Предыдущая публикация
Ракамлар турибди, қатор ва қатор,
Танишлар,яқинлар қолдирган рақам.
Исталган пайтда терасан дарҳол,
Телефон беминнат боғловчи ҳамдам.
Баьзан рақамларга қарайман такрор,
Анча бўлди, улар сақлангайдир, то.
Токи, марҳум дўстлар номи ҳануз бор,
Ўчирсам-чи, дейман, ўзимча, гоҳо.
Бироқ ўчирмоққа қўл бормас,алҳол,
Қайта жонлангандай бўлар хотирот.
Бағринг эза бошлар исмсиз бир ҳол,
Ўчирмоққа қўймас унут бўлмас ёд.
Рақамлар-ку, бир кун ўчгайдир минбаьд,
Бераҳм бу йилларнинг бўронларида.
Қолгайми номимиз абадул- абад.
Қай бир қалбнинг ёдлову гирёнларида?..
Абдунаби БОБОЁР
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2