Бу қабилалар шулардир:
Минг, Юз, Қирқ, Унгажит, Дайман, Қипчоқ, Арғин, Бурлоқ, Буслоқ, Чемарчин, Бўзай, Қатай (Хитой), Жит, Жуют, Салжовут, Манғит, Қанғит, Оймавут, Улажи, Гулеген (?), Қишлиқ, Томо, Мечет, Кирдери, Рамадан, Жуйрат, Бўзажи, Уйсун, Татар, Тилов, Ширин, Ағир (Оғиран), Бузан, Бузақ, Барин (Баҳрин), Мўғул, Нукус, Жалойир, Сарой, Ўнғ, Қўнғирот, Олчин, Чичоқ, Қалмоқ, Ойрат, Қорлуқ, Тургавут, Қатағон, Килечи, Кенагас, Бўйрак, Қиёт, Қангғли, Ўзже бўлужи, Упулачи, Гулун, Боёвут, Ўтарчи, Арлот, Керайит, Ўнгғқут, Қачат, Меркат, Бурқут, Қуралаш, Қарлоп, Ўғлон, Кудей, Туркман, Дўрмон, Тобин, Мумун, Адай, Тўқсаба, Қирғиз, Уйружи, Жўрга, Баташ, Қўйсун, Сулдуз, Тумай, Кўрлавут, Жилкаш, Юғур, Ёбу (Еқабу), Мўйтан, Мажор, Қўжалиқ, Чўран, Чурчут.
Бу айтилган қабила исмларининг 33 қадари мўғул қабилаларининг, бошқалари эса Жўжи улусидаги бутун машҳур турк қабилаларининг бир қисмидир. Бизга бугун номаълум бўлган қабилаларнинг номидир. Ўзбеклар келмасдан аввал Мовароуннаҳрда яшаб, сўнг уларга аралашиб кетган Барлос, Қовчин каби қабилалар бу орада йўқдир. Зикр этилган 92 қабиладан 45 қадари бугун узбек ҳаётига оиддир. Айтилган мўғул қабилалари эса албатта Жўжи улусига келган мўғул қисмларини ташкил қилган монголлардир. Монголча аталган қабилаларнинг катта қисми бу ерда, Мовароуннаҳрда ва Хоразмда яшайдилар. Анъана шаклидаги бу «Насабнома» бизга Мовароуннаҳр ва Хоразм ўзбекларининг мазкур рўйхатга кирган тўла қабилаларини, шу билан бирга Олтин Ўрданинг асл истинодгоҳи бўлган бутун кучларни кўрсатувчи ва барча ташкилотларнинг ҳаммасини Мовароуннаҳрга баробар дахлдорлигини намоён этса керак. Қабилаларнинг бугунги бўлиниши эса қуйидагича:
1. Қўнғирот қабиласи. Бунинг катта аймоқлари беш тармоқ бўлиб, биринчиси: Қонжиғали. У 14 тармоқдан иборат: Ўрис, Қорақурсоқ, Чўллик, Қуён, Қулдовли, Милтек, Кўр тўғи, Гала, Тўпқора, Қорабўз, Нўғой, Билгалик, Дўсталик, Иккинчиси: Уюнли аймоғи. 9 тармоқдан иборат: Оқ тана, Қора Чуран, Туркман, Қувуқ, Бешбола, Қорақалпоқ, Кажай, Хўжабача; учинчиси — Қўштамғали аймоғи 9 тармоқдир: Қўлоби, Бармоқ, Гўжахўр, Кўл-Чуб урғон, Қарақалпоқ. Қўштамғали, Сафарбиз, Дилбари, Жачақли; тўртинчиси — Оқтамғали(Воктамгали) аймоғи 7 тармоқдир: Тортувли, Оғамайли, Ишиқоли, Қозонжили, Ўйкули, Бўкачли, Қиюгали; Бешинчиси— Қир аймоғи беш тармоқдир: Гузили, Кўсавли, Терс, Балиқли, Қуба.
Қўнғиротнинг бутун уруғи шуъбалари-тармоқлари Амударё ҳавзасида, Бухоронинг Ғузор, Шеробод, Қўрғонтепа вилоятларида бўладилар. Бухорода кўчманчи умр кечирадилар. Хоразмдагилар эса ўтроқдирлар.
2. Найман қабиласи, бунинг аймоғи учта: Қўштамғали, Увақтамғали, Садир. Хоразм ва Самарқанд атрофида бўладилар.
3. Кенагас беш аймоқдан иборатдир: Қаюрасали, Қароқли, Очамайли, Жикқут, Абоқли. Булар Хива ва Шаҳрисабз атрофида бўладилар.
4. Манғит, уч аймоқдан иборатдир: Тўқ манғит, Оқ манғит, Қора манғит. Булар Хива ва Қарши атрофида бўладилар.
5. Туёқли. Самарқанд ва Каттақўрғон туманларида бўладилар.
6. Мўйтан. Самарқанд ва Каттақўрғон туманларида бўладилар.
