Журабек НАРЗИЙ
Мен шоир эмасман, дардларим шоир,
Қўлимга мажбурлаб қалам тутқазган.
Ноҳақдан отилган, мардларим шоир,
Гулдек ҳаётини шеърга ютқазган...
Ёки такаббурман, ё шуҳратпараст,
Лек, шоир эмасман ишонинг ота.
Асли сиз шоирсиз ҳирсларим жабри,
Менинг ёзганларим бариси хато...
Она, сиз шоирсиз шеърларингизни,
Қалбинггиз тубига яшириб қўйган.
Бемеҳр боланггиз тўртта шеър билан,
Шоирлар сафига қўшилиб қолган.
Қуруқ савлатимга мақтовлар сочманг,
Фарзандлик бурчини бажарганим йўқ.
Айтган ёлғон ваъда, сўзимга учманг,
Наҳот, кўрмаяпсиз оғзимдаги ўқ...
Мен шоир эмасман, ошиқман холос,
Гўзаллик шайдоси, асли хотинбоз.
Ҳаёт саҳнасида, қўшиқман холос,
Сизлар томошабин, мен масхарабоз.
Қиш келди, бориб бир ўтин ёрмадим,
Тутуннинг ҳидлари ёқмас бурнимга.
Бахор илхоми деб, уйга бормадим,
Далада ер чопар укам ўрнимга...
Кечинмаларимни бойитган баёт,
Шеърларим шу она-тилимга доир.
Бағридан жой берган ҳур адабиёт,
Жўжани куз келса санаймиз шоир...
📝📚@Jurabek_Narziy📚📝
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3