Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Кимки кечасидаги амали ёки бирор вазифасидан ухлаб қолса-ю, уни бомдод билан пешин оралиғида ўқиб олса, гўёки унга кечаси ўқиганнинг савоби ёзилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
154/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ с.а.в.
менга: «Эй Абдуллоҳ, фалон киши каби бўлмагин. У аввал кечада (намозга) турарди-да, кейин туришни тарк қилган эди», дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
155/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ с.а.в. нинг кечаси ўқийдиган намозлари касалликми ёки бошқа сабаб билан ўтиб кетадиган бўлса, кундузи ўн икки ракат ўқирдилар». Имом Муслим ривоятлари.
143/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Уч нафар киши Расулуллоҳ с.а.в. нинг хотинлари уйларига келиб, у зотнинг ибодатлари ҳақида сўрашди. Қачонки, ибодатлари ҳақида хабар берилганида, улар (ўзларининг амалларини) оз санаб: «Биз қаерда-ю у зот (қаердалар), ҳолбуки у зотнинг аввалги-ю кейинги гуноҳлари кечирилган бўлса»,
деб улардан бири: «Мен ҳамиша кечаси намоз ўқийман», деди.
Иккинчиси: «Мен умрбод рўза тутиб, (кундузи) оғзимни очмайман», деди.
Учинчиси: «Аёллардан четланиб, ҳечам уйланмайман», деб гапириб турганида, Расулуллоҳ с.а.в. улар ҳузурига келиб: «Сизлар шундай-шундай, деб айтдингларми? Аллоҳга қасамки, барчаларингизга нисбатан Аллоҳдан қўрқувчи ва тақво қилувчингизман. Лекин (гоҳида) рўза тутаман ва (гоҳида) оғзим очиқ бўлади. (Гоҳида) намоз ўқийман ва гоҳида ухлайман. Ва хотинларга уйланаман ҳам. Кимки суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
144/3. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ноўрин қаттиқлик қилиб, чуқур кетувчилар ҳалок бўлишди», деб уч марта айтдилар.
Имом Муслим ривоятлари.
145/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Албатта дин осондир. Бирор киши дин билан тортишса (йўллари кўп бўлгани сабабли), уни енгиб қўяди. Бас, шундай экан, ўрта ҳол бўлган тўғри йўлни лозим тутиб, мўътадилига яқин бўлинглар. Ибодатнинг бардавом бўлиши учун кундузининг аввалида ва охирида ҳамда кечанинг охирида (ёрдам сўранглар)», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Бухорийнинг бошқа бир ривоятларида: «Тўғри йўлни лозим тутиб, мўътадилига яқин бўлинглар. Кундузининг аввалида ва охирида ҳамда кечанинг охирида сайр қилиб юринглар, мўътадиллик билан мақсадларингизга етасизлар», дейилган.
(Ҳадисдаги «... Кундузининг аввалида ва охирида ҳамда кечанинг охирги қисмида сайр қилиб юринглар»нинг маъноси худди билимдон, малакали мусофир мана шу зикр қилинган пайтларда юриб, бошқа вақтда ўзи ҳам, улови ҳам дам олиб, қийинчиликсиз мақсад қилган жойига етиб олгани каби сизлар ҳам қалбларингиз турли нарсалардан фориғ бўлиб, фаол бўлиб, ибодатдан лаззат олиб, малол кўрмайдиган мана шу вақтларда Аллоҳдан тоатга ёрдам талаб қилсангиз, мақсадларингизга етасизлар, деганидир.)
146/5. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. масжидга кирсалар, икки устун орасида чўзиб қўйилган ип турибди. Шунда у зот: «Бу қандай ип?» дедилар. Улар: «Зайнабга р.а. тегишли ипдир. Агар унда (намозга туришда) дангасалик пайдо бўлса, ипга осилади», дейишди.
Расулуллоҳ с.а.в. : «Бу ипни ечиб ташланглар. Сизлардан бирингиз фаоллиги пайтида намоз ўқисин. Агар дангасалик пайдо бўлса, ором олсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
147/6. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Сизлардан бирингиз намоз ўқиётган пайтда уйқуси келиб мудроқ босса, токи уйқуси кетгунича ором олсин. Чунки мудроқлик пайтида намоз ўқиса, истиғфор айтяптими, (дуоибад қилиб) ўзини сўкяптими, билмайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
148/7. Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Самурадан р.а. ривоят қилинади: «Расулуллоҳ с.а.в. билан намоз ўқир эдим. У зотнинг намозлари ҳам, хутбалари ўртача бўлар эди (яъни, узун ҳам эмас ва қисқа ҳам эмас)». Имом Муслим ривоятлари.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев