🍒🍒 ХАЗИЛ Шеър 🍒🍒
Хар миллат хар усулда,
Пул топиб сарф қилади.
Бу борада кўпчилик,
Билмайди ё билади.
🍒🍒🍒
Қаранг руслар пул топса,
Денгизларга борармиш.
🏊Офтобда загар олиб,
Давру-даврон сурармиш.
🍒🍒🍒
Қозоқ агар пул топса,
Қўй-қўзи туёқ қилар🐑.
Тожик топган пулига,
Қир адирда боғ қилар🌿.
🍒🍒🍒
Корейс қалампир димлаб,
Арман шашлик сотади.🍢
Еврей пакетни пуллаб,💵
Мазза қилиб ётади.
🍒🍒🍒
Грузин узум эзиб,
🍷Вино қилар бочкалаб,
Хитойлар янги фикр📈,
Қирғизлар қимиз талаб🍶
🍒🍒🍒
. Африкани негири,
Банан ейди ётволиб.
Афгон қурол дардида🔫,
Хиндлар кинода ғолиб🎥.
🍒🍒🍒
Ўзбек агар пул топса,
Рости шошиб қолади.
Хотинини устига,
Дарров хотин олади.
🍒🍒🍒
Бир каллак қанд, уч сўм
пул💵,
Чала мулла хам тайёр👳.
Томи қийшиқ уйчаю🏡,
Битта алкаш гувох бор
🍒🍒🍒
Ана кейин икки ўт🔥-
Орасида қолади.
Икки хотин икки хил,
Ноғорасин чалади.
🍒🍒🍒
Кошки кундош дегани,
Хуш кўрса бир-бирини
Бир-бирига бир умр,
Қайраб ўтар эрини🔪.
🍒🍒🍒
Эр шўрлик нима қилсин,
Иккинчиси ёш, гўзал💏.
Супургидай мулойим,
Жон-жонлаб қилар
касал.
🍒🍒🍒
Лекин пули тугаса
Жанг бўлишин билмайди.
Икки рўзғорга бозорлик-
Қилаверар, ўлмайди.
🍒🍒🍒
Икки кундош адашиб👯,
Учрашиб қолса тамом🙅
Бошланади қиёмат,
Соч юлинар, кетар том.
🍒🍒🍒
Жон акалар, укалар
насихат,қулоқ солинглар☝.
Том кетмасин десангиз ,
Битта хотин олинглар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1