Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни намоз ҳақида гапира туриб, «Ким намознинг вақтларига риоя қилиб, бардавом бўлса, намоз унинг учун нур бўлади, ҳужжат бўлади, Қиёматда нажот бўлади. Ким намознинг вақтларига риоя қилмай, бардавом адо қилмаса, намоз унинг учун нур бўлмайди, ҳужжат бўлмайди, нажот ҳам бўлмайди. Бу кимса Қиёматда Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халафлар билан бирга бўлади», дедилар.
(Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
ҲАҚИҚИЙ МУҲАББАТ...
Бир куни Рacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуни орқа тарафидан сездирмасдан маҳкам қучоқлаб олдилар.
Шунда Билол розияллоҳу анҳу:
— Ким бу? Aбу Бакр, сизми? Умар, ёки сизмисиз? Ҳа, билдим, Усмон, сизми бу? — дедилар.
Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам:
— Эй Билол, бу мен эканлигимни, наҳот, билмадингми? — дедилар.
Бу саволга эса Билол розияллоҳу анҳу:
— Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу сиз эканлигингизни бошидаёқ билгандим, лекин бироз кўпроқ қучоқлаб туришингизни хоҳладим — деб жавоб бердилар.
Барчамизга Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламни шундай севиш насиб этсин!
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:"Қайсики мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, то кеч киргунича унга етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кеч кирганида зиёрат қилса, то тонг отгунича етмиш минг фаришта унга салавот айтади. Унга жаннатда бир боғ бўлади", деб айтганларини эшитдим.
(Имом Термизий ривояти).
#Ҳадис_246
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз,
(қарғишингизни) ижобат этиб қўяди»
Муслим ривояти
(Жобир розияллоҳу анҳудан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1