фарзандини ёлғиз қолишидан
қўрқиб, она меҳридан айрилиб,
қийналиб қолмасин деб, бошқа
аёлга уйланишга мажбур бўлди.
Орадан бир неча кун ўтгач ота
фарзандини бағрига босиб, эркалаб:
- Тойчоғим, янги онанг билан
эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сýраб қолди.
Бола жудаям беғуборлик билан
жавоб берди:
- Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи
онам хамма айтган гапларида
содиқ турадилар.
Ота таъжубланиб сўради:
- Қанақасига, болажоним?
Ўғил:
- Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга
айтардилар:
"Агарда қулоқ солмасликни бас
қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат
бермай қўяман",
дердилар.. гапларига парво ҳам
қилмасдим.
Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама
кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга
кетаверардилар.
Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга
олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар.
Энди эса янги онам,"агар yйинни бас қилмасанг сенга
овқат йўқ", дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, Менга ёлғончи онамни қайтариб
беринг, илтимос дада.
Ёлғончи онамни жуда соғиндим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3