Қўрқ, кўнгилнинг кўз ёшларидан,
Иззиллаб тўкилган ашк эмас, сабр.
Назаринг тушмаган хазон ноласи,
Товонинг остида эзилган қадр.
Қўрқ, хаёл етсада қўллар етмаган,
Гумонда қақшаган ор ўкинчидан.
Фироқлар қўйнида нураб кетмаган,
Яратган эшитган қалб ўтинчидан.
Муҳтожлик муҳрмас, рангсиз сиёҳдир,
Омад қуёшида ўчгайдир бир кун.
Лек туҳмат тамғаси жисми жонингни,
Ғийбат оловида ёндирар бе ун.
Омонат қарзимиз эртами кечми,
Бир уҳла Эгасин топар бегумон.
Бировнинг ҳаққига хиёнат қилган,
Савол жавобидан ўтгайми омон.
Қўрқ дуо олмаган кунларинг гулмас,
Тиканлар ўстирар саҳро дилингда.
Қадрингни кўк қилган аслида пулмас,
Йиқилсанг амалинг тутмас қўлингдан.
Бегуноҳ кўзларнинг жоласи ёмон,
Қўрқ, томчи маржонга сабаб бўлишдан.
Ожизлар қалбини зиёрат қилмоқ,
Афзалдир каъбани тавоф қилишдан.
Автор??
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2