#ПРЕМЬЕРА 🔥Биздек бўлолмайди топганларингиз... Сизнинг мехр энди керакмас дея, Кўрдик бизга эшик ёпганларингиз... Бир куни қоласиз пушаймон ея, Биздек бўлолмайди топганларингиз... Дунёда ҳаммадан яхши бўлса ҳам, Барча одамларнинг нақши бўлса ҳам, Номингиз куйлаган бахши бўлса ҳам, Биздек бўлолмайди топганларингиз... Қалбингиз четида исмимиз ҳамон, Ҳаёллар тортади фақат биз томон, Ҳали соғинчимиз қийнайди ёмон, Биздек бўлолмайди топганларингиз... Ҳаммага жар солинг бошқаси бор деб, Бир ширин сўзимга нечалар зор деб, Узир адашибмиз биз сизни ёр деб, Биздек бўлолмайди топганларингиз... Гул ўрнин ҳас билан тўлдириб бўлмас, Биз ёққан оловни сўндириб бўлмас, Кўнглингиз ўзгага кўндириб бўлма
    0 комментариев
    22 класса
    Сабр қил нафс! Минг ҳаромдан бир ҳалол афзал Ҳар ким учун ўз моҳи гўзал Шундай қиз бор ҳурлардан афзал Сабр қил нафс хотима гўзал! Ўлим ҳақ деб эслатиб турар Умринга чин йўлдошинг бўлар Кўзларингни қувончи бўлар Сабр қил нафс хотима гўзал! Ширин сўзга алданиб қолма Кўз зиноси қурбони бўлма Номаҳрамга боғланиб қолма Сабр қил нафс хотима гўзал! Ҳар ким учун аталгани бор Ўзни бехуд бунча қилма зор Бутун умр тағин бўлма хор Сабр қил нафс хотима гўзал! Бахт аслида қалам қошдами Ғунча лабу шаҳло кўздами Ё Мўмина содда қиздами Сабр қил нафс хотима гўзал! Кечалари ҳаёлга толма Таҳажжудда дуодан қолма Чин севганинг Аллоҳ унутма Сабр қил нафс хотима гўзал! Роббинг сени қанчалар г
    0 комментариев
    46 классов
    Ёзиб туринг... Кўзларим зор кўзларингизга, Дилим муштоқ сўзларингизга, Вақт ажратиб ўзларингизга, Ёзиб туринг, йўқ бўлиб кетманг! Эдингиз-ку бирам меҳрибон, Соғинтириб қийнайсиз обдон, Қаердасиз? Эй сиз қадрдон, Ёзиб туринг йўқ бўлиб кетманг! Ўтин қалаб олиб печкага, Йўғли ёвғон солиб декчага, Группага, ёхуд личкага, Ёзиб туринг йўқ бўлиб кетманг! Келмасидан эрта оҳират, Саломлашиб олайлик қат-қат, Узилмасин, метин оқибат, Ёзиб туринг йўқ бўлиб кетманг! Кўнглимизни гулларга ўраб, Қошимиздан қорларни кураб, Аллоҳ учун ҳолимиз сўраб, Ёзиб туринг йўқ бўлиб кетманг! ( Мумтозбегим)
    3 комментария
    32 класса
    🔥«Кўнглимиз йўқда» Майли... Майли тухмат тошин отаверинг, Қадримизни бир чақага сотаверинг, Кўксимизга ханжар каби ботаверинг, Бизда кўнгил нима қилсин оғрийдиган... Доим ютинг озор билан ўйнаб гаров, Виждонингиз қийналмасин қилиб сўров, Бизникин ҳам сизга қўшиб бергандиров, Бизда кўнгил нима қилсин оғрийдиган... Хурсанд бўлинг замон турар қўлингизда, «Кўнгли йўқлар» учрар ўнгу сўлингизда, Босиб кетинг юрак сизнинг йўлингизда, Бизда кўнгил нима қилсин оғрийдиган... Ёнасизлар йўлингизда юрмай қўйсак, Ёнингизда дардкаш бўлиб турмай қўйсак, Биз ёмонмиз сизларга юз бурмай қўйсак, Бизда кўнгил нима қилсин оғрийдиган... «Эрмак учун» бир бурчакда тўкиб ёшлар, Яшаяпмиз шу тақдирга эгиб бошла
    0 комментариев
    29 классов
    Камбағал мардикорлар номидан Илмга бизларнинг ақлимиз етмас, Китобга хеч қачон вақтимиз етмас. Бизлар жайдаримиз, бизлар тупори, Бизлар шўх мардикор, бизлар безори. Кулушиб ўзимиз хурсант қиламиз, Ташвишдан қочамиз, ғамдан қочамиз. Хазиллар дилинггиз оғритса узур, Бизларшу ўзимиз алдаб юрамиз. Биз айтсак дардимиз тоғлар кўтармас, Энг буюк тоғлар-у, қирлар кўтармас. Осмонлар кўтармас, ерлар кўтармас, Ғамларни елкага ғамлаб юрибмиз. Чанг этик, йиртиқ шим, кулинг майлига, Қўл билан кўрсатиб кулинг майлига. Агарда кирсанггиз диллар тўрига, Йиғлашга ёшинггиз топмай қоласиз. Боламдеб, чақамдеб, юрубмиз ахир, Гохида ғам билан бўламиз ахил. Борини айтишга етмайди сабр, Камбағал дардини, камбағ
    0 комментариев
    45 классов
    Асли бу дунёни чанги эмассан, Бу дунё саҳнида, янги эмассан, Сендан зўрларини кўрган бу башар, Манманлик отига минма биродар. Беписанд сўзлама қуёш ойинг йўқ, Бир бурда нон бериб, қўйган жойинг йўқ, Сен ҳам бир бандасан, банда баробар, Манманлик отига минма биродар. Шоҳ ҳам гадо бўлар кези келганда, Расул ҳам айтарди ўзи келганда, Икки дунё аро кезиб саросар, Манманлик отига минма биродар. Ўткинчи дунёга қўймагил ҳавас, Кеккайишдан ўзинг тийгил бўлди бас, Камтарин бўл токи қиёмат қадар, Манманлик отига минма биродар. Ҳаволаниб кетма Аллоҳдеб яша, Кибрдеб жаннатдан қувилган ўша, Шайтону лайинга бўлиб баробар, Манманлик отига минма биродар. Малика Мардонзода шеъри.
    0 комментариев
    146 классов
    ЯРАШМАС Нокасга мол-дунё, давлат ярашмас, Мутега ҳайбатли савлат ярашмас. Aйбини ўзига айтмоқ чиройли, Одам боласига ғийбат ярашмас. Ҳар кимга бир азиз фазилат мосдур – Гапирмоқдан кўра тингламоқ хосдур... Кўп гап фақат буюк Китобда ростдур, Чўпонга иш пайти суҳбат ярашмас. Ҳар ерда ур-йиқит, саф-саф, тўп кўрдик, Aрмон бисёр экан, барин хўп кўрдик. Бешик бозорида одам кўп кўрдик, Лекин тобут учун навбат ярашмас. Ҳар кимнинг тенги бор, ҳар кимнинг тенги, Тор бўлса ярашмас кўйлакнинг енги: Эскига эски дўст, янгига янги, Турна қаторига калхат ярашмас. Кўчада юрганда, уйга кирганда, Онага таъзимда бўлсин ҳар банда: Ўғил қаршисида Она турганда, Ўзгалар пойида хизмат ярашмас. Дунё шундай мак
    0 комментариев
    74 класса
    Ташвиш тушса бошинга, Кулиб қарар ҳар нодон. Ўтиб қайтсанг олдидан, Ғийбатинг қилар обдон. Фариаҳтадек юз кўзи, Тили бийрон ҳар жонон. Бехуш келсанг кўчадан, Ғийбатинг қилар обдон. Тухмат тошин ёғдирар, Бошинг узра ҳар қачон. Кекса қўшинг билиб қуй, Ғийбатинг қилаp обдон. Ўғил қизинг бор демас, Катта-кичик ҳар шайтон. Сал қоқилсанг йўлда сен, Ғийбатинг қилар обдон. Қўлинг силтаб қуясан, Бўлмай дея кўп достон. Дўстларинг хўп сени, Ғийбатинг қилар обдон. Шукур қилиб яшайвер, Сен ҳам асли бир меҳмон. Бу кўчада қон-қондош, Ғийбатинг қилар обдон. 10 08 2023 Боймирзаев Эшмамат @sherlar_shoirla
    0 комментариев
    31 класс
    БЕВА Бу аёлнинг нолалари гунг, Егани ош, ютгани бардош. Тунлар бедор, кундузлари тун, Ёстуқларин ичи тўла  тош. Бу аёлнинг кўзлари уммон, Сочларида минг оқ толаси. Суғоради гулларин армон. Ташиб кўздан оққан жоласин! Аравасин судрайди шошиб, Юрса текис йўлда қоқилган, Шу аёлнинг номини қўшиб, Эртак, афсоналар тўқилган. Бу аёлнинг шукрлари мўл, Гуллардан ҳам сўлим ҳаёли. Тўкилади, узатманглар қўл, Тутса, ёмон тутар уволи. Ёлғиз дея, посбони йўқ деб, Исмин қўшиб режалар тузманг. У Аллоҳнинг ҳимоясида, Кўнгли Аллоҳ уйидир, бузманг! Кўтарсангиз, кўнглин кўтаринг, Беролсангиз, беринг пок меҳр! Ахир унинг кўз ёши шудринг, Ахир унинг туриши сабр! Қўйинг уни, ҳолига қўйинг, Тирик яшаб юрса бў
    1 комментарий
    115 классов
    Юрак-юрагимдан чиқарай оҳим Тавбалар айлақин бӯлса гуноҳим Барча кулфатлардан ёлғиз паноҳим Аллоҳи Акбардан ёлвориб сӯрай! Қанча қилсам ҳамки шунча етмаса Бошимдан муаммо, ташвиш кетмаса Ҳеч қайси бахт мени хушнуд этмаса Аллоҳи Акбардан ёлвориб сӯрай Ӯзи берган жонни ӯзи олади Ӯйлайвериб ӯйлаб ӯӣим толади Бу дунё ҳаммадан бирдай қолади Аллоҳи Акбардан ёлвориб сӯрай Яшасам ҳаммага яхшилик тилаб Дунёда боримга шукрона айлаб Эзгу амалларни дилимга жойлаб Аллоҳи Акбардан ёлвориб сӯрай Мен бирни сӯрасам ӯнни беражак Ҳали яна омад, бахтим кулажак Мени кутмоқдадир порлоқ келажак Аллоҳи Акбардан ёлвориб сӯрай Чин дӯстга зор бӯлмай, душманга таслим Шеърларим равон қил, расо қил ақлим Мендан ро
    0 комментариев
    56 классов
Фильтр
545550720755
Добавила видео
  • Класс
  • Класс
545550720755

Добавила фото в альбом

Фото
Фото
  • Класс
545550720755

Добавила фото в альбом

Фото
Фото
  • Класс
545550720755

Добавила фото в альбом

Фото
Фото
  • Класс
545550720755

Добавила фото в альбом

Фото
Фото
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё