«Валенсия» ҳимоячиси Эсекиэль Гарай ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
TMW хабарига кўра, аргентиналик футболчи билан «Челси» ва «Интер» қизиқмоқда.
«Челси» устози Антонио Конте 30 ёшли футболчини жамоаси таркибида кўрмоқчи. «Интер» эса у билан "Зенит"да ўйнаб юрган давридан буён қизиқмоқда.
Гарайнинг ўзи жамоасини ўзгартиришга қарши эмас, чунки «Валенсия» жорий мавсумни жуда ёмон ўтказиб, еврокубокларда иштирок этмайдиган бўлди.
Manba stadion.uz
Ixtiyor
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев