У аёлни икки ўғил фарзанди бўлган экан. Аёл фарзандлари хаққига улар туғилиши биланоқ Аллохга жуда кўп дуо қилар экан. Уларга солиха умр йўлдошлари келишини келинлари уйини фаришталарига айланишини орзу қиларкан. У йиллар давомида бўлажак келинлари билан илк учрашувга алохида тайёргарлик кўрибди. Орадан йиллар ўтиб фарзандлари улғайишибди ва катта ўғли оила қурибди. Тўйнинг эртасига аёл келинини хузурига чорлаб шундай дебди: Қизим бугундан бошлаб кўзимни нурини сизга омонат қилиб топшираман. Уни йиллар давомида авайладим ва бугун тушуниб етдимки уни айнан сиз учун асрадим. Бугундан бошлаб уни сизга топшираман. Мен унинг онасиман у учун энг азиз инсонман. Унга умрим давомида қўлимдан келган барча яхшиликларни қилдим умримни қурбон қилдим. Нима учун биласизми? Келин жимгина ерга қараб бош ирғиди. Хаётда яккаю ягона ниятим жигарбандимни бахтли бўлиши эди. Уни бир умр бахтли бўлишини дуо қилдим ва ўзим уни бахтсизлигига сабабчи бўлишдан панох сўрадим. Мен ўзбек аёлиман! Ким у ўзбек аёли? Қаерда номи тилга олинган ўзбекни? Қуръондами ё хадисда? Хеч қаерда! Аллох учун фақат бир тоифа аёллар бор улар Муслима аёллар. Хо ўзбек хо оврупа хо шарқ, аёллари бўлсин Аллохдан панох топгувчилар бу муслималар. Муслима аёл қандай бўлади? Муслима ўзи учун фақат Қуръон ва хадисни дастур қилиб олади. На минг йиллик урф одатлар на одамларни гапи уни бошқара олмайди. Уни ёлғиз Аллохни буйруқлари бошқаради. Шу йиллар давомида хаётда адашмаслик учун озми кўпми илм олишга интилдим. Кўп нарсалардан бохабар бўлдим. Йиллар давомидаги изланишларим натижаси шуни кўрсатдики хеч бир Қуръон ёки хадисда аёл қайнона-қайнотасига хизмат қилсин, уларни бахтли қилиш аёлни бурчи, қозон-товоқкир чирдан боши чиқмасин, доим қайнонани чизган чизиғидан чиқмасин. Қайнонасини рози қиламан деб эри билан ораси бузилсин деб ёзилмаган экан. Аксинча Эр, Эр ва яна Эр хаққи деб ёзилган экан. Шундай экан сиз бу уйга мен учунмас эрингиз учун келдингиз. Ягона ва асосий вазифангиз Эрингизни бахтли қилиб солих ва солиха зурриёдларни етиштиришдир. Бу йўлда сизга хеч ким ва хеч нарса тўсқинлик қилмаслиги шарт. Энди қайнона ва қайнотага келсак улар хеч жойда тилга олинмаганлигидан шу аён бўладики ундай инсонлар бу хаётда йўқ! Бу дунёда фақат Ота ва она мавжуд. Қайнона ва қайнота бу ота ва она демакдур. Яъни сиз уларга ота ва онангизга қандай муносабатда бўлганингиз каби муносабатда бўлишингиз керак. Қайси фарзанд ота онасига мажбурлик ё иложсизликдан хизмат қилади? Қайси фарзанд ота-онасини бехурмат қилади? Аксинча хар бир фарзанд ота-онасини мехр билан парваришлайди, қалбида битмас мухаббат билан хизматига шай туради албатта мен солих, охиратини ўйловчи фарзандларни назарда тутяпман. Қизпошшам! Шуни билингки мен йиллар давомида сизсиз яшадим. Доим ўзимга ва Аллохга суяндим. Менга сизни хизматларингиз чикори. Мен бу ишларни умр бўйи бажардим бундан кейин хам бажара олишимга шубхангиз бўлмасин. Сиз бу уйга менга эмас, ўғлимга хизмат қилишга келдингиз фикр хаёлингиз боламда бўлсин. Қайнонамдан балога қоламан деб фикрингизни мен билан банд қилманг. Бирон ишга рухсат олмоқчи бўлсангиз, аввало эрингиздан олинг у сизни хожангиз. Сизга фақат бир нарсани эслатиб ўтмокқчиман. Биз эрингизни энг яқин инсонларимиз. Инсон бир инсонни чин дилдан севса, у севадиган ва қадрлайдиган хамма нарсани севади. Мана шу асл Мухаббат. Эригизга шундай мухаббат қўйингки уни кўрадиган кўзларига айланинг. Хар гал у сизга қараганида ўзи севадиган жамиийки жонзоту махлуқларга мухаббатни кўрсин. Бу унда сизга нисбатан янада кучли мухаббат уйғотади. Ич-ичидан сиздан рози бўлади. Борди-ю у сизни у севган нарсаларни қадрламаслигингизни сезса мухаббати дарз кетади. Унинг яқинларига Аллох розилиги учун чин мехр ва хурмат бн муомала қилинг. Бизларни мажбуран эмас Аллох розилиги учун хурмат қилиб қадрланг. Хаёт қисқа кўз очиб юмгунча сиз мени