---
Аллоҳ Таъоло деди:
وَلَوۡلَآ إِذۡ دَخَلۡتَ جَنَّتَكَ قُلۡتَ مَا شَآءَ ٱللَّهُ لَا قُوَّةَ إِلَّا بِٱللَّهِۚ إِن تَرَنِ أَنَا۠ أَقَلَّ مِنكَ مَالٗا وَوَلَدٗا
"Сен боғингга кирган пайтингда: «Аллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Аллоҳдадир», десанг эди! Агар сен мени мол-давлат ва бола-чақа жиҳатидан ўзингдан камроқ деб билсанг". (Каҳф: 39).
Имом Ибн Касийр айтадилар: "Шу сабабдан аксарият салафлар айтадилар: "Кимки ўзида ёки мулу мулкида ёки фарзандида бирор (ёқимлик) нарсани кўрса: «Аллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Аллоҳдадир» деб айтсин" - ва ушбу суз баракотлик Қуръон оятидан олингандир".
Қаранг: "Тафсири Ибн Касийр" 5/158.
Маъ шаа Аллоҳу лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ".
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Агарда сизлардан бирингиз ўзингизда, ёки молу мулкингизда, ёки биродарингизда сизга ёқган нарсани кўрсангиз, унга Аллоҳдан иноят барака сўрангиз, чунки кўз тегиши (назарланиш) ҳақдир".
Ҳадисни Ибн Сунний "ал Амалий" 168 да, ва Ҳоким "Мустадрок" 4/216 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг "Калвату-т-тойиб" 243.
Яний "Баракаллоҳу фика" (Аллоҳим сенга барака ёғдирсин) деб айтиш.
Имом Нававий айтадилар: "Кимники сеҳрлаш ҳафи бўлса унинг ҳаққига дуо қилиш керак: "Аллоҳум унга барака бергин ва унга зарар етказмагин" деб.
Қаранг: "Равзаий толибийн" 9/348.
Аллоҳумма барик фиҳий ва ва ла тадурроҳ.
Мусулмон киши ўзида ёки, молу мулкида, ёки фарзандларида, ёки биродарида ўзига ёқган бирор нарсани кўрганда унинг ҳаққига дуо қилиши яҳшироқдир. Чунки унинг дуоси у кўрган нарсани сеҳр ва назарланишдан Аллоҳнинг паноҳига ўтади.
Назар ва сеҳру жодудан сақланиш учун ва кўзига ёқган нарсасини сехр жоду ва назардан сақлаш учун қуйдаги дуо сўзларни ишлатиш яҳшироқ.
"Табаракаллоҳу ъалайк" (Аллоҳ сенга барака ато этсин).
"Маъ шаа Аллоҳ лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ" (Аллоҳум унга барака бергин ва унга зарар этказмагин).
"Аллоҳумма барикли фийҳ".
"Маъ шаа Аллоҳ Табаракаллоҳ".
"Баракаллоҳ фийка".
"Аллоҳумма барик"
Ушбу калималардан бирини мусулмон киши тез тез ўзига ёқган нарсага қараганда айтиб туриши фойдаликдир. Ва бу калималар Қуръон ва Суннатда келган сеҳр жоду ва назардан сақланиш учун энг яҳши воситалардан биридир".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев