Қўрқ бахтсиз одамнинг илтижосидан.
Армонлар эзган ул юракдан қўрқма,
Қўрқ ишқни хор этганнинг истилосидан.
Хотира азобидан қўрқмагин кўнглим,
Бир тўйиб йиғласанг ўтару кетар.
Ёнингдаги дўстингнинг ғийбатидан қўрқ,
Ҳар сўзи ўқ мисол, қалбинг ғаш этар.
Душман довруғидан қўрқмагин кўнглим!
Писиб келиб ортдан ниш ургандан қўрқ.
Айғоқчи, исковуч, ғаразгўйларданмас,
Соянгда гуллаб, бағрингга ин қургандан қўрқ.
Дунёнинг ташвишлари қўрқитмасин сени,
Гуноҳкорсан, Аллоҳнинг ғазабидан қўрқ.
Ҳар туни бедор қилган дардлардан эмас,
Мудраётган виждоннинг азобидан қўрқ.
Бир бошга бир ўлим, қўрқма ҳеч қачон,
Деганлар адашар... луқмаи ҳаромдан қўрқ.
Вужудингни секин-аста эритар мумдай,
Сўнгги пушаймон, изтироб ва аламдан қўрқ..
Автор ?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2