Вужуд яна бир қабрга ўзин кўмди, Майли энди, нималар ҳам бўлса бўлди ,
Кетаман жим!
Паймонага имкон йўқдир, сабр тўлди,
Умидимнинг гуллари ҳам бевақт сўлди,
Оҳ юрагим, юрак ўлди, юрак ўлди,
Кетаман жим!
Шафқатсиздан шафқат сўраб нима қилдим,
Ўз кўнглимни аёвсиз мен ўзим тилдим,
Барисига қўл силтадим, сўнгра кулдим..
Кетаман жим!
Ҳайрат ёқа йиртар менга зор термулиб,
Кўнгилгинам совға этдим унга бўлиб,
Ой қийналар бегона бир жойда тўлиб
Кетаман жим!
Кўзлар маҳзун, қирғоғида мавжланар ёш,
Қайга судрар мени яна хаёл бебош?
Ўзим энди ўзгинамга танҳо сирдош,
Кетаман жим!
Ишонч қани? Юрак билан кўмилдими?
Меҳр яна кимлар билан бўлиндими?
Ёки қадр ҳу нарига сурилдими?
Кетаман жим!
Қабр қазинг, юрак ўлди , юрак ўлди!
Кафанликга қоғоз, қалам бўлса бўлди!
16. 08. 2018 й Заҳро Шамсиййа
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 21
мухаббат
булмаяти.Йигитлардан йигит
сайлаб.Бой йигитни
танлаяпди .Кураяпмиз
купчилиги аччик кузёш
тукаяпди.Хатто бирйил
яшамай ажралишиб
кетяпди.Айтинг ахир барно
кизлар ёлгиз юриш
ёкадими.Бой йигитга
тегмасангиз нима чаён
чакадими.Эскидан колган бир
гап бор.Гадо гадони ейишар
хафа булманг жон
кизлар.Тенг тенги билан
дейишар.