Предыдущая публикация
Бу одамлар бирма-бир,
Бир-бирини ейдими!
Энди билсам, одамлар,
Шуни ҳаёт дейдими?!
Қадринг йўқдир, битта хас,
Қадрлидир сендан маст,
Ҳеч нарсага ўхшамас,
Шуни ҳаёт дейдими?!
От ўйнатиб хашаклар,
Яйраб-яшнар эшаклар,
Лек тап тортмай бешаклар,
Шуни ҳаёт дейдими?!
Иши тушса, ниши йўқ,
Бош кўтар, дер киши йўқ,
Ҳатто баҳор, қиши йўқ,
Шуни ҳаёт дейдими?!
Боқсанг, гулдай ўкинар,
Боқмасанг дув тўкилар,
Қучоқ очиб сўкинар,
Шуни ҳаёт дейдими?!
Оҳ, одамлар бирма-бир,
Бир-бирини ейдими?
Эҳ, одамлар, одамлар,
Шуни ҳаёт дейдими?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12