ўрнимни эгаллайсиз. Келинларингиз бн муроса йўлини қидира бошлайсиз. Шунда бу гапларни айтганимда мен нималарни хис қилганимни англайсиз. Бу дунё хаммадан қолади охират ва хисоб хақ. Жаннат ва жаханнам абадийдир. Мен хамма қайноналар сингари нега экан мен ўғилни ўстирдим унда мени хаққим бор келин ким ўзи бир келгинди мени измимдан чиқмайди мени қулим десам бўларди. Кўпчилик аёллар шундай қилади. Лекин мен Муслима аёлман эрта индин Роббим хузурида қоим бўламан. У менга сенга зулим қилишга ўзингни хаммадан юқори тутиб бировни боласини қулингга айлантиришга қачон хуқуқ бергандим? Келининг хам мени бандам эди, униям баъзи сифатлари учун севардим. Уни мен Аллох энг буюк ва одил хакам яратдим. Уни сенга ўйинчоқ қилишинга эмас, дунёда бахтини топиши учун яратдим. У сени фарзандинга жуфт бўлишини МЕН белгиладим. Бу тақдирни мен битдим. Уни салбий ва ижобий тарафларини хам мен ёздим. Борди-ю уни салбий феъл атвори бўлса у фақат мени хузуримда жавобгардир, чунки у мени қулим! Сенчи кимсан унга? Ота-онаси йиллар давомида уни боқиб тарбиялаб вояга етказди ва сени фарзандингга ха айнан фарзандинга СЕНГА ЭМАС ишониб топширдилар. Сен кимсанки уни ўз мулкингга айлантирдинг? Унга зуғум қилдинг асло чехрангни очмадинг силаи рахмни унутдинг? Келиниг мен билан машғул бўлиш ўрнига фақат сенинг буйруғ-у таънаю дашномларинг билан банд бўлди. Ўғлинг билан ораларига тушдинг ёлғону хийла-макрларинг билан унга кун бермадинг. Энг дахшатлиси сен мен уни тарбиялаяпман ўзимга мослаштираяпман ниқоби остида иш юритдинг. Қай бир китобда инсонни дўқ, пўписа билан тарбиялаш хақида буйруқ, бергандим? Ва . . . ва . . . .ва . . . шу каби саволлар билан менга юзланса унга нима деб жавоб беришимни ўйладим. Қизим мени хато камчиликларим ўзимга етарли бошқа бир инсон учун жавоб беришга кучим етмаслигидан қўрқаман. Сиз эса хатоларингиз учун ўзингиз шу дунёдаёқ, жавоб берасиз. Шу сабабли сизга ўз хаётингизни қуришингизга имкон бераман. Мархамат яшанг хаётни қуринг қоқилинг, йиқилинг лекин ўз хаётингизни ўзингиз қуринг. Мен эса сизга ёрдам керак вақтда дастак бўлай. Зинхор мендан қўрқманг ёлғиз Роббимиздан қўрқинг. Ягона орзуим мен оламдан ўтгач набираларимга рахматли бувижонингиз яхши инсон эдилар деб мехр билан алқашингиздир. Мендан титраб менга қуллик, қилиб умрбод ўлимимни пойлаганингиздан кўра менга ўз хохишингиз билан чин кўнгилдан мехр билан хизмат қилиб доим мени йўқотишдан қўрқкиб яшашингиз ман учун афзал. Шу гапларни айтиб қайнона сўзига якун ясабди. Ушбу хикоянинг энг асосий нуқтаси шу эдики келин бўлмиш тўйдан олдин дугоналари ва яқинлари томонидан обдон пишитилган, қайнона ва эрни махв этиш режаларини тузиб эр тизгинини қўлга олишга шай бўлиб келган экан. Улкан режалар гирдобида келган келинпошша қайнонаси хузурига чорлаганда энсаси қотибгина хозир маъруза эшитаман деб ўтирган экан. Қайнонасини сўзларидан қалби юмшаб кўзига ёш келибди. Хаётини бузуқ, режалар билан бошламоқчи бўлганидан, ўзининг нақадар пасткаш инсонлигидан виждони қийналибди. Қайнонасининг нақадар доно аёллигига тан берибди. Шу аёлни чин дилдан дуосини олиб рози қилишга онт ичибди. Орадан йиллар ўтибди турмушлари эл қатори муштларга бой ўтибди. Кийинчиликлардан бебахра қолишмабди. Аммо хар сафар бошига иш тушганда қайнонасини гапларини эслаб барчасини енгаркан. Қайнона оламдан ўтиб кетсада хар гал шу муштипар аёлни эсласа қалбида мехр туғён уриб кўзига ёш келаркан. Ўзи хам худди қайнонасидек аёл бўлишга онт ичаркан . . . ! ! !
Хурматли ўқувчим хаёт у қадар қисқаки хисоб у қадар хақки умримизни яхшилик мехр оқибатга сарф этайлик. Ушбу хикояни ўқиб қалбингиздан мен хам шу аёлдек бўламан деган фикр ўтган бўлса, билингки сиз Роббингиздан қўрқувчи камтар инсонсиз. Бордию акси бўлса сизни кибр ва шайтон махв этибди. Тавба ва дуо билан Аллохдан ёрдам сўранг . . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев