Предыдущая публикация
«Ливерпуль» бошқарувида Арне Слот турли мусобақаларда 24 та расмий ўйин ўтказган. Уларда жамоа 20 ғалаба, учта дуранг ва фақат битта мағлубиятни нишонлаган.
«Opta» маълумотларига кўра, Англия олий дивизиони тарихидаги барча мураббийлар ичида бу 20-ғалабали натижага эришиш учун энг тез натижадир. Илгари, 1888/1889 йилги мавсумда «Престон»да фақат Уильям Саделл 24 учрашувдан сўнг 20 та ғалабага эриша олганди.
«Ливерпуль»нинг навбатдаги ўйини 22 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Шу куни Арне Слот шогирдлари АПЛ доирасида сафарда «Тоттенхэм»га қарши баҳс олиб боради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев