта сигирни пули бўларди.
-Бу йил чопади!-деди қатий қилиб.-Кейинги бахорда ўзини уйлаймиз. Пул керак бизга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3