7. Сарой. Шаҳрисабз, Яккабоғ ҳудудида ўрнашган.
8. Борин. Фарғона вилояти ва Каттақўрғон туманида яшайдилар.
9. Хитой.
10. Қипчоқ. Самарқанд, Каттақўрғон туманла-рининг муҳим жойларини эгаллаганлар. Хива ва Фарғонада булар озчиликни ташкил қиладилар.
11. Минг. Самарқанд, Панжакент, Жиззах тарафларида ва Фарғонада бўладилар.
12. Уч уруғ: Мисит, Томо, Ебу. Бухоронинг Зиёвиддин ҳудудида яшайдилар.
13. Бурқут. Челак ва Кармана атрофларида.
14. Арлот. Қоракўлда.
15. Қангли. Жиззаҳ ҳудудида.
16. Қирқ, Юз, Минг, Жиззах туманида.
17. Баташ. Қарши, Ғузор тарафларда яшайдилар.
18. Қорақалпоқ беш аймоқдан иборат: Қорақўйли, Қора сингир, Оймавут, Истек, Очамайли. Булар Амударё ҳавзаси ва Самарқанднинг шимолида Оқтепада бўладилар.
Ўзбекларнинг эски шеваларини ва одатларини ўзига хос тарзда сақлаганлари, асосан Жиззах туманида бўладилар (Қирқ, Қангғли, Солиқ, Турк, Туркман, Найман, Манғит, Қитойюз, Сулоқли, Туёқли, Олача, Бурқут, Серкали, Баймоқли, Жалойир, Киргиз, Юз, Қуён туёқли, Парчаюз, Қарабча, Қушчи, Уроқли, Тўқжори, Қўштамғали, Сарой, Қонжиғали). Фақат бу қабилаларнинг нуфузи жуда оздир. Шарқий Бухорода кўчманчилик ҳаетини тўла тарк этмаганлар Душанбе атрофида «Лақай», «Марқа кичик юз», Файзобод атрофинда «Қарлуқ» каби қабилалардир.
XIX аср бошларида ҳиндистонлик Мир Иззатуллоқ тарафидан афғон Туркистонидаги Ўзбеклар ҳақидаги тартиб этилган жадвал бироз эътиборга молик. Бунга кўра, у ердаги қабилалар қуйидагилардир. Шибирғон яқинидаги Сарипулда Минг қабиласининг Очамайли аймоғи; унинг ёнида Сайёд деган жойда Очамайли ва Қазайоғли, Минг, ундан қуйироқда Қипчоқ уруғи, Қундузда тамоман Қатағон, Балх ҳудудида Сарой ва Мўйтан уруғлари, Бадахшонда Эшкамиш ва қатағонларнинг Бурга ҳамда Тимиш номли аймоқлари яшайдилар. Норинда Чиғатой уруғи. Мир Иззатуллоҳ Мўйтан ва Қатағон уруғларининг аймоқларига оид белгиларни беради. Мўйтан етти аймоқдир: Тиликхона, Кўрмишли, Қазайоғли, Чағар, Сум, Оқшайиқ, Чучен, Қатағон уруғи эса уч аймоқдир: Беш қабан, Салжовут, Тўрт ота. Беш қабаннинг тўрт бўлаги бор: Лаққа (Лақай), Янги Қатағон, Қесмавир, Қаён, Манас. Қесмавирнинг тўрт тираги бор: Оқ тоғлиқ, Андижони, Қаласи, Бумин. Манаснинг уч тираги бор: Темиш, Сарбағиш, Бурга. Тўрт отанинг тўрт бўлаги бор: Сариқ Қатағон, Чуроқ, Бошсиз, Мардод. Чуроқнинг икки тираги бор: Қиз отизи, Шўланг. Мардоднинг уч тираги бор: Иучата, Бўзон, Жўтудуқ.
Ўзбек қабилари ичида аристократ — «Бекзод» лақабини олганлар бор. Булар хонларнинг тахтга чиқиши ва мамла-катни бошқаришда фаол иштирок этганлар. Булардан Хива-да Қиёт-Қўнғирот, Йўғур-Найман, Қангғли-Қипчоқ, Нукус-Манғит қабилалари, Бухорода эса шайбонийлар замо-нида Қўшчи, Найман, Қарлуқ, Бўйрак кабилар. Манғитлар замонида (Радловга кўра) Минг, Арлот, Борин, Баташ уруғлари маъруф бўлмишлар. Қатағонлар даврида «Бек-зод»лар сайлаганлар. Уруғлар ичида Туёқли, Мўйтан, Хитой, Манғит ва Қўнғиротларнинг Бухородаги аксарияти Дашти Қипчоқдан энг кейин келган уруғлардир. Булар илгариги Манғит-Нўғой, Қозоқ ҳайъатларига доҳил бўлиб, кейинча-лик Мовароуннаҳрга келганлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 59
to'g'iz, mo'nka, moydatovoq, cho'poq, obodli, o'ra.
қайси Ҳусан ака пахтазаводдаги Худойқулов отамни энг кенжа укаси бўлади