Бир ёш йигит бир гуруҳ ноқобил дўстларга илакишиб қолади. Кейин улар билан саёҳатга чиқади. Шундай саёҳатларнинг
бирида бу йигит бир фоҳиша билан танишади. Фоҳиша!
Йигит уни севиб қолади. У ҳам йигитни севиб қолади. Шу
билан ораларида бир алоқа пайдо бўлади. Бошида бу иккиси
гаплашиб юради. Бошида ораларида илиқлик пайдо бўлади.
Бошида кўришиб, учрашиб юришади. Бошида ҳеч нарса бўлмайди.
Йигит умрида илк бор бир қиз билан танишиши. Табиийки,
йигитнинг қалби қизга боғланди. Инсон қалби биринчи
севганидек ҳеч қачон севмайди. Биринчи севги инсоннинг
қалбини тўлдиради. Чунки у олдин буни бошидан ўтказмаган.
Буни шайтоннинг қалбга кирадиган йўлларидан бир йўл
эканлигини билмас эди.
Бу дунё зийнатларидан бири холос. Лекин аслидачи?
Йигит айтади: "Кунларнинг бирида биз у қиз билан бир
хонада ёлғиз қолдик. Бу жуда осон рўй берди"
Қиз йигитни ўзига таклиф қилди.
Йигит эсанкираб қолди ва: "Нима дединг?" - деб сўради.
Қиз : "Нима ҳохлайсан, истаганингни қил!"
Йигит айтади : " Қўрқиб кетдим".
У нимадан қўрққан эди?
Айтадики, - "Бирдан Аллоҳ таолони эсладим"
Аллоҳга бўлган иймони ҳамон қалбида эди. Ҳали иймони
қалбидан чиқиб кетмаган эди.
Йигит давом этиб: "Аллоҳдан қўрқдим. Қиёмат кунини кўз
олдимга келтирдим. Аллоҳнинг ҳайбатини ҳам".Йигит айтади : "Ўзимни ортга тортдим".
Қиз : "Нима бўлди, нега келмаябсан?" - деди.
Йигит: "Бундай қилолмайман".
Қиз: "Нега ахир?"
Йигит: "Ўзимга ўзим ёлғон гапир", дер эдим.
Унга айтдимки : "Менинг қўлимдан келмайди".
Қиз: "Нега?"
Йигит: "Чунки мен касалман".
Қиз: "Касалинг нима?"
Йигит: "Мен ОИТС (СПИД) касалига чалинганман".
Йигит: "Албатта буни қизнинг қўрқиши учун айтдим"
Йигит айтади : "Қиз бирдан кулиб юборди. "Нега кулябсан?" - деб сўрадим".
Йигит: "Ҳа, мен ОИТС касалига учраганман".
Қиз: "Хечқиси йўқ, менинг ОИТС бўлганимга уч йил бўлди".
«Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир»
(Маъориж сураси 70 : 29-оят.)
Оқибатини ўйлади.
Агар амалга ошганда эди, дунёда абадий хорлик, қўрқув ва бадбахтликка йўлиқишарди. Кейин азоб ва ўлим. (СПИД туфайли)
Кейин эса қабр.... Аллоҳ билади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу ъалайҳи васаллам улар (зинокорлар)ни: Оғзи
тор, туби кенг бўлган тандирга ўхшаш нарсанинг ичида кўрганлар.
Унинг ичида яланғоч эркак ва аёллар бўлиб, уларнинг тагидан
аланга келиб, уларни юқорига отарди. Улар у ерда додлашарди.
Улар қиёматга қадар ана шу ҳолда азобланадилар.
«Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир»
(Маъориж сураси 70 : 29-оят.)
«Магарам ўз хотинлари ёки ўз мулки бўлганлар мустаснодир. Албатта, улар бунга маломат қилинмайдилар»
(Маъориж сураси 70 : 30-оят.)
Биродарим, ҳалоли яхши бўлади. Ҳалоли гўзал бўлади.
Биродарим, уйлан, ишинг битсин. Шаҳватингни уйланиш орқали бос!
Эй, қизларнинг оталари! Тўйни осонлаштиринглар.
Эй, оналар! Тўйни осон ва қулайлаштиринг.
Инсонлар уйланишни истайдилар.
Ҳозирги пайтда ҳар ерда фитна кучайгандан кучайябди.
Интернетда, телевизорларда, кўча-кўйда, автобусларда, машиналарда, газета ва журналларда. Ҳар ерда!
Шундан кейин ҳам уларга: - "Мумкинмас, мумкинмас,
мумкинмас" - дейишади.
Имомлар эса: - "Бу ҳаром, ҳаром, ҳаром" - дейишади.
Хўб, унда ёшлар нима қилсин?!
Улар бир чора излашмоқда.
Уйланишни истайдилар. Иффатли ва пок бўлиб қолишни
истайдилар.
Лекин баъзи инсонлар ҳаромга йўналишни исташади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев