Туғилдинг, бу ҳаёт остонасида, Сени қарши олди, бир ёғоч бешик. Улғайиб, яшаб сўнг кўзинг юмганда, Қабринга кузатди, тебранмас бешик. Бу ҳаёт — шу икки бешик ораси… Туғилдинг, ўрашиб оппоқ йўргакка, Эркалаб, эъзозлаб, севиб-суюшди. Руҳ оҳир танангни тарк этган куни, Яна оқ йўргакка ўраб қўйишди. Бу ҳаёт — шу икки йўргак ораси… Кўз очиб, ҳаётни кўрганинг заҳот, Одамлар йиғингга жим қулоқ осди. Бандаликни бажо келтирган кунинг, Дунёни ўзгалар кўз ёши босди. Бу ҳаёт — шу икки йиғи ораси… Шу қисқа ҳаётда энг муҳим юмуш, Яхши ном қолдириб, яшамоқ экан. Англадим, туғилиш аслида дўстим, Ўлимга илк қадам ташламоқ экан. Ҳаёт — туғилиш ва ўлим ораси…
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 3
Хаëтда яшанг булиб яхши мезбон,
Хаëтнинг узидир бир тарозибон
У́тди деб эслашсин яхши бир инсон
Сени қарши олди, бир ёғоч бешик.
Улғайиб, яшаб сўнг кўзинг юмганда,
Қабринга кузатди, тебранмас бешик.
Бу ҳаёт — шу икки бешик ораси…
Туғилдинг, ўрашиб оппоқ йўргакка,
Эркалаб, эъзозлаб, севиб-суюшди.
Руҳ оҳир танангни тарк этган куни,
Яна оқ йўргакка ўраб қўйишди.
Бу ҳаёт — шу икки йўргак ораси…
Кўз очиб, ҳаётни кўрганинг заҳот,
Одамлар йиғингга жим қулоқ осди.
Бандаликни бажо келтирган кунинг,
Дунёни ўзгалар кўз ёши босди.
Бу ҳаёт — шу икки йиғи ораси…
Шу қисқа ҳаётда энг муҳим юмуш,
Яхши ном қолдириб, яшамоқ экан.
Англадим, туғилиш аслида дўстим,
Ўлимга илк қадам ташламоқ экан.
Ҳаёт — туғилиш ва ўлим ораси…
Ҳеч йўқ яхшиларнинг қадрини билинг!
Фоний имтиҳондир, бу имтиҳоннинг,
Сарҳисоби қадар саломат бўлинг.
Севара