Синглимни турмушга узатиш учун билакузукларини сотдилар. Укамнинг беморлиги сабабли мунчоқларини сотдилар. Бирорта тақинчоқлари қолмади.
Мен ўқишни битириб хорижга кетдим. Ҳафтада икки кун гаплашар эдим онам билан. Соғинчдан йиғлаганлари сабабли гапларини зўрға тушунар эдим. Синглим бадавлат кишига турмушга чиқди. Ҳозир бекаму-кўст яшаяпти. Барча орзуларига эришди. Укам эса машҳур футболчи. Биринчи шартномасидан бери уйга қайтмабди ҳали.
Бир неча йиллар ўтди. Шамол эшикни тақиллатса ёки қўшниларимиз эшигимизни тақиллатишса бизни келди деган хаёлда онам ялангоёқ эшик томон югурар эканлар. Аммо бизни эшикда кўрмагач кўз ёшлари билан қайтар эканлар.
Онам вафот этиб кетдилар. Эски рўмолчалари ичидан қулга тақиладиган тақинчоқлари чиқди. Фарзандларимдан бирортаси бемор бўлиб қолса керак бўлар деган хавфда яшириб қўйган эканлар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2