--
Офият сўзи арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида саломатлик, эсон-омонлик, хотиржамлик каби сўзларнинг маъноларини англатади.
Бу ҳақда луғатда шундай дейилади:
“عافية” (Офият) - саломатлик, яхши кайфият, эсон-омонлик, бардамлик; куч-қувват, қурб, офият
Диндаги офият – бу турли шубҳа, фитна ва залолатлардан саломат бўлиш ҳисобланса, дунёдаги офият эса оғир ғам ташвиш, касалликлар ва қайғулардан саломат бўлишдир. Офият банданинг дин ва дунёсининг барча жабҳасини қамраб олар экан банданингАллоҳдан офият сўраши талаб даражасига чиқиб қолади.
Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам вақт имкониятига қараб Алоҳдан офият сўрашда бардавом бўлиб саҳобаларни ҳам шундай қилишга васият қилганлар.
Офият- Аллоҳ таолодан барча нарсада хотиржамлик тилашликдир. Ана шу маънодаги офиятни инсон доимо ўзида сақлай билиши керак. Офиятни ўзида сақлай билиш қуйидагича бўлади:
Аллоҳнинг буюрганларини қилиб, қайтарган нарсаларидан қайтиш ва динда шубҳа бўлган нарсаларни тарк этиш. Дин ишларида бирор мушкиллик ва тушунмовчилик бўлганида банда фақат аҳли илмларга мурожаат қилиб муаммосини ечиб олиш.
- Банда ўз ҳаётида авратларини беркитиб юриши.
- Ҳаётида соғлом турмуш тарзига риоя қилиб баданий ва руҳий хасталикларга чалинган вақтида шаръий йўллар билан даволаниш.
- Офият - неъмати учун Аллоҳга доим шукр қилиш.
- Аллоҳдан офият неъматини мукаммал қилиб беришини давомий дуо қилиш.
- Аллоҳдан синовлар келганида сабр қилиб, Аллоҳдан офият сўрашдир.
Кўпинча Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни ҳамма ишларида Аллоҳдан офият сўрашга юзлантирардилар. Саҳобалардан бирини гуноҳи учун Аллоҳдан унга тезроқ азоб юборишини дуо қилиб сўрашидан манъ этиб ҳамма ишида Аллоҳдан офият сўрашига амр этганлар. Банданинг бошига синов тушганида уни Аллоҳдан офият сўраб дуо қилиши банданинг сабрсизлигига далолат қилмайди. Бошига синовлар келганида офият сўраб сабр қилган киши сабр ва дуони жамлагани учун иккисининг ҳам савобига етган ҳисобланади. Бу эса бандалар учун хайрлидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев