Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди.
Словениялик мураббий ўз мурожаатида ҳозирги ҳолатида вазифаларини тўлақонли, профессионал тарзда бажара олмаслигини афсус билан қайд этди. Доимий қўллаб-қувватлагани ва самарали ҳамкорлик учун ассоциацияга ўз миннатдорчилигини билдирди. Терма жамоамизга Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида омад тилади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Сречко Катанецга терма жамоамиз бошқарувидаги меҳнатларини учун миннатдорчилик билдиради. Саломатлигини тиклаб, мураббийлик фаолиятини муваффақиятли давом эттиришини тилайди.
ЎФА ҳамда Сречко Катанец ўртасидаги шартнома ўзаро дўстона муносабатларни сақлаган ҳолда бекор қилинди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоамиз бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бормоқда.
Манба: ufa.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13
Кападзе,Бердиев булса хам майли. Косимов хам яхшию у́зини любимчикларини ту́плаб оладида.
Пахтакорга Йоахим Лёв , Нефтчига Курбон Бердиев келади деган Миш Миш чикканди. Иложи булса шулар булса яхши эди.ёки насафга кубок олган Украиналик тренер хам яхши вариант